Текст книги "Тожмаҳал"
Автор книги: Узбектош Киличбек
Жанр: Современная русская литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 8 (всего у книги 17 страниц)
Дангаса: Нега саволларингга жавоб беришим керак?
9 рақами: Бизни билмасдан бу ердан бир қадам ҳам нари юролмайсан. Хўш, мен қайси рақамман?
Дангаса полвон: Тўққиз.
9 рақами бошини пастга қилиб, 6 рақамига айланади.
9: Энди-чи?
Дангаса полвон: Олти!
6: иккаламиз-чи?
Дангаса полвон: 66.
5: Иккаласининг 9 та фарқини топ-чи?
Дангаса полвон: Биттаси семизроқ, бири семиз. Бирида зар шокила бор, бирида йўқ. Биттаси ҳуштакли. Бирининг ранги тўқроқ, бири очроқ. Қолганини тополмадим.
5: Демак, сен бу ҳашаматли саройга киришга нолойиқсан.
Дангаса полвон: Ўзларингга буюрсин ўша саройларинг. Ўзи киришни орзу қилмагандим. Йўлимда ҳарфларни ҳам, сабзавот, меваларни ҳам лақиллатдим. Сизларни ҳам бир амаллаб алдайман.
9 ўз жойига айланиб олади.
9: Ҳам жанжалкаш, ҳам ёлғончи экансан. Ичинг минг хил иллатларга тўла экан-у?
5: Ҳаммани чақирамиз, дангасани саҳрога бадарға қиламиз.
6 рақами ҳуштак чалади. Ҳуштак мусиқий чақириққа айланади. Ҳарфлар, Қовоқвой ва Лимоной келадилар.
5: Хуш келибсизлар, дўстлар.
С ҳарфи: Салом, салом, салом, ассалому алайкум, дўстлар. Биз келдик.
Ш ҳарфи: Ҳамма рақамлар тизилсин. Дангаса полвонни сувсиз, овқатсиз саҳрога бадарға қилиниши фармон қабул қилинсин.
Осилган ҳарфлар тушади. “Фармон”,”бадарға” сўзлари пайдо бўлади.
Дангаса полвон: Майли, мен розиман. Қаерга бўлса ҳам кетсам, кетавераман. Сиз – ҳарфларга ҳайронман. Нега рақамлар билан дўстлашгансизлар? Улар бўлмаса, одамлар ҳарфларни кўпроқ ҳурмат қилишарди-ку?
Ш ҳарфи: Рақамлар биз қилолмаган ишни бажаришади. Улар бизнинг ишимизни енгиллаштиради. Шунинг учун…
Ҳамма бирга: Биз ҳарфлар ва рақамлар, Ҳар дам аҳил-иноқмиз. Айириб бўлмас бизни! Енгиб ҳам бўлмас бизни!
Дангаса полвон: Ҳу анави ярим ойни кўряпсизларми? Қаранглар, унда бир чиройли қизнинг сурати бор.
И ҳарфи: Кўринмаяпти-ку!
Ҳамма ўша ёққа қараган пайтда Дангаса полвон эшикка кириб кетмоқчи бўлади. У 5 рақамига урилиб, ўтириб қолади.
5 рақами: Бир кишини, икки, уч, тўрт, беш кишини лақиллатиб, чув тушириб кетишинг мумкин. Лекин кўпчиликни лақиллатиб бўлмайди. Бирлашган одамлар ҳамиша ғолиб!
Дангаса полвон: Ўзларингни биз кўпмиз, деб ўйлаяпсизларми?
И ҳарфи: Бу кўриб турганинг бизнинг оила аъзоларимизнинг ярмининг ярмиси! Сени олдинда ҳали қўшув, кўпайтирув белгилари, нуқта, вергуллар кутиб турибди.
5 рақами: Миллиард бобомиз бизни бошқаради.
Дангаса: Ҳалиги… Бир сонидан кейин тўққизта ноли бор Миллиардни айяпсизларми?
5: Ҳа. Ўша. У жуда-жуда улкан рақам. Бир миллиардгача санашинг учун 35 йил умринг кетади.
6 ҳарфи: Агар бир миллиард дона қоғозни устма-уст тахлаб чиқилса, ҳув анави ойгача етиб боради!
Дангаса полвон: Вой-бў! Билмаган эканман. Шунча катта ва сирли дунё экан бу рақамлар ва ҳарфлар!
Ш ҳарфи: Мана, ҳаммамиз билан яхшилаб танишиб олдинг. Биз ҳам сени яхши таниб олдик. Сен дангаса, мақтанчоқ, эринчоқ, қўпол ва ўз хатоларини тузатмайдиган ёлғончи бола экансан. Шунинг учун сени ўша Дангасалар саройига жўнатишга қарор қилдик. Фақат у ернинг қандайлиги ҳақида айтиб қўймоқчимиз. Қулоқ сол. У ерда ўзингга ўхшаган дангаса болалар яшашади.
И ҳарфи: У ерда болалар фақат ухлаши учун ҳамиша қоронғи бўлади.
Т ҳарфи: У ернинг кундузи бўлмайди. У ерда тонг отмайди.
С ҳарфи: У ерда бир-бирига салом беришмайди.
5 рақами: Дангасалар саройига борганлар асло бу ерга қайтиб кела олишмайди.
6: У ерда сенинг на дўстинг, на оила аъзоларинг бўлади.
Дангаса полвон: Ундай бўлса, Сизлар ҳам мен билан бирга кетинглар.
Ҳарфлар ва рақамлар: Бизлар дангаса эмасмиз! Меҳнат қилиб, толмасмиз!
Дангаса полвон: Майли, унда ўзим кетаман. (Эшик томон шаҳд билан юради. Сўнг секинлашади. Эшик халқасини ушлаб, тўхтаб, ортига ўгирилади.) Йўқ. У ерга борганлар бир умр ўша ерда қолишадими?.
Ш ҳарфи: Албатта! У ердан ортга йўл йўқ!
Дангаса полвон: Менга дангасалар саройи эмас, шу ер ёқиб қолди. Мен шу ерда, Сизлар билан қоламан.
Сукут. Ўртада турган Дангаса полвон ҳаммага бир-бир қараб чиқади.
Ҳамма бирга: Ҳа-а-а! Яшасин, дўстлик! Йўқолсин, дангасалик!
Ш ҳарфи: Кимнидир алдамоқчи бўлганларнинг ўзи алданади. Сен ҳам алдандинг, Дангаса полвон! Биз сени алдаган эдик. “А” саройи дангасалар яшайдиган жой эмас!
Дангаса полвон: У ер қанақа жой?
Ҳарфлар ва рақамлар: “А” саройи бу – АЖДОДЛАР МАКТАБИ!
У ердан чиқади илм офтоби!
Буюк аждодлар биз-чун яратиб кетган, Уларнинг бўлайлик биз муносиби!
“А” саройи эшиклари ўз-ўзидан нур таратиб, очилади. Барча қатнашчилар саройга кириб кетишади.
Овоз: Дангаса полвон айбин билиб,
Меҳнат томон босди қадам.
У ҳам етиб муродга,
Шу билан эртак тамом!
Сизга айтсам, дўстларим,
Ширин экан меҳнат, ҳа меҳнат!
Ш ҳарфи: Хайр, азиз болажонлар. Кейинги сафар албатта Учар ликопчада саёҳат қиламиз. Кўришгунча-а-а-а!
ПАРДА
2014 йил 12 январ, 5 май
Ушбу асарни устоз Ҳайитмат Расул айтганларидек, “театр не доказать, а показать” ибораларига амал қилиб, ёзишга қарор қилдим ва буни қайсидир маънода уддаладим. Болалар учун ҳарфлар ва рақамлар иштирокида томоша кўрсатиш алоҳида қийматга эгалигини таъкидламоқчиман. Болалар тасаввурида ҳарфлар, рақамлар ва тимсоллар қай кўринишда акс этади. Уларни ўрганиб, ҳаётга татбиқ этиб боришда ҳам бу театрнинг ўрни муҳим. Балки истеъдоднинг калити мияда илк таассуротларнинг шаклланишига боғлиқ…
Лейтмотив Mozart – Canzona. Моцартнинг қўғирчоқ театрлари учун ёзган мусиқаларидан фойдаланилади.
P. S. Эртак бош қаҳрамони Дангаса полвонни театр имкониятидан келиб чиқиб, “Дангаса хоним”га алмаштириш ҳам мумкин.
АТЛАСОЙНИНГ САРГУЗАШТЛАРИ
Мусиқали эртак-пьеса
Қатнашчилар:
ОЙХОН – 6-7 ёшлардаги қизалоқ.
КАЙВОНБУВИ – Ойхоннинг қишлоқдаги бувиси, тикувчи.
АТЛАСОЙ – ипак мато кўйлак.
ДЎППИГУЛ – сариқ ялтироқ зар дўппи.
КАМЗУЛХОН – пахтадан қилинган белбоғли нимча.
ЮБКАБОНУ – уч опа-сингил.
КОФТАХОН – ингичка елкали.
ЖИНСИБОНУ – кастюм-юбкадан иборат қўғирчоқ.
КЎЗОЙНАК САНДИҚВОЙ
Биринчи парда, биринчи кўриниш
К айвонбувининг қишлоқдаги уйи. Ҳовлининг тўрида боғ кўринади. Тун криб келмоқда. Ғира-шира осмонда бир-икки юлдуз милт-милт этади. Уйнинг безакларидан бу уй тикувчининг уйи эканлиги билинади. Шкаф ва сандиқ ёнма-ён жойлаштирилган. Ҳар жойга қизчанинг ингичка елкали Кофтаси, уч дона (гўё уч опа-сингилдек) Юбкаси, қора юлдузли Кепка, Жинси юбка-кофтаси, Кепка, Кўзойнаги ва бошқа либослари, тақинчоқлари осилган айвонда Ойхон дастурхондаги идишларни олиб кетмоқда. Унинг бошида чамандагул дўппи, эгнида атлас кўйлак.
Ойхон: Мен таътилни севаман,
Менга таътил ёқади.
Гўё кунларим узун,
Кўкдан ёғду ёғади.
Ойхон атлас кўйлагини ечиб осиб қўяди.
Ойхон: Атлас ва адрас – уйғотар ҳавас.
Атласой: Сенга раҳмат. Бугунги кунни ажойиб ўтказдик.
Ойхон: Сенга ҳам раҳмат.
Кайвонбуви чиқади. У дастурхонни дорга илади. Дастурхон айвонни безайди.
Кайвонбуви: Чаққонгина неварам келгани бир пасда сезилди-я. Ҳаммаёқ ораста, озода. (Неварасини бағрига босади.) Ўзимнинг дастёргина болажонимдан ўргилай.
Ойхон: Бувижон, таътилнинг биринчи куни шунчалик тез ўтиб кетди-ки, тўла сезмай қолдим, тўйиб қололмадим. Қишлоқда яна неча кун тураман?
Кайвонбуви: Бу ўзингга боғлиқ, Ойхон қизим. Агар сен болаларнинг таътил маданиятига амал қилсанг, яна бир кун, икки кун, уч кун, тўрт, беш… (Иккала қўл бармоқларини кўрсатиб) ўн кун туришинг мумкин.
Ойхон: Бувижон, бувижон, таътил маданияти нима дегани?
Кайвонбуви: Агар сен таътил пайти ҳам катталарнинг айтганига қулоқ солишда давом этсанг, берилган дарсларни такрорлашни канда қилмасанг, уй ишларида ёрдамчи бўлсанг, таътил маданиятига амал қилган бўласан. Шунда таътил кунларинг чўзилади. Унутма, агар сен одобсиз бўлиб, тартибга риоя қилмасанг, эртагаёқ жўнатиб юбораман.
Ойхон: Йўқ. Мен қишлоқнинг мусаффо ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олгим, боғларида сайр этгим, шифобахш булоқларидан қониб-қониб ичгим келяпти.
Кайвонбуви: Бунинг учун бўл чаққон, Ҳам одобли, ҳам соғлом.
Унутма, мен сени ота-онанга соғ-омон топширишим керак.
Ойхон: Тушундим.
Кайвонбуви: Энди тунги кийимларни кийиб, ухлаймиз.
Кайвонбуви Ойхоннинг қолган кийимларини ҳам ечиб, илгакларга илади ва тунги пижамаларини кийишда кўмаклашади. Ойхон кўрпачага ётади.
Кайвонбуви: Ширин тушлар кўриб ёт, болам, Ҳамиша тинч бўлсин бу олам.
Кайвонбуви чироқни ўчириб чиқади. Ойхоннинг пишиллаб ухлагани эшитилади. Осилган кийимлар жонланади. Миллий ва замонавий кийимлар ўртасида жанг бошланади. Биринчи бўлиб Юбкахон Атласойга, инглизча ёзувли, ингичка елкали Кофтахон Камзулхонга ташланади. Ҳаммаёқни чанг тўзон қоплайди. Фақат Кепкасултон ва Кўзойнакхон жим туришади.
Юбкахон: Сенларнинг даврларинг ўтди. Сенлар ўтмиш сарқитисанлар. Сенлар бугунги одамларга керак эмассан. 21 аср – бизнинг асримиз.
Камзул: Биз табиий маҳсулотлардан тайёрланган матолар ҳамиша болаларни асраб келамиз. Биз болаларнинг соғлиғига ҳақиқий посбонмиз.
Юбкахон: Сенлар одамларнинг чиройини бузиб кўрсатасанлар. Биз уларнинг кўркига кўрк қўшамиз.
Атласой: Биз уларни барча болалардан бошқачароқ гўзал бўлишига кўмаклашамиз.
Юбкахон: Бизни кийган зўр бўлар, сени кийган ғўр бўлар.
Кофтахон: Болалар бизни танлашади.
Дўппигул: Кўрамиз, тонг отсин. Ойхон кимни танлар экан?
Казулхон: Биз болаларга болаликдан қадрдонмиз. Бизни танлашади. Дунёда битта бўлса ҳам бола, биз табиий маҳсулотларни, дер экан, биз яшайверамиз.
Улар жанги давом этади. Юлдузлар сўниб тонг отади. Қўлида сават кўтарган Кайвонбуви кириб, чироқни ёқади. Ҳовли ёришганда либослар ўз ўрнида турарди.
Кайвонбуви: Уйғонақол, жон болам, Нурдан ёришди олам.
Ойхон: Кўмакчи бўлай Сизга, Нур тўлсин ҳовлимизга.
Кайвонбуви: Сен боғдан мана бу саватга олма териб кел. Олмали шарбат қиламиз. Мен эса келгунингча ширин кулчали нонушта тайёрлаб қўяман.
Кайвонбуви чиқади.
Ойхон: Вой, қандоқ яхши. Дарров кийиниб боққа чиқаман. Хўш, қайси либосларимни кийсам экан?
Либослар силкингандай бўлади.
Ойхон: Қайси кийим менга яхши ҳамроҳ, дугона бўлади? Шунча кийимларимдан қай бири яхшироқ?
Юбкахон (Юбкахоннинг сирли овози эшитилади.) Мени кий, мени кий…
Ойхон: Ким у гапираётган?
Юбкахон: Бу мен, сен ҳар куни кўрадиган нозиккина, чиройликкина Юбкахонман.
Ойхон: Сен гапироласанми?
Юбкахон: Ҳа. Албатта…
Ойхон: Нега шу пайтгача овозингни эшитмасдим.
Юбкахон: Ҳар бир қиз маълум ёшга етгач, биз билан сирлаша бошлайди ва сирдош бўлиб қолади. Энди сен ҳам улғайдинг. Мана бир чоракни ҳам ортда қолдирдинг. Бугундан бошлаб мен сен билан гаплаша оламан. Ўртоқ бўламан.
Ойхон: Сен билан аҳил ўртоқ бўлиш учун нима қилишим керак?
Юбкахон: Мен билан иноқ ўртоқ бўлишнинг йўли осон. Мени кундузи ҳам, тунлар ҳам эгнингда кийиб юрсанг бўлгани.
Ойхон: Сени кийиб юрсам, ҳалиги… қўшнимизнинг ўғли Ўзбекжон мендан кулмайдими?
Юбкахон: Ҳеч қачон кулмайди. Аксинча, улар ҳаммаси сенга ҳавас билан қарашади.
Айвон деразасидан Кайвонбувининг боши кўринади.
Кайвонбуви: Қизалоғим, ким билан гаплашяпсан?
Ойхон: Туғилган кунимда Нигора кенайим совға қилган юбкам билан гаплашяман.
Кайвонбуви: Вой, қизи тушмагурэ… Қайси замонда юбкалар одамлар билан гаплашаркана?
Ойхон: Ишонмасангиз, мана ўзингиз эшитақолинг. Юбкахон, бувижонимга бир марта салом дегин.
Жимлик.
Кайвонбуви: (Буви ҳам кўздан ғойиб бўлади.) Ҳазилинг ҳам бор бўлсин.
Ойхон: Ҳой, Юбкахон, нега бувижоним билан гаплашмадинг.
Юбкахон: Мен сенинг юбкангман. Фақат сен билангина гаплашишга рухсат берилган. Тартиб шунақа…
Ойхон: Бу тартибни ким белгилайди?
Юбкахон: Бу сир.
Ойхон: Сир? Ахир дўстлар ўртасида ҳеч қанақа сир бўлмаслиги керакку?!
Юбкахон: Фақат шу битта сир бўлишига рози бўл.
Ойхон: Майли, мен сен билан дўстлашсам, ҳар куни сени кийсам, сен мени совуқ эсган шамоллардан, бўронлардан ҳимоя қилоласанми?
Юбкахон: Албатта. Тўрт томонингдан эсган шамоллардан ҳимоя қиламан.
Ойхон: Ундай бўлса, сени кийганим бўлсин.
Юбкахон: Мени кийсанг зўр бўлар, Буни кийганлар билар.
Ойхон уч хил узунликдаги юбкадан калтасини олиб ичкарига кетади.
Камзулхон: Биз жим турмаслигимиз керак. Ахир Ойхонни у юбка шамолдан ҳимоя қилолмайдику?
Дўппигул: Ҳа. Биз Ойхоннинг юбка кийишига йўл қўймаслигимиз керак.
Кофтахон: Қани, синглим Юбкаойнинг йўлини тўсиб кўрчи. Қўярмиканман.
Жинсижон: Мен ҳам акаси қараб турмайман. Сен Дўппигулнинг зарларини юламан, сен Камзулхоннинг чокларини сўкаман.
Дўппигул: Атласой, сен нега жим турибсан? Буюк ипак йўлидан ўтгансан. Орамизда энг ёши улуғи ўзингсан. Бир нима дегин. Биз нима қилайлик?
Атласой: Камтар ҳамиша ғолиб. Биз сабр қилишимиз керак.
Жинсижон: Сабр қилганлар ўзига жабр топади. Хахахахаха…
Ойхон калта юбкани кийиб келади.
Ойхон: Эгнимга буни кияман.
Ойхон у томон интилаётган Кофтахонга парво қилмай камзулини кийиб белини боғлаб олади. Саватни олиб ташқарига чиқади.
Чироқ ўчади. Пауза.
Ойхон йиғлаганча кириб келишига мос равишда чироқлар секин ёнади.
Ойхон: Тикан тилди тиззаларимни, Вой, вой, вой, оёқларим лой, Чивин чақди тиззаларимни, Вой, вой, вой, оёқларим лой.
Кайвонбуви: Нима бўлди, болажоним, нима бўлди? (кириб келиб неварасининг оёқларига назар солади.) Вой, бў! Оёқларинг шилиниб кетибди-ку? Лойга беланибсанку? Сенга неча марта айтдим: юбкаларни кийма, деб. Қуриб кетсин сенга юбкани совға қилган ўша Нигора кенайинг ҳам. Энди бу жароҳатларга малҳам босиш керак.
Кайвонбуви Юбкахонни улоқтиради. Сўнг чироқни ўчириб, кўздан йўқолади.
Юбкабону (ўртанча юбка): Кун бўйи осиғлиқ туравериб чарчаб кетдим. Мениям одамлар кийса, дейман. Мана бу (Ойхонни кўрсатиб) узун соч эса, узун сочимга калта юбка мос келмайди, деб итқитиб юборди. Анави ажинбосган кампир эса, бу нима бало бўлди, деб ғижимлаб ташлади.
Кофтахон: Ҳа, бизни кўпроқ кийишларини хоҳлаймиз. Лекин мода билан кийишсин. Масалан, бугун у менинг устимдан камзулни кийиб олди. Ингичка елкамни ҳеч ким кўрмади. Анави бир қарич қалинликдаги пахта Камзулхон остида нафас етмай бўғилиб кетдим.
Жинсибону: Агар бунинг олдини олмасак, эртага баримизни чиқитга чиқариб қўйишади.
Юбкахон: Болажонлар бизни кўпроқ кийиши, кўпроқ биз билан дўст бўлиши учун султонимиз Кепкажанобдан чора кўришини талаб қилишиз керак.
Қўрқинчли бонг янграйди. Замонавий либослар бир сафга тизилади.
Кофтахон: Ахир султонни фақат энг оғир пайтларда уйғотишимиз керак.
Жинсибону: Бундан оғирроқ вазият бўлмайди.
Юбкахон: Уни уйғотиш учун сеҳрли сўзни айтамиз.
Биргаликда: Абадайни-шабадайни куф-суф-уф, барча кийимлар султони – кепкажаноблари, уйғонинг, пуф, уйғонинг, уйғонинг, қутқаринг, пуф.
Кепка (дўриллаган қўрқинчли овозда): Ўн йиллик уйқумни ким бузди?
Юбкахон: Биз сенинг хизматкорларинг, султоним. Бизнинг аҳволимиз танг. Бизни бир балодан қутқаришда ёрдаминг керак.
Кепкасултон: Сен Юбкахоннинг икки гапингдан тўрттаси ёлғон. Мен рост гапни бошқалардан билмоқчиман. Кўзойнакжон, сен гапир. Сен ҳаммани кўриш хислатига эгасан.
Кўзойнакжон: Ойхоннинг калта юбкаси бугундан бошлаб ахлат қутига улоқтирилди.
Кепкасултон: Бўлиши мумкин эмас. Менинг қора салтанатимда Юбкахонлар кўпайса кўпаядики, асло камайишига йўл қўймайман.
Кофтахон: Бунинг фақат бир йўли бор. Мана бу Атласой, Камзулхон ва Дўппигулларни сеҳрлаб қўйишимиз керак.
Кепкасултон: Жанг қилиб уларни ер тишлатсак бўлмайдими?
Кўзойнакжон: 23 йилдан бери курашамиз, уларни енгиб бўлмаяпти.
Кепкасултоннинг кўзидан қизил нур таралгандай бўлади.
Кепкасултон: Мен уларни кўринмас қилиб қўяман.
Кофтахон: Агар улар кўзга кўринмаса, Ойхон уларни ўғирлаб кетишибди, деб бошқасини тиктириб олади. Бувиси қишлоқда энг яхши тикувчи бўлса, бир парча латтадан тўртта кўйлак тикади.
Кепкасултон: Яхшиси, уларни…
Дўппигул: Атласой, мен қўрқиб кетяпман. Мени яширақол.
Камзул: Йўқ. Яшириниш қўрқоқларнинг иши. Биз уларга қарши туришимиз керак.
Дўппигул: Бўлмаса, бизни сеҳр-жоду кучларидан ҳимоя қил.
Кепкасултон: Топдим. Мен уларнинг овозини ўзидан бошқа ҳеч ким эшитмайдиган қилиб қўяман.
Кепкасултоннинг кўзидан таралган қизил нур қалинлашгандай бўлади. Ва Атласой, Дўппигул ва Камзулхонларни ёритади.
Кепкасултон: Абадайни-шабадайни, куф-суф-пуф! Буларнинг овози ўчсин, туф! Туф-туф-туф! Хахахахаха…
Ойхоннинг йиғлагани эшитилади. Ҳамма жимиб қолади.
Атласой: Унинг оёғига малҳам бўлишимиз керак.
Камзулхон: Мен унга ёпинчиқ бўламан.
Дўппигул (Дўстларини кузатиб): Ҳой, ярамас юбкахон, сен Ойхонни ҳимоя қиламан деб алдадинг, ёлғончи. Бор, энди уни давола.
Юбкахон: Мен ўзимга бошқа хўжайин топаман. Мен унақа бетобларга хизмат қилмайман.
Дўппигул: Ёлғоннинг умри қисқа.
Камзул Ойхоннинг очиқ устига ёпилади. Ойхон енгил тин олади. Тонг отади. Ойхон ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйғонади.
Ойхон: Бугун нақадар яхшиман. Оёқларим ҳам ўзида. Бугун каблукпошнани кийсам бўлади.
Камзулхон: Кавушчангни кияқол. У енгил. У билан қушдай парвоз этасан. Кавушчанг ана остонада турибди. (Ойхон каблукни кияди.) Ойхон, тўхта менинг гапимни эшит.
Атласой: Азизим Ойхон, шошма.
Ойхон: Эгнимга нима кийсам экан?
Жинси бону: (пичирлаб) Мени кий.
Дўппигул: (Баланд овозда) Йўқ. Уни кийма. У сенинг баданингни сиқиб ташлайди. У ҳаво ўтказмайдиииии!
Ойхон: Тўғри айтасан… (Ҳамма ҳайрон) Жинсибону… Каблукка мослаб жинси кофта-юбкани кияман.
Жинсибону: Улардан чиройли йўқ.
Мени кийганда қизлар.
Атласой: Ойхон, янги тонгинг муборак!
Камзулхон: Ойхон. Мен бу ёқдаман.
Ойхон: Ҳа, сен буёқдамисан? (Атласой томонга юриб) Вой-бўўўўй, мунча қорайиб кетдинг? (Уни ушлаб четга суради.) Бунақа қорайган кийимни киёлмайман.
Атласой: Ахир мен қора эмасман! Кўзингни очиб қара, ялтир-юлтуримни кўра!?
Кепкасултон: Сен қорасан, қора.
Атласой: Йўқ. Мен ўрик рангидаман.
Дўппигул унинг қаршисига туриб олади.
Ойхон: Бу дўппини ким қорага бўяди? (Дўппини отиб юборади.) Мен ялтироқ кийимлар кийгим келади. (Кўзойнакни тақиб) Мана буни ялтирашини қаранглар, кўзни олади.
Атласой: Уларнинг усти ялтироқ, ичи-и-и қалтиро-о-оқ!
Ойхон уларга бепарво.
Жинсибону: (Ойхонга эшиттирмай пичирлайди.) Сенлар сеҳрлангансизлар.
Атласой ва Дўппигул: Биз ҳам зарларга ўранганмиз.
Жинсибону: Тиллага ўрансаларинг ҳам, Ойхонга қорага чапланиб кўринасизлар.
Ойхон: Вой, манови жинсининг чиройлигини? Ялтирашини қаранг…
Атласой: У кирлигидан шундай ялтирайди.
Жинсибону: Ўчир. Ҳозир мих қоқиб деворга илиб қўяман.
Юбкахон: Ойхон, мен қолиб кетдим-ку? Менга ҳам бир қара…
Ойхон: Сенга қарамайман.
Юбкахон: Мен билан гаплаш.
Ойхон: Сен билан уч кун гаплашмайман.
Юбкахон: Нега энди айнан уч кун?
Ойхон: Уч кун ичида оёқларимдаги тиканлар заҳри битади.
Юбкахон: Тўғри, мен сенинг оёқларингга ёпишиб турмадим, тиканлар чанчилганда қўлларим билан тўсолмадим. Лекин кўчадан ўтаётганда каттаю кичик ҳамма сенинг оёқларингга ҳавас билан қаради.
Атласой: Менинг оёқларимга ҳеч кимнинг қарашини истамайман, де! Улар ёмон кўз билан қарашди! Агар ҳамма шундай қарашда давом этса, сенинг оёқларингга кўз тегиб қолади. Тез кунда чиройли оёқларинг бужмайиб, хунуклашиб қолади.
Ойхон Атласойни эшитмайди.
Ойхон: Тўғри айтасан, Юбкахон. Ҳамма оёқларимга қаради.
Атласой: Душман оёққа қарайди!
Юбкахон: Ўчир.
Ойхон: Менга ўчир дедингми?
Юбкахон: Йўқ, анави учиб юрган ғинғиллаган пашшаларга…
Атласой: Мени эшитгин, Ойхон, мен сенинг энг содиқ дўстинг бўламан. Сени ташлаб кетмайман. Чиройли келин бўлганингда ҳам бирга бўламан. Ҳой, Ойхон. Биргаликда чақирайлик, дўстларим!
Атласой, Дўппигул, Камзулхон: Ҳой, Ойхон!
Жинсибону, Кепкасултон, Юбкахонлар, Кўзойнаклар уларга параллел равишда бидир-бидир, пичир-пичир, шивир-шивир дейишади.
Ойхон: Вой-бў, мунча шовқин солмсаларинг?
Юбкахон (Қўли билан ҳаммага ишора қилиб) : Сен ҳамманинг овозини эшитдингми?
Ойхон (Жинсибону, Кепкасултон, Юбкахонлар, Кўзойнакларни бирма-бир кўрсатиб) : Сизларнинг овозларингни – пичир-пичир деганларингни эшитдим.
Атласой: Бизни ҳам эшит, Ойхон.
Кепкасултон: Овозларингни ўзларингдан бошқа ҳеч ким эшитмайди. Хахахахаха. Эртага сеҳр кучини яна ҳам ошириб, бир-бирларингни ҳам эшитмайдиган қилиб сеҳрлаб қўяман.
Атласой: У бизнинг овозимизни эшитмаяпти.
Дўппигул (Атласойнинг овозига тақлид қилиб): У бизнинг овозимизни эшитмаяпти. Орамизда энг ёши улуғи сифатида бизни у ёвуз кучлардан ҳимоя қилишинг керак эди.
Атласой: Агар у бизни эшитмаса, Ойхонга тушунтиришни бошқа йўлини топишимиз керак.
Камзулхон: Шамолда тебрангандай рақсга тушиб, уни ўз томонимизга оғдирамизми?
Атласой: Ҳа, баракалла, Камзулхон. Биз болаларнинг “Арғимчоқ” қўшиғига рақс тушамиз. Қани, ланди-ланди, рақсимиз бошланди.
Жўровозда: Елдай елар арғимчоқ,
Бағрида биз овунчоқ,
Қувончга тўлар қучоқ,
Арғимчоғим, арғимчоқ.
Кўкдан тушган кўк арқон,
Бағри ўйинларга кон,
Юлдузлар дўст жонажон,
Арғимчоғим, арғимчоқ.
Ойхон кийимлар рақсига бир муддат қарайдию лекин ўзининг замонавий кийимларини эгнига ўлчаш билан андармон бўлади.
Дўппигул (Йиғлаб): Энди мени ҳеч ким киймайди. Биз мақтанчоқ Кепка айтгандек замон сарқитига айланамиз.
Атласой: Бўлмаса, Ойхоннинг эътиборини тортиш учун унинг кўз олдида ҳарфларни пайдо қиламиз.
Камзулхон: Рақсимизни кўрмаган Ойхон бизни ўқирмикан?
Атласой: Биз “Эй” сўзини пайдо қиламиз.
Кепкасултон: Аҳмоқлар.
Миллий кийимлар амаллаб “Эй” сўзини пайдо қилади. Ойхон қайси томонга ўтса, улар шу томонга юриб ўзларини намойиш қилмоқчи бўлишади.
Камзулхон: Шошманглар. Менинг овозимни эшитиши керак. Ҳой, Ойхон, мен сенинг болаликдаги дўстингман. Мени эшитяпсанми? Мен сени қанча изғиринларда иссиқ асраган эдим. Ойхон.
Дўппигул: Фойдаси йўқ. Биз камчиликмиз, улар кўпчилик. Кўп ҳарфларни пайдо қилишимиз учун, Атласой, сенинг эгизагинг Адрасойни, менинг қариндошларим Адрас дўппи ва келин дўппиларни чақиришимиз керак.
Атласой (Бўшашиб): Ҳа.
Ойхон жинси кофта-юбка, кепка, кўзойнакни кийиб худди подиумда юргандек нозланади. Мусиқа янграйди. Ойхоннинг ортидан Кофтахон, Юбкахонлар эргашади. Улар Атласой, Дўппигулларни худди подиумдан йиқитиб юборишади.
Ойхон: Энди бу кийимлар менга ярашдими, ярашмаганлигини билиш учун Кўзгухондан маслаҳат сўрайман. Урааа…
Ойхон кетади. Подиумда жой талашиш давом этади. Замонавий кийимлар ғолиб чиқади.
Кепкасултон: Янги кийимлар, замонавий кийимларнинг ғалабаси муборак! Энди бутун дунё бизники. Катта ҳовлида тантанани давом эттирамиз. Қани, кетдик.
Улар кетишади. Атласой, Камзулхон ва Дўппигуллар хомуш қолишади. Ойхон турли туман замонавий кийимларда бир неча бор у ёқдан бу ёққа ўтади. Гўё кунлар худди шу тарзда ўтаётгандай чироқлар секин ёниб ўчаверади. Либосларнинг маъюслик ҳолати ўзгараверади.
Атласой: Биз сеҳрланиб қолдик.
Дўппигул: Энди бир умр мана шундай тўрт девор ичида қоламиз.
Камзулхон: Бу сеҳрдан халос бўлмагунимизча кўчаларда саёҳат қилолмаймиз.
Ойхоннинг кўзига хунук кўриняпмиз. Охирги чорани қўлламасак бўлмайди. Ойхоннинг эътиборини қозониш учун биз бувисининг фикрини ўзгартиришимиз керак. Агар бувиси неварасига бизни яхши либос эканлигимизга ишонтириб, кийдиришга кўндирса тавсия қилса, демак, биз яна керакли либосга айланамиз.
Кайвонбуви: Вой, менинг тўполончи неварагинамдана? Кийимларини ҳар ёққа сочиб кетганлигини қаранглар? Бир кун тартибга кириб қолар? (Атласойни қучиб олади.) Оҳ-оҳ-оҳ, ҳидининг ширинлигини… Неварагинамнинг ҳиди келади. (Жинсибону Кайвонбувининг бурилганида кўз олдида пайдо бўлади. У Жинсибонуни ҳам юзига босиб туради. Кейин уч марта қаттиқ-қаттиқ аксиради.) Ё, тавба. Бу кийимлар фақат ёмон ҳидларни олиб қолади.
Дўппигул: Биз бувижонни ўзимизга қаратиш учун нима қилайлик?
Атласой: Худди шамолда ҳилпирагандек бўламиз. Кампирлар рақсини ижро этамиз.
Камзулхон: Кампирлар рақси қанақа бўлади.
Атласой: Қўлларимизни икки ёнга ёямиз. Бармоқларимизни қарсиллатиб, ёнламачасига аввал ўнг томонга ҳаракатланамиз. Ўнг оёғимизни судраб босамиз. Кейин чап тарафга.
Атласойнинг ҳаракатларини Дўппигул ва Камзулхонлар такрорлайди. Кайвонбуви уларга қўшилиб рақсга тушгандай бўлади. Лекин тезда чарчаб қолади.
Кайвонбуви: Ёшлигим қайтиб келганда бу атласни эгнимдан қўймасдим. Ялял ёнган давримдан ёдгоримдан айланай…
Кайвонбуви кийимларни илиб чиқиб кетади.
Дўппигул: Биз кампирнинг ҳам кўнглини тополмадик.
Камзулхон: Ҳеч кимга керак эмасмиз.
Атласой: Бизни ҳеч ким киймас экан, биздан чойнак устига ёпинчиқ қилиш учун ёки ёстиқча қилиш учун сўкишади, йиртишади, қайчилашади. Бу катта ҳақорат. Энди мен бу ерлардан бош олиб олисларга кетаман.
Камзулхон: Мени кўрпача қилиб фойдаланишса ҳам шу ерда қоламан.
Дўппигул: Мен ҳам қоламан. Мени эски дўппи деб михга илиб қўйишса ҳам хурсандман.
Атласой: Бизни киймай қўйишганига бир ой тўлганидан кейин ичи тўла куялар бўлган эски сандиққа қамашади.
Миллий либослар бўшашиб қолишади. Сандиқ оғзини катта очиб эснайди. Либослар қўрқиб кетишади. Бесўнақай сандиқ кўзини очмай юрганидан деворга урилиб кетади. Лақаби “Довдир сандиқбой” бўлган сандиқ уч қадам олдинга, бир қадам ортга юради.
Сандиқвой: (Оғзи фақат юқори ва пастга очилади.) Мен сандиқман, сандиқвой,
Рангим хира сариқвой.
Ёшим уч юз олтмишда,
Касбим кийим сақлашда.
Дўппигул: Салом, Сандиқвой.
Сандиқвой: Қуруқ саломингни пишириб ейманми? Қорним таталаб кетди. Бу сафар ичимга тушадиган кийимлар камку? Қани, ўзларингдан билиб сакраб-сакраб ичимга тушинглар.
Камзулхон: Сенинг ичингга тушсак, бизни куялар еб тугатади! Тушмаймиз.
Сандиқвой: Ҳамма кийимларга бир хил қоида бор. Қайси кийимни-ки бир ой муддатда ҳеч ким киймаса, сандиққа тушишга мажбур.
Дўппигул: Йўқ. Йўқ. Йўқ.
Сандиқ оғзини катта очади.
Сандиқвой: Ичим бўш турганлигини ёмон кўраман. Тушинглар.
Дўппигул: Йўқ.
Сандиқвой: Яхши гапга тушунмасанглар, сизларни ютиб юбораман.
Дўппигул: Бизни тутолмайсан.
Сандиқ кийимларга ташланади. Энди сандиқнинг оғзи ён томонга ҳам очиларди. Кийимлар пилдираб қочади.
Сандиқвой: Ташқарида чанг ютади сизларни. Ундан кўра менинг ичимда мазза қилиб ётганларинг яхшимасми?
Дўппигул: Йўқ. Йўқ. Йўқ.
Сандиқвой уларни қувлашда давом этади. Камзулхон тўхтаб қолади. У бармоқлари билан ниманидир санайди. Сандиқ у томон юради. Ҳамма хавотирда.
Атласой: Қоч, Камзулхон, қоч. У очофат сени еб қўяди.
Камзулхон пинагини бузмайди.
Сандиқвой: Биринчи бўлиб сени ейиш пешонамга ёзилган эканда?
Сандиқвой Камзулхонга ташланади. Камзулхон қочиб қолади. Сандиқвой деворга урилади.
Камзулхон: (Кулади.) Пешонангга деворга урилиш ёзилган.
Камзулхон: Мен сендан қўрқмайман. Яна бир кун қўрқмасдан яшай оламан.
Сандиқвой: Ахир сизларни кийишмаганига бир ой бўлдику? Яъни нах ўттиз кун.
Камзулхон: Бир кун кам бир ой бўлди. Чунки бу ой 31 кундан иборат.
Дўппигул яширинган жойидан жойидан югуриб чиқади. У сандиқни туртиб юборади.
Дўппигул: Ура-а-а-а-а! Яна бир кун озодликда яшаймиз.
Либослар бир қатор туриб олишади. Сандиқ ҳеч кимга билдирмай ўз жойига туради.
Атласо й: Мана шу охирги кундан унумли фойдаланишимиз керак. Биз шу бир кун ичида сеҳрдан халос бўлишимиз керак.
Дўппигул: Бунинг учун нима қилишимиз керак?
Камзулхон: (Дўппигулнинг овозига тақлид қилиб) Бунинг учун нима қилишимиз керак? Сен маҳмадона Дўппигул савол беришдан бошқа яна нимани биласанми?
Атласой: Жанжал қилган одамнинг мияси ишламаскан. Жанжаллашмасдан, сеҳрдан жудо қилишга каллани ишлатсаларингчи? Қанақадир сеҳрли сўзни айтсак, биз ҳам сеҳрдан қутуламиз. Қанақадир… атлас… адрас…
Дўппигул: Буни кимдан сўраб билишни биламан. Сандиқвой билади. Қани Сандиқвой?
Улар сандиқвойни ўраб олишади. Ва унга хушомад қилишади.
Дўппигул: Салом, Сандиқвой.
Камзулхон: Сандиқвой ҳой бадбашара… йўғэ, ҳой чиройли Сандиқвой.
Атласой: Сандиқвой, овозимизни Ойхон эшитиши учун сеҳрдан қутулишда ёрдам бер. Қайси сўзларни айтишимиз керак?
Сандиқвой: Айтмайман. Мен сирни сақлай оладиган бардошлиман.
Дўппигул: Мен сенинг қулоғингга бир гапни айтмоқчиман. Анави тугмаси йўқ Камзулхон айтдики, сен ўша сеҳрли сўзни билмас экансан.
Сандиқвой: Бекорларни бештасини айтибди. Мен ўша сўзларни биламан. Лекин айтмайман.
Камзулхон: Билса, айтарди-да. У билмайди. Билмаган сўзини биламан деб мақтанмоқчи.
Сандиқвой: Сеҳрдан қутулишларинг учун Ойхон “Атлас ва адрас – уйғотар ҳавас”, дейиши кераклигини айтмайман. Ҳеч кимга айтмайман. “Атлас ва адрас – уйғотар ҳавас”. Ҳеч қачон айтмайман.
Атласой: Раҳмат, айтганинг учун…
Сандиқвой (Оғзини ушлаб) : Вой, соддалигим қурсин-эй… айтиб қўйдимми?
Йиртиқ-ямоқ шимда Ойхон кириб келади. У Кепкасултон, Жинсибону, Юбка ва Кофтахонларни пакетдан чиқариб улоқтиради.
Ойхон: Бувижон, энди мен бунақа бачкана кийимларни киймайман, дедимми, киймайман.
Кайвонбувининг овози: Ахир шу пайтгача бу кийимлар жону дилинг эди-ку?
Ойхон: Энди ёқмайди. Мен фақат Италия стил, Француз дизайн, Европача стандартга жавоб берадиган бўлган кийимларни кияман. Шулар ҳам кийим бўптию.
Юбкахон: Мен сенга яхши дугона бўлолмадимми? Ойхон, мени эшитяпсанми?
Ойхон чиқиб кетади.
Атласой: Сизларни ҳам эшитмаяптими?
Кепкасултон: У ҳеч кимнинг овозини эшитмаяпти. У бизни кийиб эскитди, чиройимизни тўзғитди. Ва раҳмат ўрнига кераксиз матоҳ деб улоқтирди.
Атласой: Бизнинг кунимиз сизларнинг бошларингга ҳам тушганидан хурсандмиз. Тўғри, биз оддий кийиммиз. Кўрдиларингми? У сизларни ҳам, мени ҳам дўст деб танламади. У бизларни ҳар лаҳзада алмаштираверади. Ўзлиги йўқолиб кетади. Унга кийимлар қадрини билдириб қўйишимиз керак.
Камзулхон: Европа стандартидаги кийимларни деб иккаламиздан ҳам воз кечди.
Кепкасултон: Тез кунда ўша кийимлардан ҳам воз кечади.
Дўппигул: Бизни шунчалик тез алмаштиришдики, пайпоқдан фарқимиз қолмади.
Атласой: Бизнинг қадримиз пайпоқчалик бўлдими? Энди музликларга кетганим бўлсин.
Юбкахон: Ойхонга бизни қадрламайсанми? Нега устимизга овқат тўкиб еяпсан, десам, у нима деди?
Кофтахон: Олдин қорин кейин қадр, деди.
Кепкасултон: Ҳали шунақа дедими? (Тантанавор) Биз Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган барча катта-кичик ҳамма ўлчамдаги кийимлар Ойхонга қарши уруш очамиз. Уни кийимсиз қолдирайликки, токи у бизни қадрламагани учун пушаймон бўлсин!
Ҳамма кийимлар қўл ушлашиб, биргаликда: Ура, ура, ура!
Фақат Атласой бир четда туради.
Атласой: Мен кетаман.
Дўппигул: Агар мени Ойхон кийса, унинг бошини қичитаман.
Жинсибону: Ҳаво ўтказмай, терлатиб ташлайман.
Кофтахон: Шамол ўтказавериб уни шамоллатаман.
Қизил шляпа кийган Ойхон ўнг томондан чап томонга, қора шляпа кийиб ўнг томонга ўтиб кетади. У тор шим ва елкасига пушти соябон ўрнатиб олган. Кунлар шу зайлда ўтади. Атласой узоқ сафарга жўнаб кетади. Сандиқвой яна керишиб эснайди.
Сандиқвой: Оғзимдаги қулфни очадиган пайт ҳам келди. Қани, ким биринчи бўлиб тушади?
Дўппигул: Майли, мен тушаман. Лекин кийимлар остида қолиб кетмай. Сал тепароқдан жой бер.
Сандиқвой: Сенинг жойинг тугунчада, энг пастда.
Дўппигул: Шунча хизматларимга яраша мукофот шуми? (йиғлайди.) Унинг бошида турганимда, қанчалик фахрланардим-а? Энди ўша кунлар учун афсусдаман.
Сандиқвой: Ҳаммаларинг ичимга тушинглар. Ичимга нимадир тушиб турмаса одамларга керагим бўлмай қолдими деб қўрқаман.
Кепкасултон: Биз ҳаммамиз инсонларга керакли бўлишни истаймиз.
Дўппигул: Ҳа, бизнинг кўринишларимиз турлича бўлса ҳам ниятимиз битта.
Сандиқвой: Қани, ичимга тушинглар. Мен сизларни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қиламан. Ичимда нур таъсирида бузилишдан сақланасизлар.