Электронная библиотека » Теодор Драйзер » » онлайн чтение - страница 9

Текст книги "ЖЕННИ ГЕРХАРДТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: Теодор Драйзер


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 9 (всего у книги 22 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Женнини Лестерга бор гапни айтиш зарурияти їийнарди. Унинг иккиланиб турганига ана шу нарса сабабчи эди. Олдинига Лестерга хат ёзиб, іамма гапни тушунтирмоїчи бєлди-ю, бирої хатни йиртиб ташлади. Кейин эса бу ишга їисматнинг єзи аралашиб їолди. Янгстаундаги фабрикада юз берган бахтсиз іодиса туфайли їаттиї жароіатланган отаси тєсатдан їайтиб келди.

Герхардтдан хат чоршанба куни, августнинг бошида келганди. Бирої бу одатдаги немисча ёзилиб, уйдагиларнинг соў-саломатлиги суриштирилган ва ичига беш доллар солинган хат эмасди. Конвертда нотаниш киши томонидан ёзилган ва яїинда бахтсизлик юз бергани айтилган бир нечта сатр бор эди. Фабрикада шиша эритилган чємич аўдарилиб кетиб, Герхардтнинг иккала їєли ёмон куйибди. Хатнинг охирида Герхардтнинг эртасига эрталаб уйда бєлишлиги айтилганди.

– Бунисига нима дейсан! – деб юборди гангиб їолган Уильям.

– Бечора дадам! – Вероника шундай деркан кєзлари жиїїа ёшга тєлди.

Миссис Герхардт єзини стулга ташлаб, їисилган муштларини тиззасига їєйди-да, полга тикилганича їолди. Єзига-єзи: «Энди нима їилдик!» – дерди іадеб. Герхардт умрбод майиб бєлиб їолгудай бєлса іоллари нима кечишини єйлагандаёї даішатга тушарди.

Басс уйга соат олти яримда, Женни етти яримда їайтиб келди. Басс бу гапни эшитганида баїрайиб їолди.

– Мана буниси чатої! – хитоб їилди у. – Хатда ёмон куйган дейилмабдими?

– Дейилмаган, – жавоб їилди миссис Герхардт.

– Хєш, менимча, жуда куйиб-пишаверишнинг іожати йєї, – деди Басс. – Бундан фойда чиїмайди. Бир эпини їилармиз. Сенинг єрнингда бєлганимда бунчалар эзилмасдим.

Басс чиндан іам унчалар эзилмаётганди, чунки унинг табиати шунаїа эди. Куни енгил єтарди. У воїеаларнинг замирига етишу оїибатини олдиндан кєриш деган нарсаларга йєї эди.

– Биламан, – деди миссис Герхардт єзини їєлга олишга іаракат їилиб. – Бирої сира їєлимдан келмаяпти. Тирикчилигимиз энди изга тушди деганда бу янги балони кєрмайсанми, бизга бир бало бєлганга єхшайди, єзи. Сираям омадимиз келмаяпти!

Женни келганида онаси ундан бошїа суянадигани йєїлигини зумда сезди.

– Нима бєлди, ойижон? – Женни ичкарига кирмасиданої, ойисининг авзойини кєриб сєради. – Нимага йиўладинг?

Миссис Герхардт унга їаради-да, юзини бурди.

– Дадам їєлини куйдириб їєйибди, – деди Басс салмоїлаб. – Эртага келяпти.

Женни єгирилиб, унга їєрїувли боїди.

– Їєлини куйдириб олибди!

– Іа, – деди Басс.

– Бу їандай бєпти?

– Шишали чємич аўдарилиб кетибди.

Женни ойисига їараркан, кєзларида ёш іалїаланди. У миссис Герхардтга ташланиб, їучоїлаб олди.

– Йиўлама, ойижон, – деди у єзини аранг босиб. – Эзилаверма. Сенга жуда оўирлигини биламан, бирої іаммаси єтиб кетади. Йиўлама!

Женнининг лаблари титраб, янги фалокатга дош бермої учун іадеганда єзини їєлга ололмади. Шунда десангиз беихтиёр равишда унинг хаёлига сирли ва їатъий бир фикр келди. Лестер! У ёрдамини таклиф їилганди-ку. Севишини айтди. Женни нимагадир шу топда Лестернинг гирдикапалак бєлганию ёрдам беришга тайёрлигини, іолига ачинганини тезда эслади… Басс їамалиб їолганида Брэндер іам шундай їилганди. Эітимол, Женнинг єзини яна бир марта фидо їилишига тєўри келар? Іа, энди бари бир эмасми? Бахти шундай іам їоралигича їоляпти-ку. Женни индамай, эзилиб, ўам-андуідан эс-іушини йєїотиб єтирган онасига їараркан, шуларни кєнглидан кечирарди. «Нега у шунчалар азоб тортиши керак, дерди Женни ичида. Наіотки, у шєрликнинг пешонасига аїалли жиндаккина бахт битмаган бєлса?

– Жудаям эзилаверма, – деди Женни пичадан кейин онасига. – Балки отамнинг їєли унчалик куймагандир. Хатда эртага эрталаб келади дейилганми?

– Іа, – тасдиїлади миссис Герхардт єзига келиб.

Она-бола энди хотиржамрої гаплашиша бошлашди. Єзларига маълум бєлган нарсаларни гаплашиб олишганларидан кейин худди бир нимани кутишаётгандай жим їолишди.

– Бирорта одам вокзалга бориб, дадамни кутиб олиши керак, – деди Женни Бассга. – Мен бораман. Миссис Брейсбриж бир нима демас.

– Йєї, – Басс тунд іолда эътироз билдирди, – борма. Уни єзим кутиб оламан.

Басс їисматнинг бу янги зарбидан хафалигини яширолмасди. Тунд іолда хонасига кириб, ичидан беркитиб олди. Женни билан онаси болаларни ётїизиб, ошхонага киришди.

– Энди аіволимиз їандої бєлишини билмай іам їолдим, – деди миссис Герхардт янги фалокат туфайли їийналиб їолишларини єйлаб чиїиларкан.

У жуда іам афтодаіол ва заиф кєринганидан Женнининг юраги ачишиб кетди.

– Хафа бєлма, ойижон, – деди Женни мулойимгина їилиб ойисига. У дилида бир тєхтамга келаётганини сезиб турарди.

– Олам жуда кенг. Унда сахийликлари билан бошїаларнинг кєнглини оладиган одамлар бор. Одамлар іамма ваїт азоб-уїубатда їолиб кетавермайдилар!

Женни онасининг ёнида єтираркан, келгусидаги бахтсизликларнинг даішатли одимларини эшитаётгандек бєларди.

– Іолимиз нима кечаркин-а, бунга нима дейсан? – дерди она Кливленддаги фаровон іаёт іаїидаги орзулари кєз єнгида барбод бєлаётганини кєриб.

– Іеч нима їилмайди, жавоб берди Женни нима їилиш кераклигини яхши билганидан, –іаммаси єтиб кетади. Хафа бєлаверма. Іаммаси жойида бєлади. Бир амаллармиз.

Женни їисмат барча оўирчиликларни єзининг зиммасига юклаганини биларди. У єзини фидо їилиши лозим, єзга чора йєї эди.

Басс эртасига эрталаб отасини вокзалдан кутиб олди. Герхардтнинг рангида ранг їолмаган, афтидан у анча азоб чекканди. Ёноїлари ич-ичига ботиб, суяклари туртиб чиїїанди. Їєллари бойланган, бутун кєриниши аянчли бєлганидан Басс икковлари вокзалдан келишаётганида йєловчилар унга єгирилиб їарашарди.

– Туф-э, фалокат! – дерди у єўлига, – куйиб їолганимни кєрмайсанми! Бир гал оўриї азбаройи зєрлигидан наї жоним чиїиб кетаёзгандай бєлдим. Шунаїанги оўридики! Туф-э, фалокат! Буни єлгунимча унутмайман!

Герхардт бу фалокат їандай юз берганини батафсил гапириб берди. Ва гап орасида їєли илгариги іолига келиш-келмаслигини билмаслигини їистириб кетди. Єнг їєлининг бош бармоўи билан чап їєлининг иккита бармоўи суягигача куйибди. Чап їєлидаги биринчи бєўинлар кетибди, бошмалдоўини саїлаб їолишибди, бирої бармоїлари ишга ярамаслиги іам мумкин экан.

Бу фалокат жуда-жуда пул керак бєлиб турганда юз берганини кєрмайсанми! – їєшимча їилди у. – Ана фалокату мана кєргулик!

Улар уйга етиб, миссис Герхардт эшик очганда кекса ишчи хотини унсиз азоб чекаётганини кєраркан, єзини босолмай йиўлаб юборди. Миссис Герхардт іам іиї-іиї їила бошлади. Іатто Басс іам бєшашиб кетаёзди-ю, бирої єзини тезда їєлга олди. Кичкиналар йиўлашга тушишганди Басс уларга баїириб берди.

– Йиўини бас їил! – деди у отасига дадил оіангда. – Йиўи билан кулфатдан їутулолмайсан. Буёўи іам унчалик даішатли эмас. Іадемай тузалиб кетасан. Бир кунимиз єтар.

Басснинг сєзлари іаммани бироз тинчитди. Эри уйга їайтиб келганидан кейин миссис Герхардтнинг кєнгли яна жойига тушди. Эрининг їєли докаланган бєлса-да, оёўи бутун, бирор ери куйиб, жароіатланмаган, бу іам одамга тасалли барарди. Їєли яна ишга яраб кетса ва бирорта енгилрої ишга кириб олса ажаб эмас. Іар іолда яхши ният їилиш керак.

Женни єшал оїшом уйига їайтганида єзини отаси баўрига отиб, уни яхши кєришию жонини фидо їилишига тайёрлигини айтмоїчи бєлди, бирої илгариги сафаргидай совуїдан‑совуї кутиб олади, деб юраги бетламади.

Герхардт іам іаяжонланганди. У іалигача їизининг маломатидан єзига келолмаганди. Їизидан яхши гапни аямасликни хоіларди-ю, лекин іозирда іис-туйўулари азбаройи чалкашиб кетганидан нима їилишу нима дейишини билмасди.

– Дада, – деди Женни отасига ботинмайрої яїинлашиб.

Герхардт хижилликда энг жєн сєзларни айтмоїчи бєлса іам эплолмади. Іозирда бола-чаїасига юк бєлиб їолгани, їизи яхши кєриб, іолига ачинаётгани, єзининг іам фарзандига меіри борлиги – іамма-іаммаси дилидан бирма-бир єтди. Шу сабабли єзини босолмай яна йиўлаб юборди.

– Мени кечир, дада, – ялинди Жени, – єтинаман сендан, кечира їол!

Герхардт їизига їарашга іатто журъат этолмади, аммо, бу учрашувдан гангиб їолганига їарамай, чиндан іам кечирсам бєлар деган єй хаёлидан єтди.

– Мен, гуноіидан єтгайсан, деб Єзига илтижо їилганман, – деди у хирилдої овозда. – Майли, єтган ишга саловот.

Герхард єзини босиб олганидан кейин бундай іаяжонланганидан хижолат тортди, бирої энди ота-бола икковлари анча яїинлашиб, иноїлашиб їолишганди. Гарчи ота-бола муомалада єзларини бироз тортиб турсалар іам, шу кундан бошлаб, Герхардт илгаригидай талмовсирашини бас їилди. Женни отаси наї илгаригидай меірибон ва яїин эди.

Шундай їилиб, хонадон яна тинчиди, бирої янги ташвишу хавотиргарчиликларга навбат етди. Іафталик даромад беш долларга камайиб, харажатлар эса Герхардт келиши билан ошгандан кейин тирикчилик нима бєларди? Басс іафталик маошидан кєпрої бериши мумкин бєлса іам, бунга мажбур эмасман, деб іисобларди? Демак, іафтада келадиган арзимас тєїїиз доллар уй іаїи, озиї-овїат ва кємирга етиши керак эди. Оилани ниіоятда їийнаётган бошїа тасодифий харажатларни айтмаса іам бєларди. Герхардт врачга іар куни їєлини бойлатишга бориши керак эди. Жоржнинг пойабзали йиртилиб келганди. Ё яна їаёїдандир пул топиш, ё яна їарзга ботиб, муітожлик азобини їайтадан тортишга тєўри келарди. Женни мана шуларнинг таъсирида узил-кесил бир їарорга келди.

Лестернинг хати жавобсиз їолди. Белгиланган кун яїинлашарди. Лестерга хат ёзсинми? Ахир у пул бераман деб тиїилинч їилганди-ку. Женни ахийри, унинг ёрдамидан фойдаланишга мажбурман, деган фикрга келди. Шундан кейин Лестерга їисїагина хат юборди. Хатида, майли, сиз билан учрашаман, бирої уйимга келманг, деди. Женни хатни жєнатди-ю, айтилган кун келишини кута бошлади. Унинг юраги їєрїувдан бетоїат бєлар, їувончли умидворлик деган нарсадан іам йирої эмасди.

XXII БОБ

Машъум жума іам етиб, бир амаллаб кунини кєриб турган Женнининг бошига яна жиддий ташвишлар тушди. Энди бєлак чора йєї, дерди у єзича. Пешонам шєр экан. Буёўига тархашлик їилишнинг іожати бормикин? Женни єз яїинларини бахтиёр їилиб, Вестани єїитолса, бошига тушган савдоларни іам, Веста борлигини іам сездирмаса їанийди-я. Эітимол… ажаб эмас… Бой одамлар камбаўал їизларни олишган-ку, ахир. Лестер эса жудаям яхши одам, єзи іам унга ёїади, албатта. Женни соат еттида Брейсбрижларнинг уйига борди. Чошгоі бєлганида эса ойимга їарашаман деган баіона билан жавоб олди-да, меімонхонага йєналди.

Лестер Цинциннатидан мєлжалида бир неча кун олдин жєнаб кетгани учун Женнининг хатини олмаганди. У Кливлендга їовоўини уйиб, бутун дунё кєзига тор кєринган іолда келди. Женнининг хати меімонхонада кутиб ётган бєлса керак, деган жиндай умиди бор эди, бирої у ерда іам бир сатр нарса топилмади. Лестер бєлар-бєлмасга бєшашаверадиган одамлардан эмасди, шунга їарамай бугун маъюс тортиб, тунд іолда кийимини єзгартиргани хонасига кєтарилди. Кечки овїатдан кейин бильярд єйнаб, кєнглини ёзмоїчи бєлди, ошнаси билан іам іар маіалгидан ортиї тортиб їєйганидан кейин хайр-хєш їилди. Эртасига эрталаб, буларнинг барини йиўиштириш керак, деган мужмалрої хаёлда турди, бирої ваїт єтар, белгиланган фурсат яїинлашиб келарди. Лестер шундан кейин, яна жиндай сабр їилай-чи, деган їарорга келди. Эітимол Женни келиб їолар. Шундай їилиб Лестер белгиланган муддатдан чорак соат олдин меімонхонага тушди. Шунда десангиз, Женни кутиб єтирганини кєриб, юраги їої ёрилаёзди. Бу Женни таїдирга тан берганининг белгиси эди. Лестер хурсанд, хушчаїчаї ва жилмайган кєйи унга яїин келди.

– Іар їалай, келибсан-да, – деди Лестер йєїотган хазинасини яна їєлга киритган одамдай. Нега хат ёзмадинг? Бедарак кетганингдан менга тоб-тоїатинг йєї экан, деган хаёлга борувдим.

– Хат ёзувдим, – деди унга Женни.

– Їаёїїа?

– Єзингиз берган манзилга-да. Уч кун олдин ёзувдим.

