Электронная библиотека » Теодор Драйзер » » онлайн чтение - страница 20

Текст книги "ЖЕННИ ГЕРХАРДТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: Теодор Драйзер


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 20 (всего у книги 22 страниц)

Шрифт:
- 100% +

LIV БОБ

Женни айтганидай «Кеношадан берироїдаги» Сэндвуд шаіарчаси Чикагога яїингина жойда бєлиб, шаіар атрофига їатнайдиган поездда биру чорак соатда етиларди. У кєл бєйидаги хушманзара жойларга сочилган уч юз атрофидаги коттеждан иборат эди. Бу шаіарчанинг одамлари унча бадавлат туришмасди. Уйлар беш минг доллардан ошмаса іам, кєпчилиги дид билан їурилган, улар теварагидаги ям-яшил дов-дарахтлар бутун шаіарчани ёз фаслидагидай ажиб кєрсатиб турарди. Бундан жуда кєп йиллар бурун Женни Лестер билан бу ердан їєшотли извошда єтган, Женни єшанда яшил дарахтлар орасидаги оппої їєнўироїхона ва сокин кєлда оіиста чайїалиб турган їайиїларга іавас билан тикилганди.

– Мана шунаїа жойларда туриш маза-да, – деганди єшанда Женни. Лестер эса, назаримда, бу зерикарли жой, деб жвоб їилганди.

– Бир кунмас-бир кун шуёїїа келишни хоілаб їолишим іам мумкин, лекин іозир эмас. Бу ер жуда іам сокин жой экан, – деганди у.

Женни Лестернинг бу сєзларини кєп марта эсга олганди. Іаёт кєзига жуда оўир ва машаїїатли туюлган пайтларда шуни хаёлига келтирарди. Мабодо ёлўиз їолсаю, маблаўи бєлса, бундай ажойиб шаіарчада туриш їандай маза эди-я. Боўчаси, товуїлари, узун таёї учига єрнатилган чуўурчуї уя, теварак-атрофда гуллар, єт-єлан дов-дарахтлар бєлади. Кєл томонга їараган мєъжазгина коттежда турсанг, ёз оїшомларида айвонда тикиш-чатиш їилиб єтирсанг… Веста іам мактабидан їайтади. Янги таниш-билишлар орттирса іам ажаб эмас. Гарчи Вестанинг келажаги хавотирга солаётган бєлса-да, Женнига ёлўиз єзи яхши турадигандай туюла бошлади. У мутолла їилишни севарвашингтон Ирвингнинг «Очерклар китоби», Лэмбиснинг «Элияси», Хоторнинг «Икки марта айтилган іикоялар»ини їайта-їайта єїиганди. Веста уни мусиїа соіасидаги муваффаїиятлари билан суюнтирарди. Їизчанинг мусиїага жуда іам суяги йєї эди. Оіанг-маїомни іис этиш туйўуси унга сут билан кирган, мунгли, іаяжонли руідаги їєшиїлар ва пьесаларни жуда іам севар, роялни яхшигина чалар ва ашула іам айтарди. Эндигина єн тєртга кирганидан овози яхши очилмаганди, бирої ашуласини эшитган одам завїланарди. Ота-онасига тортган томонлари унда ажиб бир уйўунлик касб этганди. Женнидан унга мулойим єйчанлик єтган бєлса, іаракатчанлик ва аїл бобида отасига тортганди. У онаси билан табиат, китоблар, кийим-кечак, севги хусусида оїилона суібатлашар, Женни їизининг їизиїишлари ортиб бораётганини кузатаркан, унга юз очаётган янги нарсалардан четда їолмасди. Їизча янги фанларни єргана бошлагани туфайли Женни іам у билан биргаликда іозирги замон мактабини єтар, унинг ранг-баранг дастури билан танишар, бу дастурда мусиїага іам, табиий тарихга іам єрин берилган эди. Веста аїли іар нарсага етадиган ва уддабурон, унча эпчил бєлмаса іамки, єзига мустаїил бєладиган кєринарди. Онаси, боламнинг кєз ёши оїмайди, деб єзини юпатар ва ундан умиди жуда катта эди.

Женни Сэндвудда танлаган коттеж бир їаватли, пастак болахонали, устунлари їизил ўиштдан ишланиб, кєк ёўоч панжара билан туташтирилган айвонли эди. Унинг бешала хонасининг ойналари кєлга їараганди. Ошхонада ойнаванд эшиклар бєлиб, каттакон кутубхонанинг жавонларига бир олам китоб кетар, бурчакдаги уч деразали меімонхонадан кунбєйи офтоб аримасди. Уй олдидаги боўчада бир неча дарахтлар єсганди. Коттежнинг олдинги эгаси боўда гулпушталар їилиб, бута ва манзарали єсимликларга ёўоч паїирлар іозирлаб їєйганди. Уй оппої бєлиб, дераза їопїоїлари ва томи ёпилган юпїа тахтачалар яшил рангда эди.

Лестер Женнига, Хайд-Паркдаги уй іам єзингда їолаверсин, деганди, Женни буни хоіламади. Бу ерда Лестерсиз яшашни єйлаганидаёї даішатга тушарди, негаки, бу уй унга кєп нарсаларни эслатиб турарди-да, ахир. Женни аввалига бу уйдан іеч нима олишни истамади, кейин эса іар їалай Лестернинг маслаіатига кириб, янги жойига керак бєладиган мебел, пардалар ва емакхонада иш берадиган кумуш асбобларни танлаб оладиган бєлди.

– Сенга кєп нарса керак бєлади, – деди Лестер. – Іаммасини олавер. Менга іеч нима керак эмас.

Коттеж ижара муддатини чєзиш ёки кейинчалик сотиб олиш іуїуїи билан икки йил муддатга ижарага олинди. Лестер ахийри Женнидан айрилишга їарор берганидан кейин сахийлик їилди, у іеч нарсага зориїмасин, деди. Турмушларидаги бу єзгаришни Вестага їандай тушунтиришини єйлаб боши їотди. Їизчани яхши кєрганидан унинг їаттиї єксишини истамасди.

– Баіоргача уни бирор ёпиї мактабга жойлаштирсакмикин? – деди Лестер бир куни Женнига.

Бирої єїув йили авжида бєлганидан бу фикрдан їайтишга тєўри келди. Шундан кейин Вестага Лестер иш билан Чикагодан анча муддатга кетяпти, она-бола икковлари эса кичкинагина шаіарчада турганлари маъїул дейишга їарор їилишди. Женни бир кунмас-бир кун їизига Лестердан ажралганини айтади, бунинг сабабини іам топиб їєяди. Женни жуда аламда эди. У Лестер оїилона иш їилаётганини тушунса іам, бунинг тагида тошбаўирлик ётарди-да! Іа, Лестер уни севади, бирої жуда оз севади.

Биз эркак билан аёл муносабатидан турмушнинг їандайдир сирларини очиш пайида їулоўимизни динг їилиб юрамиз. Эркак билан аёлнинг бир-бирига мойиллигини шарт-шароит таїозоси билан гєзаллик ва севгидан бениіоя йирої бєлган нарсаларга їурбон їилинса борми, бундай дамлар машаїїатли ва оўир бєлади. Умрларининг кєп бахтиёр дамлари єтган бу хонадондаги турмушлари барбод бєлаётганидан Женни билан Лестернинг іам кейинги кунларда ичларига чирої ёїса ёришмасди. Женнининг жигари пора-пора бєлар, чунки у уйим-жойим дейдиган камсуїум аёллардан эди, єзини севишларини, єзининг керак эканини іис этиб турса кифоя эди унга. У меіру муіаббат ва хотиралар билан тирик эди, булар бамисоли кєзга кєринмайдиган ришталардай уни саїлаб турарди. Хайд-Паркдаги уй ана шу ришталардан бири эди. Уй Женнининг оила аъзоларига, меіру муіаббати, іар бир арзимас буюмни іам авайлаб-асраши билан файз тєкиб турарди. Энди эса буларнинг барига їирон келганди.

Женнининг мабодо илгари шунаїа мол-мулки бєлганида іам іозирда їийналиб єтирмасди, чунки Лестерга давлати учун кєнгил бермаганди. Унинг іаёт ва одамларга меіру муіаббатида ўараз-параз деган нарса йєї эди. Шунинг учун іам у хонама-хона юриб, бир жойда гилам, бир жойда сурат ёки столчаси билан диван ва креслоларни танлаб оларкан, бу ишни їилишга мажбур бєлаётганидан жуда эзиларди. Яна бироз ваїтдан кейин Лестер кечїурунлари уйга їайтмайдиган бєлади-я! Женнининг эрталаблари хєжасига їаіва тайёр бєлган-бєлмаганини, емакхонада дастурхон яхши тузалган-тузалмаганини кєздан єтказгани барваїт туришига іожат іам їолмайди. У іар куни столга їишки боўидаги яхши очилган гуллардан ясалган гулдаста келтириб їєяр, буни Лестер учун їилаётганини унутмасди. Энди эса гулдасталарнинг кераги іам бєлмайди. Лестер уларни кєролмайди. Шаўал йєлдан келаётган арава ўилдирагининг тобора яїинлашаётган таниш шалдирашига єрганиб, кечаси соат бирда іам, иккида іам їулої солиб ётиб, зинадаги їадам товушларидан салга уйўониб, суюниб кетадиган бєлиб їолган бир пайтингда іаммасига бирдан баріам берадиган іижрон одамни жуда іам єртаб юборади. Шу сабабдан Женни іам іар куни, іар соат сайин, ана шу іижронга тобора яїинлашиб келаётганини єйлагани-єйлаганди.

Лестер іам їийналар, бирої бошїача їийналарди. Уни рад этилиб, поймол бєлган севги эмас, балки єз манфаатини єйлаб яхшилик, садоїат, севгининг юзига туфураётганини кєриб-билиб тургани їийнарди. Энди ишлари юришиб кетиши аниї. Женнини тинчитиб, орани очиї їилганидан кейин єз йєли билан кетаверади, давлатмандлик зиммасига юклайдиган хилма-хил ишларга боши билан шєнўийверади. Шунга їарамай Женнининг єзига кєп яхшиликлар їилгани, яхши, хушваїт, кєркам яшаши йєлида єлиб-тирилгани хаёлидан кетмасди. У Женнининг іамма фазилатларини билар ва їадрларди. Іозирда у Женнининг яна бир фазилатини эътироф этишга мажбур эди – Женни нолимай изтироб чека оларди. Кейинги кунларда у Лестерга бир хилда муомала їилиб, яхши іам, ёмон іам гап айтмади. Єрнида бошїа хотин бєлганида шаллаїилик їилиши турган гап эди, бирої Женни бундай їилмади. Изтиробдалигимни сезиб їолмасин, деб єзини амалдагидан матонатли кєрсатишга ёки хушчаїчаї тутишга уринмади. Хотиржам, мулойим, сезгирлигича їолаверди, режалари ва ишлари билан аввалгидай їизиїаверди, бирої ортиїча саволлар бериб, жиўига тегмади. Лестер унинг олижаноблигидан іайратга тушар, їойил бєларди. Одамлар нималар дейишмасин, Женни ажойиб аёл эди. Бунчалар бебахтлиги эса іам ачинарли, іам уятли эди. Лестер айни пайтда бошїа, кенгрої оламниг чорловини іам эшитиб турарди. Бу олам іар маіал іам меімондєст бєлавермасди, Лестер унинг юіолигини эсидан чиїармаганди. Шунинг учун іам єша дунёнинг даъватига їулої тутмай бєлармиди?

Шундай їилиб, улар їєни-їєшниларнинг баъзиларига чет элга кетяпмиз, дейишди. Лестер «Аудиториум» меімонхонасидан жой олди, уй жиіозларининг ортиїчаси саїлаб їєйишга топширилди. Хайд-Парк билан хайрлашув фурсати іам етди. Женни Лестер билан бирга Сэндвудда бир неча марта бєлди. Лестер шаіарчани яхшилаб кєздан кечираркан, чиройли, бирої зерикарлирої шаіарча экан, деган аввалги фикрида їолди. Бирої баіор яїинлашиб келар, Женни эса гулларни яхши кєрарди. У боўбон ёлламоїчи эди.

– Жуда соз, – деди Лестер. – Бу ерда яхши турсанг бєлди, хоілаган ишингни їилавер.

Лестер бу пайтда єзининг иши билан іам астойдил шуўулланарди. Ишончли вакили жаноб Уотсон орїали «Найт, Китли ва О*Брайен» идорасига отасидан їолган акцияларнинг єзига тегишли їисмини фалон куни ихтиёрига беришларини хабар їилди. У вазият мени шундай їилишга мажбур этдими, мен іам аёвсизликда бундан їолишмайдиган бошїа їатор чораларни кєраман, деб аід їилганди. У миссис Жералдга уйланса керак. «Карета трести» бошїармасига іам аъзо бєлиб киради, іозирда їєлида бир даста акцияси бєлганидан кейин бунга халал беришолмайди. Миссис Жералднинг пули ихтиёрида бєлади. Цинциннатидаги акаси жуда умидвор бєлган «Трактор компанияси»ни іам єз їєлига олади. Шунингдек «Ўарбий пєлат эритиш компанияси»ни іам четда їолдирмайди, Роберт эса бу компаниянинг бош маслаіатчиси. Іа, Лестернинг мавїеи кейинги йиллардаги мавїеидан тамоман бошїача бєлади!

Женни ёлўизлик ва зерикишдан єзини їєярга жой тополмасди. Бу уйни жуда іам бошїача кєрарди-да. Унга кєчиб келганларида їєни-їєшнилар чиїишган, янги іаётим бошланяпти, ваїти келиб Лестерга тегсам керак, деб хаёл їилганди. Кейин эса кетма-кет зарбага учради. Мана энди, орзулари пучга чиїди, уйидан іам айрилди. Отаси єлди, Жаннет ва бошїа хизматчиларига жавоб берилди, мебеллар омборга топширилди, Лестердан іам бенасиб бєлди.

Женни Лестернинг энди їайтиб келмаслигини яїїол тушуниб турарди. Іозирда иккиланиб, изтироб билан турса іамки ташлаб кетаётган экан, ихтиёрини їєлга олиб, узоїлашиб кетганидан кейин їайтиб келишига умид їилиб бєладими? Єзининг зарур ишлари билан бєлиб, Женнини эсидан чиїариб юборади. Шунда тєўри їилади. Женни унга хотинликка ярамайди. Бунга єзи кєп марта ишонч іосил їилган. Бу дунёда севгининг єзигина етарли эмас, бу іар бир одамга равшан. Тарбия, бойлик кєзлаган нарсасига етиша олиш ва ўаламислик деган нарсалар іам керак бєлади. Женни эса бунаїа нарсаларни истамайди. Бари бир їєлидан келмасди іам.

Ниіоят, катта уй эшиклари таїа-таї ёпилиб, аввалги турмуш єтди-кетди. Лестер Женнини Сэндвудга кузатиб їєйди, коттежда бироз бирга бєлиб, яхши уй экан, бу ердаги янгича шароитга осонгина кєникиб кетасан, деб кєнглини кєтаришга уринди. Яїин орада келаман, деб ваъда іам берди. Шундан кейин кетиш тараддудига тушди ва айрилиї муїаррар турганидан гаплари іам маънисини йєїотди-їєйди. Женни хайрлашаётиб, уни єпди, бахт, омад осойишталик тилади-да, ётоўига кириб кетди. Янги костюм кийиб, пальтосини їєлига ташлаб олган, баїувват ва башанг, єзига ва давлатмандлигига ишонган Лестернинг ўиштин йєлкада одимлаб, уйдан олислаб бораётганини деразадан кєриб тураркан, наздида іозирої жони узиладигандай туюлди. Бирої пичадан кейин Веста ичкарига бош тиїїанида Женнининг кєзлари їуруї эди. Вужудида бир зирїираш їолганди, холос. Унинг янги, Лестерсиз, отасисиз іаёти шундай бошланди, энди она-бола икковларигина їолишганди.

«Таїдирим іар їалай ажойиб экан-да», дерди ичида Женни ошхонага тушиб келаркан. У уй-рєзўор ишларининг бир їисмини єзи бажаришга їарор їилганди. Бирор нимага чалўимаса бєлмасди. Іадеб єй єйлайверса ярамайди. Веста бєлмаганида, бирорта ишга жойлашарди. Ишїилиб, хаёл суришга берилмасин-да, акс іолда жинни бєлиб їолиши іеч гапмас.

LV БОБ

Кейинги бир ёки икки йил ичида Чикаго, Цинциннати, Кливленд ва бєлак шаіарлардаги ишбилармонлар ва оїсуяклар доирасига мансуб кишилар Лестер Кейн їаддини єзига хос равишда єнглаб олганининг гувоіи бєлишди. Лестер Женни билан бирга турган пайтда кєп одамлар ва талай ишлардан четлашиб, уларга їизиїмай іам їєйганди. Мана энди, Женни билан орани очиї їилганидан кейин бели баїувват іолда майдонда пайдо бєлиб, єз кучига ишонган одам сифатида іар їанаїа ишга аралаша бошлади ва тез орада савдо-сотиї іамда молиявий соіада обрє-эътибор їозонди. Тєўри, унинг ёши єтиброї їолганди. Баъзи бир жиіатларда у илгариги Лестер эмасди. У Женнига йєлиїїунга їадар маўлубият нималигини билмайдиган одамларга хос бєлган томони – єз кучига ишониши билан ажралиб турарди. Бадавлат хонадонда тарбия топиб, йирик корхоналар билан – уларни яратганинг учун эмас, балки єзингни уларнинг бир їисми іис этиб, бир туўишганингдек муомала їилганингда жамиятни одамни алдаб їєядиган нурли томонинигина кєриб іар їандай каллали одам іам, доимо шундай кетаверман, деб талтанглаб їолади-да. Єзимиз кєрмаган, бошимиздан кечирмаган нарсани тасаввур їилиш мушкул-ку, ахир. Биз їандай кучлар яратганини билмаганимиздан кейин олам кєзимизга абадий ва мустаікам кєрингандай Лестерга іам бу дунё абадий ва мустаікам туюларди. Боши узра їора булут тєпланиб, довулда їолиб, аіли жамиятнинг ўазабига дучор бєлганидан кейингина Лестер єзига ортиїча баіо бериб юборганини, шахсий истакларию їарашлари жамият фикри олдида іеч нимага арзимаслигини, єзининг ноіаїлигини тушунди. Назарида немислар Zeitqeist дейдиган замон руіи єша тузумни ёїлаётган, жамиятимиз одамнинг аїли бовар їилмайдиган даражада сирли їилиб тузилгандек эди. Бу жамият билан якка єзи олишолмасди. Унинг чизган чизиўидан чиїолмасди. Замондошлари бундай ижтимоий тузумни зарур санашарди. Лестер іам унинг їонунларини бузган одам осонгина чеккага чиїиб їолишига ишонч іосил їилди. Унда іамма – ота-онаси іам, сингиллари, таниш-билишлари, дєстлари іам юз єгиришди. Ё, Парвардигори олам! Лестернинг їилмиши барчанинг ўазабини їєзўатди-я! Таїдирнинг єзи Лестерни жазолашга їарор їилгандай кєринарди. Унинг ер-мулк савдоси бобидаги уринишлари ёмон барбод бєлди. Нимага? Наіотки, худо у писанд їилмаган жамиятни ёїлаётган бєлса? Буниси аён. Іар їалай, Лестерни таслим бєлишга мажбур этишди. Мана энди, у яна єзининг аввалги жойида, ўайрат ва шижоати їайнаган, бошига тушган кєргиликлардан сал уринганига їарамай анча йирик ва гапи кесгир одам.

Лестер узої олишувдан кейин ён берган бєлса іам бу нарса бекорга кетмади – їаіри їаттиї бєлиб їолди. Умрида биринчи марта хунук ва беєхшов ишга ундашаётганини сезиб турарди. Женни бахтли яшашга муносиб аёл эди. У билан шунча іаловат топиб, энди ташлаб кетиш шармандаликдан бошїа нарса эмасди. Олижанобликда Лестердан єтиб тушганини айтмайсизми. Энг муіими, Лестер ноилож їолдим, деб єзини оїлаёлмасди. Йилига єн минг даромад билан бемалол яшаса бєларди. Іозирда їєлга киритган бир ярим миллионсиз іам очидан єлмасди. Іанузгача єз мафтункор кучини йєїотмагани маълум бєлган оїсуяклар жамиятисиз іам куни єтаверарди. Шундай їилса бєларди, бирої буни истамади ва бошїа аёл єйида гуноіга ботди.

Унинг Женнидан нимаси яхши? Мана шу масала Лестерга доимо кєндаланг бєларди. Саховатлироїми у? Лестерни хотини санаши керак бєлган аёлдан очиїдан-очиї тортиб олишга уринмадими, ахир? Шуниси яхшими? Кєнгли кенг одам шунаїа иш їиладими? Пировардида, єзи Лестернинг кєнглидагидай аёлми? Эітимол, унга уйланмаслиги керакдир? Юридик жиіатдан бєлмаса іам, маънавий жиіатдан Женнига боўлиї бєлганидан, эітимол, умуман уйланмаслиги керакдир? Лестер їанаїа эр іам бєларди? Бу фикрлар Лестерга тинчлик бермас, чатої ва хунук иш їиляпман, деган єйдан сира іам їутулолмасди.

Лестер єзининг моддий манфаатини єйлаб, чакки иш їилди, энди эса маънавий жиіатларини ишга солишга тайёр эди. У иккинчи хатоси билан биринчисини тєўриламоїчи эди. Бирої у Лестерни їониїтирармикин, моддий ва маънавий нуїтаи назаридан єзини оїлармикин, руіий осойишталик баўишлармикин? Лестер єзини янгича іаётга, тєўрироўи, янгича шароитга мослаш билан овора бєларкан, шуни зєр бериб єйлар, бирої тинчлиги йєї эди. Бунинг єрнига баттар бєлар, тундлиги, їасоскорлиги ортиб борарди. Гоіо, мабодо Леттига уйлансам іам белимни баїувват їилиб олиб, душманларимнинг додини беришга уйланаман, деб єйларди-ю, бунаїа хаёлга боргани учун єзидан нафратлана бошлади. У «Аудиториум» меімонхонасида турар, Цинциннатига бошїарма мажлисига бориб, єзини кибрли ва баланд тутарди. У ички парокандлик ва оламдаги барча нарсалардан хафсаласи пир бєлганидан їийналарди. Бирої Женни билан аввалгидай учрашиб турмасди.

Миссис Жералд Лестер іаётидаги янги єзгаришни зєр їизиїиш билан їаршилади, албатта. Одоб юзасидан пича сабр їилиб, гєё Лестер бошїа жойга кєчиб єтганидан бехабардай Хайд-Паркдаги уйига хат йєллади. Унда: «Їаерларда яшириниб юрибсиз?» деб сєраганди. Лестер бу пайтда іаётида юз берган єзгаришга энди-энди кєникиб келаётганди. Єзига-єзи бирорта аёл билан дардлашиб, кєришиб турсам ёмон бєлмасди-да, дерди. Теварак-атрофдагилар Лестер якка тургани ва молиявий ишлари юришиб кетганидан хабар топганларидан кейин меімондорчиликларга айта бошлашди. Лестер шаіар атрофидаги бир неча хонадонларда меімонда бєлиб, іар сафар япон хизматкорини олиб борди. Бу іозирда яна бєйдоїлигининг энг яхши белгиси эди. Энди іеч ким Лестернинг илгариги їилмишларидан оўиз очмасди.

Лестер миссис Жералдинг мактубини олганидан кейин уни бориб кєришга їарор їилди. У миссис Жералд олдида гуноікор эди, чунки кейинги ойларда, то Женни жєнаб кетгунга їадар унинг уйига їадам іам босмаганди. Бирої у іозирда іам шошилмасди. Миссис Жералд орадан бироз фурсат єтказиб, телефон орїали зиёфатга таклиф їилди, шундан кейин ниіоят, борди.

Миссис Жералд меімоннавоз бекаликни жуда єрнига їєйди. Унинг меімонлари орасида пианиночи Альбони, іайкалтарош Адам Раскевич, инглиз олими Сэр Нельсон Киз, шунингдек, жаноб ва миссис Бери Дож іам бор эди. Лестер эр-хотин Дожлар билан, йєл-йєлакай кєзи тушиб турганини айтмаганда, кєп йиллардан бери кєришмаганди. Лестер уй бекаси билан бир-бирларини жуда яхши тушунадиган ва бирга бєлишдан суюнадиган кишилардай, їуюї сєрашишди.

– Уялмайсизми, сэр? – деди миссис Жералд Лестер остонада кєриниши биланої. – Одам эски їадрдонларини іам унутадими? Бунинг учун жазоингизни тортасиз.

– Жуда іам банд эдим, – жавоб їилди Лестер. – Хєш, їандай жазо кутяпти мени? Тєїсон дарра етар дейман?

– Тєїсон дарра – камлик їилса керак! – эътироз билдирди миссис Жералд. – Сиз осонгина їутулмоїчисиз. Эсимдан чиїибди, Сиамда жиноятчиларни їандай жазолашарди?

– Уларни їайнаб турган ёїїа ташлашса керак-да.

– Бу унчалик эмас. Мен сизга бирорта даішатли їатл топаман.

– Топганингиздан кейин менга хабар їилинг, – Лестер кулиб юборди.

Шундан кейин меімонларни кутиб олишда бекага їарашаётган миссис де Линкум уни таниїли ажнабийларга таништиргани олиб кетди.

Суібат їизиб кетди. Лестер бунаїа пайтда єзини сувдаги балиїдай сезганидан тобора бардам тортиб борарди. У єгирилиб їараркан, ёнида Берри Дож єтирганини кєриб їолди.

Дож мулойимлик билан иршайди:

– Маконинг їаерда єзи? – деб сєради у. – Сени кєрганимизга їанча бєлгани іам эсимда йєї. Миссис Дожнинг ёнига борайлик, у сен билан гаплашмоїчи.

– Іа, анчадан бери кєришмадик, – Лестер охирги марта учрашганларини ва єшанда Дож бугунгидан бошїачарої гаплашганини эсларкан, бамайлихотир жавоб їилди. – «Аудиториум»да турибман.

– Мен бєлсам сени яїиндагина суриштирувдим. Жексон Дюбуани танийсанми? Уни, албатта, танийсан. Хуллас, у билан Канадага ов їилгани бормоїчимиз. Биз билан бирга бормайсанми?

– Іозир боролмайман, – жавоб їилди Лестер, – іаддан ташїари бандман. Бошїа сафар жон деб бораман.

Дож ёнидан кетмасди. У яїиндагина Лестер яна бир компаниянинг бошїармасига сайланганини газетада єїиганди. Чамаси иши яна юришиб кетган кєринади. Бирої шу пайтда дастурхонга таом тортилганини айтиб їолишди. Лестер миссис Жералднинг єнг томонига тушиб їолди.

– Уйимга норасмийрої келиш ниятингиз йєїми? – дастурхон атрофидаги суібат анча їизиб їолганда миссис Жералд овозини пастлатиброї сєради.

– Бор, – жавоб їилди Лестер, – жуда яїин орада. Ростини айтсам, анчадан бери келмоїчийдим. Бирої іозир ишларим їандай аіволдалигини биласизми?

– Биламан. Кєп нарсаларни эшитдим. Шунинг учун іам келсангиз дейман. Бир гаплашишимиз керак.

Лестер єн кундан кейин миссис Жералдникига келди. Миссис Жералдни тусаб їолганди кєнгли. Зерикканидан єзини їайга їєйишни билмасди. Женни билан узої йиллар битта бошпанада турганидан меімонхонада энди бєлари бєлаёзганди. Ким биландир дардлашгиси келар, бу ердан бошїа їаерга іам бора оларди? Летти іам унга тасалли беришни истарди, холос. Єзига їєйиб берса борми, уни баўрига босиб, худди боладай бошини силашга тушган бєларди.

– Хєш, – деди Лестер одатлари бєйича іазил-іузул їилганларидан кейин, – мендан їанаїа изоі кутяпсиз?

– Лєкидонингиздан їутулдингизми? – сєради миссис Жералд.

– Оі, билмайман, – Лестер єйчан жавоб їилди. – Бу ишларнинг бари мени хурсанд їилди, деб айтолмайман умуман.

– Єзим іам шундай єйловдим, – миссис Жералд хєрсиниб їєйди. – Сизни биламан-ку. Кєнглингиздан кечган нарсаларни тасаввур їила оламан. Сизнинг іар бир їадамингизни кузатдим ва фаїат бир нарсани – руіан осойишта бєлишингизни истадим. Бунаїа нарсаларга їийинчилик билан эришилади, бирої мен буёўи яхши бєлишига ишонаман. Илгариги іаётингиз сизга муносиб эмасди. Сиз унга бари бир дош беролмасдингиз. Бамисли чиўаноїдай єз їобиўингизда яшашингиз мумкин эмас. Менга єхшаб сиз іам бунаїа турмуш учун яратилмагансиз. Сиз їилган ишингиздан афсусланасиз, бирої буни їилмаганингизда борми, кєпрої афсусланардингиз. Іа, бунаїа іаётни давом эттира олмасдингиз, ё гапим нотєўрими?

– Очиўини айтсам, билмайман, Летти. Мен кєпдан бери уйингизга келмоїчийдим-у, лекин іаїїим йєї, деб іисоблардим. Ташїи кураш тугади – гапимни тушуняпсизми?

– Тушуняпман, – деди миссис Жералд мулойим іолда.

– Бирої дилимдагиси давом этяпти. Іали іаммасининг тагига етганимча йєї. Молиявий мавїеим їанчалар їєл– Оёўимни боўлаётгани менга аён эмас. Сизга очиўини айтсам, уни севиш-севмасимни іам билмайман. Аммо унга ачинаман, бу эса іазил гап эмас.

– Уни яхшилаб таъминлаб їєйгандирсиз, албатта. – Миссис Жералднинг бу гапи саволдай эмас, балки йєл-йєлакай гапдай эшитилди.

– Албатта. Бирої Женни бєлакча одам. Унга кєп нарса керак эмас. Табиатан рєзўорбоп, ташїи жимжимадорликка хуши йєї. Унга Сэндвуддан, кєл бєйида, Чикагонинг шимол томонидан ижарага коттеж олиб бердим. Лекин у хоілаган жойида тура олишини билади. Ихтиёрига берилган маблаў етарлича.

– Унинг іолини тушунаман, Лестер. Сизнинг іам. Дастлабки пайтларда у жуда їаттиї алам тортади, іаммамиз іам севимли кишимиздан айрилганимизда изтиробда їоламиз. Бирої іаммаси єтиб кетади, одамлар кунларини кєришаверади. Женни іам шундай бєлади. Аввалига унга жуда оўир бєлади, кейин эса тинчиб, сизни єйлаб іам юрмайди.

– Женни мени сира іам ёзўирмайди, буни биламан, – эътироз билдирди Лестер. – Єзимдан-єзим анча пайтгача єпкаланиб юраман. Мен шунаїа одамман. Іозирги нотинчлигимга эса одатимми ё чуїур севгим, сабабчими, єлай агар, буни билмайман. Гоіида оламдаги энг пєнгбош одамга єхшайман. Нуїул хаёл сураман.

– Бечора Лестер! – деди миссис Жералд мулойимгина. – Мен-ку сизни тушунаман-а. меімонхонада ёлўиз єзингиз зерикяпсизми?

– Жуда іам, – жавоб їилди Лестер.

– Уч-тєрт кунга Вест-Баденга кетсангиз бєлмайдими? Мен іам єша ёїїа бораман.

– Їачон? – сєради Лестер.

– Келаси сешанбада.

– Бирпасгина сабр їилинг, – деди у. – Іозир кєрамиз. – Лестер ён дафтарини вараїлади. – Мен пайшанбада, бир неча кунга бора оламан.

– Жуда яхши. Сиз одамлар орасида бєлишингиз керак. У ерда айланамиз, гаплашамиз. Демак, борасиз-а?

– Бораман.

Миссис Жералд узундан-узун оч пуштиранг кєйлагини этагини судраганича унга яїинлашди.

– Бунчалар кєп єйлаш керак эмас, сэр, – деди у бамайлихотир. – Сиз, албатта, илдизигача тушунишингиз лозим. Бунинг нима кераги бор? Айтгандай, илгаридан іам шунаїа эдингиз єзи.

– На чора, – жавоб їилди Лестер. – Єйламаслик їєлимдан келмайди.

– Хєш, мен битта нарсани биламан. – У Лестернинг їулоўидан салгина чимчилаб їєйди. – Яхши туйўуларингиз иккинчи бора хато їилишингизга мажбур этолмайди. Бунга йєл їєймайман, – дадил їєшимча їилди у. – Іаммасини яхшилаб єйлаб, нима їилишингиз борасида бир їарорга келмаганунгизгача эркин-озод бєлишингиз зарур. Бошїача илож йєї. Мен эса ишларимни їєлга олишингизни илтимос їилмоїчиман. Менинг ишончли вакилимдан кєра сиз анча їимматли маслаіатлар бера оласиз.

Лестер єрнидан туриб, дераза олдига борди-да, миссис Жералдга зимдан тикилди.

– Сизга нима кераклигини биламан, – деди у тунд іолда.

– Нимага іам буни хоіламас эканман? – сєради миссис Жералд яна Лестерга яїин келиб. Унинг їарашида илтижо іам, даъват іам мужассам эди. – Нимага энди хоіламай?

– Нима їилаётганингизни єзингиз билмайсиз, – Лестер дєнўилласа іам ундан кєзини олиб їочмади. Миссис Жералд іозирда унинг їаршисида аїлли, сергак, їалби іамдардлик ва севгига тєлиї іолда бор жозибасини кєз-кєз їилиб турарди.

– Летти, – деди Лестер, – сиз бекорга менга тегишни истаяпсиз. Мен бунга арзимайман, ишонинг. Мен совуї, єлгудай нєної одамман. Бу ишдан наф чиїмайди.

– Менимча, чиїади, – миссис Жералд бєш келмади. – Мен їанаїа одамлигингизни биламан. Іаммаси менга бари бир. Сиз менга кераксиз.

Лестер унинг їєлидан ушлаб, єзига тортди-да, баўрига босди.

– Бечора Летти! – деди у. – Мен бунга арзимайман. Мана кєрасиз – кейин афсус їиласиз.

– Йєї, афсус їилмайман, – эътироз билдирди миссис Жералд. – Нима їилаётганимни биламан. Єзингиз іаїингизда їанаїа фикрдалигингиз менга бари бир, – миссис Жералд ёноўини унинг елкасига босди. – Сиз менга кераксиз.

– Сиз жиловимни їєлингизга оляпсиз ишїилиб, – Лестер шундай дея энгашиб уни єпди.

– Оі! – миссис Жералд юзини Лестернинг кєксига босди.

«Яхши эмас, – деди ичида Лестер уни їучоїларкан, – бунаїа їилмаслик керак эди».

Шундай бєлса іам Лестер уни баўридан бєшатмади, миссис Жералд бошини кєтариб, яна интилганида, їайта-їайта єпди.

LVI БОБ

Лестер баъзи бир іолатларнинг таъсири бєлмаганида ваїти келиб Женнинг ёнига їайтса іам ажаб эмасди. Єзига тегишли мулкни бошїаришни їаттиї їєлга олиб ва бошїалар тинчишини пойлаб туриб, дипломатик усталикка борса бєлишини ва Женни билан муносабатларини у ёки бу шаклда янгилаш мумкинлигини яхши тушунарди. Бирої бунда тубан їоидага амал їилиши – іатто бу іаїда бирон жойда очиї айтилмаган бєлса іам, зиммасидаги мажбуриятни бажариши лозим эди. Бунинг устига у миссис Жералд билан турмуш їуриш єзига катта имкониятлар очиб беражагини сира іам хаёлидан кетказа олмасди. Женнига дилдан интилса іам, оїсуяклар жамиятининг энг кєркам вакилларидан бєлмиш миссис Жералднинг мавїеи билан бойлиги катта куч эканини тушуниб турарди. Хаёлида бу икки аёлни бир-бирига їиёсларди. Бири – назокатли, єїимишли, кєркам, зодагонча муомалани єрнига їєядиган ва истаган нарсасига етишмої учун давлати етарли аёл. Иккинчиси – самимий, севадиган, меірибон, єзини зодагонча тутишни билмаса іам іаёт гєзаллигини ва инсондаги барча гєзал томонларни бошїалардан зєррої сеза оладиган аёл. Миссис Жералд буни тушунар ва эътироф іам этарди. У Лестернинг Женни билан алоїасини їоралаганда Женнини танїид їилмасди, балки Лестернинг мартабаси ошишида бу иш белга тепишини уїтирарди. Лестернинг миссис Жералд билан турмуш їуриши эса бошїа гап. Бунда Лестернинг дилидаги барча ниятлари тєла-тєкис рєёбга чиїади. Іа, унда іар жиіатдан яхши бєлади. Лестер шунда худди Женни билан бахтли яшагандай яшайверади, бунинг устига Єрта Ўарбдаги киборлар ва молиячилар доирасида энг йирик шахс эканлигидан хурсанд іам бєлади. Шунда унинг моддий муаммолари іам ўоятда муваффаїиятли тарзда іал бєлади. Лестер бу іаїда кєп ва жиддий бош їотирди, пировардида, бу ишни чєзиб, пайсалга солиб юришдан фойда йєї, деган їарорга келди. Женнини ташлаб, унга ёмон озор етказиб бєлди. Энди бунинг устига яна бир марта озор етса бари бир эмасми? Женни іар тарафлама таъминланган, Лестердан бошїа іамма нарсаси бор-ку. Єзи, ажралишимиз керак, дерди-ку. Лестер шу тариїа бир изга тушмаган ва чалкаш тирикчиликдан зерикиб, єзини оїлаш йєлини топди ва аста-секин, яна уйланишим керак, деган фикрга кєника бошлади.

Лестернинг миссис Жералд билан мунтазам равишда кєришиб туриши Женни билан їайтадан топишишига жиддий халал берар. Іаммаси атайлаб бєлаётган єхшар, Лестерни маънавий парокандаликдан эндиликда фаїат миссис Жералднинг єзи їутїариши керак эди. Лестер іозирча ёлўиз турар ваїти-ваїти билан меімонга бориш имкониятига эга эди-ю, лекин бу уни унча їизиїтирмасди. Лестер єзига ёїїан кишиларни мустаїил равишда атрофига йиўиб олиш масаласида унчалар эпчил эмасди. Миссис Жералд учун эса бу арзимаган иш эди. Бу иш икковларига жуда осон бєларди. Улар їаерда туришга жазм этишмасин, уйларида ажойиб одамлар аримаган бєларди. Лестер меімонлар орасида кєриниб, суібатлардан завїаланиб єтираверарди. Летти Лестерга їанаїанги іаёт тарзи маъїул келишини жуда яхши биларди. Унга іам Лестерга хуш келган одамлар ёїади. Икковларининг їарашлари кєп жиіатдан бир бєлганидан турмуш їуришса борми, кунлари іам ширин єтарди-да.

Їєйингки, Лестер миссис Жералд билан бир неча кун Веста-Баденда єтказди, Чикагода эса зиёфатлар, сайрлар ва зодагонларнинг йиўинлари борасида ихтиёрини унинг измига топшириб їєйди. Унинг уйида єзини хєжайиндай тутар, миссис Жералднинг єзи худди шунга интиларди. У Лестерга єзининг ишларидан батафсил гапириб берар, у ёки бу масалада маслаіати нима учун керак эканини іам тушунтирарди. Миссис Жералд Лестернинг ёлўиз єзи хаёлга ботганича узої єтиришини хоіламасди. Лестер іам кєнглини ёзгани, яйрагани, ташвишлардан дам олгани миссис Жералднинг уйига йєл оларди. Миссис Жералднинг уйида кєп одамларни учратади, шу тариїа, таниш-билишлар, орасида булар турмуш їуришмоїчи деган гап айланиб їолганди. Лестернинг Женни билан алоїаси кєп миш-мишларга сабабчи бєлганидан Летти тєйни дабдабали їилмасликка жазм этди. Газетада бу іаїда їисїагина хабар чиїса бас, пича єтгач, іаммаси тинчиб, миш-мишлар баріам топганидан кейин Лестернинг обрєси учун зиёфатлар билан шаіардагиларнинг барини їойил їолдирадиган бєлди.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации