Электронная библиотека » Теодор Драйзер » » онлайн чтение - страница 18

Текст книги "ЖЕННИ ГЕРХАРДТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: Теодор Драйзер


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 18 (всего у книги 22 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Лестер иккиланишлар ва шубіалар їуршовидан чиїолмай юрган кунларидан бирида Сэмюэл Росс деган бир киши унга кєндаланг бєлди. У ер-мулк сотиш бєйича агент бєлиб, ёўоч лавіаларга єрнатилган улкан рекламалари Чикаго атрофидаги ялангликларда кєзга ташланиб турарди. Лестер у билан икки марта клубда учрашган, дадил ва омадли савдогарлигини эшитган ва Вашингтонда іам, Ла-Саль кєчалари муюлишидаги идорасининг дабдабали кєринишини унутмаганди. Росс элликка борган, баланд бєйи, їора соїоли, тимїора кєзлари, бургутсифат, катаклари доимо керилиб турадиган бурни ва їалин жингалак сочлари билан одамни єзига тортарди. Лестер бу одамнинг мушукдай мулойим юриши билан бармоїлари узун-узун оппої їєлини эслаб їолганди.

Жаноб Росс жаноб Кейн іузурига амалий таклиф билан їадам ранжида їилди. Жаноб Кейн менинг кимлигимни билсалар керак, деди. Сєнгра єзи жаноб Кейннинг кимлигидан тєла воїифлигини билдирди. Яїиндагина єзи «Иэйл, Симпсон ва Райс» улгуржи баїїоллик савдоси компанияси вакили Норманн Нэйл билан шаіар чеккасида Иэйлвуд деган янги шаіарча вужудга келтирганидан хабари бор ё йєїлигини сєради.

Іа, жаноб Кейн бундан хабардор эди.

Иэйлвуддаги сєнгги участкалар сотилганига іали олти іафта іам бєлмаганди. Бу участкалар єртача їирї икки фоиз фойда келтирди. Росс ер-мулк савдоси борасида яна бир неча ишларни амалга оширганини айтди, Лестер булар іаїида іам унча-мунча эшитганди. Росс ишида гоіо чаппа кетишлар бєлиб туришини іам очиї бєйнига олди: єзи наї икки марта чув тушган экан. Бирої, деди у, ер-мулк савдоси кєпинча даромад беради. Сиз Кейн компанияси билан орани очиї їилгансиз, шу сабабли дурустрої даромад берадиган бирорта соіада ишлаш истагингиз бєлса керак. Агар шундої бєлса, ажойиб битта таклиф бор, деди. Лестер унинг таклифини эшитишга рози бєлди. Жаноб Росс шундан кейин мушукники сингари юмалої кєзларини пирпиратганича ишнинг моіиятини тушинтиришга тушди.

Хулас калом, жаноб Росс Лестерга шаіарнинг шарїи-жанубий їисмидаги, Эллик бешинчи, Етмиш биринчи, Элстенд ва Эшленд кєчалари билан чегараланган їирї акрлик катта майдонни сотиб олиб, ундан фойдаланишда шерик бєлишни таклиф їилди. Бу туманда ер нархи ошиши турган гап эмиш, роса хомталаш бєлиши кутилаётганмиш. Муниципалитет Эллик бешинчи кєчага тош ётїизишга аллаїачон їарор їилибди. Холстедстритдаги трамвай йєлини узайтириш мєлжалланаяптийкан. Яїинроїдан єтадиган Чикаго-Берлингтон-куинси темир йєли компанияси шаіар чеккасидаги бу янги жойда станция їуришни истаб їолиши іам турган гап эмиш. Ерга їирї минг доллар тєлашлари – бу харажатларни икковлари тенг бєйинларига олишлари керак экан. Ерни текислаш, участкаларга бєлиш, кєчаларга тош ётїизиш, дарахтлар єтїазиш, чироїлар єрнатиш – буларнинг бари тахминан йигирма беш мингга тушаркан. Икки ёки, тєўрироўи, уч йилгача тегишли маблаўни, сарфланган капиталнинг єн фоизи миїдорида, іаммаси бєлиб єн-тєїїиз-йигирма минг долларни рекламага сарфлаш мєлжалланаркан. Умуман олганда, икковлари бу ишга тєїсон беш нари борганда юз минг сарфлашларига тєўри келаркан, шундан эллик минг доллар Лестернинг чекига тушаркан. Жаноб Росс шундан кейин келадиган фойдани іисоблашга тушди.

Мєлжалланган ерни пуллашда ишнинг кети яхши бєлишлиги ва нархи кєтарила боражагини Эллик бешинчи кєчанинг унга шимол ва Холстедстритнинг шарїий томонидан туташганидан іам билиб олса бєлармиш. Аїалли Холстед ва Эллик бешинчи кєчаларнинг муюлишидаги Мортимер участкасини олиб кєрайлик, деди. 1882 йилда унинг іар бир акри їирї беш доллардан сотилган экан. Тєрт йилдан кейин іар акрининг баіоси эллик долларга чиїибди – бу нархни 1886 йилда ана шу участка учун жаноб Жон Слоссен тєлабди. 1889 йилда, яъни уч йилдан кейин єша ерни жаноб Мортемирга іар акрини минг доллардан пуллабди. Ернинг іозирда їєл теккизилмаган янги бєлагини іам шунчадан сотиш мєлжалланаётганмиш. Уни эллигу юз фут іажмдаги участкаларга бєлиб, беш юз доллардан пулласа бєларкан. Шунинг єзи наї фойда эмасми?

Лестер фойда гєё наїд тургандай бу гапга рози бєлди.

Росс ер-мулк савдосидан їандай фойда тушишлигини оўиз кєпиртириб тушунтиришга киришди. Бу ишдан бехабар одамнинг бунаїа нарсага аралашмагани маъїулмиш. Бир неча іафта, іаттоки, бир неча йилда іам бошїа одамнинг йигирма беш йиллик тажрибаси бєлган жаноб Россдай чапдаст бєлиб кетишига ишониш мушкул эмиш. Бунда іаммасидан іам обрє, дид ва сезгирлик лозим экан. Жаноб Лестер билан тил топишиб, иш бошлашадиган бєлишса, іаммасига єзи бошчилик їилаверармиш. Унинг ихтиёрида яхшилаб таълим олган ходимлар ва йирик пудратчилар бормиш. Жаноб Росснинг солиї бошїармасида іам, сув таъминоти бошїармасида іам – їисїаси, шаіар хєжалигининг янги туманнинг таїдири боўлиї бєлган барча бєлимларида таниш-билишлари бор экан. Лестер мабодо шерик бєлса, у жаноб Росс, зєр фойда олишига кафолат берармиш-у, лекин їанча бєлишини аниї айтолмасмиш: камида эллик минг доллар бєлиши, юз эллик-икки юзга чиїиб кетиши іам мумкин эмиш. Лестер бу ишга хоіиш билдирди деганча жаноб Росс іамма нарса билан батафсил таништириб, режасини їандай тартибда амалга оширишини тушунтирармиш. Лестер бу хусусда бир неча кун бош їотиргандан кейин жаноб Росснинг лойиіаси диїїатга сазовор, деган їарорга келди.

XLIX БОБ

Мєлжалланган ишнинг муваффаїиятли чиїишидан шубіаланишга іеч їандай асос йєїдай туюларди. Жаноб Росснинг улкан тажрибаси ва іушёр мулоіазалари у бошлаган іар їандай ишнинг муваффаїиятли чиїишига гаров бєларди. У єз ишининг ипидан-игнасигача єрганганди. Бирор нарсани муфассал ёритиши учун имкон берилса борми, у хоілаган одамини хоілаган нарсасига ишонтира оларди.

Ер-мулк савдоси, умуман олганда, Лестернинг дидига єтиришса іам, у єзини бирданига шу ишга шєнўиб кетишдан тийди. Ер уни їизиїтирарди, лекин жуда катта кетишмаса бєлгани эди. Лестер шу чоїїача бундай маїсадлардан йироїда бєлган кишилар орасида юрганидан пулини ер участкаларига сарфлаб кєрмаганди. У «ерсиз» одам эди, іозир эса баъзи бир маънода ишсиз іам эди.

Жаноб Росс Лестерга ёїарди, у чамаси нима їилаётганини тушунарди. Унинг гапларини текшириб кєриш їийин бєлмаганидан Лестер бу ишдан эринмади. Бунинг устига жаноб Росснинг шаіар чеккасидаги жойлардаги каттакон рекламалари ва газеталардаги эълонлари іам ёдидан чиїмаганди. Яна десангиз анчага чєзилиб кетган бекорчиликка ахийри чек їєйиш ва маблаўни бироз бєлса-да кєпайтириши зарур эди.

Афсуски, Лестер кейинги пайтларда майда-чуйда нарсаларнинг тагига етишдан чиїиб їолганди. Отасининг корхонасида иш бошлаган дастлабки пайтидан бошлабої унга умумий маънодаги вазифалар – кєплаб мол сотиб олиш, улгуржи буюртмаларни жойлаштириш, бутун фирма ишига дахлдор бєлган ва майдарої савдогарларга муіим аіамият касб этадиган амалий нарсалардан йирої масалаларни муіокама їилиш топшириларди. Фабрикада Лестер эмас, балки Роберт ишлаб чиїариш сарфларини бир центигача іисоблаб, бирор жойда жиндай бєлса-да зиён етмаслигига кєз-їулої бєлиб юрарди. Лестер эса умумий тартибдаги топшириїларни виждонан ва їизиїиш билан бажарарди. Іозирда жаноб Росснинг таклифини атрофлича єйларкан, уни майда-чуйда нарсалар эмас, кенг истиїбол їизиїтирарди. У Чикаго тез єсаётганлигини ва ернинг нархи ошмай їолмаслиги мумкин эмаслигини жуда яхши биларди. Іозирда яйдої ётган ерлар тез орада, бир неча йилдан кейин одамлар турадиган сериморат жойларга айланади. Бунда ер арзонлашади, деган тахминга єрин йєї. Ер участкалари сотиш чєзилиши, баіоси іам бир текисда кєтарилмаслиги мумкин, бирої сира іам тушмайди. Жаноб Росс ана шуни Лестерга уїтиришга уринар, Лестернинг іам бунга ишончи комил эди.

Лестер бир їатор тасодифий іолларни кєзда тутмаганди. У жаноб Росс боїий турмаслигини, іозирда одамлар турган шаіарча їуриш учун ажойиб жой бєлиб кєринаётган туманга їєшни кварталларнинг їурилишлари зарар етказиши мумкинлигини, ноїулай молиявий вазият ернинг наріини тушириб юборишини, їолаверса, васвасада участкаларни арзон-гаровга сотиш бошланиб кетишлигини єйлаб кєрмаганди. Бундай іолларда іатто жаноб Сэмюэл Россдай тажрибали даллол іам дош беролмай їоларди.

Лестер бир неча ой янги мураббийси ва раінамоси тасвирлаган шароитни єрганди, кейин, бунда хавф бєлса іам озрої, деган хулосага келди-да, арзимаган олти фоиз фойда бераётган акцияларининг бир їисмини сотиб, пулини янги ишга сарфламоїчи бєлди. Унинг биринчи бадали йигирма беш минг доллар бєлди – бу Росс икковлари баб-баравар тєлашга келишишган ер баіосининг тенг ярми эди. Іамма участкалар сотилиб кетгунча бу битим кучида турарди. Лестер шундан кейин ерда иш олиб боришга єн икки ярим минг доллар берди, сєнгра солиїлар тєлашга ва бошїа кєзда тутилмаган турли харажатлар учун яна икки ярим минг берди. Ернинг тупроўи єзига яраша бєлганидан уни текислаш сметада кєзда тутилганидан їимматроїїа тутиши, кєчатлар іам бир єтказдганда тутавермаслиги, баъзи ишларни яхшилаб охирига етказиш учун шаіар хєжалигининг газ ёки водопровод бєлимидаги баъзи бир одамларни «мойлаш» кераклиги маълум бєлиб їолди. Бу ишларнинг іаммаси билан жаноб Росс шуўулланади, бирої буларнинг бари харажатни кєпайтираётгани сабабли Лестерга іисоб бериб турмаслигининг иложи йєї эди.

Биринчи суібатларидан чамаси бир йил кейин участкалар тайёр бєлди, бирої муносиб равишда реклама їилиш учун баіорни кутиш керак эди. Лестер рекламага кетадиган харажатларни їоплаш учун учинчи бадални тєлашга мужбур бєлди. У ишни охирига етказиш, ундан кейин ваъда їилинган даромадни кутиш зарур деб іисобланганидан яна єн беш минг долларлик акциясини сотди.

Лестер аввалига режаларини амалга ошираётганидан жуда мамнун эди. Росс єзининг талай хилма-хил кєздан їочирмайдиган каллали ва сезгир одамлигини кєрсатганди, албатта. Участкаларга зєр ишлов берилди. Лестер гарчи илгари у ерда єрмон-пєрмон деган нарса мутлаїо бєлмаганлигини іам, янги іудудга “Гринвуд-яшил єрмон” деган їизиїтирувчи ном берилди. Росс эса Лестерга бунаїа ном шаіар атрофидаги участка излаётган одамларга жуда ёїиб тушади, дейишини їєймасди. Одамлар зєр бериб келгусида соя-салїин хиёбонлар ва боўларга айланиши керак бєлган кєчатлар єтїизилаётганини кєрганларидан кейин, бу гаплар рост экан, деб лаїїа тушадилар. Лестер бу гапга іам кулиб їєя їолди.

Гєшт-консерва трестига бирлашган йирик компаниялардан бири, идораси Холстед-стрит билан єттиз иккинчи кєчалар муюлишида жойлашган «Интернационал консерва компания»си трестдан ажралиб чиїиб, мустаїил корхона бєлар экан, деган миш-миш Гринвуднинг ёрїин келажагини хира їилган дастлабки кєлка бєлди. Газеталарда «Интернационал» компанияси жануброїїа, тахминан Эллик бешинчи ва Эшленд-авеню кєчалари турган іудудга жойлашади, деган гаплар чиїиб турарди. Бу квартал ўарбий томондан Лестернинг ерига туташарди, ён томонда консерва заводи бєлади, деган шубіанинг єзиёї шаіар теварагидаги чорбоў жойларнинг бошига етишга кифоя їиларди.

Росс бениіоя дарўазаб эди. У вазиятга зумда баіо берди-да, ягона чора яна бирорта тєсиїїа учрамай туриб, газеталарда янги участкаларни роса реклама їилиб, сотиб їолиш керак, деган їарорга келди. Єз фикрини Лестерга айтганди, у іам шуниси яхширої, деб маъїуллади. Икковлари іозиргача рекламага олти минг доллар сарфлаб їєйишганди, энди эса єн кун ичида яна уч минг доллар кетказишди. Улар одамларда, Гринвуд – іозирги замон осойишталикда Чикагода тенги топилмайдиган зєр жой, деган фикр іосил їилишмоїчи эди. Бирої бу іам фойда бермади. Бир неча участкага харидор чиїди. Бирої «Интернационал консерва компанияси» іаїида мудіиш миш-мишлар іамон юрарди. Энди Гринвуд ажнабий ишчиларга посёлка бєлишдан нарига єтмасди. Шаіар атрофида чорбоўли жойлар барпо этишга уриниш батамом барбод бєлди.

Лестер бу янги зарбадан бутунлай умидсизликка тушди. Отаси васият їилган йиллик даромадини іисобга олмаганда мулкининг учдан икки їисми бєлган эллик минг долларнинг устига тупрої тортилганди. Солиї тєлаш, ремонт їилиш зарур ва ер баіоси туша бошлашига тайёр туриш лозим эди. У їолган участкаларни фойдаланишдан воз кечиб танархи бєйича сотса ёки гаровга їєйса бєлади, деган гапни айтди. Росс эса бу ишдан умидини бутунлай узиб їєйганди. У икки марта шунаїа чатої аіволда їолганди-да. Иримчи одам бєлганидан, бошидан иш силлиї кетмадими, демак, пешонасига ёзилгани шу экан, іар їанча уринсанг іам фалокатнинг олдини ололмайсан, дерди. Єзининг аччиї тажрибасидан кєп іамкасблари іам шунаїа фикрдаликларини биларди.

Лестер билан Росс икки йилча тирикчилик їилишди, кейин участкалар кимошди савдо йєли билан сотилди. Эллик минг доллар сарфлаган Лестерга єн саккиз мингдан сал ортиїрої пул тегди. Кєпни кєрган одамлардан баъзилари унга, іалиям осон їутулибсан, дейишди.

L БОБ

Шаіар атрофидаги участкалар ўалваси жуда авжига чиїїан пайтда миссис Жералд Чикагога кєчиб єтишга їарор їилди. У Цинциннатида турганида Лестернинг анча-мунча миш-мишлар ва ёзўиришларга сабабчи бєлган турмуш тафсилотларидан бир талайини билиб олганди. У Лестер Женнига уйланганми ё йєїми іанузгача билолмасди. Бирої миссис Жералднинг їулоўига Женнининг бутун тарихи ёнига їєшиб-чатилган іолда етган, Чикагодаги газета Лестерни севги туфайли бор мулкини їурбон їилган миллионер сифатида тасвирлагани іаїидаги іикоялардан іам, Роберт укасини «Кейн компанияси» ишларидан четлатиб їєйгани іаїидаги аниї маълумотлардан іам хабари бор эди. Лестер єзини жувонмарг їилаётган миссис Жералдга іам алам їилар, іам изтиробга соларди.

Бир йил єтди, бирої Лестер іеч нима їилмади. Яна икки йил єтса борми, буёўи жуда чатої бєлади. Лестер Лондонда миссис Жералдга, хомхаёлларим деярли їолмади, деганди. Эітимол, Женни єша хомхаёлларидан биримикин? Нима, уни чинакамига яхши кєрадими ёки шунчаки раім їиляптими? Летти ана шу масаланинг тагига етишга жуда їизиїарди.

Миссис Жералд Чикагода Дрексел хиёбонидаги іашаматли уйни ижарага олди. «Бу їишни Сиз томонларда єтказаман, – деб ёзганди у Лестерга. – Сиз билан тез-тез учрашиб турармиз, деган умиддаман. Цинциннатида єлгудай зерикяпман. Европадан кейин бу ерда… іай, єзингиз тушунарсиз. Шанба куни миссис Ноулзни кєрдим, у Сизни сєради. У Сизга жуда яхши муносабатда, буни билиб їєйинг. Їизи баіорда Жимми Сервенсга турмушга чиїади».

Лестер миссис Жералднинг келишини хурсандрої ва єнўайсизрої бир аіволда кутарди. У келганидан кейин уйида кечалар, зиёфатлар ташкил їилади, албатта. Лестерни Женни билан бирга таклиф їилиш хаёлига келиб їолса нима бєлади? Йєў-э, бунаїа їилмас. Лестернинг аіволи їанаїалигини энди билиб олгандир. Бу хатидан іам кєриниб турибди-ку. У «тез-тез учрашиб туриш ниятида», демак, єзи билан, Женни билан эмас. Лестер миссис Жералдга іамма гапни очиїчасига айтишга ва бундан кейинги муносабатлари їандай бєлишини белгилашни єзига їєйиб беришга їарор їилди.

Лестер Летти билан икковлари шинамгина меімонхонада єтирганларида очиїчасига гаплашиб олмоїчи бєлди. Летти оч-сариї шоіидан тикилган либосда жуда зєр кєринарди, Лестер єша пайтда ер-мулк ишларининг кети яхши чиїишидан шубіалана бошлаган, таъби хира бєлганидан бировга кєнглини очиб, дардлашишга жуда іам зор эди.

Женнига эса іали єзининг ташвишларидан оўиз іам очмаганди.

Ходима бекасига чой, Лестерга эса коньяк билан содали сув бериб, нари кетганидан кейин Летти Лестернинг оўирини енгил їилиш ниятида сукунатни биринчи бєлиб бузди.

– Европадан їайтгунимча, Лестер, сиз іаїингизда іеч нима эшитмовдим. Єзингиз іаїингизда гапириб беринг. Сизга тааллуїли нарсаларни кєнглимга яїин олишимни биласиз-ку.

– Нималарни эшитдингиз, Летти? – сєради Лестер хотиржам іолда.

– Хєш, биринчидан, отангизнинг васиятини ва компания ишида їатнашмаётганингизни, яна мени унчалар їизиїтирмайдиган миссис Кейн іаїида турли ўийбатларни эшитдим. Сиз мени тушунасиз. Наіотки, єз іаїингиз бєлган нарсани олиш учун іаётингизни текислаб олмасангиз? Назаримда, мабодо сизда чинакамига чуїур севги бєлса, бу бениіоя катта йєїотиш. Тєўрими, Лестер? – миссис Жералд їувлик билан сєради.

Лестер бирданига жавоб бермади.

– Сизга іатто нима дейишни іам билмайман, Летти. Гоіида уни севадиганга єхшайман, гоіида унга бунчалар кєзим етмайди. Сиз билан жуда очиї-ойдин гаплашаман. Умримда сира іам бунаїанги мушкул аіволда їолмагандим. Сиз менга жуда іам яхши муомала їиласиз, мен бєлсам… сиз іаїингизда їандай фикрдалигимни айтиб єтирмайман. Іар іолда сиздан сирим бєлишини истамайман. Мен уйланган эмасман.

Лестер жим їолди.

– Мен іам шундайдир деб єйловдим, – деди Летти.

– Кєпдан бери иккиланиб юрганим учун іам уйланмадим, – Гапида давом этди Лестер. – Женнини биринчи дафъа кєрганимда оламда ундан єткир аёл бєлмаса керак, деган хаёлга боргандим.

– Єша пайтда мени унчалар кєрмасдингиз-да, – миссис Жералд Лестернинг гапини бєлди.

– Мени гапирсин десангиз бунаїа бєлманг-да, – деди Лестер илжайиб.

– Менга битта нарсани айтинг, бошїа іеч нимани сєрамайман. Бу Кливлендда бєлганмиди?

– Іа.

– Менга шундай дейишувди, – тасдиїлади Летти.

– Женнида нимадир бор эди…

– Бир кєргандаёї севиш, – Леттининг яна сабри чидамади. У жуда куйиб кетганди. – Бунаїа нарса бєлиб туради.

– Мени гапиртирасизми-йєїми?

– Кечиринг, Лестер. Єтмишни єйлаб, маъюс тортсам нима їилай?

– Хєш, умуман айтганда, гангиб їолдим. Гарчи у тенгим эмаслигини билиб турсам іам, кєзимга єзим орзу їилган энг зєр аёл бєлиб кєринди. Биз демократик мамлакатда яшаймиз. Мен унга етишиб олай, кейин эса бир гап бєлар, деб єйладим… Бу їанаїа бєлишини єзингиз биласиз-ку. Худди мана шу ерда мен хато їилдим. Бунчалар жиддийлигини сира іам єйламовдим. Єшангача менга сиздан бєлак бирорта іам аёл ёїмасди, очиўини айтадиган бєлсам, сизга уйланишимга, кєнглим борлигига іам унчалар ишонмасдим. Назаримда, уйланиш менга тєўри келмайдигандай эди. Шундан кейин єзимга-єзим, Женнига етишсам бєлди, кейин кєнглимга тегса ташлаб кетавераман, дедим. Їийнаб їєймай їараб турарман, деб єйладим. Бошїаси билан ишим йєї. Унинг іам иши бєлмайди. Тушуняпсизми?

– Тушуняпман.

– Шундай їилиб, Летти, бу ишдан іеч нима чиїмади. Женни – жуда бошїача аёл. Унинг маънавий олами бениіоя бой. Биз єйлаган маънода маълумотли бєлмаса іам, табиатан назокатли ва одобли. Ажойиб бека, бенуїсон она. Унда їандайдир одамларга меірибонликнинг туганмас манбаи бор. Отаси билан онасини жонидан іам ортиї яхши кєрарди. Їизидан, єзининг їизи, меники эмас, жонини іам аямайди. Оїсуяклик-поїсуяклик деган нарсани билмайди. У сира іам єткир сєз айтиб, суібатни енгил, зєр олиб боролмайди. Чамаси, фикрлаши іам тез эмас. Энг жиддий фикрларини сєз билан ифодалай олмаса іам, доимо єйлаб, сезиб юрганини билиш їийин эмас.

– У іаїда жуда зєр гапиряпсиз, Лестер, – деди миссис Жералд.

– Бошїача гапира олмайман-да, Летти, – жавоб берди Лестер. – Женни – яхши аёл. Бирої нималар демасам іам, гоіо мени унга фаїат раімдиллик боўлаб тургандай туюлади.

– Ишонмайман! – Летти бармоўи билан пєписа їилди.

– Іа, іа, бирої бошимга анча-мунча кєргилик тушди. Унга єшандаёї уйланишим кераклигини энди биляпман. Бирої єшандан кейин жуда мушкул аіволда їолдим, анча-мунча тортишув ва ялинишлар бєлди, нима їиларимни билолмай їолдим. Бунинг устига отамнинг васияти. Мен мабодо унга уйлансам саккиз юз мингдан айриламан, компания іозир трестга айлантирилган бир пайтда бундан іам кєпрої бєлса керак. Мабодо уйланмасам икки йилдан кейин, іатто унга іам етмай, іамма нарсадан бутунлай айриламан. Єзимни Женни билан орани очиї їилгандай кєрсатишим іам мумкин, албатта. Бирої алдашни истамайман. Бу нарса Женнининг нафсониятига тегарди, у эса бунчалик алам тортишга муносиб эмас. Їєлимни кєксимга їєйиб, іатто іозир іам ундан ажралишни истайманми ё йєїми – бир нарса дея олмайман. Чин сєзим, нима їилишимни сира билолмай їолдим.

Лестер жимиб, сигара чекди-да, деразага бемаъно тикилиб їолди.

– Іа, бу жуда їийин, жуда іам їийин вазифа, – деди Лестер ер сузиб.

Шундан кейин туриб, Лестерга яїин келди-да, їєлини унинг катта ва чиройли бошига їєйди. Леттининг сал-пал атир сепилган сариї шоіи кєйлаги Лестернинг елкасига тегиб турарди.

– Бечора Лестер, – деди у. – Роса чигалда їолибсиз-ку. Энди бу чигалдан їутулишингизга тєўри келади, азизим. Іозир мен билан суібатлашгандай, у билан іаммасини гаплашиб, хаёлида нима борлигини билсангиз бєлмайдими?

– Бу жуда іам шафїатсизлик бєлур эди, – деди Лестер.

– Бирої нимадир їилиш керак, Лестер, ишонинг, – Летти бєш келмади. – Энди оїимда кетавериш бєлмайди. Єзингизга їаттиї зарар їиласиз. Сизга уйланишни маслаіат беролмайман. Тєўрисини айтсам, єзимни єйлашим керак. Дарвоїе, бир ваїтлари севгимни назар-писанд їилмаган бєлсангиз іам, сизга жон-жон деб теккан бєлардим. Мен билан бирга бєласизми ё йєїми, бари бир сизни севишимни ва доимо севажаклигимни яширмайман.

– Буни биламан, – деди Лестер.

Лестер єрнидан туриб, Леттининг иккала їєлидан ушлади-да, унинг кєзларига тикилди. Сєнгра тескари їаради. Летти унинг їарашидан вужудида турган іаяжонини босиб олди.

– Йєї, Лестер, – гапида давом этди Летти, – сиздай катта одам йиллик єн минг даромадга їаноат їилолмайди. Їєл їовуштириб єтирсангиз іам бєлмайди – одамлар сизни жуда яхши билишади. Сиз ишбилармонлар ва аъёнлар оламида яна єрнингизни эгаллашингиз лозим. Сизга іеч ким халал бермайди, бирорта одам єтмишингиздан оўиз очмайди. Отангиз мулкидан єз іиссангизни олсангиз бас, айтганингиз бєлаверади. Мабодо у єзингиз айтгандай сизни яхши кєрса, жон-жон деб сизни тинч їєяди. Бунга шак-шубіа їилмайман. Сиз уни яхшилаб тинчитиб їєясиз, албатта.

– Женнига пул керак эмас, – Лестер тунд іолда эътироз билдирди.

– Бари бир, куни сизсиз іам єтаверади. Лекин пули кєп бєлса іаёти іам енгил, іам їизиїарлирої бєлади.

– Мен тирик эканман у іеч нимага зор бєлмайди, – деди Лестер тантанавор їилиб.

– Сиз уни ташлашингиз керак, ташлашингиз, – Летти гапида маікам эди. – Іар бир кун їиммат. Шуни іозир – бугуннинг єзида іал їила їолса бєлмайдими. Сабаб?

– Шошилманг, – эътироз билдирди Лестер. – Бу осон иш эмас. Тєўрисини атганда, Женни билан шуни гаплашишга юрагим бетламайди. Бу унга нисбатан адолатсизлик, шафїатсизлик бєлади. Мен, одатан, шахсий ишларимни іаммага гапириб юрмайман-ку. Шу чоїїача буни іеч ким билан, іатто ота-онам билан іам гаплашмаганман. Бирої сизни єзимга доим негадир яїин олиб сезиб юрардим, сєнгги марта учрашганимиздан бери буни сизга айтишим керак деган нарса хаёлимга келаверди. Гапиргим келди. Сиз менга жуда іам їимматлисиз. Іозирги аіволимизда сизга бу ўалати кєринадими, билмадим, бирої бори шу. Сиз инсон ва аёл сифатида менга шунчалар яїинлигингизни іатто хаёлимга іам келтирмовдим. Їошингизни чимирманг. Сиз бор іаїиїатни эшитмоїчи эдингиз-ку? Мана, сизга іаїиїат. Энди эса, агар їєлингиздан келса, менга їанаїа одамлигимни тушунтириб беринг.

– Сиз билан тортишмоїчи эмасман, Лестер, – деди Летти Лестернинг їєлидан оіиста тутаркан. – Сизни фаїат севишни истайман. Бу ишлар їанаїа бєлганини жуда яхши тушунаман. Єзимдан-єзим эзилиб кетяпман. Сизга іам ачиняпман, – у тутилиб їолди… – Миссис Кейнга іам. У – жозибадор аёл. Бирої у сизга керакли бєлган аёл эмас. Менга ишонинг, сизга бошїаси керак. Сиз билан бунаїа гапларни гаплашаётганимиз яхши эмас, албатта, бирої бу іаї нарса, ахир. Іар бир одамнинг єз їиммати бор. Унга іам менга айтгандай їилиб тушунтирсангиз борми, іаммасига тушуниб, рози бєлишига ишончим комил. Унинг єрнида бєлганимда, Лестер, сизга жавоб берган бєлардим, рост. Менга ишонасиз деб єйлайман. Іар їандай бамаъни хотин худди шундай їилган бєларди. Менга їанчалар аламли бєлмасин, йєлингизни тєсмаган бєлардим, миссис Кейнга іам аламли бєлади, бирої сизга йєл беради. Ишонаверинг. Менимча, уни сиздан кам тушунмайман, іатто яхширої тушунаман, чунки мен аёлман. Оі, – деб їєйди у бироз жим їолгач, – їани энди у билан єзим гаплаша олсам! Унга іаммасини тушунтириб берардим.

Лестер Леттига їараркан, унинг астойдиллигига їойил бєларди. У іозирда кєркам, мафтункор, оловдай кєринарди…

– Шошилманг, – деди Лестер яна. – Єйлаб кєрай. Іали ваїтим бор.

Летти маъюсланса іам, бєш келмади.

– Іозирої іаракат їилиш керак, – у Лестерга дил-дилидан тикилди. У Лестерни їєлга киритишга іаракат їилар ва буни унга сездираётганидан уялмасди іам.

– Єйлаб кєраман, – Лестер хижолат тортиб шундай деди-да, шоша-пиша хайрлашиб, жєнаб їолди.

LI БОБ

Лестер єз аіволи хусусида анча узої ва жиддий бош їотирди. Орадан кєп єтмай бирор нарса їилиши іам мумкин эди. Бирої таїдир таїозоси билан ошига яна чєп тушди: жаноб Герхардтнинг кундан-кунга мазаси їоча бошлади. Жаноб Герхардт аста-секин уйдаги ишлардан чиїиб, ахийри ётиб їолди. Женни унга жуда яхши їараб турарди. Веста кунига їирї марта унинг ёнига кирар, Лестер іам хабар олиб турарди. Герхардтнинг каравоти дераза ёнига їєйилганди, у деразадан кєриниб турадиган боўдаги дарахтлар билан ундан кейиндаги кєчага соатлаб тикилиб ётарди, уйдаги ишлар менсиз нималар бєлаётганикин, деб єйлагани-єйлаганди. Унинг аравакаш Вудс отларга ва абзалларга яхши їарамаётгани, почтальон газеталарни мунтазам олиб келмаётгани, єтёїар кємирни исроф їилаётганига їарамай, уй етарлича иссиї эмаслигига ишончи комил эди. Герхардтнинг ана шу майда-чуйда ташвишлардан боши чиїмасди-да. У туўма уй хєжаси эди. Єзи кєнгилли равишда бєйнига олган вазифаларни унча єхшатолмаса іам, эндиликда менсиз іаммасининг чатаўи чиїиб, расво бєлади, деб хавфсирарди. Женни унга кєк шоіи астарли зєр їавима халат ва юмшоїїина хонаки туфли совўа їилган бєлса іам Герхардт уларни деярли киймасди. У каравотда инжил ва лютеранларнинг газеталарини єїиб ётишни, Женнидан уйдаги янгиликларни тинглашни афзал кєрарди.

– Подвалга тушиб, анави учар нима їилаётганини бир кєрсанг бєларди. Хоналар жуда совиб кетди-ку, – нолирди Герхардт. – Мен у нима їилаётганини биламан – єтириб китоб єїияпти, бор кємир ёниб бєлгандан кейин уйни иситиш эсига келади. Пиво іам ёнгинасида. Сен їазноїни їулфлаб їєйсанг бєларди. У їанаїа одамлигини їаёїдан биласан. Эітимол, бирорта ярамасдир.

Женни отасини уй етарли дарадажа иссиї, єтёїар ажойиб ва анча дуруст америкалик одам, мабодо бир стакан пиво ичса іам бундан іеч їанаїа зарар етмайди, деб тинчитишга уриниб кєрди. Герхардт єша заіоти тутаїиб кетди.

– Іаммаларинг доимо шунаїа їиласизлар, – деди у аччиўланиб. – Тежам нималигини билмайсизлар. Сал бєш келсам, іаммаси талтайиб кетади. «Ажойибмиш!» Унинг ажойиблигини їайдан биласан? Єтни яхши ёїяптими? Йєї! Йєлкаларни супуряптими? Йєї! Іаммаси жуда яхши-да, доим кєз-їулої бєлиб туришинг керак. Уйга єзинг їараб турмасанг бєлмайди.

– Хєп, дада, їараб тураман, – Женни уни мулойимлик билан тинчитди. – Сен хавотир олма. Пивони эса їулфлаб їєяман. Сенга їої нон билан їаіва келтирайми?

– Йєї, – деди Герхардт хєрсиниб, – негадир ошїозоним чатої. Тезрої тузалсам гєргайди.

Женни отасини кєрсатгани шаіарнинг бу їисмида яхши шифокор саналган кекса, тажрибали врач доктор Мэйкинни чаїирди. Доктор беморга тинчгина ётиш, їайної сут, юрак дориси ичишни маслаіат берди, бирої бутунлай соўайиб кетиши їийин, деб Женнини огоілантирди.

– Кексалик бари бир кучини кєрсатади. У жуда мадордан кетган. Іозиргидан йигирма йил ёш бєлганида борми, оёїїа бостириб юборардим, энди эса… Дарвоїе, аіволи унчалар ёмон эмас. Іали унча-мунча яшаши іам эітимол. Балки єрнидан туриб іам кетар. Айтмоїчи, бунга кафолат беролмайман. Билсангиз, дунёга іеч ким устун бєлолмайди. Мен умрим жуда оз їолганидан мутлаїо хавотирга тушмайман. Шунча ёшга борганимга іам шукр.

Женни отасининг куни битиб їолганидан маъюсланар, бирої кексайганида тинч, яхши ва парвариш кєрганини єйлаб тасалли топарди.

Орадан кєп єтмай Герхардтнинг саноїли кунлари їолгани іаммага аён бєлди. Женни шундан кейин укалари ва сингилларига хабар беришга киришди. У Бассга отаси ётиб їолганини ёзди, Басс эса жавоб хатида жуда бандлигини, агар аівол жуда хатарли бєлмаса келиши гумон эканини билдирди. У хатида Жорж Рочестердаги гулїоўоз фабрикасида, чамаси Шефф-Жефферсон компаниясида ишлаётганини, Марта эри билан Бостонга жєнаб кетиб, марказдан олис бєлмаган шаіар чеккасидаги Белмонт деган жойда турганини іам айтганди. Уильям Омахада электр компаниясида техник бєлиб ишлаётган экан. Вероника турмушга чиїибди, эри Альберт Шериден Кливлендда, аптека моллари омборида ишларкан. «У уйимизга сира іам келмайди, – деб ёзганди Басс хатида хафа бєлиб, – бирої унга хабар їиламан». Женни іаммага хат ёзиб чиїди. Сингилларидан калта-култа хабар келди, уларда, жуда афсусдамиз, бирор нима бєлса хабар бергин, дейилганди. Жорж хатида отасининг мазаси жуда іам їочмаган бєлса Чикагога келиш хаёлида йєїлигини ёзиб, іамма нарсадан хабардор їилиб туришни сєраганди. Женни хати Уильямга етиб бормаганини кейинчалик билди. Женни отаси сєниб бораётганини кєраркан, ниіоятда изтироб чекарди. Илгари ота-боболар яїин эмасдилар, бирої кейинги йилларда жуда іам яїин бєлиб їолишганди. Герхардт юз єгирган їизи, айниїса, єзига жуда меірибон эканини ахийри тушуниб олганди. Женни отаси билан сира іам жанжаллашмаган, гапини икки їилмаганди. Ётиб їолганидан кейин бир кунда неча-неча марталаб ёнига кирар, нима кераклиги, нонушта ёки тушлик ёїїан-ёїмаганлигини суриштириб турарди. Герхардт жуда іам дармондан кетганидан сєнг ёнида китоб єїиб ёки тикиш-чатиш їилиб узої єтирарди. Бир куни ёстиўини тєўрилаб їєяётганида Герхардт унинг їєлини олиб єпди. Шунда Женни ажабланиб бошини кєтараркан, юраги увишиб кетди. Герхардт ожиз ва аянчли кєринар, кєзлари ёшли эди.

– Сен яхши їизсан, Женни, – деди у аранг. – Менга яхши їарадинг. Кєп жаілим чиїибваўиллайман, нега деганда чолман-да. Мени кечиргин.

– Їєйсанг-чи, дада! – Женни йиўлагудай бєлиб ёлворди. – Нимасини кечираман? Мен сендан кечирим сєрашим керак.

– Йєї, йєї, – деди у. Женни отасининг каравоти ёнига тиз чєкиб, йиўлаб юборди. Отаси їоїсуяк сарўиш їєли билан унинг бошини силади. – Йиўлама, – деди у оіиста, – энди кєп нарсани тушунаман. Одамнинг єлгунича іам аїли кирмас экан.

Женни ювинмоїчиман деб хонадан чиїди-да, ёлўиз їоларкан, кєз ёшларин тиёлмади. Отаси наіотки ахийри кечирган бєлса? Єзи бєлса отасини жуда кєп алдади-я! Женни отасини янада яхши парвариш їилиш пайида бєлса іам, бирої бунинг иложи камрої эди. Герхардт эса їизи билан ярашганидан кейин бахтлирої ва тинчрої яшаётгандай бєлди, ота-бола биргаликда яхши дамларни кечиришди. Герхардт бир куни Женнига шундай деганди:

– Єзимни худди боладай сезаётганимни биласан. Суякларим зирїираб турмаганида борми, єт устида єйинга тушган бєлардим.

Женни жилмаяркан, томоўига бир нима тиїилгандай бєлди.

– Яїинда яхши бєлиб їоласан, дада, – деди у. – Тузалиб кетасан. Єшанда соявон аравада айланиб келамиз.

Женни шунда Герхард єзи туфайли їариган чоўида рєшнолик кєраётганидан хурсанд бєлди.

Лестер чолга нисбатан іушёр ва яхши муомала їиларди. Іар куни кечїурун дастлаб: «Хєш, бугун їалай бєлди?» деб сєрар ва овїат тортилгунча беморнинг хонасига бир неча даїиїага бєлса іам кириб чиїарди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации