282 000 книг, 71 000 авторов


Электронная библиотека » Хамиджон Хомидий » » онлайн чтение - страница 13

Читать книгу "Тасаввуф алломалари"


  • Текст добавлен: 27 апреля 2024, 21:40


Текущая страница: 13 (всего у книги 21 страниц)

Шрифт:
- 100% +

47. ШАЙХ МАЖИДУДДИН БАҒДОДИЙ

Мажидуддин Абу Саъид Шараф ибн Муайяд ибн Абулфатҳ Бағдодий Хоразмнинг Бағдодак қишлоғида 545/1150 йилда аслзодалар хонадонида дунёга келган. Хоразмшоҳ Такаш унинг акасидир. Мажидуддин замонасидаги барча билимларни эгаллаб, ўз даврининг машҳур табиби даражасига эришган.

Мажидуддин Абу Саъид Абулхайр мақбарасини зиёрат қилган. Шу лаҳзадан бошлаб руҳиятида илоҳий қудрат зуҳур этган. Шайх Нажмуддин Кубродан тариқат таълимини ўрганади ва ўн беш йил Ҳақ йўлини топишда риёзатлар чекади. Олий мартаба ҳосил қилиб, буюк мақомларга қадам қўйган Мажидуддин Хоразм диёрининг «Шайх улмашойихи» даражасига эришади.

Тазкираларда Мажидуддиннинг каромату фасоҳати ҳақида ҳикоят ва ривоятлар ёзиб қолдирилган. Шайх Мажидуддин Хоразмшоҳ ғазабига учраб, сувга чўктириб ўлдирилган. Бунинг сабаби турлича талқин этилади. Хоразмшоҳ сўфийларга, айниқса, сунний мазҳабдаги шайхларга терс қарагани ҳам сабаб бўлиши мумкин. «Равзат ул-нишон» китобида ёзилишича, Мажидуддин Бағдодий билан Шайх Фахруддин Розийнинг орасида жиддий келишмовчилик юз берган. Натижада Розийнинг шикояти билан Хоразмшоҳ Бағдодийни сувга ғарқ этган. Абдураҳмон Жомий бу фожиа сабабини оилавий можароларга боғлайди. Мажидуддин ўз даврининг Юсуфи бўлган. Унинг ваъзларида Муҳаммад Хоразмшоҳнинг онаси Туркон хотин ҳам қатнашган. Фитначилар малика ва шайхнинг муҳаббати ҳақида ғийбат қилишиб, султонга хабар беришган. Хоразмшоҳнинг мастлигидан фойдаланган душманлар ўз мақсадларига эришиб, Мажидуддинни сувга чўктириш ҳақида фатвони қўлга киритадиларки, ўз мухолифларини пинҳона йўқ қилиш, халқ ғазабидан қўрқиб манфур ишларини қора тунда амалга ошириб, гуноҳкорни сувга чўктириб, ўлдириб юбориш Хоразмшоҳларнинг анъанавий қасос тури бўлган.

«Насойим ул-муҳаббат»да воқеа тафсилоти қуйидагича талқин этилган: Мажидуддин Бағдодий дарвешлар билан ўтирганда бехудлик ҳолати юз бериб, «Биз ўрдак тухумлари эдик, шайхимиз Нажмуддин товуқ эди, бизни очди, биз дарёга қараб йўл олдик, у эса қирғоқда қолди» дейди. Бу сўзлардан воқиф бўлган Нажмуддин Кубро хафа бўлиб, «ўша сувда ғарқ бўлиб ўл» деб, Мажидуддинни дуоибад қилади. Кўп ўтмай Хоразмшоҳ Мажидуддинга ғазаб қилиб, Амударёга чўктириб ўлдиришга фармон беради. Воқеадан хабар топган Нажмуддин Кубро Хоразмшоҳдан ранжийди. Хоразмшоҳнинг ҳалокати, мўғулларнинг бостириб келиши ва обод шаҳарлар вайрон қилинишини қалб кўзи билан кўради. Хоразмшоҳ қилган ишидан пушаймон бўлиб, туҳфалар билан Шайх Кубро ҳузурига кечирим сўраб келганда, Шайх Кубро: «Энди кеч бўлди, фарзандим Мажидуддин қони жамики эл-авлодинг, мол-мулкингни берганингда ҳам ювилмайди, қонни қон ювади» деб шафқат қилмайди. Бу каромат тезда содир бўлади ва Хоразм вайрон бўлади, Хоразмшоҳнинг ҳеч бир авлоди тирик қолмайди6565
  Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 293-бет.


[Закрыть]
.

Мажидуддин Бағдодий истеъдодли насрнавис ва шоир бўлган. Унинг «Рисолайи сафар», «Туҳфат ул-барара», «Панднома», «Ижозати Розийиддин Али Лоло» номли диний-ахлоқий ўгитлари ва сўфиёна рубоийлари мерос қолган.

* * *
 
Шаме аст руҳи хуби ту парвона манам,
Дили хеш ғами ту аст ва бегона манам.
Занжири сари зулфи ту дар гардони туст,
Дар гардони ман фиганки девона манам.
 

(Сенинг гўзал юзинг шамдир, мен парвонаман, кўнглимда сенинг ғамингу бегонаман. Сочларинг занжири сенинг гардонингда, уларни гардонимга сол.)

* * *
 
Аз шабнами ишқ хоки одам гул шуд,
Сад фитнаву шўр дар жаҳон ҳосил шуд.
Сад ништари ишқ бар раги рух заданд,
Як қатра аз она чакид ва номуш ақл шуд.
 

(Ишқ шабнамидан инсон хоки гул бўлди, жаҳонда юз фитна-ю ғавғо қўпди. Инсон руҳига юз ишқ наштарини санчдилар. Ундан тўкилган бир қатра қоннинг номи кўнгил бўлди.)

* * *
 
То жоним бор – бўлай сенинг посбонинг,
Манзилу макон менга азиз остонинг.
То бир куни содиқ итларинг зумрасида,
Олсанг мени тилга, бас, бу жон қурбонинг.
 
* * *
 
Сўйла, эй кўнгил, англамиш асрорини ким?
Сўйла, эй қулоқ, тингламиш гуфторини ким?
Кўрсатса-да маъшуқ кеча-кундуз ҳуснин,
Сўйла, эй нигоҳ, илғамиш дийдорини ким?
 
* * *
 
Дунёси тугаб, қоронғулик келса сиқиб,
Бошлар кўтарилганда мозорларни йиқиб.
Бечора шаҳид таним ҳам ўз қонига ғарқ,
Тўзони қиёмат ичра келмасми чиқиб…
 
* * *
 
Ишқ йўлида ким бошни фидо деб билмас,
Мот этмаса ушшоқни – ўшал комилмас.
Кўйингда ани рутбаси бўлмас кишининг,
То бошдин-аёқ амалларингни қилмас.
 
* * *
 
Ишқ олди мендан дилни ҳам, дунёни ҳам,
Ақлим-ку йўқ эрди, қўймади савдони ҳам.
Дедим: дилу дунё бўлмаса, дин бордир,
Ўлим сели оқизди-ю кетди они ҳам…
 
* * *
 
Жон ичра ишқингни ниҳон қилганман,
Дардингни севиб, маҳрами жон қилганман.
Дунё ғамидан кечмаса, бу дил бирлан
Сен ҳақда мусоҳиба қачон қилганман?!
 
* * *
 
Эй ўзини ишқ ичра билгувчи якто,
Таъна этма кўриб тириклигимни, зеро.
Мавжудлигим ишқ туфайли, жонни этдим –
Ул ёрни мушоҳада қилай деб пайдо6666
  Муҳаббат тароналари. Рубоийлар. Форс тилидан Э. Очилов таржимаси. – Т.: «Шарқ», 2005. 179–184-бетлар.


[Закрыть]
.
 

48. ШАЙХ САЪДУДДИН ҲУММУЙИЙ

Муҳаммад Муъайяд ибн Абу Бакр Абулҳасан ибн Муҳаммад Саъдиддин Ҳуммуйий XIII асрда Хуросонда туғилган. Ҳуммуйий ҳол ва риёзат эгаси эди. Қосён тоғи этагида бир муддат яшаган. Умрининг йигирма беш йилини саёҳатга бағишлаб, Шом, Хоразм, Ироқ шаҳарларини кезиб, машойихлар билан суҳбатлашган, маърифий баҳсларда иштирок этган.

Азизиддин Насафийга тасаввуфдан сабоқ берган. Саъдиддин Ҳуммуйий Садриддин Кўнявий билан суҳбат қурган. Хуросонга қайтгач, Ҳуммуйий ижод билан жиддий шуғулланиб, «Сажанжал ул-арвоҳ», «Сакинат ус-солиҳийн», «Маҳбуб», «Ал-мисбоҳ фит-тасаввуф», «Маҳжуб ал-муҳиббийн ва матлуб ал-восилийн» каби рисола ёзган. Ҳуммуйий араб ва форс тилида шеър ёзиб, ислом тарихи, тасаввуф назариясини ўзига хос содда, ҳаммабоп услубда баён этган. Ҳуммуйийнинг рубоийлари, айниқса, халқ орасида кенг тарқалган.

Саъдиддин Ҳуммуйий 650/1252 йилда 63 ёшида вафот этган. Муборак қабри Хуросоннинг Баҳробод кентида.

* * *

Абдулризо Сайф деди:

– Саъдуддиннинг энг мўътабар ва нозик фикрлари Насафийнинг асарларида акс этгандир.

* * *

Саъдуддин Ҳуммуйий деди:

– Эй қалбим сурури, кўзимнинг нури, сен билан қалбим саҳарда уйғонди. Муножот қилиб, дилу жон билан айтдим: Эй ой юзлигим, вужудим сендадир. Сен менинг кўзимда6767
  Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 295-бет.


[Закрыть]
.

* * *
 
Гар бо ғами ишқ созкор ояд дил,
Бар маркаби орзу савор ояд дил.
Гар дил набуд кужо ватан созад ишқ,
Вар ишқ набошад ба чик ор ояд дил.
 

(Ишқ ғамига саркор бўлсин дил, орзу отига минсин дил. Дил бўлмаса, ишқ қаерни ватан қиларди, агар ишқи бўлмаса, нега керакдир дил.)

* * *
 
Касе нестки ў шефтаи рўи ту нест,
Саргашта чу ман дар шикани мўи ту нест.
Гўянд биҳишти жовидон хуш бошад,
Донам беҳ яқинки хуштар аз рўи ту нест.
 

(Сенинг жамолинг мафтуни бўлмаган кимса йўқ, сочинг жингалаги учун мендек саргардон йўқ. Мангу жаннат яхшидир дейишади, аниқ биламанки сенинг юзингдан гўзал нарса йўқ.)

* * *
 
Кўнглим ичию ташида пинҳон ўша ёр,
Жисмимдаги жон, томирдаги қон ўша ёр.
Бир ерга сиғарми сира куфру иймон,
Бу жону кўнгил тахтида султон ўша ёр.
 
* * *
 
Гул мавсумида бодаи гулранг, хушдир,
Най нола қилиб, чекса фиғон чанг, хушдир.
Сен ёрни кўриб, дил шод қилсанг, хушдир,
Душман бўлса ғуссада дилтанг, хушдир.
 
* * *
 
Гар жумла жаҳонни билсанг ўзингга яқин,
Бу жумла жаҳонда Ҳақни кўргунг яширин.
Бу жумла жаҳон бору йўғинг кўзгусидир,
Кўз очма Худодан ўзгани кўрмоқ учун.
 
* * *
 
Эй булбули маст, мунча фиғон, роз қиласан?
Ишқ оламида намунча парвоз қиласан?
Сен ёр юзини кўрган эмассан, билдим,
Йўқса мендек сабрни ҳамроз қиласан.
 
* * *
 
Бир ўзгача борлиқ бу сенинг борлиғинг,
Бир ўзгача хумморлик хумморлигинг.
Бир ўзганинг енги эканига қўлинг,
Ўйлаб қарасанг, ортади иқрорлигинг.
 
* * *
 
Ҳеч қилма гумон – яхши-ю ёмон Ўзидан,
Асли гуноҳу савоб-да ҳар он Ўзидан.
Ринд аҳли сурони, муғлар ғаввоси,
Майхонаю масжиддаги исён Ўзидан6868
  Саъдуддин Ҳамавий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 166‒169-бетлар.


[Закрыть]
.
 

49. ПАҲЛАВОН МАҲМУД ПУРЁРВАЛИЙ

Паҳлавон Маҳмуд Пурёрвалий 645/1247 йилда Хива яқинида пўстиндўз оиласида дунёга келган. Кўҳна Урганч ва Хива мадрасаларида таълим олган. Барча билимларни пухта эгаллаш билан бирга, жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланган. Миллий кураш қоидаларини ўрганган. Йигитлик палласидаёқ кураги ерга тегмаган баҳодир, нозик дидли шоир сифатида шуҳрат қозонган. Паҳлавон Маҳмуд Шарқнинг деярли барча мамлакатларида бўлиб, мусобақаларда қатнашган. Тушган инъом-эҳсон, соврин ва мукофотни бева-бечораларга улашиб, ўзи ота касби пўстиндўзлик билан кун кечирган.

Алишер Навоий Паҳлавон Маҳмудни «табъи ҳам хўб эрмиш ва назм айтур эрмиш» деб зикр этган. Унинг панднасиҳат билан йўғрилган рубоийлари жавонмардликни тариқатнинг бир бўлаги сифатида қараб, инсон ахлоқини поклаш, меҳр-шафқат, ҳиммат, кечиримлилик, мардлик, олийжанобликка даъват этади. Паҳлавон Маҳмуд фикрича, ўз меҳнати билан қаноатда яшаш афзал, қаноат ҳимматнинг пойдеворидир. Иқтисодий қийинчилик ва сиёсий низолар халқнинг маънавий бузилишига, жамиятда ахлоқий нуқсонларнинг кўпайишига замин яратади, агар инсон ўз замони ҳақида жон куйдирмаса, уни инсон деб ҳисоблаб бўлмайди.

Паҳлавон Маҳмуд кураш сирларини мукаммал ўрганган ва курашда куч-қувватнинг эътибори йўқлиги, ҳайвонларда кўп бўлса ҳам, илму дониш фақат инсонга хослиги, билимсиз куч адолатсиз шоҳ каби, қуввати йўқ илм адолатли, лекин лашкари йўқ шоҳ каби бўлишини эътиборга олиб, муваффақиятга эришишнинг йўли билим ва куч уйғунлигида деб ҳисоблаган ва шогирдларига ҳам шундай таълим берган.

Паҳлавон Маҳмуднинг авлиёликда олий мақомга эришишининг сабаби унинг Ҳиндистонда бир бева аёлнинг ўғлига курашда атайлаб енгилиши ҳамда шикорда Ҳинд подшосининг филини ўлимдан қутқариши билан боғлиқ. Кураш тушаётган Паҳлавон Маҳмуд ўз нафсини енгиб, файз олами билан боғланади ҳамда «басират кўзи очилиб, пардалар кўтарилади, ҳақиқат офтоби чарақлайди, ўз мақсади талабига эришади» ва унга «Пурёрвалий» лақаби берилади.

Паҳлавон Маҳмуд замондошлари Рудакий, Ибн Сино, Умар Ҳайём анъаналарини давом эттириб, форсий тилда рубоийлар битган. «Пурёрвалий», «Қитолий» тахаллусини қўллаган. Шоир чин инсоний севгини бетакрор нозикликда тасвирлаб, янги бадиий-тасвирий воситалар ишлатган. Зулм-зўравонлик, тамагирлик, пасткашлик, риёкорлик каби иллатларни қоралаб, тўғрилик, ҳалоллик, инсонпарварлик, мардлик ва маърифатни олқишлаган. Кишиларни дўстликка, ҳушёрликка, илм ўрганишга даъват этиш билан бирга, замонасидаги тенгсизлик, жабр-ситамдан шикоят қилган. Шунингдек, ишқ-муҳаббат, ирфоний маърифат, жавонмардлик ғоясини тарғиб қилган.

Паҳлавон Маҳмуд 726/1325 йилда Хоразмда вафот этган. Қабри Хивада.

* * *

Паҳлавон Маҳмуд Деҳлига саёҳат қилган. Машҳур полвоннинг ташрифи султонни бефарқ қолдирмайди ва уни ёш сарой полвони билан кураш тушишга таклиф этади. Маҳмуд бу илтифотни рад этади. Ўз марҳамати қабул қилинмаганини эшитган султон ғазаб отига минади. Мулозимлар бу хабарни Маҳмудга етказиб, курашда иштирок этишини ўтиниб сўрайдилар. У розилик берди. Маҳмуд ҳамиша улуғлар мозорини зиёрат қилган. Ўша кеча шаҳардаги қабристонни зиёрат қилиб юрса, бир аёл эрининг қабрини қучоқлаб: «Эй Худо, икки болам ва эримни олдинг, эртанги кун майдонда ёлғиз ўғлимнинг қўлини баланд қилгин» деб нола чекаётган эди. Маҳмуд унинг султон саройидаги паҳлавоннинг онаси эканини англайди.

Эртаси кун кураш майдонида Маҳмуд ўзини ғоятда заиф қилиб кўрсатади. Ёш баҳодир икки-уч даврадан кейиноқ Маҳмудни чирпирак қилиб кўтариб уради. Султон бу ғалаба шарафига катта зиёфат беради. Зиёфатдан сўнг султон бошчилигида аркони давлат, барча хизматкорлар, меҳмонлар филларга миниб ўрмонга овга боришади. Чангалзорлар орасидан кетаётганда султон тахтиравони ўрнатилган фил ботқоққа ботиб колади. Хизматкорлар кўп уринишиб, филни ботқоқдан чиқаза олишмайди. Паҳлавон Маҳмуд хизматкорларга филнинг олдинги оёқлари орасини ковлаб бўшатишни буюради. Бўшлиққа катта кундани ташлайдилар. Маҳмуд кунда устига тушиб, филнинг оёқлари орасига елкасини қўйиб, бир зўр билан икки оёғини ботқоқдан бўшатади. Фил ўзини ўнглаб, ҳалокатдан қутулади.

Ҳамма Паҳлавон Маҳмуднинг кудратига офаринлар айтади. Овдан сўнг султон Паҳлавон Маҳмудни ҳузурига чорлаб сўради:

– Кеча майдондаги заифлигингиз билан бугунги жасоратингизни қандай тушунса бўлади?

Паҳлавон Маҳмуд деди:

– Эй олийҳиммат султон! Бу йигит бир беванинг ягона фарзанди. Истиқболи порлоқ паҳлавон, лекин ҳали тажрибасиз. Мен билан олишиб, майиб бўлиб, умри зомин бўлишини истамадим. Аммо сиз ғазабланганингиздан сўнг кураш тушишга розилик бердим.

Султон деди:

– Тиланг тилагингизни, нима истасангиз муҳайё қиламан.

Паҳлавон Маҳмуд деди:

– Менга ҳеч нарса керак эмас. Зиндонда 200 дан ортиқ юртдошларим асир экан, ўшаларни озод қилсангиз, рози бўлсангиз ватанимга олиб кетсам.

Султон Паҳлавон Маҳмудга от-улов, сарполар бериб, асирларни ҳибсдан бўшатди. Маҳмуд ватандошлари билан Хоразмга қараб йўл олди.

* * *
 
Биҳишту дўзахат бо туст дар пўст,
Чаро берун зи худ мечуйи эй дўст.
Агар ту хўйи хеш дори баҳри кор,
Аз он хўят биҳишт ояд падидор.
Ва гар хўйи бадат андар рабояд,
Аз он чуз дўзахат чизе наояд.
Забони ту калид, онро нигоҳ дор,
Биҳишту дўзахатро як калид аст.
Калиди инчунин ҳаргиз ки дидаст,
К-з-ў гаҳ гул дамад дар боғ ва гаҳ хор.
Гаҳе жаннат гушояд з-ў, гаҳе нор.
Забонатро калиди ҳам чунон дон,
Бад-он к-ат орзу бошад ба гардон.
Дар ин олам мазан аз неку бад дам,
Гаҳ ҳам Иблис мебояд ҳам одам.
 

(Жаннату дўзахинг сенинг терингдадир, эй дўст, нега ўзингдан ташқаридагини қидирасан. Агар сен ўз хоҳишингни ишга солсанг, ўша хоҳишингдан жаннат пайдо бўлади. Мабодо бад хоҳишинг ҳаракатга келса, ундан дўзахдан бошқа нарса пайдо бўлмайди. Сенинг тилинг калитдир, уни асра, бундай очқуни киши ҳеч кўрмаган. Ундан боғда гоҳ гул унар, гоҳ тикан, гоҳ жаннат очиладир, гоҳ олов. Тилингни барчанинг калиди бил, бўйнингдаги барча орзуни ундан бил. Бу оламда яхшию ёмондан асло гапирма, чунки гоҳ Иблис ва баъзан одам бўлишингга тўғри келади.)

* * *
 
Ҳар ёқдан ғам отган тошни кўраман,
Кўз очсам, чимирилган қошни кўраман.
Қачонгача поймол этиб фикримни,
Тизза кўзгусида бошни кўраман.
 
* * *
 
Эй ишқ, нечун ўтсанки, тутунинг йўқдир?
Эй ғам, не навосан – сира унинг йўқдир?
Эй ком, не ниҳолсанки, замининг йўқдир?
Эй айш, ўзи бормисан, тайининг йўқдир?
 
* * *
 
Уч юз Кўҳи Қофни туйса тун-кун бедор,
Дил билан кўкни бўяб чиқса зор,
Зиндонда азоб чекса-да юз йиллаб хор,
Нодон билан ўлтиришдан афзал минг бор6969
  Паҳлавон Маҳмуд / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар // Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 217‒232-бетлар.


[Закрыть]
.
 
* * *
 
Ўз нафсингга амир бўлгин амир, шунда мардсан,
Ўзгаларга бўлма ҳақир, шунда мардсан.
Йўқолганни тепиб ўтиш мардлик эмас,
Афтодага бўлсанг дастгир, шунда мардсан.
 
* * *
 
Кўнглим оппоқ, на кек, на кинам бор,
Душманим кўп ва лекин мен ҳаммага ёр.
Мевали дарахтман, ҳар бир ўткинчи –
Тош отиб ўтса ҳам менга бўлмас ор7070
  Паҳлавон Маҳмуд. Рубоийлар / Нашрга тайёрловчи Тўхтасин Жалилов. Форсийдан Т. Жалолов, М. Муинзода, А. Боқир, И. Улфат, Васфий таржималари. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. 41-бет.


[Закрыть]
.
 

50. ШАЙХ НАЖМУДДИН РОЗИЙ

XIII асрдаги ирфоний билимларнинг донишманди ва шоирларидан бири кўҳна Рай шаҳрида таваллуд топган Шайх Нажмуддин Розий ал-Маъруф би-Доядир. Нажмуддин Хоразмга келиб, Марв ҳамда Урганч мадрасаларида ўқиган. Нажмуддин Куброга мурид тушиб, унинг қўлидан хирқа кийган.

Нажмуддин Розий мўғуллар истилоси даврида Кўнияга ҳижрат қилиб, Жалолиддин Румий ва Садриддин Кўнявий суҳбатларида бўлади. Розий Кўнияда уч йил истиқомат қилади.

Кўнияда илмий ижод билан шуғулланган Нажмуддин Розий «Ақл ва ишқ» асарини замонасининг ҳукмдори Кайқубодга, «Мармизот» асарини Баҳромшоҳнинг ўғли Довудга тортиқ қилган.

Нажмуддин Розий Арзирумдан 35 фарсах узоқликдаги Арзинжон шаҳрига йўл олади. Арзинжонда халқ шайхни яхши қабул этмайди. Нажмуддин Розий Арзинжондан Бағдодга йўл олиб, умрининг охиригача шу ерда яшайди.

Нажмуддин Розий диншунос, тасаввуф назариётчиси сифатида ўзидан кейин катта илмий ва бадиий мерос қолдирган. Нажмуддин Розий «Марсод ул-ибод», «Баҳр ул-ҳақойиқ», «Мақомат ут-тоирийн», «Ат-тайр», «Суроҳ ул-қулуб», «Ақл ва ишқ», «Мармизот» каби рисолалар битган.

Нажмуддин Розийнинг «Рисолат ут-тайр» рисоласи маънавий ва лафзий санъатлар таърифи ҳамда таснифига бағишланган. Шайх Нажмуддин Розий нозикбин шеършунос, адабиёт назариётчиси, забардаст шоир бўлган. Унинг рисолалари таркибида, қўлёзма баёзларда ғазал, маснавий, қасида ва рубоий жанрларидаги бир қанча шеърлари мавжуд. Шоир асарларида илм-маърифат, ахлоқ-одоб, юксак инсоний фазилатлар, инсонни эъзозлашни тарғиб қилган.

Шарқ машойихларининг асосий хислатларидан бири ёмонликка яхшилик билан жавоб бериб, уларни яхши йўлга ҳидоят қила билиш, қалбига нур кирита олишдир. Нажмуддин Розий фикрича, яхшиларга яхшилик қилиш ҳамманинг қўлидан келади. Аммо душманига, ёмонларга яхшилик қилишнинг уддасидан ҳамма ҳам чиқавермайди.

Нажмуддин Розий рубоийларида ўзгача руҳ, бўлакча оҳанг ва нафосат барқ уриб, абадий ҳаёт фалсафаси бадиий мужассамлашгандир.

Нажмуддин Розий 654/1256 йилда Бағдодда вафот этган. Унинг қабри Жунайд Бағдодий, Сарий Сақатий мақбарасининг ёнида.

* * *

Нажмуддин Розий Кўнияда бир муддат имомлик қилган. Жалолиддин Румий, Садриддин Кўнявий ҳамда Нажмуддин Розий намозга турдилар. Нажмуддин Розий имомлик қилди. Ҳар икки ракаатда «Фотиҳа» сурасидан сўнг «Кофирун» сурасини ўқиди. Намоздан сўнг Жалолиддин Румий Садриддин Кўнявийга деди:

– Нажмуддин Розий «Кофирун» сурасини зоҳиран бирини сиз учун, иккинчисини мен учун ўқиди.

* * *
 
Душмани маро саодат ёр бод,
Дар жаҳон аз умр бархурдор бод.
Ҳар ки хоре мениҳад дар роҳи мо,
Хори мо дар роҳи мо гулзор бод.
 

(Душманимизга саодат ёр бўлсин, жаҳонда умридан барака топсин. Бизнинг йўлимизга ким тикан қўйса, бизнинг тиканимиз унинг оёғи остига ташланган гул бўлсин.)

* * *
 
Ҳар сабзаки дар канори жўй раста аст,
Гўёки зи хатти бинафша мўе раста аст.
То бар сари лола по баҳори наниҳи,
Ки он лола зи хоки лола рўе раста аст.
 

(Ариқ бўйидаги ҳар бир майса бинафша хатидан унган кокилга ўхшайди. Лола устига хорлиқ билан оёқ босмаким, у гул юзли гўзалларнинг тупроғидан унмиш.)

* * *
 
Мақсад асли вужуду жон ойнадир,
Ҳар икки жаҳонда хуш ҳамон ойинадир.
Бу ойинанинг ғилофи ҳар икки жаҳон,
Ҳақ ҳуснига кўнгил бегумон ойинадир.
 
* * *
 
Ёр ишқи менинг хаста дилимга дармон,
Ҳар турфа ҳою ҳавасга бермас имкон.
Бир дардки, бошимда азалдан бордир,
Тарк этмас абадгача у мени бир он.
 
* * *
 
Султонлари дунёнинг мудом чопгайлар,
Диндан бамисоли насиба топгайлар.
Куфр олди жаҳонни – кетди ислом қўлдан,
Бу ҳолни нима сабаб билан ёпгайлар?
 
* * *
 
Йўл мардларига ҳаёт берар бир ўзга жон,
Кўк қушларига бўлди тайин айри макон.
Ботин кўзи билан боқ – уларга бордир,
Ҳар икки жаҳонга ўхшамас сирли жаҳон.
 
* * *
 
Ишқ қон каби бор вужудни камраб олди,
Дилни бўшатиб, дардини унга солди.
Дўст олди эгаллаб жисму жонимни бутун,
Мендан бу жаҳон ичра фақат ном қолди.
 
* * *
 
Ким бўлса ғаним, бахти мудом ёр бўлсин!
Шодон яшаб, умридан миннатдор бўлсин!
Бизнинг йўлимиз узра тикан экса-да у,
Бизнинг тикан унга гулу гулзор бўлсин!
 
* * *
 
Ишқингда на шодлигим қолди, на ғамим,
Васлинг йўлида тенг бўлди тўю мотамим.
Биргина тажаллийинг нури қилди чунон,
На яхши-ёмон қолди-ю на кўру камим.
 
* * *
 
Тун келди – яна дўст ғами менга етди,
Ёш тўка-тўка кўз-да қуриди-кетди.
Дил қонига ботган мижжалар сих гўё,
Бошига жигар порасини тож этди.
 
* * *
 
Ошиқлар азал кунида маст келганлар,
Ишқ бодасидан аласт келганлар.
Ичгайлару май панд ўқимаслар асло,
Чунки улар асли майпараст келганлар.
 
* * *
 
Ўртар мендек шамни-да ҳижрон доғи,
Куйдиргаю йиғлатгай ишқ қийноғи.
Шамнинг боши яхшидир менинг бошимдан,
Чунки таратар зиё у зулмат чоғи.
 
* * *
 
Ҳақ ҳали Сурайёни яратмай турибоқ,
Жавзо буржи ичра камарбанд қурибоқ.
Шам қисмати куймоқ бўлди асли азал,
Боғлашди дилим ишқингга занжир урибоқ.
 
* * *
 
Биздан нима кўрган бўлсанг соямиз-эй,
Ҳар икки жаҳондан ўтади поямиз-эй.
Бўлди моясизлик бизнинг моямизда-эй,
Биз ўзгага доя, бизнинг у доямиз-эй7171
  Нажмуддин Розий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 191‒194-бетлар.


[Закрыть]
.
 

51. РОЗИЙИДДИН АЛИ ЛОЛО АЛ-ҒАЗНАВИЙ

Шайх Розийиддин Али Лоло Ғазнавий 572/1176 йилда дунёга келган. Илк таълимни отаси Шайх Саййиддан олган. Розийиддин Ҳаким Саноийнинг амакиваччаси эди.

Розийиддин ўн беш ёшида Шайх Нажмуддин Куброга шогирд тушган. Кубро топшириғи билан Ҳиндистонга бориб, ўша юртнинг буюк Шайхи Абу Ризо хизматида бўлган. Шайх Абу Ризо унга Муҳаммад (с.а.в.)нинг муборак тароқларини ҳадя этади. «Насойим ул-муҳаббат»да Розийиддин Лоло Ғазнавий Хуросонга келиб, Абу Яъқуб Имом Юсуф Ҳамадоний суҳбатига мушарраф бўлгани қайд этилган. Али Лоло Шарқда энг кўп шайх хизматида бўлган муридлардан ҳисобланади. У 124 аллома суҳбатида бўлиб, уларнинг қўлидан хирқа кийган.

Али Лоло Ғазнавийдан кўплаб илмий рисолалар, шеърлар мерос қолган.

Али Лоло Ғазнавий 641/1243 йилда Исфаҳонда вафот этган. Унинг мақбараси «Лоло гумбази» номи билан маълум ва машҳурдир.

* * *
 
Ишқ арчи басе хуни жигарҳо диҳадат,
Майхўр чу садафки ҳам гуҳарҳо диҳадат.
Ҳар чаид бори ишқ боре аст азим,
Чун шоҳ бикаш борки борҳо диҳадат.
 

(Ишқ кўп жигар қонини талаб қилади, ичавер, у шундай садафки гавҳарлар беради. Ишқ юки оғир юк бўлса-да, бир шохини тортсанг, кўп мева беради).

* * *
 
Минг жон ила бу дил харидорингдир,
Минг дил ила бу жон гирифторингдир.
Йўқ сабру ҳаловати висолинг излаб,
Ҳар бир кишининг орзуси дийдорингдир.
 
* * *
 
Ишқ гарчи жигар-бағринг эзиб, қон қилгай,
Кўксингни садафдек дурга кон қилгай.
Ишқ юки оғир, лекин кўтарсанг шохдек,
Шохларни унинг меваси ларзон қилгай.
 
* * *
 
Зикр этдими дилга, унга дард ҳам етади,
Дил дарди мардни яна ҳам мард этади.
Ҳақ ишқи ўтида ўзи ёнгай, аммо,
Дўзахни у бошқалар учун совутади.
 
* * *
 
То Ҳақ нури бошинг узра сочилмас,
Дил йўли сенинг учун сира очилмас.
То турна каби айламасанг дил зикрин,
Дил чашмасидан бўғзингга ҳеч сув келмас7272
  Розийиддин Али Лоло / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 158-бет.


[Закрыть]
.
 

Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 | Следующая
  • 0 Оценок: 0


Популярные книги за неделю


Рекомендации