Электронная библиотека » Узбектош Киличбек » » онлайн чтение - страница 7

Текст книги "Тожмаҳал"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 22:20


Автор книги: Узбектош Киличбек


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 7 (всего у книги 17 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Садоқат. Нима фарқи бор? сен шу бир минутда кимлар билан шерикчиликда ўғрилик қилмаганингни айтмасанг, жазонгни оғирлаштираман.

Лазиз. Исботлай олмайсан. Мен ўғри эмасман.

Садоқат. Ҳозир гувоҳ келсин. Ўшанда кўзингга кўрсатиб қўямиз. Гувоҳ киринг.

Мўйловли Мардон киради.

Лазиз. Дада!

Садоқат. Одамлар ҳозир иши тушса, эшакниям ота дейишадиган бўп кетган, ҳайрон бўлманглар.

Лазиз. Дада, қайси театрга ишга кирдингиз?А? Сунъий мўйловлиги шундоқ кўриниб турибди-ку – ёпиштирилган.

Мардон. Ўвв, мўйловга тил теккизма. Тилла суви юритилган мўйловима!

Лазиз. Мен бу ерда суд бўлаётганига ишонмайман. Мен Лазиз бўлиб ўз уйимга қайтишимга ишонаман.

Садоқат. Суд ҳукмига ишонмагани учун… Болаларни қўрқитиб уйни ўмаргани учун… ўзини телбаликка солгани учун… фуқаро…

Соҳиба Лазизнинг бошига энгашади.

Соҳиба. Вой, шўрим, ҳушидан кетиб қолибди. Сув опкелинглар.

Қоронғилик чўкади.


5-кўриниш.

Сўрида оёғи гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб хайрон қарайди.

Мотам овози эшитилади.

Шухрат. вой жигарим ,вой жигарим бериб қўдик , жигар.

Лазиз. Кимни

Шуҳрат. Энг яқинингни…

Лазиз. Дадамними?

Шухрат. энди учолмайди. Энди гапиролмиди . сени яхши кўрганингни .

Лазиз. Дадам. Вой дадажоним , пулим борми бўлмаса берими деган дадажоним. Дада .

Мардон ака чиқиб.

Мардон. Ха ўғлим .

Лазиз. И дада сиз ўлмаганмисиз.

Мардон. Йўқ.

Лазиз. Мен сизни ўлган деб хурсанд бўлиб юрибман.

Мардон. И нафасинг ўчсин бу нима деганинг.отасига хам шундай дейдими.

Лазиз. Қалай , ахир мен билан ўйин қиляпсизларку . бугун нималарни режа қилдилар балки Боёутдан амидабх бажжан келар ёки қиролича элизабет учинчи келар.

Мардон. Ўйин қиляпсанми.

Лазиз. Сизларга ўйин қилиш мумкину бизга мумкин эмасму.бугун нимани уйлаб қўйдингиз? Кеча қайнотам эдингиз бугун кимимсиз? бугун набирамдирсиз . ёки оғайнимдир.ё хизматкориммисиз?.. Онам янгалик қилдилар! Ўйин қилиш хам эви биланда!

Мардон. Хеч ким ўйин қилаётгани йўқ.

Шухрат. вой жигарим . айрилиб қолдик.

Лазиз. Бўлди қил бақироқ хўроз.

Мардон. Хой ким хўроз.

Лазиз. Манабу турган қора хўкизга.

Мардон. Ахир иккимиздан бошқа хеч ким йўқку.

Лазиз. Дада нима кўзингиз манашу ханграватган эшакни кўрмаяпсизми.

Мардон. Болам билан азгина алақсияпсан.

Лазиз. Дада ёшболалик қилманг.

Мардон. Сени қўшни қишлоқдаги болалар урганди, дейишувди, жин урган шекилли? Бир ўқитворамиз… Кўк чой опкелай…

Мардон чиқади.

Шухрат. Вой-дод қандоқ чидайман энди.

Лазиз. Намунча додладинг? Кимни бериб қўйдик? Ўз уйингдай мунча додладинг?

Шуҳрат. Бу уймас, қабристонку!

Лазиз. Унда сен кимсан?

Шуҳрат. Мен ҳув анави қабрнинг эгасиман.

Лазиз. Нега йиғлаяпсан?

Шуҳрат йиғлашда давом этади. Олдига Толиб кириб келади.

Толиб. Ха жиян яхшимисан ?

Лазиз. Менми, ха. Танимайроқ…

Толиб. Мен Толиб тоғангман.

Шухрат. Вой, жигарим. вой беғуборим.

Лазиз. Ўчир. овозингни.

Толиб. Ким? Менми?

Лазиз. Йўқ. Анаву орқангизда сўппайиб турган ола чипор каламуш боядан бери бақиради.

Толиб. Ха, бештага битта солишганмидинг, ё унданам кўпчиликмиди??

Лазиз. Йўқ биттага бешта солишдим.

Толиб. Энди жиян…

Шухрат. вой жигаре , томом жигар .

Лазиз. Овозингни ўчирсанми , ёки ўзим ўчирайми қора шақшақ.

Толиб. Жиян, ким шақшақ.

Лазиз. Сизмас манабу страус.

Толиб. Қизингнинг васлига етаман деб жанга кирдинг, жангда енгилиб жинни бўлдинг.

Лазиз. Қани турингчи, тез.

Толиб. Мана…

Лазиз. Дарвозани биласизми.

Толиб . ха .

Лазиз. Шагом марш. Мени тинч қўйинг.

Толиб. Омон бўлинг (кетади)

Шухрат. вой жигарим.

Лазиз. Ўчир. Ўзинг ўлган бўлсанг, кимга мотам тутяпсан?

Шухрат. Севимли тўтингиз .

Лазиз. Нима, тўти?

Шуҳрат. Ҳа, минг долларга олган тўтингиздан айрилиб қолдик.

Шуҳрат Лазизнинг елкасига бош қўймоқчи бўлади. Лазиз уни силтаб ташлайди.

Лазиз. Йўқооол! Ўлик!

Мардон чойнак билан чиқади.

Мардон. Тинчликми? Нега қувасан? Ким ўлибти?

Лазиз. Толиб тоғам.

Мардон. Толиб?

Лазиз. Ха, хозир Толиб тоғам келиб кетдилар, анча мириқиб дардлашдик.

Мардон. Ана кўрдингми, ўғлим, менга ўйин қиляпсизлар деяпсан. Ўзингку, ҳамма ўйинни бошлаган!!! Ахир сени тоғанг йўқку. Фақат иккита холанг бор. эх болам, болажоним, мана бу дорига қўшиб чойни ичвол ўзингга келасан.

Лазиз. Эй худойим ( чойни ичади) яна битта дорингиздан бериб қўйинг.

Мардон. Нима қиласан?

Лазиз. Ҳар эҳтимолга қарши…

Лазиз ухлаб қолади.


6-кўриниш.

Аввалги ҳолат. Сўрида оёғи гипсланган Лазиз ётади. У ўрнидан туриб хайрон қарайди.

Сохиба торт олиб киради.

Лазиз. Янга… э, тфу, ассалому алайкум, онажоним. Э, адашдим, судья хола мен қамоқдаманми.

Лазиз. Қамоқда биринчи кунимга торт берилар эканда. Балки ўйинни бас қиларсизлар.

Сохиба индамай тортни қуйиб кетади .

Лазиз. Хой яна нима бўлди. Яна нима томоша кўрсатасизлар?

Толиб кириб келади.

Толиб. Ха қариндош, бировнинг устидан кулиш қандай бўларкан, ўзингизга келиб қолдингизми?

Лазиз. Кимнинг устидан кулибман?

Толиб. Хамманинг устидан.

Лазиз. Бўлар бўлмас гапларни бас қилинг. Қанақа кариндошсиз?

Толиб. Ўзи охирги марта қачон қариндошингизни уйига боргансиз?

Лазиз. Борганман. Халиги ха ану бешинчи синфлигимда.

Толиб. Ха. Жа яқин кунларда бориб келибсиз. Сизга шунча ўйин қилсак хам ақлингизга тепмади. Қариндошлигимизни билмадингиз.

Толиб билан Лазиз кўришади. Толиб лазизнинг оёғидаги гисни ечишни бошлайди.

Лазиз. Қанақа қариндош?..

Толиб. Почангизманку, холангизни эриманку.

Лазиз. Қайси холам?..

Толиб. Катта холангизни…

Лазиз. Менинг иккита кичкина холам бор. Катта холам йўқ. Одамни ахмоқ қилманг.

Толиб. Ана шунақасизда, қариндоош! Катта холангиз борлигини ҳатто хам билмайсиз ҳам. Нега билмайсиз, чунки кизиқмайсиз. Одамлар тобора бемехр бўлиб кетяптилар. Сиз ўша бемехрлар ичида энг бемехри экансиз. Қариндош уруғчилик одамни хайвондан ажратиб туради.

Лазиз оёғини тортиб олади.

Лазиз. Нима қиляпсиз?..

Толиб. Тугунни ечяпман.

Лазиз. Қанақа тугун?.

Толиб. Ўйин тугунини.

Мунира кириб келади қўлида шам билан.

Мунира. Ха чет эллик киёв. Анжеликангизни унутингизми.

Лазиз. Қанақа Анжелика?

Мунира. Чет элга кетаман, Анжеликага уйланаман. Ўзбек қизига уйланмайман деб хамманглардан воз кечаман деб тўполон қилган ким? Энди фикрингиз ўзгаргандир. танишмайман деганингиз, Гулчехрахонни чақирайми? Шу кўчага келишини айтувдим.

Лазиз. Сиз Роза опамисиз?..

Толиб. Роза деманг, жаҳли чиқади. Кўрдингизми энг яхши қариндошингизни хам танимайсиз. Рўзагул опангиз психолог. Туркияда маъруза ўқийди. Онангизни аммасининг кенжа ўғлининг рафиқалари бўлади. Сизни уйлантириш учун атайлаб келгандилар.

Лазиз ўрнидан туриб юради.

Лазиз. Оёғим сопа соғку синмаганмиди?.. бўлмаса нега оёғим сингадек туюлди менга.

толиб. Ха … ўртоғинг Бахтиёр борку… ўшанинг иши бу. Мияга оёғи сингандек таъсир қиладиган дори кашф қилган. У бу дорсини сенда биринчи марта синаб кўрди. У хозир қилган кашфиётини халқаро бир нимада намойиш этгани кетган. Эртага ўзи Англиядан келсин ўзи тушунтириб беради. Сенга шундай қилишига сабаб. Қўлингни совуқ сувга урмаслигин. Биронта қариндошларини танимаслигин , хар кеча маст бўлиб келишинг сабаб бўлган. Ахир отандан ягона ўғилсан . аждодларинга муносиб авлод бўлишинг керакку. Ота-бобонг қанчалик буюк бўлганин билишинг керак.

Сохиба она кириб келади. У дастурхонга мева-чева қўяди.

Лазиз. Ойи, шу гаплар ростми?

Соҳиба. Қайси?

Лазиз. Бахтиёрнинг тажрибаси.

Соҳиба. Ҳа, болам… У бошингга симларни улаб ҳамма хотираларингн экранда кўрсатиб бергандан кейин биз ҳам ишондик. Агар яна уйланмайман, деб бўйин товлаб юраверсанг, шунақа тажриба қиламиз.

Лазиз. Ростини айтинг…

Соҳиба. Ростини айтаман. Кейин уйланишга, бошқа ичмасликка сўз берасанми?

Лазиз. Ҳа…

Мардон киради.

Мардон. Дўппим қаерда эди?

Соҳиба эрига дўппини узатади.

Лазиз. Ассалому алайкум, дада.

Мардон. Ваалайкум ассалом. Ҳозир жума намозига чиқиб келай, кейин бафуржа гаплашмиз, хўп?!

Ота ва она чиқади.

Лазиз. Унда бу торт нима муносабати билан?

Толиб. Кечиктирилган туғилган кун! Икки кун олдин туғилган кунинг эди. Шундайми? Ўша биз қариндошлар йиғилиб келсак, сен уйга келмадинг ҳатто! Меҳрсизлик шунчалик бўларда? Сен хаётни ўйинчоқ билдинг. Агар сени хаёт ўйинчоқ қилганида сен омон қолмасдинг. Шунинг олдини олиб ўртоғинг бошчилигида биз бу ўйинни уюштирдик. Қариндошлар билан алоқада бўлиш сенинг ҳам хаётдаги маънавий бурчинг бўлиши керак. Ўз уйингда бегонадек яшайсан, агар ҳамма сенга бегоналик қилса кўнгил қанчалик озор топишини билдингми? Ўз жигарингдан бегоналик кўрсанг қандай таъсир қиларкан? Энди оила керак бўлиб қолдими? Биз – сен танимаган қариндошларинг, рол ўйнадик. Яхши таниб олгин, деб. Ҳали арвоҳ аканг Шуҳрат ҳам келиб қолади.

Садоқат мўралайди. Мунира Лазизга уни кўрсатади. Садоқат уялиб чиқиб кетади.

Мунира. Ана… ўша Гулчеҳра. Қаранг, қандай ажойиб? Мингта Анжеликага алмашсангиз бўлади.

Лазиз. Фақат менинг ёмон томонларимни гапирдиларинг. Биронта яхши томоним, яхши савоб ишим бордир? Ўша аппаратда кўрсатгандир?!

Толиб. Бор. Фақат бир марта яхшилик қилган экансан. 11– синфлигингда кўчадан бир қарияни ўтишига кўмаклашган экансан. Дунёда шундай одамлар борлигига одамнинг ишонгиси келмайди. Лекин бу ҳақиқат.

Мусиқа баландлашади.

Онанинг овози. Ўғлим, сенинг устингдан бир иш қилиб қўйдик.

Лазизнинг овози. Ақлли одамларнинг ўғиллари устидан қилган ишлари аъло бўлғай.

Онанинг овози. Биз сени унаштирдик.

ПАРДА

2011 йил 10-сентябр

“ДЕБЮТ-2014” фестивалининг рағбатлантирувчи номинацияси совриндори. 2015 йил июн ойида Сурхондарё қўғирчоқ театрида, сентябр ойида Бухоро қўғирчоқ театрида саҳналаштирилиб томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

“A” САРОЙИ СИРЛАРИ

“Соғлом бола” йилининг 29 апрел санасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси драматургия бўлимида республикада ижод қилаётган қирқдан зиёд ёш театршунос, санъатшунос ва драматургларнинг навбатдаги йиғилиши бўлди. Қизиқарли ва мароқли ўтган ушбу йиғилишда сирдарёлик ёш истеъдодли ижодкор ва шоир, Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театри адабий бўлим бошлиғи Ўзбектош Қиличбекнинг бошланғич синф ўқувчилари учун мўлжаллаб ёзган “А” саройи сирлариэртак-пьесасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Сўзга чиққанлар ушбу эртак-пьесани атрофлича таҳлил қилиб, муаллиф аввалги асарларидаги каби болаларга чексиз меҳрини қоғозга туширганлиги, воқеаликни янгича шаклда талқин этганлигини, воқеаларнинг қизиқарли ривожи ва ечими, мавзунинг тарбиявий аҳамияти, болажонларни миллийлигимизга ёт ва нохуш қаҳрамонларга хос тарбиядан асраб, миллий урф-одатларимиз, қадриятларимиз асосида тарбиялашга даъват этаётгани, иштирокчиларнинг ёрқин, аниқ характерга эга эканлигини ҳамда асар тилининг болаларга хослигини алоҳида қайд этдилар.

“А” саройи сирлари” эртак-пьесаси бир кўринишдан иборат эканлиги ва унинг бош қаҳрамони Дангаса полвонни театр имкониятидан келиб чиқиб, Дангаса хонимга алмаштириш мумкинлиги учун ҳам нафақат театр саҳналарида, балки умумтаълим мактаблари (“Алифбе” байрамларида) ва болалар дам олиш оромгоҳлари саҳналарида ҳам намойиш этиш имкони борлиги таъкидланди.

Муҳокама сўнгида муаллиф Ўзбектош Қиличбек таҳлилий ва танқидий фикр-мулоҳазалар учун барчага ўз миннатдорчилигини билдириб, келгусида бундан-да юксак ва баркамол асарлар ёзилишида Ёзувчилар уюшмасининг бу каби тадбирлари ва муҳокамалари муҳимлигини эътироф этди.

Юқорида билдирилган фикрлар асосида қайта ишланган “А” саройи сирлари” эртак-пьесасининг муваффақиятли жиҳатларини инобатга олиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этиладиган “Ёшлар баёзи”га киритилишига ва республиканинг бошқа театрларида саҳналаштириш учун тавсия этилди.

Адҳам АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

“А” САРОЙИ”СИРЛАРИ
Эртак-пьеса

Қатнашчилар:

Дангаса полвон.

“Sh” ҳарфи шошқолоқроқ

“S” ҳарфи ақлли

“Т” ҳарфи урушқоқ ва шўх

“I” ҳарфи кўнгилчан ва раҳмдил

“5” рақами

“6” рақами

“9” рақами

Ошқовоқ

Лимон

Микроблар

Биринчи парда, биринчи кўриниш

“А” ҳарфи шаклида қурилган сарой. Саройга олиб борувчи тумшуқ йўлак бошида қўш табақали миллий нақшинкор ёғоч эшик. Табақаларга халқа осилган. Кўкда сарғиш ярим ой. Сарой биноси ёнида олма дарахти ғарқ пишган. Юқоридан туширилган кўринмас чилвирларга лотин ёзувидаги бир неча ҳарфлар S, A, а, V ва тутуқ белгиси осилган.

Дарахт остида қорни семиз болакай Дангаса полвон ётади. У чойнакдаги чой тафтини сақлаб қолиш учун фойдаланиладиган ёпинчиққа ўхшаш қалпоқ кийган.

“SH” ҳарфи чопиб келади.

“SH” ҳарфи: (Шошиброқ гапиради.) Ассалому алайкум, болажонлар! Томошалар шаҳрига хуш келибсизлар. Биз – ҳарфлар оиласи сизларга ажойиб томоша кўрсатамиз. Мен – “Ш” ҳарфи бугун ушбу томошани бошлаб бераман. Мактабларда ўғил болалар, қиз болалар яхши ўқигани учун, уйда ота-оналарининг сўзига “хўп бўлади” деб юрганлари учун ҳаммангизни учар ликопчада саёҳатга таклиф қиламиз. Бир, икки, уч (Осмонга қараб) учар ликопча, туш! Фақат тинчлик сақласак, учар ликопча тушади!

Хуррак овози эшитилади. “SH” ҳарфи беркинади.

“SH” ҳарфи: Беркининглар. Душманлар уруш очди.

Қушлар сайроғи ва қанот қоқиб, учиб кетгани эшитилади. Дангаса полвоннинг юзига оппоқ бўтқа тушади. Хуррак тинади.

Дангаса полвон: Бу қуслар маса қилиб ётганимни кўйишомийди! (Тескари ўгирилиб ётади.) Қуслар, далахтла, менга ҳасад қилади. Фақат Ёстиқой менга дўст!

“SH” ҳарфи: Мен трактор тириллаяпти, десам, бу хуррак овози экан-ку? Бу болани танияпсизларми? Ахир бу ўша машҳур Дангаса полвон-ку! Бунинг ётишини қаранглар. Қушлар менга ҳасад қилади, дейди. Аслида у қушларга ҳавас қилиши керак-ку! Яна бу бола-чи, сўзларни бузиб айтади! Қушлар дейиш ўрнига “қуслар”, дейди! Ахир “қушлар” сўзида мен бўлишим керак эди-ку. “Дарахтлар” дейиш ўрнига “далахтла” дейди. Бу дангасаликдан. Агар ҳарфларни тўғри айтишга ҳаракат қилганида ҳамма сўзларни чиройли айтади. Бу Дангаса полвон оёқ-қўлини қимирлатишга эринади. Ҳатто юзига қўнган пашшани ҳам биров қўриса, дейди. Бу бола-чи, ҳатто кўзини очиб-юмишга, тилини айлантиришга ҳам эринади. Тилини танглайига яқинлаштириб, кучлироқ нафас чиқарса, “SH” ҳарфи, яъни мен пайдо бўламан. Лабларини тўғри жойлаштирса, (мимикада кўрсатиб) “R” ҳарфи пайдо бўлади.

Дангаса полвон: Қимайман ҳеч қандай ис! (эснайди) Олма пис, оғзимга тус!

“SH” ҳарфи: Ҳар йилнинг мана шу кунида ҳамма ҳарфлар ва белгилар “А” саройида катта байрам шодиёнасини нишонлайди. Фақат бу байрамнинг ўзига хос шарти бор. Агар сайёрамиздаги ҳамма болалар биз – ҳарфларни тўлиқ таниб, сўзлар ҳосил қилишни ўргансагина “А” саройи эшиклари очилади. Агар орамизда бир нафар ҳарф танимаган бола бўлса ҳам бу сеҳрли эшиклар очилмайди. Бу Дангаса полвон ҳарфлар ва рақамлар байрамида шундай қилиб турса-я? Ҳадемай барча ҳарфлар келиб қолишади. Энди нима қилсам бўлади?

“SH” ҳарфи оёқларини чўзиб, иложсиз ўтиради. Мусиқа садолари остида томошабинлар орасидан “S” ҳарфи, “I” ҳарфи ва елкасига камон, ўқларга тўла садоқ осган “T” ҳарфи чопиб келади.

 
Хор: Бир бор экан, йўқ экан,
Ёлғондан рост кўп экан.
Яқин ўтган замонда,
Сайхун дарё томонда,
“А” саройи бор экан,
Унда ҳарфлар яшаркан.
Ҳар йил баҳор чоғида,
Ажиб байрам бўларкан.
Ажиб байрам бўларкан.
 

“SH” ҳарфи: Бу йилги байрам бўлмайди!

“I” ҳарфи: Нега?

“SH” ҳарфи: Орамизда сўзлардаги ҳарфларни айтмайдиган дангасалар ҳалигача бор экан.

“Т” ҳарфи: Қани, ким у ҳарфларни ҳурмат қилмайдиган бола? (Томошабинларга) Қайси бири? Шуми?

“SH” ҳарфи: мана… (Тўнкарилиб ётган Дангаса полвонни кўрсатиб) Энди учар ликопчада саёҳат қилишимизга бу Дангаса полвон халақит беради.

“Т” ҳарфи: Шуми бизнинг байрамимизга халақит берадиган? Бу бола қачонгача сўзларни бузиб айтади? Орангизда хафа бўлганлар бўлса, чиқинглар. Уни шундай жазолайликки, ҳарфларни таниб олсин. Бир умр бизни эсидан чиқармасин.

“Т” ҳарфи камонни елкасидан олиб, Дангасани нишонга олади. Даҳшатли мусиқа янграйди. Ёй таранг тортилади. “S” ҳарфи “Т” нинг елкасига қўлини қўяди.

“I” ҳарфи: Шошма. Ундай қила кўрма. Йўқ. Унга яхшиликча тушунтирамиз. У бизни тушунади. Шунда у бизга дўст бўлади.

“Т” ҳарфи: Сен кўнгилчансан. Бундай ялқовларга нисбатан қаттиққўл бўлиш керак.

“S” ҳарфи: Қаттиққўл бўлиш керак, дегани унга қўл кўтариш, уриш керак дегани эмас.

“I” ҳарфи: Тўғри. Баъзи дангасалар айрим аълочилардан иқтидорлироқ, қобилиятлироқ чиқади.

“Т” ҳарфи: Шу ерга келгунча сенга ўхшаганлардан қанчасининг адабини бердим. Сениям кўзингга бир кўрсатиб қўяй. Агар мана бунақа дангаса болалар кўпайиб кетса, биз ҳарфларни ҳеч ким айтмай қўяди. Ҳеч қачон байрам бўлмайди. Ҳой, Дангаса полвон, қани ўрнингдан тур!

Дангаса полвон: Тулгандан ётган маззаааа!

“S” ҳарфи: Бир гаплашиб олайлик!

Дангаса полвон: Гапилсам чайчаб қоламан.

“I” ҳарфи: мана буни ҳақиқий дангаса деса бўлади. Гапиришга ҳам эринадиган дангасалар бошқа ерда бўлмаса керак.

Дангаса полвон: Мени дангаса деманглар. Мен бий кун давомида жуда кўп иcла қиламан. Эйталабдан туйиб юзимни юваман. Юзимни ювгунимча қанча меҳнат қиламан. Ундан кейин овқат ейман. Овқат ейис учун қанча кучим кетади. Кейин мана бу боққача битта-битта қийналиб қадам босиб келаман. Ётаман. Кўзлайимни юмис учун қанча кучим кетади. Мана, телефоним бой. Телефонимни тугмасини босис учун бечойа баймоқлайим қийналади.

“I” ҳарфи: Қаранг-а, мана бундай тугмаларни босиш қийин бўлса? Ахир эрталаб туриб, мана бундай қилиб тонгги бадантарбия билан шуғулланиш керакмасми?

Дангаса полвон: Таътилда фақат дам олис кейак.

“Sh” ҳарфи: Дам олиш керак, тўғри. Лекин дам олиш дегани ёстиқ қучоқлаб ётиш керак деганимас.

“S” ҳарфи: Ахир таътилда бўлса ҳам бадантарбияни канда қилиш керакмасми?

Улар бир неча машқлар бажаришади. “Т” ҳарфи, “I” ҳарфи, “Sh” ҳарфлари керакли тартибда жойлашиб, шу сўзларни ҳосил қилишади.

“Т” ҳарфи: Қани, Дангаса полвон, тур. Бир уриб, каллангни ошқовоқдай эзиб қўяман.

Дангаса полвон: Бир ўзингнинг қўлингдан нима келайди?

“Т” ҳарфи: Мен ёлғиз эмасман, билсанг алифбода нечта ҳарф борлигини, ундай демаган бўлардинг.

“S” ҳарфи: Уни “Сиз”лаб гапириш керак. Дангаса полвонтўра, туринг ўрнингиздан. “Сиз”ни кутишмоқда.

“I” ҳарфи: Бир ками бу ишбилмасга хушомад қилишим қолувди.

“S” ҳарфи: Ширин сўз билан илон инидан чиқади, деган ўзбек халқ мақоли бор, билсанг.

Биргаликда: Туринг, туринг, Дангаса полвонтўра, турсангиз-чи!

Дангаса полвон ўрнидан туради. Унинг қулоғида наушник, бўйнига айпад, айфон, телефон осиб олган.

Дангаса полвон: Нима гаплайинг бор?

“Sh” ҳарфи: Биз сен билан дўстлашгани келдик!

Дангаса полвон: Сизлар билан дўстлашгандан нима фойда?

“S” ҳарфи: Ким биз – ҳарфларни таниса, уни бутун дунёни танийди!

Дангаса полвон: Иннайкейин-чи?

“Sh” ҳарфи: Дунё таниганни дунё танийди. Уй вазифаларни тайёрловчи роботлар сотволадилар.

Дангаса полвон: Иннайкейин-чи?

“Sh” ҳарфи: Оёғинни узати-и-и-иб ётади.

Дангаса полвон: Шундоғам оёғимни узатиб ётибман-ку!

“S” ҳарфи: Сизга сеҳрли қалам совға қилинади. У барча ҳарфларни ўзи ёзади.

Дангаса: Сеҳийли қаламни қўлга кийитишим учун нима қилишим кеак?

“S” ҳарфи: Бунинг учун биз ҳарфлар ва рақамлар билан дўст бўлишинг керак.

Дангаса: Менга ҳеч қанақа дўст кейакмас. Мана менинг кадйдон дўстлайим. Битта нотбук, иккита айпад, тўйтта айфон, олтита наушник. Мусиқа эситаман.

“S” ҳарфи: Саноқниям билмайдия? Ахир учтагина телефони бора. Билмагани майли, лекин билмаганини ҳам тан олмайди.

“Sh” ҳарфи: Менда бир фикр туғилди. Биз ўзимизни таништирамиз. Зора, бу дангасамизни қолоқлик ботқоғидан қутқаролсак.

Мусиқа янграйди. Барча рақсга тушади.

“S” ҳарфи: салом, салом, ассалом,

Мен “S” ҳарфи, “S” ҳарфи,

“Салом” сўзи бошланар мендан.

Шунинг учун мен серсаломман.

Салом бериш соғлик тилашдир,

Саломдан сўнг ҳаёт бошланган.

Ким мени бошқа ҳарф билан алмаштирса ёки бир сўзни айтишда ташлаб кетса, қоматим эгилиб кетади. Худди ўзимни йўқдай тасаввур қиламан.

“SH” ҳарфи: Таништирай ўзимни,

Мен “SH” ман. Сал шошқалоқ,

Чиройи бор ҳар гулнинг,

Чиройи бор ҳарфнинг.

“Р” ҳарфи бор аррада,

Ширмойнонда “Ш” ҳарфи.

“Д” ҳарфи бор далада,

“К” ҳарфи бор каллада.

Бизга ёрдамчи ҳарфлар

Ҳар қандайин паллада!

“Т” ҳарфи: мен Тошкентда, Тонгда бор,

Тилак ҳамда тинчликда.

“Т” ҳарфидан ташаббус,

Борман пурвиқор тоғда.

“Sh” ҳарфи: мана, учта ҳарфдан “тиш” сўзи пайдо бўлди. Бош ҳарфини олиб ташласак, “иш” сўзи ҳосил бўлади. Ишни, ишлашни севмайдиган бу дангасаларни мана бу сеҳрли саройда ажойиб сир кутмоқда.

Дангаса полвон: У елда, ҳойнаҳой, музликлай бўлса кейак. Мени ўса музлик қафасига қамаб қўймоқчисизлар.

“Т” ҳарфи: Аксинча, у ерда дангасалар учун ҳамма шароит бор. У ерда болалар қўлини ҳам ювиб, қийналиб юришмайди. Қўлларини фаришталар ювиб қўйишади.

С ҳарфи. Олма пиш, оғзимга туш, деса, олмалар тушади.

Дангаса. (Ўрнидан туриб, қорнини силаб) Йостанми?

“Sh” ҳарфи: Ҳа! У ерда фақат ётишади. У ерда пашша ҳам йўқ, ҳалақит берса.

Дангаса полвон: у ерга бойгим келяпти. Бойишим керак.

“Т” ҳарфи: Фақат битта шарти бор, Тилингни машқ қилдириб, Биздек қўшиқ куйлашинг даркор.

“Ш” ҳарфи: яна мана худди акробат, Рақсга тушмоқ даркор!

A La Turka (Mozart) куйига робот рақси ижро этилади.

“Р” ҳарфи: Бир, икки, уч, Дангаса полвон: Бий, иккий, уш… (учгандай ҳаракат қилади.)

“Ш” ҳарфи: “Уш” эмас, “уч”! “Уч” дегани учишмас, бу уч (учта бармоғини кўрсатиб). Санашни билмаганларга тил машқи бу.

“Р” ҳарфи: Бир, иккида сакраймиз.

Уч, тўртда айланамиз.

Беш, олти яна сакраб,

Етти, саккизда айланамиз.

Тўққиз, ўн такрорлаймиз!

Дангаса полвон машқнинг ярмида йиқилади.

“Sh” ҳарфи: Биз сени дангасалар мамлакатига олиб кетмоқчи эдик. Лекин у ерга етиб боришга ҳам кучинг етмаскан.

Дангаса полвон: У ерда нима қиламан.

“Sh” ҳарфи: Дангасалар мамлакатида сен истаганингдай яшайсан. Сойларида шоколад оқади, овқатларни ўзлари едириб қўйишади.

Т ҳарфи: Ҳатто уй вазифаларни ҳам бировлар бажариб беришади.

Дангаса: Мен қадийдон ёстиғимни ташлаб кетолмайман. Мен ёстиғимга сени яхши кўйаман, бир умр ташлаб кетмайман, деб ваъда бейганман. (Қўшиқ куйлайди.) ёстиғим жон ёстиғим,

Қучсам, келар ухлагим!

Ёстиғим, жон ёстиғим,

Унда ширин тушлайим!

Ёстиқдан бошқа дўстим йўқ,

Китобдан кўра яхши у.

Юмшоққина, иссиқина,

Офтобданам яхши у!

Ҳарфлар чиқиб кета бошлайдилар.

Дангаса полвон: Улай кетяптилай. Мен қолиб кетаманми? Йўқ. Уйиниб кўйай. Бий… бил… бир… бир, икки, уч!

Ҳарфлар тўхтаб тинглашади.

Дангаса полвон: Бий… бил… бир… бир, икки, уч! (Ш ҳарфига яқинроқ келиб қўли билан уни кўрсатади.) Мен сени танийман. Ҳозий сени қанақа ҳайфлигингни айтаман. Сен ссссс.... с ҳарфисан!

Ш ҳарфи: хафа қиляпсан! Мен ахир иккита белгидан иборат ҳарфман. Қара, қўшимчам бор.

С ҳарфи: Мен уруш эълон қиламан. У эмас, мен С ҳарфиман.

Дангаса полвон: Сен с-с-с… ш-ш-ш-ш ҳарфисан!

“Sh” ҳарфи: Ҳа! Мен “Sh” ҳарфи, “Sh” ҳарфи, Шамолда бор, шахматда борман.

Шилдирашга қодирман,

Шиллиққуртда ҳам борман.

Дангаса полвон: мана “Р” ни ҳам айтаман,

Ари дейман, Рустам дейман. Рррррр…

“Т” ҳарфи: Сен биринчи шартдан ўтдинг. Қойил. Буни қандай уддаладинг?

Дангаса полвон: жудаям, жудаям дангасалар саройига боришни истаяпман.

“Ш” ҳарфи: демак, демак, агар болалар бир нарсани чиндан истаса, ҳамма ишни эпласа бўларкан-да?

Дангаса полвон: Ҳа, мен буни ўзимда синаб кўрдим.

“И” ҳарфи: Қулоқ солгин, дўстим, менга,

Бир топишмоқ айтай сенга.

Илонда бор, филда бор,

Қуёнда йўқ у надир?

Дангаса полвон: Хартум!

“Т” ҳарфи: Илонда хартум йўқ-ку.

Дангаса полвон: Илоннинг тили кичкина хартумча ҳисобланади.

“Т” ҳарфи: Сенинг гапингни тўғри десак, қуёнда ҳам хартум бор дейишимиз керак! Жавоб нотўғри. Дўстларингни қийин аҳволга солдинг.

С ҳарфи: (Дангаса полвонга) Мана бу томошақовоқдай катталикдаги миянинг нўхатдай жойи ишласа керак! Ҳа, тушунаман.

Дангаса полвон: (бошини қашиб) Илонда бор, филда бор, Қуёнда йўқ у надир? Топдим. Ахир бу И ҳарфи. Сизку!

И ҳарфи. Ҳа. Мен…

С ҳарфи: адашган эканман. (Дангаса полвонга) Мана бу томошақовоқдай катталикдаги миянинг ёнғоқдай жойи ишлар экан!

Дангаса полвон: Мен агар сўзлардаги керакли ҳарфларни ташлаб талаффуз қилсам, айтмаган ҳарфларим хафа бўларкан. Билмаган эканман. Мени кечиринглар. Сиз – ҳарфлар кераклисиз. Сизлар бўлмасангизлар, узун-узун сўзлар ҳам пайдо бўлмаскан. Лекин ораларингда бир белги бор. Тутуқ белгиси кимга керак? У ортиқча. Уни алифбедан олиб ташлаш керак.

Ш ҳарфи осилган ҳарфлардан”САЪВА” сўзини ҳосил қилади.

“Т” ҳарфи: ўқиб кўр-чи!

Дангаса: Сава! Оддий сава! Тутуқ белгиси бўлса ҳам сава, бўлмаса ҳам сава!

Ш ҳарфи имо қилади. Қолганлар чилвирларни тортиб, Дангаса полвонни савалашади.

Дангаса полвон: Нима қиляпсизлар?! Айбим нима? Мени нега савалашяпсизлар! Тўхтанглар! Бас қилинглар!

“Т” ҳарфи: Ўзинг “сава” дединг-ку!

Ш ҳарфи: Ҳа, оғридими!? Сўзларни тўғри айтмасанг, ана шундай баданинг оғрийди. Агар тутуқ белгисига эътибор бермасанг, сени савалашади. Ана шундай тутуқ белгиси, сен кераксиз ҳисоблаган белгига аҳамият бериб, “саъва” десанг, биз ҳув осмонда учаётган саъва қушини айтяпти, деб саваламаган бўлардик.

“Т” ҳарфи: биз ҳаммамиз битта ҳарфлар оиласимиз! Бизни бир-биримиздан ажратиб бўлмайди.

И ҳарфи: топ-чи! Чиройли ҳарф қайсимиз?

Энг керакли қайси биримиз?

Ҳарфлар бирин-кетин подиумда юргандек ўзини намойиш қилишади. Дангаса полвон уларни диққат билан кузатади.

Дангаса полвон: А ҳарфин чиройлироқ десам,

З ҳам қолишмас ундан.

Т нинг қадди келишган,

Д келишганроқ ундан.

Ю ҳарфи бор юракда,

Ю кўпроқ керакмикан?

Лекин Т бор тилакда,

Ё Т кўп керакмикан?

Ўйлаб боқсам ҳарфларга,

Бари бирдек чиройли,

Бари бирдек керакли!

Тортишманглар, ҳарфжонлар,

Барингиз ҳам керакли! Ҳаммангиз ҳам керакли!

Дангаса полвон қўшиқ айтиш баробарида рақсга тушади. Унинг қорни тушиб қолади. У қорнини коптокдай улоқтириб юборади. Ҳарфлар унга қарсак чалишади. Дангаса полвон ўтириб олади.

Дангаса полвон: Энди тушундим. Демак, мен сизлар билан кетишга нолойиқман. Сизлар кўп кишисизлар. Ҳаммаларинг ёрдам бериб, мени ўзларинг билан олиб кетинглар.

Ҳамма: Розимиз!

Улар кетишга чоғланадилар. Шу пайт ер гумбурлайди, атрофни тутун қоплайди. Қовоқвой ва Лимоной юмалаб келишади. Ҳарфлар кўздан панароқ жойда ҳаракатсиз туришади.

Қовоқ: Шошманглар! Бу дангаса полвон сизлар билан кетишга нолойиқ. Чунки у биз – сабзавотлар оиласини, мени, дугонам Шолғомойни ва мевалар оиласини мана бу лимонойни ҳам хафа қилган. У қилган хатосини тушунсин. Шундан кейин у сизлар билан кетишга муносиб бўлади.

Дангаса полвон: Менинг айбим йўқ.

Қовоқвой: “Айбим йўқ” эмиш. Мени косангда кўрсанг нима қилардинг?

Дангаса полвон: Албатта ахлат қутига улоқтираман. Чунки сен бемазасан!

Қовоқвой: Мен ошқовоқ, ойимқовоқ,

Витаминлар омбориман.

Емаганлар кўп аҳмоқ,

Буйракларга дориман!

Лимоной: Тўғри!

Қовоқвой: Қани, айт-чи, дангаса полвон, сенинг кундузлари ҳам уйқунг келадими?

Дангаса полвон: Ҳа.

Қовоқвой: Болаларни кундузи уйқу босса, бу хасталикдан далолат. Сен сабзавотлар қироличаси Шолғомойни, Қизил ва оқ лавлагини, турпни, карамни, мевалардан олмани, беҳини, нокни, ўрикни емаганинг учун, фақат ширинликлар еб юрганинг учун уйқусираб, ҳамма жойинг оғриб юради.

Дангаса полвон: Ҳа, тишим оғрийди. Қорним қулдирайди. Шунинг учун ўртоқларим мени Қовоқкалла деб калака қилишаркан-да.

Лимоной: Сен мана бу қовоқни емаганинг учун қовоқкалласан! Миянгни яхши ишлаши учун зарур бўлган витаминлар мана шу қовоқнинг ичида!

Дангаса полвон: Майли, қовоқни ейман! Лекин мана бу аччиқ лимонни чойимга солишса, у чойни ичмайман.

Бир четда уялиб, қимтиниб турган Лимоной хижолат, қўлларини бирлаштирганча ўртага чиқади.

Лимоной: Тўғри, мен Лимоной нордонман, Лекин оғзингиздан ўтсам, ширинга айланаман ва қонингизга фойда қиламан.

Майда жонзот вирусларни ўлдираман. Сизни тетик қиламан. Умрингизни узо-о-оқ қиламан!

Дангаса полвон: Вой-бў! Мен узо-о-оқ яшашни истайман. Лекин сени емасам ҳам узоқ яшоламан. Бу эртагингни менга айтма.

Дангаса ётиб олади. Шу пайт қора туман тарқалиб, ҳар ёқдан қора кийган Микроблар бостириб келиб, Дангасани асирга оладилар. Қора шарпалар камонларидан отилган ўқлар Дангасанинг танасига, ҳатто қулоғига, кўзига қадалади. У типирчилаб, додлайди.

Лимон: Ажаб бўпти. Бизни емаганнинг аҳволи мана шундай бўлади.

Дангаса: Майли, айпадимни бераман. Лекин менга тегманглар.

Қўрқинчли овоз: Ашқол-дашқолинг ўзингга буюрсин.

Дангаса: Ме… мени… ни… ма қилмоқчисизлар?

Овоз: Сени микроблар ва вируслар ботқоғига олиб кетиб, емиш қиламиз.

Дангаса: Айбим нима? Нега шунча болалар турганда мени танладинглар?

Микроб1: Бошқа болалар – соғлом тана эгалари. Сенинг ичингда биз – микроблар яшашимиз учун жудаям қулай шароит бор.

Дангаса: Йўқ.

Микроблар Дангаса полвонни олиб кета бошлайди. Қовоқ уларнинг йўлини тўсади.

Микроб 2: Қоч!

Микроблар қовоқни туртиб юборишади. Қовоқ ёрилиб, ичидан нур таралади. Микроблар бир лаҳзада ер ютгандай ғойиб бўладилар. Дангаса полвон ўрнидан туриб келади. Лимоной Қовоқвойнинг қошида ўтиради.

Дангаса: Мени микроблар чангалидан мен ёмон деган сен– Қовоқвой қутқардинг. Шунинг учун сени ҳам еганим бўлсин! Раҳмат, сенга Қовоқвой, раҳмат сенга Лимоной, ўз айбимни тушунтириб берганларинг учун!

Лимоной: Сени қутқараман деб ўзини нобуд қилди.

Пауза.

Дангаса: Мени кечиринглар! Мен ўзгараман. Ҳарфлар айтган ҳамма гапга қулоқ соламан.

Лимоной: Кечирамизми?

Ҳамма: ҳа, ҳа, кечирамиз ва “А” саройи томон юрамиз.

Лимоной: Ҳа, биз кетамиз. Фақат Дангаса полвоннинг ўзи қолади. Чунки дангасалар саройига ёлғиз кирилиши зарур.

Лимоной: Майли, сен билан хайрлашамиз. Дангасалар саройига кирақол.

Улар кетишади. Дангаса полвон қолади. Осилган рақамлар осмонга кўтарилиб кетади.

Дангаса полвон: Кетишдими? (улар кетган томонга қараб) Боплаб лақиллатдимми? Мен дангасалар саройига бориш учун уларнинг шартини бажардим. Қовоқни ҳам ейман, дедим. Ҳеч қачон! Улар айтган гап тўғри бўлса ҳам бажармайман. (Қўлини ишқалаб) Энди дангасалар мамлакатида роҳатланиб, меҳнат қилмай яшайман. Хайр.

Дангаса полвон “А” саройи томон юради. У эшикка яқинлашган сари қўрқинчли мусиқа кучаяди. Чақмоқлар чақади, момоқалдироқлар гулдирайди. Бино юқорисидан Эшик юқорисидан ва ёнларидан соқчиларсимон кийинган 5, 6 , 9 рақамлари пайдо бўлади. Дангаса полвон ўтириб қолади.

5: Мени танидингми?

Дангаса полвон: Сен бир кичкинагина 5 рақамсан!

5: Сени дангаса дейишганди, кўриб турибманки, сен дангаса бўлиш билан бирга, иккичи экансан-у!? Рақамларнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир хил 5 рақами бор. Сен, ҳойнаҳой, “икки” рақамини яхши кўрсанг керак?

Дангаса полвон: Албатта! Иккининг думи бор!

5: Менинг тожим бор! Мана.

Дангаса полвон: Майли, сен билан ади-бади айтиб, тортишиб ўтиришга вақтим йўқ. Мен шошяпман! Саройга кетишим керак.

5: Сен ҳам ялқов, ҳам қўпол экансан-ку? Ана, билиб олдик.

Беш сонида бешта хислат бор,

Дўст дўстга тилак айтса,

Ишинг беш бўлсин деяр,

Хурсанд бўлганда дўстлар

Қани, беш ташла, деяр!

Хуллас, бу саройга Иши бешлар киради,

У ерда “беш”чилар билан ўз бахтини кўради!

Дангаса полвон: Қоч.

Дангаса полвон 5 рақамини итариб юборади ва эшикка яқинлашади. Унинг йўлини 9 рақами тўсади.

9 рақами: Ҳам қўпол, ҳам жанжалкаш экансан! Ёмон хислатларингнинг чегараси борми? Хўш, мен қайси рақамман?


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации