Текст книги "Умр дарёси"
Автор книги: Шомурод Шаропов
Жанр: Биографии и Мемуары, Публицистика
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 20 (всего у книги 23 страниц)
МАЗМУНЛИ УМР
Шодмонқул АЗИЗОВ,
Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университетининг
фалсафа факультети профессори.
Амирқул билан бир қишлоқда туғилиб вояга етганмиз. У зиёли бўлиб етишган ҳамқишлоқларимиз орасида ўзининг босиб ўтган ҳаёт йўли, хизмат қилган соҳалари ва мансаб пиллапоялари ҳамда ўзи ҳақида қолдирган унутилмас хотиралари билан ажралиб туради. Унда табиатан зўр ғайрат, мазмунли ва танқидий ақл бирлашиб кетган эди. Тўғри, унда ўзи яшаб вояга етган оилавий муҳит – фавқулодда ғайратли ва ташкилотчи бўлмиш отаси Тўра бобо Орзиқуловнинг таъсири ҳам катта эди.
Мен Амирқулни мактабда ўқиб юрган давридан биламан. Кейинчалик эса Тошкентда талаба бўлганимизда яқинлигимиз янада ошди. Анчайин фикрдош эдик. Дастлабки пайтларданоқ унга бўлган ҳурматим юксак бўлган.
Амирқул мактабни бир ёки икки синфми “ҳатлаб” битириб, Тошкентдаги аграр олий ўқув билим юртида таълим олди ва ўқишини давом эттириш мақсадида аспирантурага қабул қилинди. Ғўза ўсимлигининг суғориш технологиясига оид илмий тадқиқот тажриба ишларини республикамизнинг бир қатор вилоятларида, шу жумладан ўзининг қадирдон Пўлати қишлоғи далаларида олиб борди. Йигирма ёшдан сал ўтиб номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
Ҳамқишлоғимнинг диссертация ҳимояси ҳақида унинг акаси Алиқул Орзиқулов менга ҳам билдирганди. Ўшанда мен Тошкент Давлат университетида фаолият кўрсатаётгандим. Илмий кенгашнинг юксак савияда ўтган мажлисида бажарилган илмий иш ва фан номзодлиги илмий унвонига талабгор шахс ҳақида илиқ муносабатлар билдирилди. Амирқул ва унинг отаоналари шаънига анчайин яхши гаплар айтилди. Ўша вақтда Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида декан лавозимида ишлаётган, асли Пўлатида туғилиб ўсган Аъзам Шерматовнинг чиқиши кўпчиликка кучли таассурот қолдирганди. Филолог олим адабиёт дарслигидаги шоир Гулханийнинг “Зарбулмасал” асаридан мисол келтириб, Ўзбекистонда ҳам машҳур бўлган жамоа хўжалигининг раиси Тўра бобо Орзиқуловнинг Пўлати қишлоғининг ўзгаришларидаги катта ҳиссаси тўғрисида тўлқинланиб гапирди.
Жуда эрта фан номзоди бўлган Амирқулнинг олдида Тошекент шаҳрида қолиб фан ёки илмий педагогик соҳада фаолият кўрсатиши учун йўл очилган эди. Аммо у буни хоҳламади. Унинг феъл-атворию ҳаёт стихиясига Қашқадарёда ишлаш, бошланиб кетган чўл ўзлаштиришларида иштирок этиш мос келарди. У шуни хохлади. Амирқул дастлаб пахтачиликка ихтисослашган илмий тадқиқот институти (“Союзнихи”)нинг вилоят флиалига бошчилик қилди. Кейинроқ собиқ Ульянов(ҳозирда Касби) тумани қишлоқ хўжалик бошқармасининг бошлиғи бўлди.
Амирқул вилоят фирқа қўмитаси қишлоқ хўжалик бўлимида фаолият кўрсатганида ҳам тез-тез учрашиб турардик. Қаршидан Тошкентга самолётда учиш учун фирқа қўмитаси брони ёки Амирқулнинг аэропорт раҳбариятига телефон қўнғироғи асқотарди.
Ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Амирқул чўл хўжаликларининг бирига раҳбарлик қиларди. Бу йиллар Ўзбекистон тарихи саҳифаларида таҳликали дамлар сифатида қора бўёқларда битилганди. Бунинг устига тўрт йил орасида собиқ иттифоқнинг учта биринчи раҳбари вафот этиб, ахир оқибат ҳокимият тепасига аграр соҳа вакили бўлмиш Михаил Горбачёв деган киши келди. Шундан сўнг юртимиз тақдири 1989 йил 23 июнга қадар марказдан юборилган “десантчилар”га топшириб қўйишди. Натижада собиқ иттифоқнинг кўп жиҳатлардан ич-ичидан чириб бораётгани туфайли намоён бўлган салбий ҳодисаларни фақат Ўзбекистонга тегишли деб, қама-қамашлар компанияси авж олдирилди. Шундай бўлсада, пўлатилик Тўра бобо Орзиқулов сулоласи вакиллари турли соҳаларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатаётган бўлишларига қарамасдан уларнинг бирортасидан ҳам марказдан юборилган жазоловчилар ҳарқанча уринмасинлар, арзирли камчилик топаолмадилар.
Ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталаридан Амирқул Тошкентдаги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига қарашли боғга раҳбарлик қила бошлади. Дўрмондаги бу боғда кўпчилик таниқли ёзувчи ва шоирлар доимий яшар, мамлакат миқёсида жамоат ташкилотларидан тортиб ёш ижодкорларнинг хилма-хил тадбирлари ўтказиб туриларди. Ижодкорлар учун дилкаш суҳбатдош, мураккаб вазиятларда ёрдамга тайёр Амирқул бу ерда ҳам ўзидан ёқимли хотиралар қолдирди. Бу ҳақда собиқ талабаларим ва таниш ёзувчию шоирлардан кўп бора эшитганман.
Бир воқеа ҳеч эсимдан чиқмайди. Қайсидир йили Республикамиз раҳбарининг зиёлилар вакиллари билан учрашуви зангори экран орқали намойиш этилганди. Учрашув иштирокчиларидан бири, пўлатилик Тўра бобо Орзиқуловнинг хонадонида бир неча бора меҳмон бўлган таниқли ёзувчи қандайдир мақсадни кўзлаб “Пўлатида турналарни ҳам отишар экан…” деб қолди. Аския пешқадамларидан бири бўлган ёзувчининг ушбу учрашув мавзусига ёпишмаган луқмасига мамлакатимиз Президенти томонидан “Яқинда турналарни отмаслик тўғрисида фармон чиқараман…” деч пичинг аралаш жавоб берилган эди. Дўрмонда доимий яшайдиган бу инсонга шундан сўнг ҳам Амирқул беминнат хизмат кўрсатиб юрганди.
Дўрмон боғида оиласидан алоҳида, ёлғиз ўзи камтарона умргузаронлик қилаётган таниқли ёзувчининг вилоятда яшаётган онаси вафот этганию, аммо маросимига боришга қийналиб турганидан хабар топиб, Амирқул самолётда бориш-келиш чиптасини харид қилиб келтириб берганидан ҳам хабардорман.
Ёру биродарларга унинг самимияти кучли эди. Бундан кўп йиллар аввал тўнғич ўғлим Сирожиддин диссертация ёқлади. Бундай вақтда одатда яқинлар хабардор қилинади. Ҳимоя куни Амирқулнинг Пўлатида яшайдиган аммаси вафот этган ва дафн маросимига бориши кераклигига қарамасдан Тошкент Давлат университети Илмий кенгашига келиб, диссертант ва унинг илмий раҳбари, дипломатия тарихидан таниқли олим Хондамир Ғуломов(машҳур ўзбек шоири Ғофур Ғуломнинг ўғли)ни табриклаб кетган эди. Шунингдек, Тошкент шаҳрида иккита ўғил уйлантириб, иккита қизни турмушга чиқарганимдаги тўйларимда ҳам Амирқул мен билан бирга бўлганди.
Амирқул ҳар томонлама билимдон зиёли эди. Турли давраларда ўз фикрларининг ҳамма вақт мантиқан изчиллиги, табиатидаги чўрткесарлиги туфайли суҳбатдошларини ўзи билан ҳисоблашишга эришгани ҳолда, ҳеч вақт уларнинг ҳамиятига тегмаган ва қадрини камситмаган. Умуман, Амирқулнинг Яратгандан ато этилган истеъдоди ва тегишли ғайратига турли тоифадаги рақиблари ҳам тан берарди. Амирқул Ёзувчилар уюшмасининг Дўрмон боғида раҳбарлик қилганида кўпчилик жамоа ташкилотлари ва масъул вазифадаги амалдорлар билан иш юзасидан доимий муносабатларда бўлган. Бу кишилар уни юксак мақомдаги шахс сифатида баҳолашганини кўп бора эшитганман.
Амирқулнинг сўнгги йиллардаги иш фаолияти Тошкент вилояти ўрмон хўжаликларига раҳбарлик қиладиган идорада ўтди. У ерда ҳам юртимиз табиатининг гуллаб яшнаши йўлида бор билим ва кучини аямади. Ҳар қанча вақти зиқ бўлишига қарамасдан у ёрубиродарларининг яхшию ёмон кунларидан хабар оларди. Таниш-билишларнинг турли тадбирларида учрашганимизда ҳол-аҳвол сўрашардик. Шундай пайтлари Амирқул хориж давлатларидаги тиббиёт муассасаларида даволаниб келганини гапирарди. Қайсидир муносабат билан қўнғироқ қилганимда у ТошМИ клиникасида эканлигини айтди. Пўлатилик Ўзбекистон халқ шоири Жуманазар Жабборов билан хабар олган борганимизда у ўзининг жигар церрози билан беморланганини гумон қилишаётганини гапириб берганди.
Амирқул қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук олими бўлиши билан бирга тарих ва бадиият билан ҳам қаттиқ шуғулланарди. Сўнгги пайтларда ўзи туғилиб вояга етган қадирдон қишлоғи ва қишлоқдошлари тўғрисида китоб ёзаётганини эшитгандим. Афсус, ушбу китоб унинг вафотидан сўнг китобхонлар қўлига тегди. “Шарқ” нашриётида муаллиф вафотидан бир йил ўтиб босмадан чиққан “Пўлати ва пўлатиликлар” китобини ўқиганимда унинг қизиқарли материалларга жуда бой эканлигини англаб етдим. Ушбу китобда жонажон қишлоқ, унинг мард, танти ва меҳнаткаш кишилари ҳақида ҳикоя қилиниши билан бирга ҳар қандай кишида илмий ва амалий муаммоларга доир эътиборни тортадига муҳим маълумотлар ҳам келтирилган эди.
Юқорида айтилганидек, Амирқул кўп жойларда ва масъул вазифаларда фаолият кўрсатди ва ўзининг билимдонлиги, уддабуронлиги, меҳнатсеварлиги, одамлар билан ҳар қандай шароитда баҳамжиҳат ишлай билиши билан ўзи ҳақида яхши хотира қолдирди. Унинг фарзандлари ҳам ота йўлини тутишга қодир бўлиб тарбияланганлар ва тегишли билимларни эгаллаганлар. Улар Тошкент ва Қашқадарёда юртимиз кори йўлида хизмат қилишмоқда.
Амирқулнинг шахси ва фаолияти Пўлатида вояга етган машҳур кишилар сафини тўлдиргани билан нафақат қишлоқ, туман ва вилоятда, балки мамлакатимиз миқёсида ҳам уни билганларнинг хотирасида қолади.
ИСМИГА МОНАНД ИНСОН
Абдиқаҳҳор АҲМЕДОВ,
меҳнат фахрийси.
Амир Тўраев билан илк танишувимни ҳали ҳамон унутганим йўқ. Ўшанда Республика ёшлар Марказий қўмитасининг Наманган ва Сирдарё вилоятлари бўйича масъул ташкилотчиси вазифасидан Қашқадарё область ёшлар қўмитаси саркотиблиги лавозимида эндигина иш бошлаган кунларим эди. Область ёшлар қўмитаси иккинчи котиби Тарас Фёдорович Курушельник қабулимга кириб: “Абдуқаҳҳор Ахмедович, Усмон Юсупов туманидаги “Тошкент” давлат хўжалигида ажойиб, ташаббускор, ёш, серғайрат бир йигит раҳбарлик қилади. Энг асосийси, хўжалик аъзоларининг деярли кўпчилиги ёшлардан иборат. Ўзи ҳам ёш раҳбар сифатида вилоятда танилиб улгурган. Уни ва жамоасининг Қарши чўлида амалга ошираётган бунёдкорлик ишларини вилоятимиз, қолаверса Республика ва иттифоқ ёшлари ўртасида тарғибот қилсак, ўз ишимизни ҳам кўрсатган бўламиз. Кеча Москвадан келган иттифоқ ёшлар қўмитаси масъул ходимларини ҳам ўша хўжаликка олиб борсак арзийди”, деган таклифни берди. Мен рози бўлдим. Ўша куни меҳмонлар билан хўжаликка ташриф бюриб, Амир Тўраев билан ҳам танишгандим.
Хўжалик ишлари билан яқиндан танишганимизда, ҳақиқатдан ҳам у ердаги асосий куч ёшлардан иборат эканлигига, улар билан улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганига гувоҳ бўлдик. Очиғи, бизлар ўзимизни бошқа бир оламга келиб қолгандек ҳис қилгандик ўшанда. Чунки, ёшларга яратилган шартшароитларни кўриб, лол қолдик. Уларнинг ишлаш ва яшашлари учун хўжаликда барча имкониятлар яратилган эди. Буни кўрган москвалик меҳмонлар ҳам ҳайратга тушишди.
Хўжалик ишчилари, айниқса, ёшлар билан барча соҳада шартномалар қилиниб раҳбарият, касаба уюшмалари ва ёшлар ташкилотининг чиқазган қўшма қарорларини пунктма-пункт ўрганиб, москвалик меҳмонлар ҳам, ўзимиз ҳам лол қолгандик. Бу ишларнинг ташкилотчиси, албатта Амир Тўраев эди. Ёшлар билан учрашувда ўзимиз буларнинг гувоҳи бўлдик.
Шу куни хўжалик директори билан турли мавзуда узоқ суҳбатлашдик. Гап-сўзининг мазмунидан қаршимизда турган бу йигит нима деса айтганининг уддасидан чиқадиган инсонлар тоифасидан эканлиги маълум бўлди. Ишчилар учун шароит яратиб беришдан токим ойлик маошларини ўз вақтида етказишгача, тўймаъракаларга бош-қош бўлиш, айниқса, ёшларнинг уйланиш тўйларини бошланишидан якунигача ўзи раҳбарлигида ўтказиши жамоа қалбига сингиб улгурган эди. Бор-йўғи ўттиз ёшга тўлмаган бу йигитнинг каттаю кичик ҳурматига бунчалик сазовор бўлиши барчамизни ҳайратга солди. Шу баҳона, Амир Тўраев бошчилигида жамоа ёшларининг амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари ва ташаббусларини район ва область ёшлари ўртасида намуна сифатида ташвиқот қилишни бошладик. Уларнинг ташаббусларини йил охирига бориб, Республика ёшлар қўмитаси ҳам маъқуллади.
Ташаббускор ёш раҳбар сифатида Амир Тўраев 1978 йилнинг бошида область ёшларининг конференциясига делегат бўлди. Конференция сўнггида эса область ёшлар қўмитаси аъзоси этиб сайланди. Бундан ташқари унинг номзоди конференцияда март ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ёшларининг ХХI съездига ҳамда апрель ойида Москва шаҳрида бўладиган собиқ Бутуниттифоқ ёшларининг ХVIII съездига борадиган делегатлар сафига киритилди. Ўша конференцияда Республикамиздаги энг ёш раҳбар сифатида Ўзбекистон ёшлари Марказий қўмитасининг аъзоси этиб сайланиб, довруғи республикага ёйилди.
Анчайин ёш раҳбар бўлишига қарамасдан Амир Тўраев шахсини вилоятимизнинг барча раҳбарлари ҳурмат қилишарди. Областимизнинг ўтган асрни саксонинчи йилларидаги биринчи раҳбари ҳам бўлиб ўтадиган область миқёсидаги ҳар бир тадбир йиғилишларида унинг номини тилга олиб: “…Ёш олим Амир Тўраевдан ўрганинглар. Унга давлат хўжалигининг каттаю кичиги ишонади. Чунки, у айтган ваъдасининг устидан чиқади. Ишчиларига лозим бўлган барча шароитларни яратиб берган. Шундай бўлгач, жамоа ўз ютуқлари билан раҳбарига жавоб қайтарадида! Натижада хўжалик барча соҳаларда нафақат туманда, вилоятимизда ҳам энг юқори кўрсаткичларга эришмоқда. Уларнинг ташаббускорлигини айтмайсизми? Ёшларнинг ташаббусини ҳатто Республика ёшлари ҳам қўллаб қувватлашмоқда”, деб таъкидларди.
Амир Тўраев ўзига ҳам, ўзгаларга нисбатан ҳам қаттиққўл, тиниб-тинчимайдиган, барча мутасадди ходимларга топширилган ишларни ўз жойига бориб кўриб, чора-тадбир қўллайдиган, керак бўлса рағбатлантириб, хулоса чиқарадиган раҳбарлар сирасига кирарди. Бу инсонни ёлғон гапириб алдаш мутлақо мумкин эмаслигини ҳамма биларди.
* * *
Москва шаҳридаги Кремль съездлар саройида бўлиб ўтган собиқ Бутуниттифоқ ёшлар съезди йиғилишида Амир Тўраев билан ёнма-ён ўтиришимизга тўғри келганди. Ўшанда ҳар бир ўриндиқда делегатнинг исмифамилияси ёзиб қўйиларди. Съезд йиғилиши бошланишидан бир оз аввал собиқ иттифоқнинг Краснодар ва Ставрополь ўлкаларидан келган делегат ёшлари Амир Тўраевни таниб қолишиб, бир пастда атрофини ўраб олишди ва мулоқотни бошлаб юборишди. Кейин билсам, бир кун аввал қашқадарёлик делегатлар билан Воронеж области ёшлари учрашиб, Амир Тўраев уларга чўл шароитида олиб борилаётган ишлари тўғрисида сўзлаб, улар билан фикр алмашган экан. Уларга Амир Тўраевнинг шижоати ёқиб қолиб, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари ҳамда Белгород областьи ёшларига айтиб беришиб, уларнинг ҳам қизиқишларини оширишганлиги сабабли ёш директорни таниб қолишиб, атрофини ўраб олишган экан. Уларнинг ҳатти-ҳаракатларини оммавий ахборот воситалари кузатиб туришган экан шекилли, бир пастда журналистлар, телерепортёрлар ҳам пайдо бўлишиб, Амир Тўраевдан интервью олабошлашди.
Иккинчи куннинг ўзида собиқ иттифоқнинг кўплаб нуфузли газеталари саҳифаларида Амир Тўраевнинг интервьюлари босилиб чиқди. Айниқса, у “Комсомольская правда” газетасининг муҳбирлари эътиборига тушиб улгурган экан шекилли, кейинги икки-уч йил давомида улар бир неча бора “Тошкент” давлат хўжалигига ташриф бюришиб, тарғибот ишларини олиб боришди. Газетанинг бир сони ўзининг тўлиқ икки саҳифасини Қарши чўли ва “Тошкент” давлат хўжалигининг фаолиятига боғишлади. Ўшанда газета муҳбирларидан бири мен билан суҳбатлашар экан, Амир Тўраевни “афсонавий одам экан” деб тасвирлаганди.
Орадан анча йиллар ўтиб, Амир Тўраев навбатдаги иш фаолиятини Қарши чўлида янгидан ташкил этилган Беруний номли 33-давлат хўжалигида давом эттирди. У бу ерда ҳам худди аввалги хўжаликда амалга оширган бунёдкорлик ишларини олиб борди. Айтган гапининг устидан чиқиб, деганини қилдириб ишлаган Амир Тўраев бу жамоа аъзоларининг ҳам тўлиқ ишончига кириб улгурди. Амир ака ваъда бердими, гапининг устидан чиқади деб ишонч билдирган ҳар бир ишчи унинг айтганини ҳеч иккиланмасдан амалга оширишга ҳаракат қилган. Бир сўз билан айтганда Амир Тўраев ўз номига монанд ҳуқуқий раҳбар эди.
Амир Тўраев раҳбарлик лавозимига ҳеч қачон меҳр қўймаган. Иложи борича илмий-тадқиқот ишларига қайтишни орзу қилиб яшади. Шу ўринда унинг ҳаётида юз берган воқеалардан бири ҳақида гапирмоқчиман. Амир Тўраев хўжалик директори, вилоят ёшлар қўмитаси аъзоси сифатида фаолият кўрсатиб юрганида юқори раҳбарият томонидан унинг номзоди Ўзбекистон ёшлари Марказий қўмитасининг котиблигига заҳира қилиб белгилаб қўйилган экан. Вақт етиб ўша лавозим ўрни бўшаганда Республика Марказий қўмитасининг ўша йиллардаги иккинчи котиби Л.И.Греков уни қабулига чақиртириб, шу ўринга ишлашини таклиф этади. Амир Тўраев эса ўйлаб ҳам ўтрмасдан бу таклифни рад қилади. Марказқўм котиби унга: “Бу масала тўғрисида Москвадагиларнинг ҳам хабари бор. Рад этишингизни сабаби нимада?” деб савол берганида у: “Менинг амалга оширишим керак бўлган ишларим бор. Ер билан олиб борадиган илмий-тадқиқот ишларни режалаштириб қўйганман. Мен агар бу лавозимга ишга ўтсам ердан узоқлашиб кетаман” деб жавоб қайтаради. Леонид Иванович Греков бир оз ўйланиб туради-да: “Майлига, ишингизни давом эттираверинг” деб рози бўлади. Кейинчалик ёшлар марказий қўмитасининг пленумида ўзим иштирок этиб, бу воқиадан хабар топдим. Пленумда бошқа киши ўша лавозимга сайланганди.
Амир Тўраевнинг ерга, илмий-тадқиқот ишига бўлган меҳри ана шундай катта лавозимдан воз кечишига олиб келган эди. Агар унинг ўрнига бошқа тоифадаги киши бўлганида Марказқўм котибининг таклифига дарҳол рози бўлган бўларди. Хўжаликка раҳбар сифатида жамоа аъзолари олдида катта масъулиятни ўз зиммасига олган эди. Амалга оширишни ваъда қилган ишларини ҳали тўлиқ бажариб улгурмаганди. Чигит қадалиб, кўчатлар тўлиқ ундириб олинган, ғўза қатор ораларига икки бора ишлов берилиб, дастлабки суғориш ишлари эндигина бошлангани учун қадрдон даласини ташлаб кетишга кўзи қиймади шекилли, ўшанда. Қадрдон хўжалигини, қўл остида фаолият кўрсатаётган аҳолини ҳам кўз ўнгидан ўтказган бўлса ажаб эмас.
* * *
Кейинчалик замон ҳам, сиёсат ҳам анчайин ўзгариб, Амир Тўраев устидан баъзи бир ғайирлар ёзув-чизув қилганида ҳам, қайта-қайта текшир-текширлар бўлганида ҳам тафтишчилар олдида ўзининг софдил, тоза ва мардлигини исботлаган, шу билан бир қаторда ўзи билан бир сафда ишлаганларни қўллаб-қувватлаб, ҳимоя ҳам қилганди. Унинг бу ҳатти-ҳаракатлари ҳақгўй падарибузруквори Тўра бобо Орзиқуловнинг ўгитларига доимо амал қилиб келганидан далолат беради.
Қадрдоним Амир Тўраев тўғри ва софдил бўлганлиги учун ҳам қаерда, қайси лавозимда фаолият кўрсатмасин – давлат хўжалигидами, вилоятдами, Тошкентдами ҳеч қачон қўрқув нималигини билмаган. Тўғри сўзини ҳар қандай тоифадаги инсонми ёки раҳбаргами айта олган ва айтган ҳам.
Яратгандан дўстимнинг охиратини обод қилишини сўрайман.
САИД АҲМАД ва АМИР ТЎРА
Қурбон НУРМАТОВ,
ёзувчи-юрист.
Атоқли адиб ва халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад билан танишишимиз қизиқ бўлган. Бунга ҳам Амиржон сабабчи. Амир Тўраев билан жуда кўп йиллардан бери ошночилигимиз бор. У раҳбарлик қилган йиллари ёзувчиларнинг Дўрмондаги боғига тез-тез бориб турарадим. Бир сафар борганимда суҳбатли даврамизга Саид Аҳмад ака ҳам келиб қўшилди. Амир Тўраев бизларни таништирди.
– Э-э, меҳмон, ростдан ҳам Қаршидан келдингизми? У ёқларда мана бунинг акаси Али ўғри яшайди. Ҳойна-ҳой уни ҳам танисангиз керак, – деди дабдуристдан Саид Аҳмад.
Али Тўраевич дўстим Амирнинг акаси бўлиб, кўп йиллар вилоятдаги турли масъул лавозимларда фаолият кўрсатган яхши раҳбар, меҳмондўст, камтарин инсон, бир сўз билан айтганда Қашқадарёнинг обрўли кишиларидан. Таниқли адибнинг кутилмагандаги саволи мени бироз ўйлантириб қўйди.
– Ҳа, Али Тўраевични танийман, у киши яхши инсон, соғ-саломат юрибдилар, яқинда ҳам кўргандим, – деб жавоб бердим.
– Мен ҳам уни яхши одам деб юрардим, аммо ундан эҳтиётроқ бўлиб юришингизни маслаҳат бераман. Аслида қип-қизил ўғри экан, – деди ҳали ҳам ўз турқитароватини ўзгартирмасдан адиб.
Саид Аҳмаднинг феълини яхши тушунар экан шекилли, Амир Тўраев индамасдан кулиб тураверди. Мен эса кўпдан яхши билганим шундай обрў-эътиборли инсонни Саид Аҳмаддек адиб ўғрига чиқариб турганлигидан хайратимни яшираолмаётгандим.
– Ҳайрон бўлаяпсизми меҳмон, гапимни исботлаб берай бўлмаса, – деб гапини давом эттирди Саид Аҳмад. – Ўтган йили Амирнинг таклифи билан унинг қишлоғига боргандик. Ўша сиз яхши деган Али бизни кутиб олди. Ўлгудек зиқна ва қаттиқ одам экан, атига бир ҳафтагина меҳмон қилди холос! Бизларга сўйган бўлса иккитами, борингки учтадан кўп қўй сўйгани йўқ! Сўйган қўйларининг думбаси ҳам нари борса беш-олти килодан ошмасди. Қўй гўштларини бир ўзим эмас, манаву укаси ҳам қўшилиб еди! Тошкентга қайтишимизни айтмайсизми, ярамас Али хайирлашишни ҳам қуруқ қилди! Қучоқлашиб хайрлашди-да, “Шаҳарга борганингизда менинг ҳисобимдан чой ичасиз” деб чўнтагимга газетага ўралган бир нарса солиб қўйди. Уйга келгач, нима экан деган ўй билан чўнтагимдаги нарсани очиб кўрсам, икки пачка юз сўмлик пуллар экан. Бекорчиликдан санашга тушдим, ишонасизми йўқми, пачкаларнинг биттасида икки дона, иккинчисида уч дона пул кам экан. Адашдиммикан деб яна санашга тутиндим, шу гап! Қўлларим қалтираб, нотўғри санаган бўлсам керак, деб набирамга ҳам санатиб кўрдим. У ҳам кам чиқарди. Биласиз, нафақахўр одамман, қанчалик оғир бўлсада, нафақа пулимдан олиб, кам келган пачкаларга қўшиб, сонини тўғрилаб қўйдим. Алида инсоф деган гап йўқ экан, келиб-келиб мендек нафақахўрнинг пулидан уриб қоладими?! Зиқналик ҳам эви билан-да, ўша пайтлари давлатимизнинг куни фақат юз сўмлик пулларга қолганмиди?! Ажабтовур икки юзталиклар ҳам чиқариб турилганди! Ҳеч бўлмаса пачкаларнинг биттасини икки юзталикдан қилса ҳам бўлардику!
– Устоз, пул бировники экан, сиз нима учун безовта бўлиб, кам келган пулларни ўрнини қийналиб тўлдириб юрибсиз? – дейди кулиб Амир Тўраев.
– Бунга иккита сабаб бор, биттаси мободо текшириб қолишса кам чиқмасин деганман, иккинчиси акангни ҳам обрўсини ўйлаганман-да. Эшитган қулоққа кам берибди, дегандан кўра тўлиқ берибди деган яхши эмасми? Барибир жигарчилик-да, акангни тарафини оласан, – деди Саид Аҳмад.
Амир Тўраев эса гўё ҳеч нарса юз бермагандек гапни бошқа томонга буриб:
– Устоз, яқинда бозордан олиб келган гуручим жуда антиқа чиқди-да, бунақа мазали ошни ҳеч қачон емагандим, – деганди, Саид Аҳмад дарҳол жавоб қайтаришга тутинди:
– Пулинг кетган нарса ҳеч эсингдан чиқмайди-да. Олиб келган гуручингдан бир марта ош қилиб бердим. Қолган гуручинг сабзивой билан урушиб, аразлаб кетиб қолди, қайтиб келмайман, деб. Энди ош ейишни эсингдан чиқарсанг ҳам бўлаверади, Амирвой, – сўнгра адиб нигоҳини менга томон қаратди-да, тушунтира бошлади. – Бу ўртоғингиз бор-йўғи умрида бир маротаба бозорлик қилиб келганди. Гуручини ўша куниёқ ош қилиб берганман. Устига устак ўшандан кейин ҳам икки марта ўзимнинг гуручимдан ош дамлаб едирдим. Ош егиси келса нуқул ўзи олиб келган ўша гуручини мақтайди. Кошки эди, унинг ниятини билмасам…
– Устоз, ўзингиз айтсизку, гуручларим туғаверади деб, нима, бизнинг гуруч қисир эканми? – деди кулиб Амир Тўраев.
– Балли, ақлинг энди кирибди, гуручларни ҳам серҳосил, баракали, туғадигани ва туғмайдигани бўлади, гуручлар ҳам балиққа ўхшаб сувда ўсадиганларидан, мен бозордан айнан серҳосил ва туғадиганларидан олиб келганман. Бир марта бозорлик қилиб келсам йил бўйи унумли ва туғилган гуручдан ош қилиб еявераман, ўзингга ҳам едирганман. Сен эса ҳеч балони билмасдан бозордаги эркакшода гуручни олиб келгансан. У ҳам бўлса бир ошликка ё ярайди, ё йўқ, энди гуруч харид қиладиган бўлсанг туғадиганини танлаб олгин, – деди гўё тушунтирган бўлиб Саид Аҳмад.
– Гуручнинг туғадиганини билар экансиз, нега ўша гуруч сотувчини менга таништирмайсиз? – деди гина оҳангида Амир Тўраев ҳам бўш келмасдан.
– Таништиришга-ку таништираман-а, лекин гуручнинг пулини тўлаш ўзимга қолиб кетишидан қўрқаман-да, – деб Саид Аҳмад домла ўрнидан қўзғалди.