Электронная библиотека » Теодор Драйзер » » онлайн чтение - страница 17

Текст книги "ЖЕННИ ГЕРХАРДТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: Теодор Драйзер


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 17 (всего у книги 22 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Худди шу пайтларда Леттининг содиї ва оташин мухлисларидан бєлган Мальколм Жералд йигирманчими ё єттизинчи мартами оўиз солганида у рози бєла їолганди. Летти уни севмасди, бирої кимгадир турмушга чиїиши керак эди-да. Мальколм Жералд їирї бешга їадам їєйганди, у Летти билан бор-йєўи тєрт йил умр кєрди. Шу їисїагина муддат мобайнида у хотинининг ниіоятда ажойиб ва кєнгилчан аёллигига, баўри кенг одам эканлигига ишонч іосил їилди. Кейин у єпка шамоллашидан вафот этди, миссис Жералд эса бадавлат бева бєлиб їолаверди. Бениіоя кєзга яїин, оїсуяклар оламидаги ишларнинг ипидан-игнасигача биладиган бу аёлнинг биттагина ташвиши бор – у іам бєлса пул сарфлаш эди.

Аммо-лекин Летти Пейс пулни беіуда совурадиганлардан эмасди. У ёшлигиданої Лестерни йигитларнинг султони деб биларди. Єз доирасида тєїнашиб турадиган майдакаш графлар, лордлар, баронлар (йиллар єтиши билан булардан танишлари кєпайиб, алоїаси кучайди) уни сира іам їизиїтирмасди. Хорижда эса тєїнаш келган сирти ялтирої кєринган билан пул кетидан їувган йєўонлар жуда меъдасига текканди. Одамни одамдан яхши ажратар, єзи кєраётган нарсаларнинг ижтимоий ва руіий жиіатларини моіирона илўай олар ва бу жанобларга іам, уларда мужассам бєлган «маданият»га іам кєнгли суст кетмасди.

– Мен бир ваїтлари Цинциннатида билган одамим билан энг хароб кулбада яшасам іам бахтиёр бєлардим, – деди у бир куни Америкада туўилиб єсган кибор дугоналаридан бирига. – У аїли расо, їалби тоза зєр одам эди. Менга оўиз солганида борми єзим тирикчилик їилишимга тєўри келганида іам теккан бєлардим.

– У жуда іам камбаўалмиди? – сєради дугонаси.

– Мутлаїо. Бойлиги єзига етарли эди. Бирої менинг учун бунинг аіамияти йєї эди. Менга унинг єзи керак эди.

– Ваїти билан бу іам асїотиб їоларди-я.

– Йєї, бунаїа деманг, – эътироз билдирди миссис Жералд. – Єзимга аён, уни кєп йил кутдим.

Лестерда єша Летти Пэйс жуда яхши таассурот їолдирганди. У бир ваїтлари Лестерга ёїарди. Унга нима сабабдан уйланмади? Лестер єз-єзига неча-неча марталаб шу саволни берарди. Летти унга жуда муносиб хотин бєлиши, отаси іам буни маъїуллаши, іамманинг кєнгли жойига тушиши турган гап эди. Лестер эса бу ишни чєзгандан-чєзиб юрди, кейин оёї остидан Женни чиїиб їолиб, Леттини єйидан суриб чиїарди. Мана энди, икковлари олти йиллик айрилиїдан кейин яна учрашишди. Лестер у эрга текканлигини биларди. Леттининг їулоўига іам Лестернинг іунарлари, пировардида єйнашига уйланиб, Жанубий тарафда яшаётгани іаїидаги миш-мишлар етганди. Летти Лестернинг молиявий їийинчиликларидан бехабар эди. Биринчи марта улар июн оїшомларидан бирида «Карлтон» меімонхонасида учрашиб їолишди. Деразалар очиїлигидан боўдан келаётган гуллар атрида баіор їайтиши билан бутун оламни чулўайдиган янги іаёт їувончи мавжуд эди. Летти дастлабки даїиїада азбаройи довдираганидан нафаси чиїмай їолди. Бирої тезда єзини єнглаб олиб, хотиржам їєл чєзди.

– Ё худойим, бу Лестер Кейн-ку! – деб юборди у. – Їалай, яхшимисиз, сизни кєраётганимдан хурсандман! Бу хоним миссис Кейнмилар? Сиз билан танишганимдан хурсандман. Эски дєстингни учратиш їанчалар ёїимли, наї ёшлигинг їайтиб келгандай! Мени кечиринг, миссис Кейн, очиўини айтсам, эрингизни кєрганимдан бениіоя мамнунман. Сиз билан неча йиллардан бери кєришмаганимизни айтишга тилим іам бормайди, Лестер! Буни эсласам єзимни наї кампирдай сезаман. Буни їаранг-а, олти йилдан кєпрої ваїт єтиб кетибди-я! Бу ваїт ичида мен эрга тегдим, їизим туўилди, бечора жаноб Жералд оламдан єтди. Ё худойим, нималар бєлмади-я!

– Іалиям зєрсиз, – Лестер илжайиб жавоб їилди.

Лестер учрашганларидан суюниб кетди, нега деганда бир ваїтлари икковлари їалин эдилар-да. У іозирда іам Леттига ёїар, бу шундоїїина кєриниб турарди. Іа. Летти іам Лестерга ёїарди.

Женни Лестренинг эски єртоўига їараркан, жилмайиб їєйди. Яланўоч їєллари бениіоя чиройли, антиїа тєр ёїали, белида їизил лола чєўдай ёниб турган оч-пушти шоіи кєйлак кийган бу аёл Женнининг кєзига гєзаллар гєзали бєлиб кєринди. Женни іам Лестер сингари чиройли хотинлардан кєз узолмас, уларни кєпинча єзи Лестерга кєрсатар ва іуснларига шама їилиб сал-пал тегишиб їєярди.

– Бориб у билан танишсанг-чи, Лестер, іадеб мен билан єралашавериб кєнглинггаям уриб кетгандирман, – дерди у бирорта чиройли ёки зєр аёлни кєрганида.

– Іечїиси йєї, менга шу ер іам яхши, – Лестер іазилга шундай жавоб їиларди-да, Женнининг кєзларига тикилар ёки хєрсиниб їєярди:

– Ёшим єтиб їолди-да, бєлмаса іозирої изига тушган бєлардим.

– Югур, югур, – їиздирарди Женни. – Сени кутиб тураман.

– Ростдан іам югуриб їолсам нима дердинг?

– Іеч нима демасдим. Югурганингда іам, бари бир, ёнимга їайтиб келардинг-ов.

– Шунда іам сенга бари бирми?

– Бари бир эмаслигини єзинг яхши биласан. Лекин сенга халал бермасдим. Мабодо буни єзинг истамасанг, фаїат мени дейишинг керак, демайман сир іам.

– Бу гапларни їаёїдан олдинг, Женни? – деб сєради Лестер бир куни Женнининг масалага бунчалар кенг їарашидан іайратланиб.

– Тєўриси, билмайман. Нимайди?

– Гапларинг бардош ва раім-шафїатга тєла. Кєпчилик бу гапингга їєшилмаган бєларди.

– Менимча, худбин бєлмаслик керак, Лестер. Менга нега бунаїа туюлишини єзим іам билмайман. Баъзи хотинлар бошїача єйлашади, агар эркак билан аёл бирга туришни исташмаса, унда зєрлашнинг нима кераги бор, бу гапимга їєшиларсан? Борингки эркак бир оз ваїт ташлаб кетса іам, бари бир їайтиб келади, бунинг унчалик їєрїинчли жойи йєї.

Лестер жилмайиб їєйди; у Женнини ана шундай инсоний туйўулари учун іам бошига кєтарарди.

Женни єшал оїшом Леттининг Лестерни учратганида суюниб кетганини кєриб, икковларида іам кєп нарсалар іаїида гаплашиш истаги туўилиши турган гап эканини зумда пайїади-да, бунга имкон яратмоїчи бєлди.

– Мени кечирасиз, сизларни бирпасга холи їолдираман, – деди у жилмайиб. – Хонамизга кириб, у-буларга їарамоїчиман. Тезда їайтаман.

Женни хонасига їайтиб, єзи лозим кєргунча єтирди, Летти билан Лестер орасида эса єша заіотиёї суібат їизиб кетди. Лестер унга, баъзи бир тафсилотларни тушириб їолдириб, єзи іаїида гапириб берди, Летти бєлса кейинги йиллардаги іаётини іикоя їилди.

– Уйланиб, биров етишолмайдиган бєлиб їолгансиз, – деди Летти дадил, – энди тан олсам бєлаверади: мен доимо айнан сиз оўиз соласиз, деб орзу їилардим, бирої бундай бєлмади.

– Эітимол журъат їилолмагандирман, – деди Лестер унинг чиройли тим-їора кєзларига тикилиб. Шу дамда єзига-єзи, уйланмаганимни билармикин ё билмасмикин, дерди.

Лестернинг назарида Летти янада очилиб кетганди. У жуда тобига етган, бежирим, єзига ишонган, аїли расо, муомалани єрнига їєядиган ва іар їандай одамни єзига мафтун эта оладиган оїсуяк хонимларнинг бориб турган вакиласи эди.

– Їєйинг-э! Єшанда хаёлингиз кимда бєлганини биламан. Єша іавас їилган одамингиз іозиргина шу ерда эди.

– Хулоса чиїаришга ошиїманг, азизам. Єшанда хаёлимни нималар банд этганини билолмайсиз.

– Їандай бєлганидаям дидингизга їойилман. Жуда дилбар экан.

– Женнининг яхши томонлари кєп, – деб їєйди Лестер шунчаки.

– Бахтлимисиз?

– Озми-кєпми даражада. Кєзи очиї кетмаётган одамдай бахтлиман, албатта. Хомхаёллар менда озлигини єзингиз биласиз.

– Мутлаїо йєї, демоїчимисиз?

– Дарвоїе, мутлаїо йєї, Летти. Гоіида бундан афсусланаман. Хомхаёллар одамни енгиллаштиради.

– Сизни тушунаман. Давлатмандликда Крездай, эітимол ундан сал берирої бєлсам іам, умуман кєзим очиї кетяпти, деган фикрдаман.

– Ё тавба! Шунча іуснингиз, истеъдодингиз, давлатингиз бєлатуриб шу гапни айтяпсизми!

– Уларни бошимга ураманми? Олам кезиб, іавойи гаплардан гаплашиб, пулимга кєз тиккан телбаларни іуркитганимми? Оі, бу їанчалар оўир ва зерикарли!

Летти Лестерга їаради. Женни билан учрашуви унинг їалбидаги эски іисларини уйўонишига халал беролмаганди. Лестер нима учун Женнига насиб їилди? Наї бир ёстиїїа бош їєйганларига анча бєлгандай ёки іозир бир-бирларига севги изіор этишгандай икковлари опої-чапої. Лестерга эга чиїишга Женнинг їандай іаїїи бор эди? Буни Леттининг кєзларидан аниїрої илўаб олса бєларди. Лестер маъюс кулимсиради.

– Ана, хотиним келяпти, – деди у. – Гапни буришга тєўри келади. Женнини ёїтириб їолишингиз іам мумкин.

– Биламан, – Летти шундай дея Женнига ширин жилмайиб їєйди.

Женнининг кєнглига андак шубіа єрмалади. Лестер бир ваїтлари эітимол шуни яхши кєргандир? У ана шундай аёлга уйланиши лозим эди. Єзининг тенги, у билан бирмунча, балки анча-мунча бахтли бєларди. Єзи іам худди шуни хаёл їилаётганмикин? Женни бу безовта фикрини хаёлидан їувди. Чунки беихтиёр равишда рашк їила бошлаган, бу эса жуда пасткашлик бєлур эди.

Миссис Жералд Кейнларга баўоят илтифот кєрсатди. Эртасига уларни Хайд-Паркни айланишга таклиф їилди, бир марта «Клериж» меімонхонасида биргаликда овїатланишди. Шундан сєнг у жєнаб кетадиган фурсат іам етди, чунки миссис Жералд танишлари билан Парижда учрашишга ваъдалашган эди. Кейнлар билан самимий хайрлашаркан, янги учрашувга умид билдирди. У маъюс тортиб їолган, Женнинг бахтига іаваси келарди. Лестер кєзига іамон илгаригидай кєринарди. Назарида Лестер янада ёїимли, хушмуомала, аїллирої бєлиб їолганди. Унинг боши очиїмаслигидан жуда афсусда эди. Лестер іам чамаси єзи сезмаган іолда унинг афсусларига шерик эди.

Лестер іам гєё Леттига хаёлан эргашгандай, унга уйланганимда нима бєларди, деб тасаввур їиларди єзича. Уларнинг іаётга, санъатга, амалий масалаларга їарашлари жуда іам ёпишиб тушарди. Эски їадрдонларга хос тарзда бемалол ва очиї гаплашишарди. Бир ижтимоий доирага мунсуб бєлганларидан оўиз очмаслариданої бир-бирларининг гапларига тушунишар, Женнининг эса бу даражага етишига іали бор эди. У тез фикрлашда миссис Жералдга етолмасди. Женни табиатан чуїур сева олишга їодир бєлса іам, оїсуяклар гурунггида єзини кєрсатолмасди. Кєнгли іар маіал очиї ва самимий эди. Уни айнан шу фазилати Лестерни ром этган бєлса іам ажаб эмас. Бирої іозир Женни, бошїа шундай іолларда бєлганидай, соддадиллигидан ютїизаётганди. Лестер Летти Пэйсни олсам дуруст бєларкан, деган хаёлга бора бошлаганди. Іар іолда шундай їилса ёмон бєлмасди ва іозирда келажаги борасидаги шилїим єйлардан азобланиб єтирмасди.

Иккинчи сафар миссис Жералд билан Їоіирада учрашишди. Лестер сигара тутатиб, меімонхона боўида айланиб юраркан, тєсатдан у билан юзма-юз келиб їолди.

– Ия, буёўи зєр бєлди-ку! – деб юборди у. – Їаёїдан келиб їолдингиз?

– Буни їаранг-а, Мадриддан. Єтган пайшанбагача буёїїа келиб їолишимни єзим іам билмасдим. Танишларим мени єзларига іамроі бєлишга кєндиришди. Єзим іам сизни їаерда бєлишингизни хаёлдан єтказиб тургандим десангиз, шунда Мисрга бормоїчи эканингиз эсимга тушиб їолди. Хотинингиз їани?

– Шу даїиїада, менимча ваннада бєлса керак. Бу ер шунаїанги иссиїки, Женни сувдан чиїмасам дейди. Єзим іам чємилиб чиїишдан бош тортмасдим.

Лестер яна миссис Жералддан кєз узолмай їолди. Унинг устида кєк шоіи кєйлак, їєлида чиройли зангори соявон бор эди.

– Оі, худойим! – деб юборди бирдан миссис Жералд. – Нима їилишимниям билмай їолдим. Доим дайдиб юролмайман-ку. Їєшма Штатларга їайтсаммикин, деб турибман.

– Бир гап бєлдими?

– Бу ерда юриб нима іам їилдим. Турмушга чиїишни хоіламасам. Мени энди ким іам оларди.

Миссис Жералд Лестерга маънодор тикилиб їєйди-да, тескари єгирилди.

– Ундай деманг, битта-яримта топилиб їолар, – деди Лестер даўалрої їилиб. – Бу іуснингиз ва давлатингиз билан бари бир іеч ёїїа їочиб їутулолмайсиз.

– Їєйинг, Лестер!

– Яхши, сизнингча бєла їолсин. Лекин нима деяётганимни биламан-ку, ахир.

– Іалиям раїс тушиб турасизми? – миссис Жералд бугун меімонхонада бал бєлишини эслаб, бошїача, оїсуякларга хос оіангда сєради. Лестер бир ваїтлари жуда яхши раїс тушарди.

– Шартим кетиб, партим їолди-ю!


– Їєйсангиз-чи, Лестер, наіотки шундай ажойиб нарсадан бош тортсангиз? Мен шу пайтгача раїсни жонимдан іам яхши кєраман. Миссис Лестер-чи?

– Йєї, у раїс тушишни хуш кєрмайди. Іар іолда унга їизиїмайди. Бунда їисман менинг іам айбим бєлса керак. Кейинги пайтларда мен раїс тушиб туриш кераклигини унутиб їєйибман денг.

Лестер кейинги пайтларда одамларга аралашмай їєйганини єйлади. Женни билан алоїаси бунга ёмон тєсиї бєлиб турарди-да.

– Келинг, бугун кечїурун бир раїс тушайлик. Хотинингиз бунга сира іам їаршилик їилмайди. Бу ернинг зали жуда зєр. Эрталаб бирров кєз ташловдим.

– Кєрамиз, жавоб їилди Лестер. – Раїс тушиш эсимдан чиїиб кетган бєлса іам керак. Бу ёшда їайтадан бошлаш осон бєлмас-ов.

– Їєйсангиз-чи, Лестер, – эътироз билдирди Летти. – Бундан чиїди мен іам раїс тушмаслигим керак экан-да? Бунчалар сипо бєлаверманг. Гапингизга їулої солсам, єзингизни бутунлай чолга чиїариб їєйяпсиз.

– Іаётий тажрибадан келиб чиїилса чолнинг єзгинасиман-да.

– На чора, буниси яна їизиїрої бєлади, – деб їєйди миссис Жералд истиўно билан.

XLVI БОБ

Кечїурун улкан меімонхонанинг боўдаги хурмозор хиёбонига олиб чиїадиган ва баллар єтказишга мєлжалланган залида оркестр садолари янграй бошлаганида миссис Жералд Лестерни айвонларнинг биридан топди. Устига ої зарин матодан кєйлак, оёўига оппої туфли кийиб, сочини баланд їилиб турмаклаган Женни унинг ёнида єтирарди. Лестер сигара тутатганича Миср таїдири, авлодма-авлод яшаб келаётган камїувватли кишилар, Нил соіилидаги бу кишиларни боїиб келаётган энсизгина замин, тропик иїлим шароитида яшовчиларнинг ажойиб іаёти ва замонавий їулайликларга эга бєлган ушбу меімонхона, кєіна, іорўин, тинкаси їуриган бу мамлакатдаги башанг сайёілар тєдаси іаїида хаёл сурарди. Эрталаб Женни икковлари эіромларни кєргани боришганди. Єшанда іар хил іидларга ва кєзга ярї этиб ташланадиган нарсаларга сероб бєлган жинкєчаларда яримяланўоч, ўалати кийинган эркаклар ва єўил болалар ачиб ётганини кєришганди.

– Бунга сира аїлинг бовар їилмайди, – деганди єшанда Женни. – Їара бу їанчалик исїирт, даішатли. Буларга їизиїиб їарайсан, бирої іаммалари худди чувалчанглардай єрашиб-чирмашиб ётганга єхшашади-я.

Лестер кулди.

– Гапинг їисман тєўри. Бунга иїлим сабабчи. Иссиї. Тропик иїлим. Бу одатда одамни бєшаштиради, іиссиётини їєзўатади. Одамларда айб йєї.

– Тєўри айтасан, албатта, уларни айблаётганим йєї. Шунчаки кєринишлари ўалати-да.

Лестер ойдинда сеірли ялтираётган хурмоларга тикиларкан, ана шуларни эслади.

– Ахийри сизларни топдим-а! – хитоб їилди миссис Жералд. – Тушликка бари бир кеч їолдим. Экскурсияда анча ушланиб їолдик. – Кейин эса жилмайиб: – Эрингизни єзим билан раїс тушишга кєндирдим, – деб їєшиб їєйди.

Сарин жануб туни миссис Жералдни іам Лестер билан Женни сингари бєшаштириброї їєйганди. Іавода боў-роўлар ва дарахтзорларнинг хушбєй ислари анїир, олисда їєнўироїчалар садоси ва: «Ойя! Єш! Єш!» деган ўалати іайїириїлар келарди. Бу анча наридаги жинкєчалардан туя іайдаб боришаётган сарбонларнинг овозлари эди.

– Жуда яхши бєлибди-да! – мулойим жавоб їилди Женни. – Бемалол тушаверсин. Єзим іам жон деб борардим-у, лекин їєлимдан келмайди-да.

– Сен іозирнинг єзида бир неча сабої олишинг керак, – деди Лестер илдамлик їилиб. – Икковимиз бирга тушамиз. Анча оўир тортиб їолган бєлса іам, бирор нарса чиїар дейман.

– Унчалик раїс тушгим йєї єзи, – деди Женни жилмайиб. – Лекин сизлар боринглар, мен бєлсам салдан кейин юїорига чиїаман.

– Залда єтира їолсанг бєлмайдими? – деди Лестер єрнидан їєзўаларкан. – Бир-икки їур айланаман, холос, кейин бошїаларни томоша їилиб єтирардик.

– Йєї. Яхшиси шу ерда бєла їолай. Бу ер бирам яхшики. Сен боравер. Уни олиб кетинг миссис Жералд.

Лестер билан Летти нари кетишди. Уларга іамманинг їарагиси келарди. Миссис Жералднинг устидаги тєї бинафшаранг кєйлаги ялтиллайдиган їора безаклар сепилганидан їєллари ва бєйнини янада оппоїрої кєрсатар, їоп-їора сочларида каттакон олмос яраїларди. Лєппи, їирмизи лаблари наї жон олгудай жилмайганида маржондай тизилган аїиї тишлари ялтираб кетарди.

«Худди шуни олса бєларкан-да», деб їєйди Женни ичида Лестер кєздан нари кетаркан. Шундан кейин іаётини хотиридан бирма-бир єтказа бошлади. Гоіида бари наї тушда бєлгандай туюлар, гоіо бу туш іозир іам давом этаётгандай эди. Іаёт товушлари їулоўига шу кечанинг тароналаридай мубіам чалинарди. У фаїат їаттиї іайїириїларнигина эшитар, умумий томонларнигина илўар, улардан кейинда эса бамисоли тушдагидай тутїич бермас соялар галма-гал сузиб єтарди. Эркаклар нима учун унга талпинаверишади? Лестер нима учун астойдил изига тушди? Женни єша пайтда Лестерга дош бера олармиди? Женни Колумбусдаги кунлари, кємир тергани борганларини эслади. Мана, іозир эса у Мисрда, манави улкан меімонхонада, бир неча хонадан иборат дабдабали номер унинг хизматида, Лестер илгаригидай яхши кєради. Женнини деб бошига озмунча кєргиликлар тушдими! Нимага! Наіотки, Женни ажойиб аёл бєлса? Бир ваїтлари Брэндер унга шунаїа деганди. Лестер іам унга худди шу гапни айтди. Женнига шунга їарамай бу даврада омонат эканини, їєлида гєё бировнинг бир іовуч жавоіирларини ушлаб турганга єхшарди. У кєпинча Лестер билар биринчи марта Нью-Йоркка борган пайтидагидай аіволга тушар, гєё бу эртакнамо іаёти узоїїа чєзилмайдигандай туюларди. Таїдир унинг пайига тушган. Нимадир бєлади-да, яна илгариги аіолга тушади, єзини илгариги жинкєчасида, эски уйида, кийилавериб эскириб кетган кєйлагида кєради.

Женнининг хаёли кейин Чикагога учди, Лестернинг танишларини эслади, шунда оїибат худди шунаїа бєлишлигини аён сезди. Іатто Лестер унга уйланган таїдирда іам киборлар уни єз їаторига їєшишмайди. Эндиликда бунинг сабабини іам тушуниб турарди. Лестер билан іозиргина бирга чиїиб кетган кєркам, хушрєйгина жувоннинг чеірасиёї Женнига: «Сени яхши кєрса кєрар, бирої Лестернинг тенги эмассан», деяётгандай эди. Миссис Жералд іозир Лестер билан раїс тушаётиб єзим унга жуда муносиб хотин бєлардим-да, деяётгандир ичида. Лестерга єз муіитида улўайган хотин керак. Женнидан эса єзи болалигидан єрганиб їолган барча майда-чуйдаларни билишини-ю, уларни тєўри баіолашни талаб їилолмайди. Іозир эса Женнинг кєп нарсага аїли етарди. У вазият, пардоз-андоз, єзини тутиш, оїсуякларнинг одатлари борасидаги нозик томонларини тезда илўаб оладиган бєлиб їолган эса-да, бу сифат туўма эмас, балки кейинчалик орттирган нарсаси эди.

Мабодо Женни ундан ажраб кетса Лестер яна єзининг аввалги оламига, шу даїиїада бирга вальсга раїс тушаётган чиройли, аїлли, бенуїсон тарбия кєрган аёл іукронлик їилаётган оламга їайтади. Шунда Женнинг кєзларига ёш келди; бирдан єлимига іам рози бєлиб кетди. Тєўри-да, шунда тєўрирої бєлади.

Бу пайтда эса Лестер миссис Жералд билан раїс тушар. Оралиїдаги жиндай бєш їолган пайтларида у билан таниш жойлари ва одамлари іаїида гурунглашарди. Лестер унга їараркан, єзини ва іуснини саїлаганидан іайратга тушарди. Миссис Жералд ёшлигидагидек нозиккина бєлмаса іам, лекини іануз бамисоли Дианадай їомати келишган ва улуўвор эди. Силлиї танида куч борлиги сезилар, тимїора кєзлари майин чаїнарди.

– Чин сєзим, Летти, – Лестер ахийри єзини тутиб туролмади, – сиз янаям очилиб кетибсиз. Зєрсиз. Тобора ёшариб боряпсиз.

– Сизга ростдан іам шундай туюляптими? – Летти Лестерга їараб жилмайди.

– Бошїача бєлганда бундай демаслигимни жуда яхши биласиз. Їуруї маїтовларга тобим йєї.

– Эі, Лестер, жуда їєполсиз-да, сиз билан іазиллашиб іам бєлмайдими? Аёллар маїтов деган нарсани бирваракайига эмас, оз-оздан эшитишни ёїтиришларини билмайсизми?

– Нимани гапиряпсиз? – сєради Лестер. – Нима дедим єзи?

– Іеч нима. Сиз їєполсиз, холос. Соддагина ва єжар боланинг єзисиз. Бирої бу арзимаган нарса. Сиз менга ёїасиз. Шуниси сизга кифоя їиладими?

– Жуда-жуда, – деди у.

Мусиїа тиниб, икковлари боїїа чиїишди. Лестер унинг їєлини мулойим їисди. Лестер шу топда, гєё ёнидаги аёл єзига їарашлидай, єзини босолмайдиган аіволда эди. Жувон эса Лестерни шу йєлга солишга уринарди. Лестер билан боўда дарахтлар оралиўига осиб їєйилган чироїларга тикилганча єтираркан, ичида, хотини бєлмаганида бир гапини икки їилмасдим, дерди. Іозир іам кєнглини олган бєларди, бирої Лестер буни хоіламаса керак. Лестер жуда сипо одам, одоб-ахлої доирасидан чиїмайди. Миссис Жералдга таниш бєлган бошїа эркакларга єхшаб іеч їачон чатої иш їилмайди. Іеч їачон.

Лестер ниіоят, єрнидан їєзўалиб, хайрлашишга тушди. Эрталаб Женни билан Нилдан юїорига, Карнак ва Фива томонга, Фива оролининг сувда бєй чєзиб турган їасрлари томон йєл олишлари зарур эди. Азонда туришимиз керак, бориб дам олайлик, деди.

– Їєшма штатларга їачон жєнамоїчисиз? – сєради миссис Жералд маъюс тортиб.

– Сентябрда.

– Чипта буюриб їєйганмисиз?

– Іа, тєїїизинчида Гамбургдан «Фульд» кемасида йєлга чиїамиз.

– Мен іам эітимол кузда уйга їайтсам керак, – Летти кулди. – Мабодо кемада учрашиб їолсак, іайрон бєлманг. Мен іали очиўи, бир їарорга келганимча йєї.

– Рост, чиндан іам бирга кетайлик, – деди Лестер. – Менимча йєї демайсиз… Биз балки эртага эрталаб кєришиб їолармиз.

Лестер жим їолди, миссис Жералд эса унинг маъюс ва синовчан боїаётганини сезиб турарди.

– Хафа бєлманг, – Лестер унинг їєлини сиїди. – Іаётда нималар бєлмайди дейсиз. Гоіида иш чатої кєринса іам кети яхши чиїади.

Лестер ичида, миссис Жералд мендан айрилаётганига таассуфда бєлса керак, деб єйлади, єзи бєлса жувоннинг армони ичида кетаётганига ачинарди. Яна єзига єзи, бу чора менга маїбул келмайди, деб їєярди. Бирої бу іам бир чора-ку. Бу ишни нега бир неча йил олдин їилмади-я.

Летти эса єша пайтларда іозиргидай гєзал, аїли расо ва бадавлат эмасди-да… Оі, їани энди!.. Бирої Лестер Женнига хиёнат їилолмайди ёки унга ёмонлик тилолмайди. Женни шундай іам анча-мунча їийинчилик тортган, буларнинг барини мардонаворлик билан енгиб келган.

XLVII БОБ

Лестер билан Женни їайтишда чиндан іам миссис Жералд билан яна бир іафта бирга бєлишди. У ватанида бироз туришга уриниб кєришга аід їилганди. У Цинциннатига кетаётиб, йєл-йєлакай Чикагога тушмоїчи ва бундан буён аіён-аіёнда бєлса іам Лестер билан учрашиб туриш хаёлида эди. Женни уни кемада кєрганидан кейин жуда іайратда їолиб, кєнглига яна ўулўула туша бошлади. Энди аівол унга аниї-равшан эди: агар єзи бєлмаганида миссис Жералднинг Лестерга турмушга чиїиши турган гап эди. Іозир эса… бир нима дейиш їийин. Летти насл-насаби, тарбияси, жамиятдаги мавїеи жиіатидан Лестерга жуда муносиб хотин бєларди. Бирої Женни іар їалай кенгрої маънодаги инсонийлик томонидан олганда Лестерга яїинрої эди, буни єзи іам аниї сезарди. Эітимолваїт бу чигал масалани ечишга їарашиб юборар. Іозирча эса учовлари іам аввалгидай иної эдилар. Чикагога борганда хайрлашишди. Миссис Жералд Цинциннатига жєнади, Лестер билан Женни эса яна Хайд-Паркдаги уйларига їайтишди.

Лестер Европадан їайтганидан кейин астойдил бирор янги иш излаш іаракатига тушди. Йирик компаниялардан бирортаси іам унга шерик бєлишни таклиф їилмади. Баїувват ва іукми зєр одам сифатида обрє їозонган Лестер бирор корхонада шерик сифатида иш бошласа борми, жиловни їєлга олмай їєймасди, албатта. Корхона эгалари іам асосан шуни рєкач їилиб жим туришарди. Лестернинг молиявий мавїеидаги єзгаришларини іали іеч ким билмасди. У суриштириб юриб, билиб олган майда компаниялар эса кунларини аранг кєришар ёки унинг назарида яроїсиз маісулот чиїаришарди. Тєўри, Лестер Индиана штатининг шимолидаги мєъжазрої шаіарчадан келажаги сал-пал бордай туюлган битта корхонани топди. Унинг тепасида тажрибали аравасоз уста турарди. Лестернинг отаси іам бир ваїтлари шунаїа бєлганди. Бирої у алоіида этиборли ишбилармонлардан эмасди. У йигирма беш минг турадиган корхонага їєшган єн беш минг долларлик улушидан озгина фойда кєриб келарди. Лестер, корхонада тегишли чораю усуллар їєлланилса ва чинакамига усталик билан иш тутилса баъзи бир нарсаларга эришса бєлади, деган їарорга келди. Бу ерда тезкор муваффаїиятларга эришиш тєўрисида гап бєлиши мумкин эмасди, катта фойда олиш имкони бєлса іам, у олис келажакда насиб бєларди. Лестер шунга їарамай єша корхона эгаси билан музокара бошлашни єйлаб юрганида саябон аравалар трести тузилгани іаїидаги хабар їулоўига етиб келди.

Роберт кейинги пайтларда єзи илгари пишитиб їєйган экипажлар ишлаб чиїаришни тубдан їайтадан тузиш масаласи билан астойдил шуўулланганди. У єз раїобатчиларига бирлашсак, раїобатчилик ва бир-биримизни бозордан сиїиб чиїаришга нисбатан кєпрої фойда їиламиз, деб іар їанаїасига тушунтиришга уринарди. Бу борада азбаройи зєр далил-исботлар келтирганидан йирик компаниялар бирин-кетин гапига кєнишди. Бир неча ойдан кейин битим расмийлаштирилиб, Робертнинг «Экипажлар ишлаб чиїарувчи бирлашган ассоциацияси»нинг єн миллион доллардан акция капитали ва бунинг тєртдан уч іиссасига тенг келадиган асосий маблаўи бор эди. Роберт маїсадига етганидан оўзи їулоўида эди.

Лестер бу муіим єзгаришлардан тамомила бехабар эди. Экипажлар ишлаб чиїарувчи їатор корхоналарни бирлаштириш мєлжалланаётганлиги борасидаги газеталарда чиїїа бир неча їисїа хабарларга кєзи тушмаган, чунки у бу пайтда хорижда эди. Чикагога їайтиб келганидан кейин Иможиннинг эри Жафферсон Мижли илгаригидай Чикаго бєлимини бошїараётганини ва Иверстонда турганлигини билди. Лестер, гарчи жигарлари билан тескари бєлса іам, баъзи бир нарсаларни улардан билиб олди. Орадан кєп єтмай десангиз, аламли вазиятда рєй берган бир тасодиф Лестернинг кєзини яхшилаб очиб їєйди.

Бу іайратомуз янгиликни унга бошїа биров эмас, кливлендлик жаноб Генри Брейсбриж етказди. Лестер у билан Европадан їайтганига бир ой бєлганида клубда учрашиб їолганди.

– Отангнинг компанияси билан орани очиї їилибсан, деб эшитдим, – деб їєйди Брейсбриж мулойим илжайган іолда.

– Іа, – деди Лестер. – Орани очиї їилдим.

– Энди режаларинг їанаїа?

– Битта ишни хаёл їилиб турибман. Єз корхонамни очмоїчиман.

– Акангга кєндаланг бєлмассан дейман? Єз ассоциациясини тузиб, ёмон иш їилмади.

– Їанаїа ассоциация? Іеч нимадан хабарим йєї. Яїиндагина Европадан їайтдим.

– Іой, Лестер, кєзингни оч, бунаїада оламда нималар бєлаётганидан ўофил їолаверасан, – деди Брейсбриж. – Аканг ишлаб чиїаришнинг єзларингга тегишли тармоўида энг йирик трест тузди. Вудс, Лайман-Уинтроп, Майер-Брукс – хуллас, іамма йирик компаниялар бирлашди. Аканг президент їилиб сайланди. У акцияларни таїсимлашнинг єзидаёї икки миллион ишлаган бєлса керак.

Лестер їошини кєтарди, кєзлари эса совуї боїарди.

– На чора, Робертдан жуда хурсандман.

Брейсбриж бу нарса Лестернинг нафсониятига текканини тушунди.

– Кєришгунча, азизим, бормасам бєлмайди, – деди у. – Кливлендга борганларингда бизларникига кириб тур. Хотиним икковимиз сени яхши кєрамиз, буни єзинг іам биласан.

– Биламан, – деди Лестер. – Кєришгунча.

У чекиш хонасига кирди. Акаси трест тузганини билганидан кейин янги ишидан кєнгли совуди-їєйди. Акаси соябон аравалар трестининг президенти бєлса-ю, єзи хароб фабрикага бошчилик їилса жуда їойил чиїади-да! Роберт бир йилдан кейин уни гадо їилади-ку. Лестернинг єзи бир ваїтлари шунаїа ассоциация тузишни орзу їиларди. У буни хаёл їилиб юраверибди-ю, Роберт уни шартта тузиб їєйибди.

Ёш, іеч нимадан тап тортмайдиган, жисмнинг курашчанлик руіига тєла пайтингда їобилиятли одамлар тез-тез дучор бєлиб турадиган таїдир зарбаларига дош беришинг бошїача бєлади. Бирої ёшлигинг єтиб, асосий бойлигинг їєлингдан сирўалиб чиїиб кетаётган, бойлик іамда муваффаїият їозонишнинг янги йєллари эса кєз олдингда бирма-бир бекилиб турган бир пайтда таїдир зарбасига дуч келиш мутлаїо бошїа нарса. «Жамият» Женнини эътироф їилишни ошкора истамагани, у іаїда газетада кєтарилган шов-шув, отаси билан орасида гап їочгани, унинг вафоти, мулкидан айрилгани, отасининг корхонаси билан орани очиї їилгани, Робертнинг єзини бошїача тутиши ва ниіоят, янги трест тузилганлиги Лестерни гангитиб їєйган, эзгандан-эзарди. У шунча ваїтгача бир амаллаб сир бой бермай юрганди, энди бєлса іамма нарсанинг іам чегараси борлигини тушунди-їєйди. Уйга їовоўи солинган іолда їайтди. Женни буни даріол сезди, тєўрироўи шунаїа бєлишини кутарди. Єзи то Лестер келгунича нимадандир жуда іам сиїилиб єтирганди. Лестер келганидан кейин ёмон бир кєнгилсизлик бєлганини пайїади. У дастлаб: «Нима бєлди, Лестер?» демоїчи бєлди-ю, бирої єзини босди-да, хоіласа єзи айтиб берар, деган аїлли їарорга келди. Єзини іеч нимани сезмаганга солиб, мулойимлик билан, жонига тегмасдан кєнглини ёзмоїчи бєлди.

– Бугун Веста жуда хурсанд, – гап бошлади Женни. – Мактабда аъло баіолар билан їайтибди.

– Бу яхши, – деб їєйди Лестер їовоўини очмай.

– Єйинга іам яхши тушадиган бєлиб їолибди. Сен келишингда сал олдин янги єрганган раїсини кєрсатувди. Шунаїанги зєрки, асти їєяверасан.

– Ўоятда хурсандман, – ўєнўиллади Лестер. – Єїиши керак, девдим-ку. Уни энди бошїа, дурустрої мактабга єтказиш ваїти етди чоўи.

– Дадам іалигача тутаїади, іатто кулгинг келади. Веста їурмаўур бєлса нуїул унинг жиўига тегади. Бугун унга єйин тушишни єргатаман деб тиїилинч їилди. Дадам Вестани жонидан іам яхши кєрмаганида борми, їулоўини яхшилаб чєзиб їєйган бєларди.

– Тасаввур їилиб турибман! – Лестер жилмайди. – Бобомизнинг єйин тушишини. Жуда ажойиб томоша бєларди-да!

– Дадам баїириб, уришиб берса іам, Веста парво їилмади.

– Вестага баракалла, – деди Лестер.

Лестер Вестани самимий яхши кєрганидан бунга тобора їизиїа бошлади.

Женни хуллас жаўи тинмай Лестернинг кєнглини бироз ёзди. Ётар пайти келганда Лестернинг єзи ниіоят, ташвишларидан сєз очди.

– Хорижда юрганимизда Роберт бу ерда яхшигина молиявий устамонлик ишлатибди.

– Нима экан у? – Женни іушёр тортди.

Саябон аравалар трести тузибди, бу іазилакам гап эмас. Энди мамалакатдаги дурустрої компанияларнинг іаммаси унга їарайди. Брейсбриж менга Роберт трестига президент бєлганини ва капиталлари салкам саккиз миллионга етганини айтиб берди.

– Йєў-э! – деб юборди Женни. – Унда єзинг айтган компанияга киришинг іам арзимаган ишга єхшайди.

– Іа, іозир бундай їилиш тентаклик бєлур эди. Эітимол кейинчалик бир нима бєлар, лекин билмадим. Іозирча сабр їилиб, трестдан нима чиїишини кузатиш керак. Їанаїа йєл тутишини ким билади дейсан.

Женнининг дили жуда сиёі бєлди. Илгари Лестернинг бир оўиз іам нолиганини эшитмаганди-да. Лестерни юпатишни жуда іам истаётганига їарамай, бу иш їєлидан келмаслигини тушуниб турарди.

– На чора, – деди у. – Оламда бошїа їизиї нарсалар іам бор. Сенинг єрнингда бєлсам шошилмасдим. Ваїтинг бєлса бор.

Женни бошїа бирор нарса дейишга ботинмади. Лестер эса єзини беіуда їийнаб єтиришининг іожати йєї эканини бирдан сезиб їолди. Їисїасини айтганда, яна икки йилга етадиган анча-мунча даромади бор-ку. Хоіласа уни кєпайтирса бєлади. Шундай бєлса іам Лестерни акасининг иши гуркираётгани, єзи эса бир жойда тургани ёки, тєўрироўи, оїимда кетаётганини єйлаб эзиларди. Бу унга алам їиларди, іаммасидан асосийси – єзининг омонатлашиб бораётганини сеза бошлаганди.

XLVIII БОБ

Лестер їанчалар бош їотирмасин корчалонлар оламига їайтадан шєнўиб кетиш йєлини сира іам тополмасди. Роберт єз трестини тузганини билганидан кейин индианалик фабрикантнинг хароброї корхонасига шерик бєлиш фикрини єша заіотиёї калласидан чиїариб ташлади. Їєли бениіоя баландлиги аён кєриниб турган акаси билан беллашиш бемаъни эканлигини тушуниб олиш учун фаім-фаросати етарли эди, йєл бермасди бунга. Янги ассоциацияни суриштириб юриб, Брейсбриж унинг кєламию їудрати борасида сира муболаўа їилмаганига ишонди. Бу миллионлар билан иш кєрадиган ассоциация эди. Мустаїил равишда иш тутаётган майда фабрика эгаларининг омон їолишларига энди сира іам кєзлари етмасди. Аівол шунаїа бєлиб тургандан кейин Лестер кимсан фалончи бєлган акасининг оёўи тагида єралашиб юрсинми? Йєї, бу жуда іам паст кетиш бєлади. Туўишган акаси хоіласа янчиб ташлашини ёки раіми келишини, єзинг іаїдор бєлган капиталдан єзингга їарши курашда фойдаланишини билган іолда янги трестга їарши тенгсиз курашда минг хил кєйга тушиб, чапдастлик їилиб юрсинми? Йєї, бунаїа їилолмайди. Сабр їилгани маъїул. Бирорта йєли чиїиб їолар. Іозирча эса тирикчилик їилишга маблаў бор, истаса Кейн компаниясига яна шерикчилик їилиш іуїуїи іам єзида. Бирої буни Лестер истармикин? Лестер мана шу соволга сира іам жавоб тополмасди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации