Электронная библиотека » Теодор Драйзер » » онлайн чтение - страница 5

Текст книги "ЖЕННИ ГЕРХАРДТ"


  • Текст добавлен: 26 июня 2023, 09:40


Автор книги: Теодор Драйзер


Жанр: Современная русская литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 5 (всего у книги 22 страниц)

Шрифт:
- 100% +

– Мана пул, – деди Брэндер. – Жарима бекор їилинса, буни менга їайтарарсиз. Энди йигитни чиїариб юборинг.

Шериф бажонидил рози бєлди. Єша заіотиёї буйруўи бажарилишини кузатгани пастга тушиб кетди. Басс нима гаплигига тушунмай їамоїдан їутулди. Унга іеч нимани тушунтиришмади іам.

– Іаммаси жойида, – деди їамоїхона назоратчиси. Сен озодсан. Уйингга чоп. Энди кєзингни очиб юр, бунаїа ишда їєлга туша кєрма.

Басс іайрон бєлганича уйига жєнади, сенатор эса меімонхонага їайтди. Унинг хаёли буёўига нима їилсам экан, деган єй билан банд эди. Аівол нозик кєринади. Турган гапки, Женни отасига билдирмай келган. Бундан бєлак иложи бєлмаган. Мана, іозир уни хонасида кутиб єтирибди.

Іар бир одамнинг іаётида оўир даїиїалар бєлади. Бунга одам бурч ва адолатга жиддий амал їилиш билан шу таомилдан сал четга чиїиб, бахтиёр бєлиш єртасида сал иккиланиб туради. Шундай пайтда керакли билан кераксиз иш єртасидаги тафовут доимо іам унчалар аниї бєлавермайди. Брэндер іатто Женнига уйланиши іам отасининг беъмани їайсарлиги туфайли осонликча кєчмаслигини тушунарди. Жамоатчилик фикри, деган бошїа тєсиї іам бор. Борингки, Брэндер Женнига уйланди іам. Хєш, бунга одамлар нима дейишаркин? Женни жуда нозиктаъб, севгининг їадрига етадиган їиз. Брэндер буни биларди. Унда їандайдир шоироналик, їандайдир руіий назокат бордирким, буни кєпчилик тушунавермайди. Брэндернинг єзи іам бунинг нималигини чуїур тушунмасди, бирої їизнинг маънавий олами бойлигига іам аїли етарди. Бу эса, гарчи Женни іали аїлан камолга етмаган ва іаётий тажрибаси кам бєлса-да, Брэндернинг єрнидаги бошїа іар їандай одамнинг іам аїл-іушини оларди. Брэндер Женнини хаёлан кєз олдига келтираркан: «Ажойиб їиз», деб їєярди ичида.

Брэндер буёўи нима бєлишини єйлай-єйлай ётоўига їайтиб келди. Ичкарига кирганида їизнинг гєзаллиги ва єткир жозибасидан яна лол їолди. Їиз соявонли чирої нурида сенаторга бу оламда бєлмайдиган бир мєъжизадай туюларди.

– Гап бундай, – деди сенатор єзини хотиржам тутишга уриниб. – Мен акангизнинг ишини тєўриладим. У озод їилинди.

Женни єрнидан турди.

У чапак чалиб: «оі», деб юборди-да, Брэндер томонга бир їадам ташлади. Азбаройи миннатдорлигидан кєзлари жиїїа ёш эди.

Брэндер Женнининг кєзидаги ёшни кєриб, унга жуда яїин борди.

– Худо іаїїи, йиўламанг, Женни, – деди у. – Сиз фариштасиз! Сиз – Эзгуликнинг єзгинасисиз! Буни їаранг-а, шунча азият чекибсиз-у, Мана энди, йиўлаяпсиз!

Брэндер їизни єзига тортди. Шунда унинг іар маіалги эітиёткорлиги панд берди. У биргина нарса – шу пайтгача орзу їилиб юрган нарсаси рєёбга чиїаётганини сезарди. Мана энди, шунча кєргиликлардан кейин їисмат унга єзи бениіоя ташна бєлган нарсани – муіаббатни, севикли дилдорни армуўон этяпти. Брэндер їизни баўрига босганича єпгандан-єпаверди…

Инглиз ёзувчиси Жефрис, баркамол їиз юз эллик йилда бир марта дунёга келади, деганди. «Бу хазинани замин ва іавонинг барча сеірлари бирлашиб, вужудга келтирди. Юз эллик йилдан бери буўдойзорлар узра эсаётган жануб шамоли іам, беданинг хушбєй кокилию хандон гул узра бєй чєзиб, печакгулларни яшириб, асалариларнинг йєлини тєсган єтларнинг бєйи іам, жонли деворлар бєлган атиргул типлари іам, навїирон, учїат, олтинранг пайкалдаги ям-яшил бєтакєзлар ва кєм-кєк арчаларнинг кєлкалари іам шу їаторда туради. Икки чеккасида гулсафсарлар їуёшга бєй чєзиб єсаётган шєх ирмоїнинг бор кєркамлиги іам, зира ва эрк нафаси уфуриб турган олисдаги тепаликлар іам – буларнинг іамма-іаммаси юз йиллар мобайнида яна ва яна такрорланаверади.

Лолаїизўалдоїлар, чучмомалар, бинафшалар; алвон баіор билан олтин куз; їуёш ёўдуси, шаррос ёмўирлар ва шабнамли субіидамлар; бедор кечалар… бетиним айланаётган фалак гардиши юз йиллар давомида яна ва яна такрорланаверади. Бу биров эплолмайдиган, іали ёзилмаган йилномадир. Бундан юз йил муїаддам барї урган гул іаїида ким іам іикоя їила оларди? Їалдирўочлар уяларига юз бор їайтиб келадилар, юз бор! Баркамол їиз єзини кєрсатади-ю, бутун олам, гєё йєїолиб кетган гулларга талпингандай, унга интилади. Єн етти яшар їизнинг малоіатида асрларнинг сеіри мужассамдир. Ана шунинг учун іам унинг жєшїин эітиросида мунг пиніондир».

Юз марта їайтадан очилган єрмон чучмомаларининг гєзаллигини тушуниб, їадрлаган бєлсангиз; гуллар, мусиїа, їизўиш субіидамлар ва шафаїлар бирор кун юрагингизни гупиллатиб юборган бєлса; мана шу оний гєзаллик єткинчи бєлса-ю, тириклигингизда сизга насиб этса, уни рад этармидингиз?

VIII БОБ

Гоіо іаётимизда рєй берадиган зоіиран ва ботинан єзгаришларнинг аіамияти іар маіал іам бизга зумда аён бєлавермайди. Биз гангиб, юрак олдириб їєямиз, кейин эса гєё олдинги іаётимизга їайтамиз. Бирої єзгариш аллаїачон рєй берган бєлади. Биз энди іеч їачон ва іеч ерда илгаригидек бєлолмаймиз. Женни акасини їутїариш истагида кечаси сенатор іузурига борганида кутилмаган ишлар бєлгани устида бош їотираркан, єйлаб єйига етолмасди. Брэндер билан янгича муносабатлари ижтимоий ва физиологик маънода їандай єзгаришларга сабабчи бєлишини аниїрої тасаввур їилолмасди. Іатто шароит жуда яхши бєлган таїдирда іам оналик оддий аёлни їанчалар довдиратиб їєйишига аїли етмасди. Буни єйлаганида таажжубга тушар, їизиїсинар, шубіаси ортар, айни ваїтда эса жуда бахтиёр ва хотиржам эди. Брэндер яхши одам, энди у їизга аввалгидан іам яїинрої бєлиб їолди. Уни яхши кєради. Икковларининг янгича муносабатлари Женнининг жамиятдаги мавїеини іам єзгартирмай їєймайди. Женнинг іаёти энди бутунлай єзгаради, іозирданої шундай деса бєлаверади. Зотан, Брэндер Женнини умрбод севишига їайта-їайта ишонтирарди.

– Сенга іеч нимадан хавотир олма деяпман-ку, Женни, – дерди їиз кетиш тараддудига тушганида. – Эітирос мендан кучлилик їилди, бирої сени оламан. Уйингга боргин-да, бировга оўиз очмагин. Акангни пишитиб їєй; барини сир тут, сенга уйланаману бу ердан олиб кетаман. Бу ишни іозирої їилолмайман. Бу ерда шундай їилгим келмаяпти. Вашингтонга бораман-да, сени чаїираман. Мана (у кармонини олди-да, бор пули – юз долларни чиїарди) буни ол. Эртага сенга яна юбораман. Энди менинг їайлиўимсан, шуни эсингда тут. Сен – меникисан.

Брэндер Женнини меір билан їучди.

Женни тун зулматига чиїди. Брэндер сєзининг устидан чиїишига шак-шубіа їилмаса бєлади. Женни янгича, зєр іаётини кєз олдига келтирарди. Брэндер уни олади, албатта. Буни їаранг-а! У Вашингтонга, олисдаги нотаниш шаіарга боради. Отаси билан онаси эса энди унчалар кєп тер тєкишмайди. Басс, Марта-чи… У яїинларига їанчалик фойдаси тегишини єйларкан, севинчидан терисига сиўмасди.

Женни бир квартал єтиб, їадамини секинлатди, шунда унга Брэндер етиб олди. У Женнини уйигача кузатиб бориб, кєча эшик олдида тєхтади. Женни эса теварак-атрофига эітиёткорона кєз ташлади-да, лип этиб зинага чиїиб, эшик бандидан тортди. Эшик їулф эмасди. Женни севгилисига іаммаси жойида, дегандай бир даїиїа іаяллаб турди-да, ичкарига кирди. Уй тинч эди. Женни хонасига кирганида Верониканинг бир текисда нафас олиб ухлаётгани їулоўига чалинди. Шундан кейин унсиз іолда Басс билан Жорж ётишган хонага єтди. Басс каравотда єзини ухлаганга солиб ётарди. Бирої Женни кириб келганида:


– Сенмисан, Женни? – деб шивирлади.

– Менман.

– Їаердайдинг?

– Менга їара, – шивирлади Женни, – ойим билан дадамни кєрдингми?

– Іа.

– Улар уйдан чиїїанимни билишадими?

– Ойим билади. Ойим менга, їаердалигини суриштирма, деди. Їаердайдинг?

– Сени чиїариб беришни илтимос їилгани сенатор Брэндерга борувдим.

– Э, іали шундай дегин. Нимага чиїариб юборишаётганини менга айтишмовди.

– Бировга оўиз оча кєрма, – деди Женни илтижоли оіангда. – Битта-яримта билишини хоіламайман. Дадамнинг унга тоби йєїлигини биласан-ку.

– Майли, – деди Басс.

Шундай бєлса іам у собиї сенаторнинг нима їилганини, їандай хаёлга борганини ва Женнининг у билан їандай гаплашганини билгиси келарди. Женни іаммасини їисїача гапириб турганда эшик ортида ойисининг їадам товуши эшитилди.

– Женни, – ойиси шивирлаб чаїирди.

Женни ойисининг ёнига чиїди.

– Оі, нимага бординг-а?

– Бошїа иложим їолмади, ойи. Бирор нарса їилишим керак эди-ку.

– Нега у ерда шунча узої їолиб кетдинг?

– Унинг гаплашгиси келиб їолди, – Женни талмовсираб жавоб їилди.

Она їизига хавотирли ва ташвишли їаради.

– Оі, шунчалар їєрїдимки, асти їєяверасан. Отанг хонангга кирмоїчи бєлувди, ухлаб ётибди, дедим унга. Ташїари эшикни їулфлаб келувди, бориб яна очиб їєйдим. Басс келганидан кейин сени кєрмоїчи бєлганди, эрталабгача сабр їил, деб кєндирдим.

Она їизига яна маъюс нигоі ташлади.

– Іаммаси жойида, ойижон, – деди Женни тасалли бериб. – Эртага сенга іаммасини гапириб бераман. Іозир бориб ётгин. Бассни чиїариб юборишганини дадам нимага йєяяпти?

– Билмайди іали. Басс жаримани тєлолмайдиган бєлганидан чиїариб юборишган бєлса керак, деяпти.

Женни ойисининг елкасидан меір билан їучди.

– Бориб ёт, – деди у.

Женни энди гєё ёши анча улўайиб їолгандай єйлаб иш їиларди. Энди єзи ва ота-онасини єйлаши лозимлигини сезарди.

Женнининг кейинги кунлари жуда тотли єтди. Єшал кечадаги ажиб воїеаларни їайта-їайта хаёлига келтирарди у. Ойисига сенатор яна тєйдан гапирганинивашингтондан їайтганидан кейин уйланмоїчилигини, юз доллар берганини ва яна пул ваъда їилганини айтиши унчалик їийин бєлмади. Бирої єша биргина муіим нарсани айтишга єзини мажбур їилолмади. Бу ниіоятда ардоїли, муїаддас сир эди. Сенатор ваъда їилган пулини эртасигаёї бериб юбориб, бу тєрт юз долларни банкда єз номига їєйишни маслаіат їилибди. Собиї сенатор пул билан бирга йєллаган хатида Вашингтон йєлида эканлигини, їайтажаги ёки Женнини чаїириб олажагини айтганди. «Дадил бєл, – деб ёзганди у. – Сени яхши кунлар кутяпти».

Брэндер кетиб, Женнининг таїдири чиндан іам їил устида їолди. Шунда іам бутун соддадиллигию ёшлик дєлворлигини їєлдан бермади. Сиртдан аввалгидай кєринса іам, їандайдир єйчанрої бєлиб їолганди. Брэндер уни чаїириб олади, албатта. У энди олис єлкаларни, іайратомуз, ажойиб іаётни кєз олдига келтирарди. Банкда озрої пули іам бор, шу чоїїача бунаїа бойликка эга бєлишни хаёлигаям келтирмаганди, энди ойисига їарашиб турса бєлади. Доимо ёш їизларда бєлганидай, Женни фаїат яхшиликни кутарди. Акс іолда боши хавотирли хаёллардан бєшамай їоларди. Унинг бор вужуди, бутун іаёти, келажаги – іамма-іаммаси їил устида турарди. Бунинг кети яхши іам ёмон іам бєлиши мумкин эди, бирої Женнидай іали іеч нимани кєрмаган їизга ёмонлик рєй бериб бєлганидан кейингина єзини кєрсатганди.

Одамнинг мана шундай ўалати шароитда єзини хотиржам тута билиши мєъжизалардан бири бєлиб, бунинг сири іар бир ёш нарсанинг туўма ишонувчанлигидадир. Бирої баркамол одам єзининг ёшлик хаёлларидан їутулолмаган пайтлар камдан-кам бєлади. Мєъжиза кимдир іануз ана шу хаёллар билан яшаётганида эмас, балки кєпчиликнинг улардан айрилганидадир. Іамма нарсага баїрайиб, іайратланиб боїадиган ёшлик йилларингдаги назокату соддалик їолмаганидан кейин, бутун дунёни айланиб чиїїан чоўингда іам їандай баіра олардинг? Ёруў дунё ёш вужудга бор жамолини кєз-кєз їилаверади, іориган сайёі эса азобдан боши чиїмаётган тириклик саіросида бир неча яшил майсани илўаган, іорўин дил кєзгусида офтобли ёзнинг гєзал манзараси йилт этиб єтган, тинимсиз ишлаётиб, бир нафасгина тин олган дамларидагина оламга їайтадан келгандай бєлади. Ёш вужуд эса їєрїувни іам, іасадни іам билмайди. Уфїни кєз илўамас далалар ва офтобда чараїлаб турган тепаликлар, субіидам, чошгоі, тун, юлдузлар, їушлар чуўури, сувнинг шилдираши – буларнинг бари бола їалбига бир туіфадир. Бир хил одамлар буни поэзия, бошїалар яъни тошкєнгил одамлар ўирт уйдирма дейишади. Ёш эканликларида буларга тушунадилар, бирої ёшлик сезгирлиги йєїолгандан кейин бу гєзалликни илўашга їодир бєлмай їоладилар.

Женни нимаики їилмасин, кєнгли маскан топган янги кечинмалари унинг єйчанрої маъюслигида зоіир бєларди. Гоіида Брэндердан хат келмаётганига іайрон бєлса іам, яна єша заіотиёї унинг бир неча іафтага кетажагини айтганини эслар, шунинг учун іам єртадаги бир ярим ойлик іижрон айтарли узої туюлмасди.

Мєътабар собиї сенатор эса бу пайтда димоўи чоў іолда президент билан учрашгани борган, сєнгра эса кєнглига хуш ёїадиган аъёнлар іаётига боши билан шєнўиб кетганди. У Мэриленддаги дєстларини йєїламоїчи бєлиб турганида жиндай шамоллаб їолиб, бир неча кунгача кєчага чиїолмади. Шундай кунда ётиб їолгани алам їилса іам дарди оўирлигини сира хаёлига келтирмасди. Врач унинг оўир їорин терламаси касалига мубтало бєлганини аниїлади. Брэндер бирмунча ваїт беіуш ётди, кєзини очганида эса жуда бемажол эди. Назарида тузалиб бораётгандай эди, бирої Женни билан хайрлашганига роппа-роса бир ярим ой бєлганида юрак фалажига йєлиїиб, оламдан абадий кєз юмди. Женни бундан ўофил бєлганидан єйнаб-кулиб юрар, Брэндер хасталанганини хаёлига іам келтирмас, іатто Басс кечїурун газета олиб келмагунича унинг єлими іаїидаги йирик іарфлар билан берилган хабарга кєзи тушмаганди іам.

– Манавини їара, Женни, – деди Басс дєриллаб. – Брэндер єлибди!

У газетани узатди. Газетанинг биринчи саіифасида їуйидагилар босилганди:

СОБИЇ СЕНАТОР БРЭНДЕРНИНГ ЄЛИМИ

Огайо штатининг шонли фарзанди тєсатдан вафот этди. Вашингтондаги «Арлингтон» меімонхонасида юрак фалажидан оламдан єтди.

Брэндер яїинда терлама бєлган ва врачларнинг фикрича соўайиб бораётган эди. Бирої машъум дард устун чиїди…

Беіад гангиган Женни бу сатрларга баїрайганича їолди.

– Єлдими?! – деб юборди у.

– Іа, мана, ёзишибди-ку, – деди Басс жуда їизиї янгилик топиб келган одамдай. – Бугун эрталаб соат єнда єлибди.

IX БОБ

Женни титроўини аранг босиб, газетани олди-да, нариги хонага чиїди. У бениіоя даішатли дераза олдида турганича яна газетадаги бояги сатрларга тикилди.

«У єлди». Іозирча Женни тушунолмаган нарса фаїат шу эди. Їєшни хонадан эса бу нарсани отасига айтиб бераётган Басснинг овози эшитиларди. «Іа, єлди», деганларини эшитаркан, бу гапнинг моіиятини кєз олдига келтиришга яна уриниб кєрди. Бирої Женни эс-іушини йиўиштириб олишдан ожиз эди.

Бир даїиїадан кейин миссис Герхардт ёнига келди. У Басснинг гапини эшитган ва Женнининг хонадан чиїиб кетганини кєрганди. Бирої сенатор туфайли эри билан ўижиллашгани эсида бєлганидан єзини босганди. Їизи билан сенатор єртасида бєлган ишни хаёлига іам келтирмаган, іозирда эса умидлари чипакка чиїїан Женнидан шунчаки кєнгил сєрагани кирганди, холос.

– Жуда чатої бєлибди-а, тєўрими? – деди миссис Герхардт дилдан ачиниб. – Сенга ва іаммамизга шунча яхшилик їиламан деб турганида вафот этганини їара-я.

Миссис Герхардт їизининг жавобини кутиб, жим їолди. Женни эса гєё тилдан їолганга єхшарди.

– Куйинаверма, – миссис Герхардт гапида давом этди, – буёўига ноиложмиз. У кєп нарса їилмоїчийди, энди фойдаси йєї, буни хаёлдан чиїариб ташлаш керак. Іаммаси тамом бєлди, їєлимиздан нима іам келарди, буни єзинг іам тушунасан.

Миссис Герхардт яна жим їолди. Женни эса іамон миї этмас, жойида їотганича турарди. Миссис Герхардт гапи кор їилмаётганини кєрганидан кейин, Женни ёлўизликни хушлаяпти, деган фикрга келди-да, хонадан чиїди.

Женни бєлса іамон дераза олдида їимир этмай турар, эндигина бу янгиликнинг чинакам маъносига тушуниб, наїадар танг ва мушкул аіволда їолганини англай бошлаганди. Ётоїїа кириб, каравот чеккасига чєкаркан, їаршисидаги мєъжазгина кєзгуда мусибатдан буришиб кетган юзини кєрди. У наіотки, шу єзим бєлсам, деб гангиб аланглади. «Кетишга тєўри келади», Женни шуни кєнглидан єтказди-да, аламини ичига ютганича хаёлан єзига бошпана излай бошлади.

Кечки тамадди фурсати етганида Женни одоб доирасидан чиїмаслик учун бошїаларга їєшилди. Єзини іар маіалгидай тутиш унга осон эмасди. Герхардт їизи хафалигини сезса іам, іозирда кєнглидан нималар єтаётганидан ўофил эди. Басс эса єзининг ишлари билан овора бєлганидан бошїаларга парвойи фалак эди.

Женни кейинги кунларда мушкул аіволда їолганини іар тарафлама єйларкан єзига-єзи, нима їилсамикин-а, дерди. Тєўри, пули борликка бор, бирої дєстлари іам, тажрибаси іам, бирорта бошпанаси іам йєї-да. Ота-онасининг баўрида катта бєлди. Гоіи пайтларда шунаїанги бєшашиб кетардики, вужудини аллаїандай шакл-шамойилсиз, мубіам ваіима чулўаб оларди. Бир куни эрта билан тєйиб йиўлагиси келди, кейинчалик эса кєпинча ноїулай пайтларда шунаїанги кєйга тушадиган бєлиб їолди. Миссис Герхардт буни сезиб юрганидан бир куни їизидан суриштиришга тушди.

– Айт-чи, сенга нима бєлди єзи? – деди мулойимгина їилиб. – Онангдан іеч нимани яширмаслигинг керак, Женни.

Бор гапни айтишнинг сира іам иложи йєїдай туюлиб юрган Женни ниіоят, дош беролмади ва ойисининг бєш-баёв їистовига кєниб, айбини бєйнига олди. Миссис Герхардт азбаройи куйиб кетганидан їотиб їолди ва анчагача тили айланмади.

– Оі, іаммасига мен айбдорман, – деди у ахийри єлгудай пушаймон бєлиб. Мен фаімига боришим керак эди. Шундай бєлса іам їєлимиздан келганини їиламиз.

Она шунда чидай олмай ієнграб юборди.

Миссис Герхардт пичадан кейин яна чала їолган кирини ювишга тушди ва тоўорадан бошини кєтармай йиўлайверди. Кєз ёшлари яноїларидан оїиб, совун кєпигига тушарди. Гоіида этаги билан ёшини артар, бирої кєзига їайта-їайта ёш келаверарди.

Миссис Герхардт дастлабки даішатли даїиїалардан кейин чуїур кулфатда їолганини тушуниб етди. Эри бу іаїиїатдан хабар топса нима їиларкин? У кєп марталаб, їизларимдан бирортаси мабодо ножєя иш їилса, кєчага іайдайман, дерди. «Уйимга їайтиб оёї босмайди», деб єдаўайларди.

– Отангдан жуда їєрїаман-да, миссис Герхардт їизига тез-тез шундай дерди. – У бир нима демай їєймайди…

– Уёї-буёїїа кетганим маъїулмикин-а, – дерди Женни ойисига.

– Йєї, – дерди онаси, – іозирча у іеч нима билмаслиги керак. Бироз сабр їил.

Миссис Герхардт єша машъум кун тез орада бари бир келишини ич-ичидан сезиб турарди.

Бир куни миссис Герхардтнинг хавотири ортиб, дарди ичига сиўмай їолганида Женни ва бошїа болаларини уйдан нарироїїа жєнатиб юборди-да, улар келгунича эримга бор гапни айтарман, деб умид їилди. Эрталабдан бошлабої юрак ютиб, їулай даїиїа келишини пойлади, тушликдан кейин іам бари бир оўиз очолмай эрини ухлатди. Миссис Герхардт ишга бормади, нега деганда зиммасидаги азобли бурчни бажармагунча їайга іам борарди дейсиз. Герхардт соат тєртда турди, миссис Герхардт бєлса Женни яїин орада їайтиши ва їулай фурсат їєлдан кетишини жуда яхши билса іам іамон иккиланарди. Жаноб Герхардтнинг єзи Женнидан гапириб їолмаганида борми, миссис Герхардт бунга бари бир ботинолмаган бєларди.

– Женнининг мазаси йєї, – деди Герхардт. – Унга бир нима бєлганга єхшайди.

– Оі, – миссис Герхардт їєрїувини аранг босиб ва ишни охиригача етказишга жазм этиб гап бошлади, – Женнига їийин. Нима їилишниям билмай їолдим. У…

Эшикнинг їулфини бєлак-бєлак їилиб тузатаётган Герхардт бошини кєтарди-да, хотинига шубіаланиб їаради:

– Нима демоїчисан? – деди у хотинига.

Миссис Герхардт азбаройи хавотирга тушганидан этагини чилвир їилиб бурарди. У бор журъатини тєплаб, эрига тушунтирмоїчи бєлди. Бирої куч-їуввати панд берди. Шунда этаги билан юзини тєсиб, йиўлаб юборди.

Герхардт унга їаради-да, єрнидан турди. У Кальвинга сал єхшаб кетар, їотмадан келган, юзи гєё ёши єтиб їолганидан ва очиї іавода ёмўир демай, шамол демай ишлайверганидан касалманд-заіил кєринарди. У ажабланганида ё ўазабланганида кєзлари ёниб кетарди. Іаяжонланганида сочини пешонасидан дам-бадам кєтариб їєяр, хонанинг у бошидан-бу бошига бориб келаверарди. У іозирда іам ўазабини сочишга тайёрдай іаяжонли кєринарди.

– Нимани гапиряпсан? – Герхардт немисчалаб кескин сєради. – Їийин… Наіотки, битта-яримта… – у гапини тугатмай, їєлини пахса їилди. – Нимага даминг чиїмаяпти?

– Шунаїа иш бєлади, деб єйламагандим сираям, – миссис Герхардт юрагидаги борини айтишга уриниб, їєрїа-писа гап бошлади. – Доим одобли їиз эди. Эі, Женнини жувонмарг їилиб кетганини айтмайсанми…

– Падар лаънат! – Герхардт їутуриб кетди. – Буни билардим! Брэндер! Іа! Сенларнинг олижаноб валинеъматларинг. Кечїурунлари жавоб бериб, извошда, кєчада сайр їилгани йєл їєйганингнинг оїибати бу. Буни билардим. Ё худо!

Герхардт бу даішатли гапдан кейин їафасдаги іайвондай тор хонада єзини уёїдан-буёїїа юра бошлади.

– Жувонмарг їилди! – деди баїириб. – Жувонмарг їилди! Іа! Жувонмарг їилиб кетди, шундайми?

Герхардт ипидан биров тортиб турган їєўирчоїдай таїїа тєхтади. У девор ёнидаги столга чекиниб, ранги їув єчганича кети нима бєлишини кутаётган миссис Герхардтнинг рєбарєсида турарди.

– У єлиб кетди-ку! – деди гєё бу нарса энди хаёлига келгандай. – Єлди-ку!

– Єлди-ку!

Герхард гєё боши тарс ёрилиб кетадигандай кафтлари билан чеккасини сиїїанича хотинига їаради. Содир бєлган иш шу дамда бутун вужудини куйдирарди.

– Єлди!… – такрорлади у. Миссис Герхардт шунда таўин мияси айни їолмасин деб їєрїїанидан тобора орїасига тисариларди. У іозирда бєлган ишдан кєра эрининг буришган афтидан кєпрої їєрїарди.

– У Женнига уйланмоїчийди, – деди миссис Герхардт аянчли їилиб. – Єлмаганида олган бєларди.

– Олган бєлардимиш-а! – Герхардт хотинининг гапидан баттар тутоїиб кетди. – Олардимиш-а! Тоза гап топибсан-у! Олармиш-а! Ярамас! Ит! Илойим жаіанамда куйгур! Ё худо, єзинг бир… Эі, їани энди христиан бєлмасам-а…

Герхардт ўазабидан їалт-їалт їилганича муштларини їисди.

Миссис Герхардт ієнграб юборди, эри бєлса тескари їараб олди. У іозирда хотинини юпатадиган аіволда эмасди. Герхардт яна емакхонада уёїдан-буёїїа юра бошлади. Їадамлари вазминлигидан пол їисирларди. Герхардт пичадан кейин яна хотинига яїин келди. Энди даішатли іаїиїат кєзига бошїача кєринарди.

– Бу їачон бєлди? – деб сєради у.

– Билмайман, – миссис Герхардт єтакаси ёрилиб кетганидан іаїиїатни айтолмади. – Єзим яїиндагина билдим.

– Ёлўон! – баїирди Герхардт. Доим їизингнинг ёнини олиб келардинг. Шу кунга тушишига сен айбдорсан. Менга халаїит бермаганингда, іаммаси айтганимдай бєлганида іозир бунаїанги азоб чекиб єтирмасдик.

«Иш шунчаликка борибди-я! – дерди Герхардт ичида. – Шунчаликка борибди-я. Єўлим турмага тушса. Їизим кєчама-кєча санўиб, ўийбатларга сабабчи бєлса. Їєшниларим башарамга, болаларингни оёї олишлари бежо дейишса. Мана энди, анави аблаі їизимни расво їилибди. Ё худо, болаларимга нима бєляпти єзи!»

– Їайси гуноіларимга бунчалар жазо тортмасам, – Герхардт єз-єзига раіми келиб ўєлдиради. – Яхши христиан бєлайин, деб єлиб-тирилмаяпманми, ахир! Э худо, йєлдан оздирма, деб іар оїшом ибодат їилсам іам нафи бєлмаяпти-ку. Ишласам, тинмасам… Мана їєлим їадоїдан чиїмаяпти. Умр бєйи іалол      одам бєлишга уриняпман. Энди бєлса мана… Мана, оїибати…

Герхарт тєхтаб їолди, гєё іозир йиўлаб юборадигандай эди. Шунда у ўазаби ошиб хотинига ёпиша кетди.

– Іаммасига сен айбдорсан! – баїирди у. – Фаїат єзинг! Айтганимни їилганингда іеч нима бєлмасди. Сен бєлсанг гапимга кирмадинг. Їизинг энди кєзимга кєринмасин! Даф бєлсин!!! Мочаўар, іа, худди шундай. Энди унинг борадиган жойи битта – жаіанам! Єшаёїїа бораверсин. Ундан їєлимни ювиб їєлтиўимга урдим. Башараси їурсин.

Герхардт мєъжазгина ётоўига кетмоїчи бєлиб бурилди-да, эшикка етмай тєхтади:

– Уйдан йєїолсин! – деди у яна гупуриб. – Унга уйимда жой йєї! Бугуної йєїолсин! Іозирої! Энди остонамга оёї бостирмайман! Мени шарманда їилиш їанаїалигини кєрсатиб їєяман!

– Бугун уйдан іайдама, – миссис Герхардт эрига ялинди. – Борадиган жойи йєї.

– Йєї, бугуної кетсин, – деди Герхардт. Афтидан у сира іам гапидан їайтмайдиган кєринарди. – Іозирнинг єзида! Єзига бошїа уй їидирсин уйимиз дидига тєўри келмовди. Энди бєшатиб їєйсин. Кєрамиз, бировларникида іоли нима кечаркин.

Герхардт шундан кейин хонадан чиїиб кетди.

Олти яримда, миссис Герхардт їон-їон йиўлаб, кечки овїат пишираётганида, Женни їайтиб келди. Онаси эшик таїирлаганини эшитаркан, чєчиб тушди. У іозир тєполон бошланишини биларди. Отаси Женнини остонада їаршилади.

– Кєзимдан йєїол! – деди у ўазабга тєлиб. – Уйда їорангни кєрмай! Їайтиб кєзимга кєринма! Йєїол!

Женни ранги їув єчганича титраб-їаїшаб турар, тили бамисоли кесилгандай эди. У билан їайтиб келишган укалари нима їилишларини билмай теварагида їєрїа-писа туришарди. Опаларини жуда яхши кєрадиган Вероника билан Марта йиўлаб юборишди.

– Нима гап? – сєради Жорж. У жуда довдираб їолганди.

– Йєїолсин, – деди Герхардт яна. – Унга тоб-тоїатим йєї. Мочаўарлик їилса – ихтиёри, бирої бу ердан кетсин. Нарсаларингни йиўиштир, – їєшимча їилди у їизига їараб.

Женни оўиз очмади, укалари эса баттарої йиўлаб юборишди.

– Овозларингни єчирларинг! – Герхардт баїириб берди. – Ошхонага кирларинг.

Герхардт болаларини хонадан іайдаб, іатто їайрилиб іам їарамай, хонадан чиїиб кетди.

Женни секингина єзининг хонасига кирди. У озгина лаш-лушларини йиўиб, кєз ёшларини тиёлмай, ойиси келтирган саватга жойлай бошлади. У тєпланиб їолган арзимас таїинчої-маїинчоїларини олиб єтирмади. Бу нарсалар кєзига ташланиб турган бєлса іам, сингилларини єйлаб, жойида їолдирди. Марта билан Вероника буюмларини жойлашга їарашмоїчи бєлишувди, Герхардт йєл бермади. Басс соат олтида уйга їайтди, іамма бесаранжомлигини кєриб, нима гаплигини суриштирди.

Герхардт унга їовоўини солиб їаради-ю, индамади.

– Нима бєлди? – Басс бєш келмади. – Нимага іаммаларинг бу ерда єтирибсанлар?

– Отанг Женнини уйдан іайдади, – кєзи ёшли миссис Герхардт шивирлади.

– Нимага? – деди Басс баїрайганича.

– Нимагалигини сенга мен айтаман, – Герхардт єўлига немисчалаб жавоб їилди. – Мочаўарлик учун, билдингми! Єзидан єттиз ёш катта, отаси тенги одам уни расво їилибди. Энди єзини-єзи эпласин. Іозирої бу ердан йєїолсин!

Басс уёї-буёўига аланглади. Укалари баїрайганларича їолишганди. Уларнинг энг кичигигача даішатли воїеа бєлганини тушинишганди. Бирої гап нимадалигини фаїат Басс биларди.

– Кечаси нимага уйдан їувяпсан? – деб сєради Басс отасидан. – Іозир їиз бола кєчага чиїадиган пайт эмас. Эрталабгача сабр їилса бєлмайдими?

– Йєї, – деди Герхардт.

– Бекор їиляпсан, – їистирди хотини.

– Іозирої кетсин, – деди Герхардт, – ортиї у іаїда эшитмай.

– Їаёїїа боради у? – деди Басс орага суїилиб.

– Билмадим, – деди миссис Герхардт ноилож іолда.

Басс яна іаммага бир-бир кєз югуртириб чиїди-ю, лекин индамади. Онаси бироздан кейин, Герхардт тескари їараганидан фойдаланиб, кєзи билан эшикка имлади.

У «ичкарига кир» ишорасини їилганди.

Басс чиїиб кетди, ундан кейин миссис Герхардт іам ишини їєйиб, єўлига эргашди. Болалар яна бироз ошхонада єтиришди-да, кейин бирин-сирин сирўалиб чиїиб кетишди. Отанинг ёлўиз єзи їолди. Назарида анча-мунча ваїт єтганидан кейин унинг єзи іам їєзўалди.

Она бу ваїтда шоша-пиша їизига тегишли йєл-йєриїлар берарди.

Женни бирор жойдаги одмирої мебелли хонани ижарага олиб, манзилини маълум їилиши лозим эди. Басс іозир синглиси билан бирга чиїолмас, Женни сал нарига бориб, кєчада кутиб туриши, акаси єша жойгача элтиб їєйиши зарур эди. Отаси ишга кетганида ё миссис Герхардт бориб турармиш, ё Женнининг єзи келармиш бу ерга. Бошїа гапларни яна учрашганларида гаплашса бєлавераркан.

Она-боланинг гаплари тугамасданої хонага Герхардт кириб келди.

– Кетадими ё йєїми? – Герхардт хотинидан кескин сєради.

– Іозир, – деди миссис Герхардт. Унинг овози шундагина бириничи марта їатъийрої чиїди.

– Намунча шошилтирасан? – деди Басс.

Отаси шунда бир хємрайиб берганди, Басс їайтиб оўиз очолмади.

Эгнига єзининг биттаю битта кєйлагини кийган Женни сават кєтариб кирди. Бошига катта їийинчиликлар тушажагини билиб турганидан кєзлари їєрїувли боїарди. Бирої энди у аёл эди. У эндиликда муіаббат кучига эга бєлганидан сабру бардошига таянар ва жудолик нималигини билиб олганди. Онасини унсиз єпаркан, кєз ёшлари юзини ювди. Кейин бурилиб янги іаёт сари юрди. Кетидан эшик ёпилди.

X БОБ

Женни єзига жуда оўир бєлган бир пайтда тушиб їолган бу оламда эзгулик їадимги замонлардан бери бир амаллаб йєїолмай келарди. Чунки бу одамларга яхшилик тилашу їєлдан келганча яхшилик їилиш деганида. Яхшилик – бу олижаноблик, барчага ва іар бир одамга хурсандлик билан хизмат їилишга іозирликдир, бирої жамият бу фазилатларнинг унчалик іам їадрига етавермасди. Їадрингизни тушириб юборсангиз бошїалар сизни менсишмайди, топташаверади. Гарчи бунга арзимасангиз іам єзингизни баланд тутсангиз, сизни іурмат їилишаверади. Жамият, умуман айтганда, одамнинг їадрига унчалик етавермайди. «Бошїалар нима деркин», деган гап унга ягона меъёр. Жон саїлаш іиссиёти – яккаю ягона мезони. Фалончи аёл шаънига доў туширмадимикин? Бундан маълумки, фаїат саноїли одамларгина аіён-аіёнда мустаїил равишда єз фикрларини айтишга їодирдирлар.

Женни єзини баланд тутишга уринмасди іам унда єзини аямасликдай туўма хислат бор эди. Єзни ёмонликдан асрашга кємаклашадиган худбинлик деган нарсани унга єргатишнинг єзи бєлмасди.

Одамнинг улўайиши їийинчилик пайтларида, айниїса, яїїол кєзга ташланади. У куч-їувватга тєлиб, иїтидори ортганини сезади. Биз чатої иш їилиб їєймайлик деб їалтираб турсак-да, улўаяверамиз. Бизни иліом їийновлари йєлга солади. Табиат іеч кимдан юз єгирмайди. Биздан мабодо муіит ёки жамият юз єгирса іам барча нарсалар билан иноїликча їолаверамиз. Табиатинг баўри кенг. Шамол билан юлдузлар – сенинг дєстларинг. Саховатли ва сезгир бєлсанг бас – бу буюк іаїиїатни тушуниб етасан. Буни эітимол мураккаб формулалар тимсолида эмас, балки билимнинг моіиятидан иборат бєлган їувонч ва хотиржамликда кєрарсан. Хотиржам бєлсанг доноликка іам эришасан. Женни уйидан нари кетмасиданої Басс унга етиб олди.

– Саватингни менга бер-чи, – деди Басс. Женнининг іаяжондан тили сєзга келмаётганини кєриб, їєшимча їилди: – Сенга їаердан хона топишни билсам керак. Басс Женнини шаіарнинг єзларини іеч ким танимайдиган жанубий їисмидаги бир кампирнинг уйига олиб борди. Бу кампир Басс іозирда ишлаётган магазиндан яїинда насияга девор соати олганди. Басс кампирнинг пулга муітожлигини ва хонасини ижарага їєймоїчилигини биларди.

– Хонангиз бєшми? – деб сєради Басс єша хотиндан.

– Іа, – деди Женнига бошдан-оёї тикилиб.

– Синглимга ижарага беролмайсизми уни? Биз бошїа шаіарга кєчаётувдик, синглим іозирча боролмайди.

Кампир рози бєлди, Женни эса ваїтинча бошпанадан тинчиди.

– Сен хафа бєлма, – деди Басс синглисига жонидан ачиниб, – іаммаси яхши бєлиб кетади. Ойим іам хафа бєлмасин деди. Эртага отам ишдалигида уйга боргин.

Женни боришга ваъда берди. Басс яна унча-мунча далда берди-да, Женнининг овїатини іам кампирнинг бєйнига їєйиб, хайр-маъзур їилди.

– Мана энди, іаммаси жойида, – деди у эшикка етганда. – Іаммаси яхши бєлади. Хафа бєлма. Мен кетишим керак, эртага эрта билан кириб єтаман.

Басс кетди. Кєнгилсиз хаёллар энди уни кєпдан ташвишлантирмасди. Нега деганда синглисини чиндан іам айбдор іисоблаётган эди-да, ахир. Бу нарса (гарчи Женнининг маъюс ва паришон тортиб їолганини кєриб турган бєлса-да) йєл-йєлакай сєраб-суриштирганидан іам аён эди.

– Нимани деб шунгача бординг? – дея суриштирганди у. – Нима їилаётганингни аїалли бир марта єйлаб кєрдингми єзи?


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 | Следующая
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации