Читать книгу "Тасаввуф алломалари"
63. МАВЛОНО ЯЪҚУБ ЧАРХИЙ
Нақшбандийлик тариқатининг фидойи тарғиботчиларидан бири, тасаввуф алломаси, Баҳоуддин Нақшбанднинг севимли шогирди Яъқуб Чархийдир.
Яъқуб ибн Усмон Чархий Ғазна шаҳри яқинидаги Чарх қишлоғида тахминан 765/1363 йилда таваллуд топган. Унинг отаси Маҳмуд ибн Маҳмуд замонасининг обрўли муллоларидан бўлган ва бир неча вақт Шерозда яшаган9797
Абдуррофеъ Ҳақиқат. Ирфон ва Орифони Эроний. Теҳрон, 1998. 404-бет.
[Закрыть].
Яъқуб Чархий дастлабки тарбияни оила муҳитида олгач, Ғазнада, сўнг Ҳиротда таълим олган. Тасаввуф илмини ўрганиш учун Бухорога келган. Хожа Баҳоуддин Нақшбанд билан учрашиб, унинг хизматига кирган. Яъқуб Чархий зикр айтиш («вуқуфи ададий») қоидасини тез фурсатда ўзлаштирган. Унинг маънавий камолотида Хожа Алоуддин Атторнинг ўрни беқиёсдир. Яъқуб Чархийнинг истеъдодига юксак ишонч билан қараган Хожа Баҳоуддин Нақшбанд иршод бериб, «мендан нимаики сенга етган бўлса, бошқаларга етказ» деб Чағониёнга, халқни ҳақ йўлига даъват қилишга юборган. Яъқуб Чархий умрининг охиригача нақшбандия ғояларини тарғиб қилган.
Зоҳирий ва ботиний илмларда тенгсиз Мавлоно Яъқуб тасаввуф, фиқҳ ва тафсир ва давлатчилик масалаларига оид «Тафсири Чархий», «Рисолаи унсия», «Рисола дар илми фарозия», «Рисола дар ақоид», «Ар-рисолат ал-абдолия», «Рисола фил ҳисоб вал фаройиз», «Рисола дар сийрати Муставафия ва тариқаи мустақамия», «Шарҳи асмоуллоҳ», «Мухтасар дар баёни силсилаи Нақшбандия», «Шарҳи навади нуҳ ном» каби рисолалар ёзган. Унинг назмда битилган «Фаройизи манзума» асари унинг нозиктаъб шоир эканидан далолат беради.
Яъқуб Чархий Хожа Аҳрор Валийнинг тариқат пиридир.
Мавлоно Яъқуб Чархий 851/1447 йилда Ҳисорда вафот этган. Қабри ҳозирги Душанбе шаҳри яқинидаги Ҳалғатўда қишлоғида.
* * *
Абдураҳмон Жомий ҳикоя қилишича, Яъқуб Чархий деди:
– Азизлар суҳбатига келган толиб Хожа Аҳрордек келиши керакки, ёғ ва пиликдан чироғ муҳайё қилинган, фақат унга гугурт чақиш лозим.
* * *
Чу ғуломи офтобам ҳама зи офтоб гўям,
На шабам, на шабпарастам, ки ҳадиси хоб гўям
(Мен қуёшнинг ғуломиман, доимо қуёшдан гапираман, тун ҳам эмасман, тунни улуғловчи ҳам эмасман, туш таъбирини гапирсам.)
* * *
Гавҳар тилаган бир куни конга етади,
Васл орзулаган оромижонга етади.
Бас, мендан эшит бир ҳаётий ҳикматни:
Ўқ йўлдан адашмаса, нишонга етади9898
Яъқуб Чархий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар // Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 326-бет.
[Закрыть].
64. МАҲМУД ШАБУСТАРИЙ
XIII асрнинг охири ва XIV асрнинг бошларида яшаб ўтган шоир ва файласуф Саъдиддин Маҳмуд ибн Аминиддин Абдулкарим Маҳмуд Шабустарий 650/1252 йилда Табриз яқинидаги Шабустар қишлоғида дунёга келган. Илк таълимни Табризда олгач, илм истаб Озарбайжонга борган ва ўз даврининг машҳур машойихларидан дарс олган. Эроннинг кўплаб шаҳарлари, Хуросон, Миср, Шом, Ҳижоз каби ўлкаларда бўлиб, замонасининг улуғ зотлари суҳбатига етишган. Зоҳирий ва ботиний билимларда юксак мақомларга эришган. Султон Маҳмуд Худованд ҳамда Абу Саъид Баҳодурхон ҳукмронлиги даврида Маҳмуд катта шуҳрат қозонган. Гарчи олим замонасининг машҳур шайхлари Баҳоуддин Яъқуб Табризий ҳамда Яминиддин Табризийлар қўлида тарбияланиб, таҳсил кўрган бўлса ҳам, тез орада ислом ва тасаввуфнинг буюк назариётчи донишманди бўлиб танилган. Замонасининг буюк шахслари, илм-адаб аҳли Маҳмуд Шабустарий мажлисларида бўлиб, ислом назарияси, фалсафа ҳамда тасаввуфга доир масалалар бўйича савол-жавоб, баҳслар уюштиришган.
Шабустарий бир неча вақт Кирмонда яшаб, шу ерда оила қурган. Фарзандли бўлган. Кейинчалик ерли аҳоли унинг авлодларини «Хўжалар» деб алоҳида эҳтиром қиладиган бўлишган. Ҳаётининг сўнгги йилларини Табризда ўтказиб, 720/1320 йилда шу ерда вафот этган.
Маҳмуд Шабустарий Абу Ҳомид Ғаззолийнинг «Минҳож ул-обидийн» асарини араб тилидан форс тилига таржима қилган. Шеърларини йиғиб, катта девон тузган. Шабустарий тасаввуф маърифати ва ҳақиқатлари мужассам этилган «Гулшани роз», «Саодатнома», «Шаҳиднома», «Миръот ул-муҳаққиқийн» («Орифлар кўзгуси»), «Ҳаққ ул-яқин», «Минҳож ул-обидийн» («Тақводорлар йўли») каби асарлар муаллифидир.
Тасаввуф назарияси ва амалиётидан баҳс юритувчи минг байтдан зиёд бўлган «Гулшани роз» маснавийси Амир Саййид Ҳусайний (Шайх Шиҳобуддин Умар Суҳравардийнинг халифаси Шайх Баҳоуддин Мўлтонийнинг хосларидан бўлган)нинг ўнта саволига жавоб тарзида яратилган.
«Гулшани роз» Шарқда энг кўп тарқалган маснавийлардан бўлиб, унга Камолиддин Ҳусайн Ардабилий, Доий Шерозий, Муҳаммад ибн Яҳё ибн Лоҳижий, Музаффариддин Али Шерозий, Идрис ибн Ҳисомиддин Бадлисий, Шайх Неъматуллоҳ Валий шарҳ битишган. «Гулшани роз» қуйидаги байтлар билан бошланади:
Ба номи онки жонро фикрат омўхт,
Чароғи дил ба нури жон барафрўхт.
* * *
Зи фазлаш ҳар ду олам гашт равшан,
Зи файзаш хоким одам гашт гулшан.
(Жонга бадан бахш этган, дил чироғини жон нури билан равшан этган, фазлидан икки олам ёришган, файзидан одам хоки гулшанга айланган (ул) зот номи билан.)
Маҳмуд Шабустарийнинг уч минг байтдан иборат «Саодатнома» маснавийси шоирнинг турли ўлкалардаги саргузаштларига бағишланган. «Саодатнома» панднома характеридаги маснавий бўлиб, шоирнинг ўзи ҳамсуҳбат бўлган буюк шахсларнинг олийжаноб, ибратомуз хислатлари тасвирланган. Шунингдек, Табризда фаолият кўрсатган беш нафар машҳур сўфийларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳам назм ипига терилган.
Маҳмуд Шабустарийнинг орифона шеъриятидаги сеҳрангиз мазмун ва жозиба махсус таҳлил ва тадқиқотларни талаб қилади. Шабустарий ижодини ўрганишда Зиёвуддин Сажжодий ҳамда Абдуррофеъ Ҳақиқатнинг хизматлари катта.
* * *
Хушо он дамки мо бехеш бошем,
Ғаним мутлақу дарвеш бошем.
На дин, на нақл, на тақви, на идрок,
Фитода масту бехуд бар сари хок.
Чу рўят дидиам ва хўрдам аз он май,
Надонам то чи хоҳад шуд пас аз вай.
Пас аз ҳармастие бошад хуморе,
Дар ин андеша дили худ гашт боре.
Ҳар он чизеки дар олам аён аст,
Чу аксе зи офтоби он жаҳон аст.
Жаҳон чун зулфу хату холл ва обрўст,
Ки ҳар чизе ба жои хеш накўст.
Сифоти Ҳақ таоло лутфу қаҳраст,
Руху зулфи бутонро зи он ду баҳр аст.
(Ўзимиздан кетган дам яхши, мутлоқ бою дарвеш бўлганимиз яхши. Дин, ақл, тақво ҳамда идрокни йўқотиб, масту беҳуд тупроқда ётганимиз яхши. Зинг кўриб, ундан соғар ичдим, ундан сўнг нима бўлганини билмадим. Ҳар мастликдан сўнг хумор тутади, ана шу андеша билан бағрим эзилади. Оламда аён ҳар бир нарса у олам офтобининг акси янглиғдир. Бу жаҳон зулф, хат, ҳол ва қошдекдир. Ҳар бири ўз ўрнида яхшидир. Аллоҳнинг сифати лутфу қаҳрдан иборат бўлиб, гўзалларнинг юзу зулфи ана шу икки баҳрдандир. Мендан жингалак сочлари ҳадисини сўраб, Мажнун занжирини тебратманг.)
* * *
Йўқ, ишқ ўтидан ўзгаси дилда сира ҳам,
Йўқ юзидан ўзга тунни ёритувчи шам.
Шод бўлмаса дил агар бирор кун ғамидан,
Умримдан ўчиб кетсин ўшал кун чинакам.
* * *
Майхонада на кўзаю на жом қолди,
На бошу на сўнг маълуму на ком қолди.
На пиру на таркидунёчи зоҳид бор,
Майхонаю масжиддан фақат ном қолди9999
Маҳмуд Шабустарий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 233-бет.
[Закрыть].
65. КАМОЛ ХЎЖАНДИЙ
Форсий тилдаги шеъриятнинг кўзга кўринган сиймоси, тасаввуф донишмандларидан бири Камол Хўжандийдир.
Камол Хўжандий 718/1319 йилда Хўжандда таваллуд топган. Унинг болалик йиллари она юртида ўтган. Кўҳна Урганчда таҳсил кўрган, бир неча йил Тошкентда яшаган. Ёшлигидан зеҳни ўткир бўлган Камол араб тили ва адабиёти, тасаввуф фалсафаси, ҳадис тафсирини пухта эгаллаган.
Камол Хўжандий Ҳижозга, ундан сўнг ҳаж сафарига йўл олган. Маккадан қайтгач, Табриз орқали юрган. Камол Хўжандий Табризда умрининг охиригача умргузаронлик қилишни ният қилган. 1375–1383 йилларда Ироқ ва Озарбайжонда ҳукмронлик қилган Султон Ҳусайн Жалойир шаҳардан унчалик узоқ бўлмаган Валиёнкўҳ кентидан шоирга мулк инъом этган. Камол Хўжандий бу ерда «Биҳишт» номли катта боғ ва хонақоҳ барпо этиб, унинг даромадини шогирдлару бева-бечоралар, мусофирларга сарфлаган. Лекин шоирнинг осойишта ҳаёти узоққа чўзилмаган. Дашти Қипчоқ ҳокими Тўхтамиш катта лашкар билан 787/1385 йилда Табризга ҳужум қилиб, шаҳарни талаб, бошқа асирлар қатори Камолиддинни ҳам пойтахти Сарой шаҳрига олиб кетган. Камол Хўжандий бу ерда исломий аҳкомлар донишманди, кароматгўй шайх сифатида ҳам шуҳрат қозониб, машҳур Шайх Абдуллоҳ Чочий билан дўстлашади.
Камол Хўжандийнинг илоҳий қудрати ҳақида кўп нақллар тарқалган. Гарчи Камолиддин саройда эъзозланган, Тўхтамишнинг сафари ва зафарли юришларида ҳамроҳ юрган бўлса-да, Табризни соғиниб, мумтоз ғазаллар битган. 799/1396 йилда Амир Темур Тўхтамиш устидан ғалаба қозонгач, Камол Хўжандий севимли шаҳрига қайтишга муваффақ бўлган. Камол Хўжандий Мироншоҳ билан дўст бўлган, ундан кўп мурувватлар кўрган. Мироншоҳ ҳар ойда шоир учун 10 минг динор маош тайинлаган.
Камол Хўжандий анъанавий ғазал жанрини мавзу ва ғоявий йўналиши жиҳатидангина эмас, балки ўзига хос бадиий нафосати нуқтаи назаридан ҳам янги поғонага кўтара олган.
Камол Хўжандий 804/1401 йилда Табризда вафот этган. Унинг қабри Валиёнкўҳда бўлиб, илм-адаб аҳли зиёратгоҳи ҳисобланади.
Эрон олими ва ёзувчилари Ризоқулихон Ҳидоят (XIX) аср, унинг набираси Содиқ Ҳидоят (ваф. 1376/1956 й.) Камол Хўжандийнинг авлодларидир.
Камол Хўжандийнинг шеърлари ғоявий-тематик ҳамда бадиий нафосат жиҳатидан ранг-барангдир. Аммо ғазалларининг асосий мавзуси мажозий ва илоҳий ишқдир. Шу билан бирга шоирнинг аксарият асарларида вафо ҳамда садоқат, инсонийлик, самимийлик, ошиқнинг турли-туман кечинмалари-ю, маъшуқанинг бетакрор ҳусну латофати, нозу карашмаси, ағёрнинг ғаламислигию тошбағирлиги ғоятда нафис бир тарзда, халқона соддалик билан чизилган. Ёрнинг вафосизлиги, ошиқ қалбига қадалган мужгон ўқлари дардини, нозик табассуми-ю, ширин гуфтори бартараф этади. Ҳижрон азобида куйиб, адои тамом бўлаётган ошиққа маъшуқанинг булут остидаги қуёшдек «ялт» этиб кўриниши жон бағишлайди. Камол Хўжандий ғазалларидаги ишқ ҳаётга, яшашга, гўзалликка, яхшиликка, меҳрга, истиқболга ишонч ва умид билан қарашнинг жозибали аксидир.
* * *
Давлатшоҳ Самарқандий деди: Унинг асли исми Камолиддин Масъуд бўлиб, замонасининг улуғи, одиллар мақбули, хосу авом паноҳгоҳи, давр акобирлари сардори эди100100
Давлатшоҳ Самарқандий. Шоирлар бўстони. – Т.: 1981. 125–126-бетлар.
[Закрыть].
* * *
Кўз ёшимни қўни-қўшнилар кўриб, ҳайрон қолиб,
Дедидар: бузмасмикин бу сел бизнинг хонани.
Гарчи ғам дилни хароб этди ва лекин сен ўзинг,
Бир қадам-ла тиклагайсен кулбаи вайронани.
* * *
Зоҳидон камтар шиносанд ончи маро дар сараст,
Фикри зоҳид дигару саядои ошиқ, дигар аст.
Зоҳидо даъват макун моро ба фирдавси бари,
К-остони ҳиммати соҳибдилон з-он бартар аст.
Раҳ баранд аз хонақо ҳам пири хияват бок нест,
Дигаронро тоату маро иноят раҳбар аст.
Май ба рўи гулрухон хўрдан хуш аст, аммо чи суд,
Ин саодат зоҳидони шаҳри моро камтар аст…
Дошт он савдо ки сар дар поят андозад Камол,
Сар ниҳоду ҳам чунонаш ин таманно дар сар аст.
(Бизнинг бошимиздагини зоҳидлар кам билишади, зеро, ошиқнинг савдоси бошқа-ю, зоҳиднинг фикри бошқадир. Эй зоҳид! Бизни жаннатнинг гўзал боғига даъват этма, соҳибдилларнинг остонаси ундан яхшидир. Хилват пири хонақоҳдан элтсалар ҳеч гап эмас, ўзгаларга тоату, бизга иноят раҳбардир. Гўзаллар нозидай май ичиш яхшидир, бу саодат шаҳримиз зоҳидларида камдир… Камол бошини оёғингга қўйиш учун ўша савдони ўзига олди, шунинг учун бошини шу кўйга фидо этди.)
* * *
Сўз қасрини ақлим кучи бунёд қилди,
Сўз мулкига берди равнақ, обод қилди.
Сўз додга келиб эди таъби йўқлардан,
Сўз додини бердим – энди сўз дод қилди.
* * *
Дўстлар баргдек узилишим исташади,
Гўёки қалам бир-икки айб излашади.
Дерлар, фалокат қўпар қаерга борсам,
Ноҳақ мени «шумқадам» дея сўзлашади.
* * *
То дил бор экан, хастаю зоринг бўлсин!
Кўнглингни олиш учун нисоринг бўлсин!
Ғам ўтида куймоқ менга расму одат,
Ғам ўтида куйдириш шиоринг бўлсин!
* * *
Офтобда Сенинг юзинг каби юз бўлмас,
Моҳтобда Сенинг юзинг каби юз бўлмас.
Меҳробга юзинг кўриш учун бош қўйсам,
Меҳробда Сенинг юзинг каби юз бўлмас101101
Нажмуддин Розий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар // Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 280–284-бетлар.
[Закрыть].
66. CАЙЙИД ҚОСИМИЙ
Замонасидаги ирфоний тафаккур тарихида сезиларли из қолдирган Амир Муиниддин Али Саййид Қосим Анвор 760/1358 йилда таваллуд топган.
Абдураҳмон Жомийнинг ёзишича, Қосим Анвор дастлаб Шайх Садриддин Ардабилий, сўнг Шайх Садриддин Али Яманий қўлида тарбия топган. Устози ижозати билан бир оз вақт Жийлон шаҳрида яшаб, ирфоний тарбия бериш билан шуғулланган. Сўнг Ҳиротда муқим яшаган.
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор шайх ҳақида шундай деган: «Қачонки Саййид Қосим ҳузурига борсам, кўзимга бутун коинот унинг атрофига жамланиб, унга сингиб, нопайдо бўлгандек туюларди». «Тарихи томм»да ёзилишича, асли Табризнинг Сароб қишлоғи саййидларидан бўлиб, Рум, Нишопур, Балх, Самарқандни кезган бўлса ҳам бутун умрини Ҳиротда ўтказиб, Хожа Аҳрордек авлиёларнинг камолотига катта таъсир ўтказган.
«Насойим ул-муҳаббат»да «аларнинг ҳақойиқ ва маорифидин ҳоло эл аросида девонлари бор ва яхши маснавий рисолалари ва яна расойил ҳам битибдурлар ва таржеълари девонда бор ва таржеъ байти будур: «феъл, сифат ва зот билан барча пинҳон ва ошкор нарсаларнинг асли Сенсан»102102
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 437-бет.
[Закрыть] дейилган.
Саййид Қосимийдан «Мажмаъ ул-ахбор», «Гулшани роз», «Ҳақиқатнома», «Илоҳийнома» маснавийлари мерос қолган. Саййид Қосим Анвор назм ва насрда форсийгўй ижодкор сифатида эътироф этилса ҳам, унинг «Рисолаи дар баёни илм» рисоласи халқ китоблари (назм аралаш наср) усулида ёзилган. Саййид Нафисий томонидан 1418/1996 йилда Эронда чоп этилган «Куллиёти Саййид Қосим Анвор» китобида шоирнинг ғазал, таржеъбанд, марсия, қитъа, рубоий, маснавий, «Амир Темурни кўриш манзумаси», «Сад мақом дар истилоҳоти сўфия», «Анис ул-орифин» маснавийлари, «Рисолаи саволу жавоб», «Рисолаи дар баёни илм» рисолалари туркий муаммолари жамланган.
Саййид Қосимнинг қўлёзма асарлари Ҳиндистоннинг Рампур шаҳридаги Ризо кутубхонасида ҳам сақланмоқда.
Саййид Қосим Анвор 837/1433 йилда Жом вилоятининг Ҳаржирд кентида (Ҳирот яқинидаги мавзе) вафот этган. Тарих:
(Қосим Анвор қутблар маҳфили чироғидир, ботини сафолиги Ҳақнинг поксиришт нуридандир. Унинг сифатлари лавҳини ақл кўзи олдига келтирган киши ёмон суратини ойина юзи саводи деб билади, ҳотифи ғайб қулоғига ризвон тилидан деди: вафоти йили ҳисоби «ба ҳури ийн биҳишт».)
* * *
Давлатшоҳ Самарқандий дейди:
– Ҳаётининг охирида ҳазрат саодатмаоб Ҳиротдан чиқиб ўз ватани томон йўл олди. Ўша вақтда он ҳазрат қартайиб қолган эди ва маҳофага тушиб Жом вилоятига келди ва Ҳаржирд қишлоғида тўхтади. Ҳавонинг ҳарорати туфайли ўша қишлоқ кадхудоларидан бирининг боғидан паноҳ топди. У бўстоннинг ёқимли ҳавоси ул ҳазратнинг таъбига ёқиб тушди (ва шу сабабдан) бир неча кун ўша боғда туриб қолди. Боғнинг мевасини унинг эгасидан сотиб олди ва ўша мақомда хуррам ва осуда бўлди. Саййидга мулозим ва суҳбатдош бўлган акобирлардан баъзилари бу тавқифни ғанимат билиб, ўша боғни эгасидан қатъий баҳолаб сотиб олдилар ва ҳазрати Саййиднинг бандалиги учун боғда мухтасар бир иморат бино қилдилар»104104
Аҳмедов Б. Давлатшоҳ Самарқандий. – Т.: Фан, 1967. 53-бет.
[Закрыть].
* * *
Шоҳрух Мирзога Ҳирот жомеъ масжидида 831/1427 йилда суиқасд уюштирилади. Суиқасднинг ижрочиси Аҳмад Лур бўлиб, Мавлоно Саййид Қосим турадиган манзилга келиб, бир неча марта Амир Маҳдум билан мулоқотда бўлган. Шоҳрух Мирзо суиқасдда Саййид Қосимнинг ҳам қўли бўлса керак, деб уни Ҳиротдан Самарқандга сургун қилади. Мирхонд «Равзат ус-сафо»да ёзишича, худди шу вақтда Саййид Қосим қуйидаги ғазални битган:
Эй, ошиқон, эй ошиқон, ҳангоми он шудки аз жаҳон,
Мурғи дилам тайрон кунад билои ҳафтўм осмон…
Қосим, сухан кўтоҳ кун, бар хезу азми роҳ кун,
Шакар бар тўти фикан, мурда ба пеши каргасон.
(Эй ошиқлар, эй ошиқлар, кўнгил қушининг еттинчи осмонига парвоз қилиш вақти бўлди… Қосим, сўзни кўпайтирма, тургилу йўлга отлан, тўти олдига шакар қўйгину ўлаксахўрга ўлаксани қолдир.)
Саййид Қосим Самарқандга келгач, Мирзо Улуғбек билан учрашган. Мирзо Улуғбек унинг донишманд, оддий ва олийжаноб шахслигини кўриб, унга мурид бўлади. Саййид Қосим Самарқанддаги Амир Шоҳ Малик мадрасасининг ҳужраларидан бирида истиқомат қилган. Хожа Аҳрор Валий Саййид Қосим Анвор билан шу ерда танишган105105
Валихўжаев Б. Хожа Аҳрори Валий. Самарқанд, «Зарафшон», 1993. 83-бет.
[Закрыть].
* * *
Маро илми азал дар сина доданд,
Маро сесола ҳоле гашт маълум.
Ажаб илме, вале дарсе надоданд,
Ки шайх чилларо дилраси надоданд.
(Менинг қалбимга илми азални солганлар, ажаб илмки, дарсини бермай дилимга жо қилганлар. Уч яшарлигимда шундай ҳол маълум бўлдики, шайх (устоз) чиллани дилимга яқинлаштирмаган.)
* * *
Наметавон хабаре дод аз ҳақиқати дўст,
Вале зи рўйи ҳақиқат ҳақиқати ҳама ўст.
Аз лаззати ошиқи чу масрур шави,
Дар лашкари ошиқон чу Мансур шави.
Аз зулмати худ даме агар дур шави,
Дар нур шави ва оқибат нур шави.
(Дўст ҳақиқатидан хабар беролмайсан, аммо барча ҳақиқатлар юзида унинг ҳақиқати намоёндир. Ошиқлик лаззатидан масрур бўлсанг, ошиқлар лашкарида Мансурдек бўлгайсен. Ўз зулматингдан бир сонияга узоқлашсанг, нурда бўласан ва оқибатда нурга айланасан.)
* * *
Дили ошиқ чашми турки мастонаи туст,
Ту шамъи ва олам ҳам парвонаи туст.
Жону дили мо ошиқи девонаи туст,
Ту хонаи дил шуди ва дил хонаи туст.
(Ошиқнинг дили сени мастона турк кўзингдадир, сен шамсан, бутун олам сенинг парвонангдир. Жону дилимиз сенинг ошиғу девонангдир, чунки сен дилнинг хонасисан, дил эса сенинг хонангдир.)
* * *
Ҳар чандки дар замона як маҳрам нест,
Бунёди асоси дўсти маҳкам нест.
Мо дар ҳама ҳол бо ғамаш дилшодем,
Чун ғам ба саломат аст, дигар ғам нест.
(Бизнинг замонада бир маҳрам йўқ, шунинг учун ҳам дўстликнинг асоси маҳкам эмас. Ҳамма ҳолатда ҳам биз (унинг) ғами билан шодмиз, зероки, ғам саломатликда бўлганда бошқа ҳеч ғам бўлмас.)
* * *
* * *
Ҳар нечаким бўлса баланд ҳимматинг,
Ҳимматингга лойиқ эрур қисматинг.
* * *
Ҳар кишиким, сақламас ўз поясин,
Елга берур жумлайи сармоясин.
* * *
Ҳурматга етганда унутма ўзинг,
Яхши ёмондан аяма хуш сўзинг.
* * *
Бир кишидин тегса ёмонлик сенга,
Яхшилик эт сен, гузаро бўл анга.
* * *
Гар тиласанг барча ишинг бўлса туз,
Сидқу иродат била қўй ерга юз.
* * *
Одамий хизмат била пирга етар,
Хизмати йўқ киши жаҳонда кетар.
* * *
Ҳар неки, тақдир эрур ул бўлур,
Билмади ҳеч ким бошина не келур.
* * *
Кимки раъиятга риоят қилур,
Битмас ишин Тангри кифоят қилур.
* * *
Кимдаки бор заррайи кибру нифоқ,
Бўлганидан бўлмагани яхшироқ.
* * *
Ошиқ эсанг қилма балодан ҳазар,
Ғам ўтина сийна қилиб чун синар.
* * *
Ичинг ташинг бирла эмас мувофиқ,
Тасаввуфдан дам урма, эй мунофиқ.
* * *
Тасаввуф барчаси панду адабдур,
Ниёзу сидқидил бирла талабдур.
* * *
Қилма ҳақирларга ситам, эй фузул,
Ким, бу эмас ҳукму Худою расул.
* * *
Шукру таваккул била ким бўлса ёр,
Барча муродини берур Биру бор.
* * *
Тангри билур ҳар кишининг ниятин,
Ниятига лойиқ этар қисматин.
* * *
Кимки тамаъ риштасина бастадур,
Дарди қабоҳат била вобастадир.
* * *
67. ШАЙХ АВҲАДУДДИН КИРМОНИЙ
Шайх Авҳадуддин Ҳомид Кирмоний 564/1168 йилда Кирмон вилоятининг Бардсир мавзеида Салжуқ подшолари хонадонида дунёга келган. Ёшлигидан илм-маърифатга кўнгил қўйган Авҳадуддин Бағдодга йўл олади. «Ҳаккокия» мадрасасида ҳадис, фиқҳ, калом илмини чуқур ўрганади. Таҳсилни тугатгач, мадрасага мударрис этиб тайинланади. Авҳадуддин мударрисликни тарк этиб, Ҳижоз ва Маккага сафар қилади. Шайх Рукниддин Синжонийга мурид бўлади. Сўнг Қутбиддин Абҳарий ва Шайх Абуннажжиб Суҳравардийдан тариқат сирларини ўрганади. Ибн Арабий, Нажмуддин Кубро билан фалсафий суҳбат қуради. Шайх Авҳадуддин Жалолиддин Румий ва Шамс Табризий билан танишишга муяссар бўлади. Тазкираларда унинг Жалолиддин Румий ва Шамси Табризийлар билан савол-жавоблари берилган.
«Насойим ул-муҳаббат»да Шайх Рукниддин Алоуддавланинг Авҳадуддин Кирмонийга юксак ҳурмат билан қараганини ҳикоя қилиниб, маснавий ва рубоийларидан парча келтирилган:
3-он менигарам ва чашми сару сурат,
Зероки зи маъни аст асар дар сурат.
Ин олам суратест ва мо дар сурем,
Маъни натвои дид магар дар сурат.
(Суратда маъно асари бор учун унга кўзим билан боқаман. Бу олам суратдир, биз суратлардамиз, маънони фақат суратдагина кўриш мумкин.)
Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий Авҳадуддиннинг маънавий-руҳий камолотини тан олмай, уни суҳбатига қўймаган ва уни мубтадиъ (бидъатчи, қонун бузувчи) деб айтган. Ҳикоя қилинишича, Мино қофиласида Авҳадуддин ҳақида сўз борган. Мажлисда Шайх Шиҳобиддиннинг халифаси ҳам бўлиб, ундан Шайх Шиҳобуддиннинг Кирмонийни нима сабабдан мубтадиъ дегани ҳақида сўрадилар. Халифа айтдики, чиндан ҳам Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий «унинг исмини менинг ҳузуримда тилга олмангиз, зеро у бидъатчидир» деганлар. Бу ҳақда Кирмонийга айтганларида чиройи очилиб, «шайхнинг менинг номимни ёмонлаб тилга олганининг ўзи менга шарафдир» деб байт ўқиган: «Мени ёмонлик билан эслаганинг мени ҳафа қилмайди. Балки сенинг хаёлингдан ўтганим учун хурсанд бўламан».
Авҳадуддин аббосий халифалар, хусусан, Султон Жалолиддин Маликшоҳ билан яқин бўлган. Фахриддин Ироқий ҳамда Авҳадий Мароғийлар унинг шогирдларидир. Авҳадуддиндан «Мисбоҳ ул-арвоҳ» маснавийси мерос қолган.
Авҳадуддин 634/1236 йилда Бағдодда вафот этган.
* * *
Дил мағзи ҳақиқат аст, тан пўст бубин,
Дар кисват пўст сурати дўст бубин.
Ҳар чизки он нишони ҳасти дорад.
Ё партави рўй ўст, ё ўст, бубин.
(Дил ҳақиқат мағзи, тан теридир, кўргин, тери тимсолида дўст суратин кўргин. Борлиқ нишони бўлмиш ҳар бир нарса ё унинг юзи акси ёки унинг ўзидир, кўргин).
* * *
То қўл қимирлар экан, иложсиз соя ҳаракатга келади. Соя қўлдан пайдо бўлди, аслида у йўқ нарса. Борлиғи ўзи билан қойим бўлмаган нарсанинг борлигини эътироф этиш ақлдан эмас. Ҳакимлар фикрича, Ҳақдан бошқанинг борлиги мутлақо борлиқ эмас. Ҳақ билан қойим бўлган борлиқ асли йўқ нарса, лекин, номи бор. Наққошнинг фитнаси ўз нақшида, ўртада бир киши йўқ! Вужуд ҳақиқати ўзи гапирди, ўзи эшитди, ўзи кўрсатди, ўзи кўрди. Аллоҳга қасамки, Аллоҳдан бошқа ҳақиқат мавжуд эмаслигига ишониш лозим.108108
Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат. 455-бет.
[Закрыть]
* * *
Бу ишқ шеваси ҳар хосу хасда бўлмас,
Бу дарду бало ҳар булҳавасда бўлмас.
Бедор диллар ҳолига мункир келма,
Сенда йўғи, ўйлама, ҳеч касда бўлмас.
* * *
Зор айламасин дилни Ўзидан ўзга,
Кўрсатмасин манзилни Ўзидан ўзга.
Олам аҳли агар табибим бўлса,
Ҳал этмасин мушкулим Ўзидан ўзга.
* * *
Дил чекмаса дардингни, қувонмас, кулмас,
Жон истамаса Сени, хотиржам бўлмас.
Қилсам эшигинг хокини кўзга сурма,
Ҳар икки жаҳон мулки унга тенг келмас.
* * *
Эй Тангри, муҳаббат майидан сармаст қил,
Ишқ домига бандию асиру паст қил.
Қайтар мени қай нарсада йўқдир ишқинг,
Ишқингда этиб маҳв, ўзингга пайваст қил.
* * *
Билсам эди кошки – мен нечук инсонман?
Излаб нима бу жаҳонда саргардонман?
Ғафлат тўри бўлмаганда ўз ҳолимга,
Минг нола билан йиғлар эдим ҳар он, он.
* * *
Ишқинг йўли аввалда кўринди осон,
Дедимки: висолингга етарман ҳар он.
Қўйдим қадаму билдим: бу йўл – дарё,
Ким қўйса қадам қаърига тортар тўфон.
* * *
Дил зангини ёлғиз ишқ ўти кеткизгай,
Умрингга ҳузур ошиқлик еткизгай.
Ишқингда юрак ботиру собит бўлгай,
Бундай юрак ўзини фидо эткизгай.
* * *
Ё Раб, мени ҳеч нарсага мағрур қилма,
Ўзимни унуттирмаю масрур қилма.
Вайрона етар яшаш учун бахш этсанг,
Дарвешликдан бошқани тақдир қилма.
* * *
Эй дил, мени ишқига маҳрам қилгил,
Эй жон, мени Ёр ила ҳамдам қилгил.
Эй сабр, сенинг ғамга тобинг йўқ – қочгил,
Эй ақл, гўдаксан, ўйна – байрам қилгил.
* * *
Чекмай ари заҳрини насиб бўлмас асал,
Етмас киши хуш ҳаётга то қилмай амал.
Интилмаса ҳеч нарсага етмайди киши,
Интилмаса ким, бахти-да кулмайди азал.
* * *
Авҳад, дилинг пеш қиласан – дил қани?
Умринг бўйи йўл юрдингми, манзил қани?
Зикринг доим хилвату хилват аҳли,
Юз чилла ўтирдинг, вале ҳосил қани?
* * *
Гулдек тикан ичра яшамоқни ўрган,
Душман билан энг зўри келишиб юрган.
Сўз парда ичида қолишини истасанг,
Бу дунёни пардасига яхши буркан.
* * *
Мўмин эса ким, ҳеч кишини ранжитмас,
Ҳақдан ўзга кўнглида манзил тутмас.
Ҳақ Арш узра, Арш эса дилдир асли –
Ҳақдан ўзга бу дилни ҳеч банд этмас109109
Авҳадуддин Кирмоний / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Э.Очилов. – Т.: «Ўзбекистон», 2009. 131–144-бетлар.
[Закрыть].