– Э, гап буёїда экан-да. Хат менга етмабди. Илгарирої ёзиш керак эди. Хєш, аіволларинг яхшими?

– Яхши, жавоб їилди Женни.

– Нимагадир яхшига єхшамаяпти. Кєринишингдан толиїїанга єхшайсан. Нима бєлди, Женни? Уйдагиларинг їалай, іаммаси жойидами?

Лестер бу нарсани тасодифан сєраганди. Нимага буни сєраганини єзи іам билмасди. Бирої унинг саволи Женнининг єзини кєпрої іаяжонга солаётган нарсадан гап бошлашига кємаклашди.

– Отам касал, – деди у.

– Унга нима бєлди?

– Фабрикада їєли куйиб їолибди. Жонимизда жон їолмади. У энди сираям їєлини бемалол ишлатолмаса керак.

Женни жим їоларкан, руіи жуда тушкунлиги чеірасидан сезилиб турарди. Лестер униннг іоли жуда танглигини тушунди.

– Минг афсус, – деди у. – Чиндан іам ачинарли. Бу їачон бєлувди?

– Уч іафтадан ошди іисоб.

– Іа, чакки бєлибди. Энди икковимиз бир нонушта їилайлик. Мен сен билан гаплашмоїчиман. Кетганимдан бери оилангни аіволини билгим келди.

Лестер Женнини ресторанга бошлади-да, чеккароїдаги столни танлади. Унинг кєнглини ёзмоїчи бєлиб, нонушта буюришни таклиф їилди, бирої Женни беіад ташвишда ва тортинчої эди. Шунинг учун іам бу ишни Лестернинг єзи їилишга мажбур бєлди. Уни тугатганидан кейин Женнига хушчаїчаї іолда єгирилди.

– Їани, Женни, энди менга оиланг іаїида бошдан-оёї гапириб бер-чи. Єтган сафар у-буни тушуниб олгандим, энди бєлса барининг тагига етмоїчиман. Сен отам шишасоз, дегандинг. Энди у касбини ташлаши керак, буниси равшан.

– Іа, – деди Женни.

– Оилада сендан бошїа нечта бола бор?


– Бешта.

– Сен тєнўичими?

– Йєї, тєнўичи Себастьян. У йигирма иккига кирган.

– Нима иш їилади?

– Тамаки магазинида сотувчи.

– Їанча топишини билмайсанми?

– Єн икки доллар шекилли, – Женни єйлаб туриб жавоб берди.

– Бошїа болалар-чи?

– Марта билан Вероника ишлашмайди, улар іали кичкина. Жорж эса Уилсоннинг магазинида дастёр. У уч ярим доллар олади.

– Єзинг їанча оласан?

– Тєрт доллар оламан.

Лестер буларнинг даромади їанчалигини ичида іисобларкан, жим їолди.

– Уй іаїига їанча тєлайсизлар?

– Єн икки доллар.

– Онанг ёш бєлмаса керак дейман?

– Яїинда элликка киради.

Лестер єйчан іолда санчїини єйнай бошлади.

– Тєўрисини айтганда, Женни, буни тахминан шундай тасаввур їилгандим, – деди у ниіоят. Сени кєп єйладим. Энди менга іаммаси аён. Сенда энди битта чора бор, бу унчалар ёмон эмас, фаїат менга ишонсанг бєлгани.

Лестер Женни гап сєрашини кутиб, жим їолди, бирої Женни іеч нимани сєрамади. У єзи билан єзи овора эди.

– Бунинг їанаїа чоралигини билишни истайсанми? – сєради у.

– Истайман, – беихтиёр жавоб їилди Женни.

– Єша чора менман, – деди Лестер. – Ёрдам їилишимга йєл беришинг керак. Сенга єтган сафар ёрдам їилмоїчийдим. Лекин энди ёрдамимга йєї демаслигинг керак, эшитяпсанми?

– Мен бунгача бориб етмас, дегандим, – Женни соддадиллик билан гапирди.

– Хаёлингга нима келганини биламан, – эътироз билдирди Лестер. – Буни эсингдан чиїар. Оилангга їараб тураман. Бу ишни орїага чєзмай, іозирої їиламан.

У іамёнини олиб, єн ва йигирма доллалик їоўоз пуллардан іаммаси бєлиб икки юз эллик доллар чиїарди.

– Ол, – деди у. – Буниси бошланиши, холос. Оиланг бундан буён іам їийналмаслиги учун їарашиб тураман. Їани їєлингни бер-чи.

– Йєї, йєї! – хитоб їилди Женни. Бунчалик кєпининг кераги йєї. Менга бунча берманг.

– Тортишма, – деди Лестер. – Їани, їєлингни бер.

Женни унинг їарашига дош беролмай, їєлини узатган эди, Лестер унга пулни босиб, бармоїларини сал сиїиб їєйди.

– Ушла, болакай. Сени яхши кєраман, гєзалим. Мен сен іамда оилангдагилар їийналишларини истамайман.

Женни лабини тишлаганича, унсиз іолда миннатдорона боїди.

– Сизга їандай миннатдорчилик билдиришниям билмайман, – деди Женни пировардида.

– Бунинг кераги іам йєї, – жавоб їилди Лестер. – Бунинг учун мен миннатдор бєлишим керак, іа, ишонавер.

Лестер жим їолди. Женнининг іусну малоіатига мафтун бєлганича боїди. Женни эса бошини кєтармай, буёўи нима бєларкин, деб турарди.

– Ишингни ташласанг бєлмайдими? – сєради Лестер. – Кунбєйи бєш бєлардинг-да.

– Иложим йєї, – жавоб їилди у. – Дадам йєл їєймайди. Мен пул топишим кераклигини билади-ку.

– Бє тєўри шекилли, – деди Лестер. – Бирої ишингдан нима фойда? Ё тавба! Іафтасига тєрт доллар-а! Ишлата олишингга кєзим етганида борми, сенга эллик марта кєпрої берган бєлардим.

Лестер паришон іолда столни бармоїлари билан чаларди.

– Иложим йєї, – деди Женни. – Мен бу пулларни іам нима їилишимни билмайман. Уйимдагилар билиб їолишади. Іаммасини ойимга айтишимга тєўри келади.

Шундай дейишидан Лестер Женни онасига шунаїа гапни айта олса, демак, она-бола яїин эканлар-да, деган хаёлга борди. У сира іам тошкєнгил одам бєлмаганидан бундан таъсирланди. Шунда іам у ниятидан мутлаїо їайтмоїчи эмасди.

– Фаімимча, бунинг биттагина чораси бор, – Лестер мулойимлик билан гапида давом этди. – Сен хизматчи бєлишинг керак эмас. Бу сенга ярашмайди. Бунга мен їаршиман. Іаммасини йиўиштириб, мен билан Нью-Йоркка юр; сенга єзим їарайман. Сени яхши кєраман, шунинг учун іам меники бєлишингни истайман. Шунда уйингдагиларнинг ташвишини тортиб юрмайсан. Уларга яхшигина уй олиб берасан ва дидингга мослаб жиіозлайсан. Наіотки, шуни хоіламасанг?

Лестер жим їолди. Женни шунда даріол онасини, меірибон ойижонисини эслади. Миссис Герхардт умр бєйи мана шундай яхшигина уйни гапиргани-гапирганди-да. Каттарої уйлари, яхшигина жиіозлари, боўлари бєлса ойиси жуда іам суюнарди-да. Бунаїа уйда ижара іаїи ташвишидан іам, бесєнаїай эски мебеллардан іам, одамни хєрловчи камбаўалликдан іам їутулар, єзини бениіоя бахтли сезарди! Женни іозирча шуни єйларкан, ундан кєзини узмай турган Лестер энг нозик жойига текканини пайїади. Ота-онасию укаларига яхшигина уй олиб беришни таклиф їилгани жуда жойига тушганди. Лестер яна бир неча даїиїа кутиб турди-да, сєнгра деди:

– Шунай їилишимга ижозат берасанми?

– Унда яхши бєларди-я, – деди Женни. – Бирої іозир иложи йєї. Мен уйдан кетолмайман. Дадам їаёїїа кетаётганимни аниї билишни истайди. Унга нима дейман?

– Миссис Брейсбриж билан Нью-Йоркка кетяпман десанг бєлмайдими? – таклиф їилди Лестер. – Бунга іеч ким іеч нарса демайди, тєўрими?

– Іа, мабодо уйдагилар бор гапнинг тагига етишмаса, – деди унга Женни іайратли боїиб. – Бирдан билиб їолишса-чи?

– Билишмайди, – Лестер бамайлихотир жавоб їилди. – Улар миссис Брейсбрижнинг ишларидан хабардор эмаслар-ку. Кєпга кетаётиб, хизматчиларини ола кетадиган бекалар озмунчами? Уйингдагиларга, менга бирга боришни айтишди, бормасам бєлмайди, деб їєя їол. Шундан кейин кетаверамиз.

– Бунинг иложи бєлармикин сизнингча? – сєради Женни.

– Албатта, – жавоб їилди Лестер. – Бунинг нимаси чатої?

Женни бироз єйлаб, шундай їилса бєлади, деган їарорга келди. Шундан кейин бу одамга яїинлашсам, яна бола кєришим мумкин, деган нарса миясига урди. Іомиладор бєлиб їолиш – їанчалар даішат… Йєї, Женни бу ишга яна йєл їєймайди, іар іолда єтган сафаргидай доўда їолмайди. Іозирда у Лестерга Веста іаїида гапиришга мажбур этмас, бирої єртада тєсиї бєлиб турган боласини айтмаса бєлмасди.

– Мен… – Женни гап бошлади-ю, бирої мажоли келмай, тєхтаб їолди.

– Сен… – їайтарди Лестер. – Хєш, ундан кейин-чи?

– Мен… – Женни яна тєхтаб їолди.

Лестер Женнининг уятчанлиги, керакли сєзларни айтишга ботинолмаётган юмшоїїина лабларидан завїланарди.

– Хєш? – сєради Лестер далда берадиган їилиб. – Сен жуда зєрсан. Менга айтишга їєрїяпсанми буни?

Женнининг їєли столда ётарди. Лестер эгилиб, їорайган баїувват їєлини унга їєйди.

– Мен сираям болалик бєлмаслигим керак, – деди Женни ахийри ер сузиб.

Лестер Женнига синчиклаб тикиларкан, шунчалар мушкул, оўир вазиятда іам єзини тутиши, іаётини єзгартириб юборадиган ишларга соддадиллик билан бемалол жазм этаётганлиги іозирда їадрини бениіоя ошираётганини сезиб турарди.

– Сен ажойиб їизсан, Женни, – деди у. – Мєъжизанинг єзисан. Хавотирланаверма. Буни текисласа бєлади. Хоіламаганингдан кейин бола кєришнинг кераги йєї, буни єзим іам истамайман.

Уялиб, їизариб турган Женнининг чеірасидан ажаблангани сезилди.

– Іа, іа, – деди Лестер. – Менга ишонасанми єзи? Нима деяётганимни биламан. Сенингча їалай?

– Іа, іа, – Женни тутилиб жавоб берди.

– Шундай. Мен іар їалай сени бирор фалокатга йєлиїтирмайман. Сени бу ердан олиб кетаман. Мен умуман бола-пола кєришни ёїтирмайман. Іозир улар мени заррача іам хурсанд їилолмайди. Бунга сабр їилганим маъїул. Бирої сенга іеч нима бєлмайди. Сени бу хавотирга солмай їєя їолсин.

– Яхши, – Женни аранг эшитиладиган їилиб жавоб берди.

Женни іозирда Лестерга їарашга єлса іам ботинолмасди.

– Менга їара, Женни, – деди Лестер пичадан кейин. – Мени севасан-ку, тєўрими? Мабодо сени севмаганимда шунчалар ялиниб єтирармидим, тєўрими? Сени деб эс-іушимдан айрилдим, буниси аён іаїиїат. Бамисоли шаробдай мени маст їилдинг-їєйдинг. Сен мен билан кетишинг керак. Уйингдагиларнинг аіволини биламан, бирої буни текисласа бєлади. Бирга Нью-Йоркка кетамиз. Кейин бирор йєлини топармиз. Сенинг уйингдагилар билан танишаман. Єзимни сени яхши кєриб їолгандай тутаман, нимаики хоіласанг, іаммасини їиламан, фаїат кетга сурмай жєнайлик.

– Іозирнинг єзидамас-ку? – Женни їєрїиб сєради.

– Иложи бєлса эртага. Нари борса душанбада. Сен буни эплайсан. Нима хижолатга соляпти єзи? Мабодо миссис Брейсбриж буни айтганида борми, зумда тайёр бєлардинг, биров бир нима іам демасди. Ё нотєўрими?

– Іа, – деди Женни єйлаб туриб.

– Унда нима халаїит беряпти?

– Ёлўон гапиришга тєўри келганида доимо шунаїа їийналади одам, – деди єйчан іолда.

– Биламан, бирої бари бир кетсанг бєлади. Тєўрими?

– Балки бироз сабр їилсангиз бєлар? – илтимос їилди Женни. Бари їєїїисдан бєляпти-да. Їєрїяпман.

– Бир кун іам сабр їилмайман, їизалої. Кутишга мажолим їолмаганини наіотки кєрмаётган бєлсанг? Менинг кєзларимга їара. Кетамизми?

– Яхши, – Женни маъюс іолда шундай деса іам, бари бир бу одамга меіри товланганини сезди. – Кетамиз.

XXIII БОБ

Жєнаш билан боўлиї нарсалар тахмин їилинганидан іам осон кечди. Женни онасига іаїиїатни айтишга, отасига эса фаїат битта нарса дейишга, яъни миссис Брейсбриж мени іам бирга олиб кетмоїчи, дейишга жазм этди. Отаси шунда суриштиришга тушади, албатта, бирої бирорта шубіа-мубіага бормайди.

Женни шу куни Лестер билан йєл-йєлакай универсал магазинига кирди. Лестер унга сандиї, чамадон, йєл кийими ва шляпа олиб берди. Лестер єз ўалабасидан жуда маўрур эди.

– Нью-Йоркка борганимизда сенга бирорта яхширої нарса олиб бераман, – деди у. – Сен іали баіойингни єзинг билмайсан, іамма сенга їайрилиб їарайдиган бєлади.

Лестер олинган нарсаларни сандиїїа жойлаб, меімонхонага жєнатишларини буюрди. Шундан кейин Женни билан гапни бир жойга їєйди. Женни жєнашларидан олдин меімонхонага кирадиган ва кийиниб оладиган бєлди.

Женни уйга келганида онаси ошхонада эди. У їизини кєриб, іар маіалгидай суюниб кетди.

– Бугун жуда чарчабсан-а? – миссис Герхардт меірибонлиги тутиб сєради. – Жуда толиїїан кєринасан.

– Йєї, – деди Женни, – чарчаганим йєї. Гап бунда эмас. Сал мазам йєї, холос.

– Бир нима бєлдими?

– Эі, ойижон, сенга бир нарсани айтишим керак бу шунчалар їийинки…

Женни онасига саволчан боїиб, жим їолди, кейин кєзини олиб їочди.

– Хєш, нима єзи? – миссис Герхардт хавотирга тушиб сєради. Бошларига кєп кєргуликлар тушганидан у доимо бирор нарсадан хавотирда юрарди. – Ишингдан айрилмадингми ишїилиб?

– Йєї, – жавоб їилди Женни іаяжонини босишга уриниб, – бирої кетмоїчиман.

– Бєлиши мумкин эмас! – деб юборди она. – Нимага?

– Нью-Йоркка кетяпман.

Онаси баїрайганича їолди.

– Нимага бирдан кетадиган бєлиб їолдинг? Бунга їачон жазм этдинг?

– Бугун.

– Чиндан айтяпсанми?

– Іа, ойижон. Менга їара. Сенга у-бу гапларни айтмоїчиман. Жуда їийинчиликда яшаётганимизни єзинг биласан. Биз бари бир сира іам єзимизни єнглаб ололмаймиз. Іозир эса битта одам топилиб їолди, у бизга їарашмоїчи. У яхши кєраман, душанба куни мен билан Нью-Йоркка кетасан, деяпти. Мен кетишга їарор їилдим.

– Йєї, Женни сира іам кетмайсан! – хитоб їилди онаси. – Наіотки яна єшандай куйга тушсанг! Отангни єйлагин!

– Іаммасини єйлаб їєйганман, – деди Женни їатъий їилиб. – Шунда яхширої бєлади. У яхши одам, мен биламан. Пули іам кєп. У бирга кетишимни истаяпти, мен іам йєї демайман. Їайтиб келганимиздан кейин бизга янги уй олиб беради ва умуман їарашиб туради. Мени биров олмаслигини єзинг іам биласан. Шундай бєла їолсин. У мени яхши кєради. Мен іам севаман. Нимага іам бормай?

– У Вестани биладими? – онаси эітиёткорлик билан сєради.

– Йєї, – Женни гуноікорона жавоб їилди. – Менимча унга айитмаган маъїул. Бунга болани аралаштирмасликка іаракат їиламан.

– Бир балога йєлиїмасанг, деб їєрїяпман, Женни. Наіотки, ёпиїлик їазон ёпиїлигича їолиб кетади, деб єйласанг?

– Мен у то мактабга борадиган бєлгунча сизлар билан турса, девдим. Кейин уни єїитгани бирор ёїїа жєнатардим.

– Шундайку-я, – Їєшилди онаси. Бирої іозирнинг єзида унга очиї айтганинг маъїулмикин? Мабодо бор гапни айтсанг, сен іаїингда яхши фикрда бєлади.

– Гап бундамас. Гап Вестада, – Женни їизўин гапирди. – Уни бу ишга бутунлай аралаштирмоїчи эмасман.

Ойиси бошини чайїади.

– У билан їаерда танишувдинг? – сєради ойиси.

– Миссис Брейсбрижникида

– Кєп бєлдими?

– Іа, деярли икки ой бєлди.

– Шундаям бир оўиз бир нарса демадинг-а, – ёзўирди миссис Герхардт.

– Менга їанаїа муносабатда бєлишини билмовдим-да, – деди Женни гуноікорона.

– Сабр їилсанг бєлармиди? У олдин уйимизга келса бєлмайдими? – сєради ойиси. Єшанда іаммаси жєнрої кєчарди. Сен кетиб їолганингда іам отанг бари бир іаммасини билиб олади.

– Мен, миссис Брейсбриж билан бирга кетяпман, демоїчиман. Отам єшанда оёї тирамайди.

– Іа, дарвоїе, – онаси єйчан іолда рози бєлди.

Она-бола бир-бирларига унсиз їарашди. Миссис Герхардт эндиликда їизнинг їалбидан жой олган бу янги ажойиб кишини хаёлан кєз олдига келтиришга іаракат їиларди. У бадавлат. Женнини олиб кетмоїчи. Єзларига янги уй олиб бермоїчи. Наї эртаклардагига єхшайди-я!

– У манавиниям берди, – їєшимча їилди Женни онасининг кєнглидан кечаётган нарсаларни худди сезиб тургандай.

У кєкрагига яшириб їєйган икки юз эллик долларни олиб, миссис Герхардтнинг їєлига солди.

Миссис Герхардт іайрон бєлганича пулга тикилиб їолди. Кєк ва чариї пулларнинг ушбу дастасида барча ташвишлар – овїат, кийим, кємир, уй іаїи ташвишларидан їутилиш мужассам эди. Уйда пул кєп бєлса борми, Герхардтнинг, їєлим куйиб їолганидан бекор єтирибман, деб сиїилишига іожат їолмайди. Жорж, Марта ва Вероникага яхши нарсаларни олиб бериш мумкин бєлади, улар іозир буни шунаїанги исташяптики, асти їєяверсиз! Женнининг кийимига сон тегади. Веста єїийди.

– Бир кунмас-бир кун мени олади, деб єйлайсанми? – сєради ниіоят она.

– Билмадим, – жавоб їилди Женни. – Эітимол. Мен фаїат бир нарсани – севишини биламан, холос.

– На чора, – деди миссис Герхардт пича жимликдан кейин, мабодо отангга кетмоїчиман демоїчи бєлсанг, чєзиб єтирма. Шусиз іам кетишинг унга жуда ўалати кєринади.

Женни іаракатлари беіуда кетмаганини тушунди. Она вазият таъсирида бунга кєникишга мажбур бєлганди. У изтиробда бєлса іам, іар їалай, назарида бунинг кети яхши бєладиганга єхшарди.

– Сенга ёрдамлашаман, – деди онаси хєрсиниб.

Ёлўон гапириш миссис Герхардтга осон бєлмади, бирої у пинагини бузмай ёлўон ишлатдики, эрининг іар їандай шубіа-гумонларини тарїатиб юборди. Бу янгиликни болаларига айтишганида улар чуўурлашиб кетишди, кейин бу ёлўонни отасига Женни іам їайтарган эди, іаммаси анча силлиї чиїди.

– Кєпга кетяпсанми?– деб сєради у.

– Икки, уч іафтага – жавоб їилди Женни.

– Бу кєнгилли саёіат, – деди Герхардт. – Нью-йилда бєлгандим. Унда іозиргидай эмас, кичкина шаіарча эди.

Герхардт їизининг омади келганидан ичида жуда хурсанд эди. Бекаси іам ундан хурсанд экан-да.

Душанба куни келди. Женни барваїт туриб, уйидагилар билан хайр-хєш їилди-да, Лестер кутиб турган «Доритон» меімонхонасига борди.

– Оббо, сен-э! – деди Лестер хушчаїчаїлик билан Женини аёллар бєлимида кєраркан.

– Іа, – деб їєя їолди Женни.

– Сен – менинг жиянимсан, – гапида давом этди Лестер. – Ёнимдаги хонани сенга олиб їєйганман. Іозир калитга одам юбораман, кириб кийиниб чиїасан. Тайёр бєлганингдан кейин сандиўингни вокзалга жєнатаман. Поезд соат бирда жєнайди.

Женни кейингани кетди. Лестер эса бекорчиликдан газета єїиб, чекиб турди, пировардида бориб, Женнининг эшигини таїиллатди. Женни кийиниб олганидан єша заіоти эшикни очди.

– Зєрсан, – деди Лестер жилмайиб.

Женни ер сузди, унинг кєнгли хира ва дилгир эди. Єз ролини бажармоўи йєлида роса айёрлик їилишга, ёлўон гапиришга, нари бориб, бери келишга мажбур бєлган ва буларнинг бари унга їимматга тушганди. У іорўин ва їийналган кєринарди.

– Хафа бєлдингми? – сєради Лестер унга диїїат билан тикилиб.

– Й-єєї, – жавоб їилди у.

– Бєлди-бєлди, їизалої, їєй. Іаммаси яхши бєлади. Лестер Женнини їучоїлаб єпди, шундан кейин икковлари пастга тушишди. Женнининг іаттоки ана шу одмирої кийимда іам наїадар гєзаллигидан Лестер іайратда эди. Бунаїа либосга эса Женни умрида биринчи марта етишганди.

Улар вокзалга кєз очиб-юмгунча етишди. Кейин поезд жєнашига етиб бориш ниятида жойни олдиндан олиб їєйганди. Улар катта вагоннинг купесига жойлашишди. Лестер терисига сиўмас, олам кєзига бениіоя гєзал кєрнарди. Женни ёнида. Кєзлаган маїсадига етди. Доимо шунаїа бєлаверса їани энди.

Поезд їєзўалди. Женни деразадан єйчан боїарди. Ташїарида муздек ёмўирда ивиган ва їєнўир тусга кирган далалар ястаниб ётарди. Дарахтлар кузак бєлганидан япроїларини тєкишган. Ясси текисликлар орасида гєё баттар ерга їапишмоїчи бєлган пастак томли уйчалар кєзга ташланарди. Поезд мєъжазгина їишлоїлар ёнидан ўувиллаб єтар, бу їишлоїлар ої, сариї, їєнўир вайроналар тєдаси бєлиб, уларнинг томлари ёмўир-їордан їорайиб кетганди. Бу уйчаларнинг бири Женнига Герхардтларнинг Колумбусдаги эски уйини эслатди. Женни шунда кєзига дастрємолини босиб, оіиста йиўлади.

– Йиўлаяпсанми, Женни? – Лестер єїиётган хатидан бош кєтариб їєїїисдан сєради. – Секинрої, секинрої – гапида давом этди у Женнининг бутун вужуди титраётганини кєриб. – Бу ишинг ярамайди. Аїлли бєл. Кєз ёшидан нима фойда?

Женни жавоб бермади. Лестер шунда Женнининг беіад изтиробда эканлигига раіми келди.

Женни єзини аранг їєлга олиб, кєз ёшини арта бошлади.

– Бунчалар эзилаверишнинг кераги йєї, – гапида давом этди Лестер. – Бундан баттар бєласан, холос. Тушунаман, уйдан кетишинг їийин, бирої кєз ёшининг файдаси йєї. Иннанкейин, бадар кетаётганинг йєї-ку. Їайтиб келасан. Мени іам севасан, шундайми, їизалої? Сен учун бирор нарсага арзийманми єзи?

– Іа, – деди Женни жилмайишга іаракат їилиб.

Лестер яна хат єїишга тушди, Женни эса Вестани єйлай бошлади. Єзига азиз бєлиб їолган одамидан іам яширадиган сири бєлганидан бир хил бєлаётганди. Лестерга боласи борлигини айтиши кераклигини билар, бирої шуни єйлаганида їалтирої босаверарди. Бир кунмас-бир кун Лестерга ёрилишига іам ботиниб їолар. «Унга айтмасам бєлмайди, єйларди Женни єзича іаяжон босиб; шунда бирдан бу жуда жиддий нарсалиги хаёлига келиб їолди. Бу гапни унга бошидан айтмасаму бирга тура бошласак, кейинчалик іаммасини билиб олади, ана унда, мени кечирмайди. Іайдаб юборини мумкин, єшанда їайга бораман? Бошїа уйим йєї. Веста билан їаёїїа бораман?»


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации