Электронная библиотека » Узбектош Киличбек » » онлайн чтение - страница 17

Текст книги "Тожмаҳал"


  • Текст добавлен: 30 апреля 2024, 22:20


Автор книги: Узбектош Киличбек


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 17 (всего у книги 17 страниц)

Шрифт:
- 100% +

ХОИНЛАР

ҚАТНАШЧИЛАР:

ОТА

ЁРДАМЧИ ЖАЛЛОД

БАРКАМОЛ ўғли

ЎРИНБОСАРИ ЖАББОР


1-саҳна

Яширин ҳужра. Деворга автоматлар тираб қўйилган, бир четда китоблар. Соқолли, саллали Элбек ва Жаббор ўтиради. Бойўғли увлайди.

Элбек: Биродарлар сафига хуш келибсан.

Жаббор: Раҳмат. Лекин искович итлар бу жойларни топишидан хавотирдаман.

Элбек: Хавотир олма. Бу ерда биздан аввал бир гуруҳ биродарларимиз ҳижратга чиқиб кетишган. Беш йилдан бери шундамиз. Бу Ўзбекистон чегарасидан икки юз метр четда… (итларнинг вовуллагани эшитилади.) Итларнинг назари тушмайди.

Жаббор ҳарбий кийими ичидан иккита тунука пиво идиш олиб бирини Элбекка узатади. Элбек қўлига олиб жирканиб қарайди.

Жаббор: Ол, ич.

Элбек: Йўқ.

Жаббор: А?

Жаббор ўз идишини писиллатиб очади. Елкасига автомат осган Фарҳод киради.

Элбек: Йиғиштир ҳаром сувингни.

Жаббор: (сувини бир четга қўйиб) Европага боришдан олдин иккаламизнинг босиб бирга ичганларимиз эсимга тушиб кетади.

Элбек: Ўчир…

Зап даврлар эдида… Бекорга кетдингми, дейманда.

Элбек: (Идишни унинг юзига улоқтиради.) Иккинчи кўрмай. Бу ҳужрада иш олиб бораётганимизни ҳеч ким билмасин.

Ташқарида итлар қаттиқроқ вовуллайди. Одамлар овози эшитилади. Элбек Фарҳодга ўгирилиб қарайди.

Элбек: Нима шовқин?

Фарҳод: Тоғ бағрида коллежнинг 5-6 та ўқувчилар сайр қилиб юрган экан. Улар бизнинг иккинчи яширин ҳужрамизни кўриб қопти.

Ташқаридан талабаларнинг қўшиқ айтгани эшитилади.

Хор:

 
Тинчлик – оқ кабутар кўкларда учган,
Тинчлик – улуғ неъмат жаннатдан тушган,
Тинчлик мерос бўлсин болалар учун,
Беғубор, бетакрор лолалар учун.
 
 
Обод манзилларнинг таваллоси бу,
Кўнгли тўқ, бахти бут эл навоси бу,
Тинчлик мерос бўлсин болалар учун,
Олам куйга тўлсин болалар учун.
 

Фарҳод чиқиб кетади. Бироздан сўнг Баркамолни бошлаб киради. Элбек ўғлини кўриб ўрнидан туриб кетади. Элбек Жабборга кет деган маънода имо қилади. Жаббор кетади. Баркамол ўзини отаси бағрига отади.

Баркамол: Отажон, сизни ўлди дейишганди, шу тарафларда дейишганди. Ишонмагандим.

Элбек бир қўли билан ўғлини қучоқлайди.

Элбек: Бу ерларда нима қилиб юрибсизлар?

Баркамол: Коллеж лабораторияси учун ботаника фанидан доривор гиёҳлар ва гербарий теряпмиз.

Элбек: Неча кишисизлар?

Баркамол: Бу гуруҳда саккиз кишимиз. Коллежнинг фаоллари.

Элбек: Нима қиласиз коллежни тугатиб, ўғлим?

Кўпчилик ҳозир ислом динини нотўғри талқин, хато тарғиб қилмоқда. Ислом университетига кираман. Ислом динининг тўғри тарғиботи ва ташвиқоти билан шуғулланмоқчиман.

Элбек: Сизнингча, улар тўғри иш олиб боряптими?

Мен Ватанимга ишонаман!

Элбек: Сизларнинг онгингизни заҳарлаган. Бундан кейин бизнинг мактабда ўқийсиз. Мана бу биродаримиз қўлида ўқийсиз.

Йўқ.

Ислом давлати тузамиз.

Исломга амал қилиб яшаш учун совол қўйиб, салла ўраш шарт эмаску.

Ким айтди буни?

Устозимиз Рамзиддин ака.

Боя қанақа қўшиқ айтаётган эдингиз?

Эстрада юлдузи Абдурашид Йўлдошнинг “Оҳ, мани ватаним бу” қўшиғини.

Элбек: Айтинг…

Баркамол қўшиқни речитатив айтади. Элбек қулоқларини беркитиб олади.

Элбек: Дунёни кофирлар овози босди.

Баркамол: Дадажон, мени табрикланг. Паспорт олдим. (кўкрак чўнтагидан паспорт олиб узатади.) Келганингизни эшитиб хурсанд бўлдим.

Элбек паспортни қўл учида олиб узоқдан кўради.

Баркамол: Энди уйимизга кетамизми? Чегарадан ўтишингизда ёрдам берайми?

Элбек: Биз мусулмон давлати тузганимизда қайтамиз. Кофирлар паспортини ёндириш керак.

Элбек паспортни Жабборга узатади.

Баркамол: Йўқ. Дадажон, ундай қилманг. Бу менинг биринчи паспортим…

Элбек: Сен аввал истанбулга, кейин Сурияга кетасан диний билим олгани.

Йўқ.

Элбек: Шариатда отанинг айтганига йўқ дейилмайди.

Мен ўз эзгу истакларим учун отамга йўқ деяпман. Демократиянинг мазмуни ҳам шу. Биз сизни кечирамиз. Ота, қайтинг уйга.

Элбек: (Фарҳодга) Булар бузилиб бўлипти. Булар ўз отасини билмайди: онги бузилган. Жаллод, ўзинг айтилган жойга кузатиб бор.

(Арқонни ва автоматни олиб узатиб юборади.)

Жаллод: Биродарим, озгина ачининг болага.

Йўқ. Йўлидан адашганларни йўқ қилиш савоб.

Ташқарида бошқа болалар ҳам бор.

Уларни ҳам…

Ҳаммасиними?

Ҳа.

Элбек: Омин. Бу ҳаммага ибрат бўлсин. Мен бу йўлда ўз ўғлимдан ҳам кечишимни кўриб қўйсинлар. Бунга сен нима дейсан?

Жаббор: Сен бизнинг раҳнамомизсан. Нима десанг шу.

Элбек: Шундоқ бўлсин. Бу ҳақда телеграмдан шайхга видео қилиб жўнат.

Юр…

Элбек: Ўв, жаллод, шундай қилгинки ҳаммасини ИИБ ёки чегарачилар ўлдирган бўлиб чиқсин.

Жаббор уларнинг ортидан чиқади. Зудликда қайтиб киради. Ўқ овозлари эшитилади.

Жаббор: Шошма. Уларнинг ичида менинг ҳам ўғлим бор экан. Шошма. Қайтар уларни… кеч бўлмасдан қайтар. Болаларда нима гуноҳ?

Жаббор югуриб чиқиб кетмоқчи бўлади. Элбек уни ушлаб қолади. Жаббор уни силтаб юборади. Яна ўқ овозлари эшитилади.

Жаббор: Отанг ўлсин, болам. Отанг бўлмай, мен ўлай. (ерга юмалаб йиғлайди.) болааааам.

Жаллод киради. Уни елкасида кўтариб олган беҳуш Баркамолни отасига беради.

Жаллод: Кўнглим бўлмади.

Элбек: А?

Жаллод: Қўлим бормади.

Элбек: Қўлинг бормадими ё кўнглинг бўлмадими?

Жаллод: Иккаласиям.

Жаллод боя Элбек берган арқонга ўзини ўзи боғлаб ташлайди.

Нима қилганинг бу?

Жаллод: Мен бунақа қотилликни бошқа қилишни истамайман. Бундай дўзахни менга раво кўрма.

Элбек: (Боласини ётқизиб) Мен ҳам боламга ачинаман. Лекин ундан ҳам Баркамол тушунча бор.

Элбек ўғлига косада сув беради. Ўғли юзини олиб қочади.

Элбек: Ўғлим, мен отангман. Ичавер сувни… отангман.

Баркамол тиз чўкиб ўтириб олади.

Баркамол: Менинг отам йўқ! Отам ўлган!

Жаббор автоматни олиб ўз пешонасига тўғирлайди.

Парда ёпилади. Ўқ овози эшитади.

ТАМОМ

5 май, 2016 йил

ДАРЗ КЕТГАН ЮРАК

Қатнашчилар:

Бахши

Хотини


Ўртача катталикдаги ўртамиёна квартира. Елкасига дўмбира осиб олган Нор кириб келади. У хонани диққат билан кузатади. Ичкаридан осилган кўйлаклар кийган хотини чиқади. У эрини пайқамай ўз иши билан овора. Эр ҳам уни кўрмаганликка солиб, тескари қараб ўтиради. Хотини уни ортидан кўриб ачинади.

Хотин: Ассалому алайкум.

Эри бош ирғаб тишини қайраб кулиб қўяди.

Хотини: Яхши етиб келдингизми? Барибир топибсизда? Мен уни тополмайдиган қилиб чордоққа беркитгандимку… Ҳалиям шу сумкани осиб юрибсизми? Четга ишлашга кетишдан олдин дўмбирадан юз ўгиргандингизку? Ҳа… майли… Ҳозир сизга иссиқ чой дамлаб келаман.

Эри: Нарсаларингни йиғиштир, кетамиз!

Хотин ортига ўгирилиб кулади.

Хотин: Бир ойлик келинчакни ташлаб, уч ойда қайтаман, деб бир ярим йил дараксиз йўқ бўлиб кетдингиз.

Эр: Тирик қолганимга шукур қил.

Хотин: Шунча ўтиб энди хотин керак бўлиб қолдими?

Эр: Ҳамма нарсани ўз сабаби бор…

Хотин: Орада адам ўтдилар. Келмадингиз.

Эр: Кетганингдан кейин сен билан гаплашгим келмай қолди.

Хотин: Мен орамизга совуқчилик тушишини истамайман. Сиз қолинг, Нор ака.

Эр: Сен мен билан қишлоқда яшашга рози бўлиб теккансан.

Хотин: Кечаги гап бугунга тўғри келмай қолган замон бўлди. Келишиб яшайлик. Отам ўтгандан кейин онамни ёлғиз қолдиролмайман.

Эр: Мен ҳам қишлоқдаги отамеросимни ташлаб келолмайманку.

Хотин: Укангиз борку қишлоқда.

Эр: У ёш.

Хотин: Ёш бўлса улғаяди эртага.

Эр: Мен эркакман. Менинг айтганим бўлиши керак. Кетасан. Тамом васаллом.

Эр хотинини қўлидан ушлаб тортади. Хотини силтаниб чиқади. Хотин бир бурчакка биқиниб олади.

Эр: Юр.

Хотин: (оғзини кафти билан беркитиб) йўқ. Бормайман. Йўқ.

Эр: Ўзингга бошқасини топдингми?

Хотин: Тавба денг. Сиз мени ташлаб кетсангиз ҳам мен бошқага қарамайман.

Эр яна хотиннинг қўлидан тортади. Хотин эмаклаб қочади. Эр унинг оёғидан ушлаб тортади.

Хотин гиламни ушлаб қолади. Эр ўтириб қолади. У қўллари титраб ёнидаги дўмбира халтасини титкилайди. Хотин кулади.

Хотин: Дўмбира билан уриб бошимни ёрмоқчисиз? Дўмбирангизга ачинаман. Дўмбирангизни ўзи синади. Яхшиси урмай қўяқолинг.

Эр дўмбиранинг халтасидан милтиқни олади.

Эр: Кетмасанг, сени ўлдираман.

Хотин: А…

Эр: Отаману кетаман.

Хотин: Онамчи? Онамни ким боқади? Онамни кимга ташлаб кетаман?

Эр: Онангниям отаман.

Хотин: (кўксини милтиққа тутиб) Ўлдиринг. Мен ҳам бева бўлиб қора ном билан яшагандан кўра ўлганим яхши. Отинг ачинмайсизми?

Эр: Ачинмайман. Сен менга текканинг учун, исмимга уйланган деган сўзни қўшганинг учун ўлдираман. Сенга жаҳл қилиб уйланмоқчи бўлдим. Менга тегасанми, десам… Ўғилой менга нима деди. Сиз уйлангансиз. Дадам берса ҳам мен сизга тегмайман, деб шартта айтди. Мени хор қилганинг, умримни хор қилганинг учун ўлдираман.

Хотин: Ўлдиринг. (милтиқ учини оғзига тўғирлаб) Овозим чиқмайдиган қилиб ўлдиринг. Отииинг…

Эр тепкига бармоғини босганча кўзини юмади. Хотин ҳам тақдирга тан бериб кўзини юмади.

Ичкаридан чақалоқ овози эшитилади. Иккаласи ҳам кўзларини катта очиб қотиб қолишади.

Чақалоқ худди қўшиқ айтгандай йиғлайди.

Эр: Ким?

Хотин: Болангиз…

Эр чўккалаб ўтириб қолади.

Эр: (пичирлаб) Укамниям шаҳарга опкеламиз.

15 ноябр, 2015 йил

ЎзбДСМИ, 1-талабалар турар жойи

ОЛТИН ДАРАХТ
13 кўринишдан иборат мусиқали эртак

ҚАТНАШУВЧИЛАР:

Кампир

Ҳавасқул

Ҳасадқул

Устабоши

Хизматкор

1*

Қишлоқ. Ёнма-ён икки уй. Бири пастаккина бўлиб, деразаларини чангу пўпанак босган, эшиклари моғорлаган, деворлари нураган, томи қийшайиб қолган. Иккинчи уй баланд бўлиб, янгитдан қурилар, битказилиш арафасида. Томи ёпилмаган, ойнаванд, айвонли қаср.

Тонг. Эски уйдан чиққан Ҳасадқул ён қўшнисининг қураётган уйига ҳасад билан ўқрайиб қарайди. Дарвозаси олдида боғланган эшаги Ҳасадқулнинг олма еб бўлишини кутиб, бўйнини чўзади. Ҳасадқул олмасини еб бўлгач, эшагига бермай қўшнисининг уйи томон отадида, уйига кириб кетади.

Ҳасадқул отган олма пўчоғи ерга тушиб, уруғи кўкаради. Ўша жойда катта олма дарахти пайдо бўлади.

2*

Баланд уй қурилишини қилаётган Ҳавасқул ҳовлисига кириб келади. ёнида хизматкор. У уйни ҳар томондан кузатади. Юқорида ишлаётган устабоши ёрдамчисига ишни топшириб, ўзи пастга тушади.

Устабоши: Ассалому алайкум, бой ака.

Ҳавасқул: Ва алайкум ассалом. Ҳорманг.

Устабоши: Саломат бўлинг. Уйнинг пойдеворидан бошлаган ишимиз охирлаб қолди. Ёнбош бинолар битиб, ўртадаги марказий бино қолди. Фақат битта устун керак. У бутун уйнинг безаги, кўрки бўлиш билан бирга оғир томнинг гумбазини кўтариб туриши керак. Совуққа чидамли, иссиққа дош берадиган бўлиши зарур. Бир қараганда жонлидай кўриниши лозим.

Ҳавасқул: Олтиндан устун ясатишимни хоҳлаяпсанми?

Устабоши: Олтиндан ҳам тафтлироқ ва мустаҳкам.

Ҳавасқул: Уни қаердан топаман?

Устабоши: У серқуёш ўлка тупроғида ўсган, меҳр ва саҳоватли қўлларда парвариш топган.

Ҳавасқул: Уйи битмасин деб мен бажаролмайдиган ишни талаб қиляпсанми?

Устабоши: Бунинг иложи бор. Кўркам уйингизнинг кўрки бўладиган устун фақат биргина манзилда бор.

Ҳавасқул: Қаерда?

Устабоши:

 
Шу қишлоқнинг четида,
Бир кампир яшар ёлғиз.
Ҳовлисин ўнг бетида,
Бир дарахт отган илдиз.
 
 
Минорадай типпа-тик,
Қурт емаган пояси,
Япроғи зумрад ипак,
Қалин шинам сояси.
 
 
Ўша дарахт бўлмаса,
Бу уй битмайди асло.
 

Ҳавасқул: Хизматкор!

Хизматкор: Лаббай, хўжайин.

Ҳавасқул: Мана, икки тилла танга. Бориб устабоши айтган ўша дарахтни келтир.

Хизматкор: (икки тангани олиб белбоғига ўрайди.) хўп бўлади, хўжайин.

3*

Бу гапларни девор ортидан эшитиб турган Ҳасадқул қулоқларига ишонмай деворни тимдалаб ташлайди. У тинчини йўқотади, типирчилаб қолади. Мушук зўрға сиғадиган девор ёриғидан ўтмоққа уринади. Боши ёриққа қисилиб қолади.

4*

Ҳавасқул ва устабоши кетади. Хизматкор ҳам кетишга шайланади. Ҳасадқул зўрға тармашиб девор ошиб тушади. Унинг гуп этиб тушганидан хизматкор чўчиб тушади.

Ҳасадқул: Э, омонмилар, бормилар, сиз истаган нарса бизда бор.

Хизматкор: Яхшиман. Ўзлари яхшими?

Қўшни: Худди шундай дарахтим бор.

Хизматкор: Кўрганман. Қинғир қийшиқ қуртлаган тол ва тераклар.

Ҳасадқул: Ўша сеҳрли дарахтдан биз ҳам экканмиз, акаси. Бир вақтлар кампирнинг уйидан кўчатини опкелгандим.

Хизматкор: Устабоши айтдиларки, бундай дарахт фақат битта.

Ҳасадқул: Иккита. Биттаси менда. Ҳеч ким билмайди. Ҳозир мана шу уйдан ҳам баланд бўлиб ўсган.

Хизматкор: Бир одам қучоғини тўлдирадиган дарахт экан.

Ҳасадқул: Худди шундай.

Хизматкор: У дарахтнинг кўзлари йўқ экан.

Ҳасадқул: Худди шундай.

Хизматкор: Ширин ифор таратиб тураркан.

Худди шундай.

Хизматкор: Худди шундай бўлса, бизга тўғри келмаскан.

Ҳасадқул: Негаааа?

Хизматкор: Чунки устабоши сеникини эмас, бошқа дарахтни опкел дедилар. Фақат ўшани опкелишга мажбурман.

Ҳасадқул: Майли, қўшним бўлгани учун дарахтимни, дарахтжонимни арзонроққа бераман.

Хизматкор: Менда пул йўқ.

Ҳасадқул: Бой берган икки тилладан биттаси ўзингга қолади. Пулни тенг ярмидан бўлишиб оламиз.

Хизматкор: А?

Ҳасадқул: Ҳа. Мен бир тиллога розиман.

Ҳасадқул қўлини узатади. Хизматкор унинг қўлига уради.

Хизматкор: Икки тилло олганимни эшитибдида, бу очкўз.

Хизматкор: Мен пулни сандиққа жойлаб чиқувдим.

Ҳасадқул: Мана бу нима?

Хизматкор: Буниям кўрибдида, ҳасадгўй.

Ҳасадқул белбоғ учидаги тангани ушлаб тортади. Белбоғ ечилади. Улар белбоғ билан арқон тортиш машқини қилишади. Ҳасадқул белбоғни от қилиб миниб олади. Иккинчи учини хизматкор от қилиб минади.

Ҳасадқул: Берасан.

Хизматкор: Бермайман аслоооо!

Ҳасадқул: Майли, бир бора кўргин.

Ҳасадқул хизматкорни белбоғидан тортиб чиқиб кетади.

5*

Орадан бир қанча вақт ўтган. Ҳасадқулнинг уйи. Хизматкор белбоғи кўзига боғланган ҳолда омонат ўтирибди. Ҳасадқул теша билан терак ғўласини пўстидан тозаламоқда.

Хизматкор: Бўлдими? Кўзимни очайми?

Ҳасадқул: Йўқ.

Хизматкор: А?

Ҳасадқул шошганидан оёғини теша билан чопволади ва “Ҳаааааа” деб бақиради. Хизматкор кўзини очиб ғўлани кўради.

Хизматкор: Шуми?

Ҳасадқул: Ҳа. Кетдик. Тезроқ қўшни уйига ўтказайлик. Устабоши бу бебаҳо дарахтни кўриб, сенга мукофот беради.

6*

Хизматкорнинг хаёли. Хизматкор Ҳасадқул берган дарахтни кўрсатади. Устабоши ва Ҳавасқул унинг бошидан тилла тангалар сочади. Тангалар унинг юз-кўзларига урилиб ерга жаранглаб тушади.

7*

Кўча. Хизматкор Ҳасадқул берган теракни ҳаллослаб кўтариб боради. Оғир қисмини Хизматкорга ортган Ҳасадқул теракнинг бир учини енгилгина кўтариб боради. Хизматкорнинг бояги хаёлидаги тилла тангалар ўнгида тер бўлиб юз-кўзларидан қуйиларди.

8*

Ҳавасқулнинг уйи.

Хизматкор ғўла олдида туради. Устабоши ўта бошлайди.

Устабоши: Бу нима?

Хизматкор: Бу ахир сиз истаган ўша кампирнинг уйидан келтирилган дарахт. Қаранг қандай силлиқ. Қандай бақувват.

Устабоши: Дарахтни танимаслиги учун тешада арчиб ташлабсанда? Ахир бу пўк дарахтку. Устунликка ярамайди. Қаердан опкелган бўлсанг, ўша ерга ташлаб кел. Бўлмаса, бошингга шу билан тушираман.

Хизматкор қўрққанидан ғўлани тезликда судраб чиқиб кетади.

9*

Кампирнинг эски ҳовлиси. Кун.

Хизматкор дарвоза олдида қулоқ солиб ўтиради. Тўқ рангларда либос кийган кампир ҳовлини супурганча дарахтга гапирарди.

Кампир: Тинч кунимга шукур-эй, Тинчлан сен ҳам, дарахтжон.

Меҳрдан куч оламан, Кучлан сен ҳам, дарахтжон.

Хизматкор: Дарахт сизга нима керак? Соясими? Икки тиллага бундан ҳам катта соя берувчи соябонлар сотволасиз, ўтин керак бўлса, бундан ҳам кўп ўтин опкелтиришингиз мумкин.

Кампир: Ҳамма нарса тириклигида гўзалдир, тириклигида қадрлидир.

Дарахтни бағрига босиб, танасига бир пас қулоқ солиб туради. Хизматкор ҳам қулоқ солади.

Кампир: Эшитяпсизми?

Хизматкор: Шовуллашни эшитяпман.

Кампир: Бунинг томир-томирида тарих оқиб турибди. Мен дуч келган одамга уни сотолмайман. Менга овунчоқ, боламдай қадрли бу дарахт. Қанча ғамгин тунларимни, неча бахтли кунларим гувоҳи бу.

Хизматкор: Нега?

Кампир: Урушдан қайтмаган чол,

Ва ўғлимдан ёдгорлик.

Бу уйгинамда фақат,

Шугинам бор асрарлик.

Сотолмайман дарахтни,

Мендан олма бу бахтни!

10*

Кампирнинг хаёли. Кампирнинг анча авввал янги бўлган ҳовлиси.

Ота ва ёш йигит кўчат экишади. Улар кўчатга сув солишади.

Кампир заррин либосларда уларга қараб туради.

11*

Кампирнинг уйи. Тун.

Ҳасадқул девор ошиб тушади. Ҳасадқул қўлидаги болта билан дарахтни остидан чопмоқчи бўлади. Болтаси ўтмайди. Кейин дарахтни шикастлаш учун унинг турли томонига болта уради. Болталари синиб кетаверади. Кампир айвон деразасидан қўрқибгина мўралаб туради. Бу ҳолат бир неча тун такрорланади.

12*

Кампирнинг уйи. Кун.

Кампир дарахт остида йиғламсираб ўтиради. Устабошининг ўзи келади.

Устабоши: Сизга ваъда қилинган ўша икки тиллани бир неча баробарга кўпайтириб опкелдим.

Устабоши тиллаларни кампирнинг этагига солади.

Устабоши: Ўша тикланаётган қасрнинг бир чеккасига кутубхона очамиз. Уни сизнинг чолингиз номи ҳурмати “Нурмат ота кутубхонаси” деб номлаймиз. Бутун элу халқ бу текин ва беминнат кутубхонадан зиё олади. Сиз ҳам парваришлаган ниҳолингиз катта дарахт бўлиб шу зиёхонага ишлатилганидан савоб топасиз.

Кампир: Ҳар кеча келиб ўғрилар бу дарахтни ўғирлаб кетмоқчи бўлишади. Лекин ниятларига етишолмайди. Дарахтим нобоплар қўлига тушгандан кўра, яхшиларга эҳсон қилганим яхши.

Устабоши: Бу уйга савлат бағишлаб турган дарахтни опкетаётганимдан минг ҳижолатман.

Кампир: Бу тилла пулларга қанча нон сотиб олиб, хизматкору қоровул ёллаб яшашим мумкин.

13*

Ҳавасқулнинг янги уйи. Қурилишнинг сўнгги ишлари амалга оширилмоқда. Устабоши дарахтни ниҳоятда эҳтиёткорлик билан тик қилади. Нозик дид билан нақшлар чизади. Тилла суви юритади.

Кампир олисдан шу уй томон секин юриб келади. Яқинлашган жуда муҳташам бино барпо бўлганини кўради. Ҳамма уни кутиб олади.Бу уйга дарахти кўрк бағишларди, айниқса. Кампир устун бўлган дарахтини силайди. Ҳамма қарайди.

Кампир: Инсонлар бирлашиб мана шундай улуғ бинолар барпо қилар экан. Сиздан ҳаракат, устадан ақл-идрок, меҳнат, мендан шу дарахт туҳфа бўлиб, авлодларга муносиб кошона мерос қолмоқда. Хурсандман.

(хиргойи қилиб) Ўзинг чўмилиб зарга,

Мени ҳам кўмиб зарга,

Бахтиёр бўлдинг, дарахт,

Бахтга ёр қилдинг, дарахт.

Кампир дарахтни қучиб юм-юм йиғлайди.

ТАМОМ

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации