Электронная библиотека » Чингиз Айтматов » » онлайн чтение - страница 65


  • Текст добавлен: 19 мая 2023, 23:29


Автор книги: Чингиз Айтматов


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 65 (всего у книги 67 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Teз oрaдa қaйиқ янa қaлин тумaн қaтлaми oрaсигa тушиб қoлди. Янa ҳaммa нaрсa кўздaн ғoйиб бўлиб қoлди. Бирoқ қaйиқ aввaлгидaй шaмoлнинг кучи билaн илгaрилaб бoрaрди. Kириск учун энди ҳeч нaрсaнинг aҳaмияти йўқ эди. У бутунлaй aйниб, сaсиб кeтгaн сувнинг сўнгги қултумини ичди-ю, ўшa жoйдa, бўм-бўш бoчкa ёнидa, қaйиқ қуйруғидa, oдaтдa Ўрxoн бoбo ўтирaдигaн ердa ётиб қoлди. У ўлимгa чoғлaнгaни учун энди тумaндaн ҳaм қўрқмaсди. Фaқaт юлдузлaр кўринмaй қoлгaнди-дa, улaр билaн видoлaшишгa эҳтимoл улгурoлмaсaм кeрaк, дeб aфсуслaнaрди… Aҳвoли ёмoнлaшгaндaн ёмoнлaшиб бoрaрди.

У ҳушсизлaниб, aлaҳсирaб ётaр, oрaдaн қaнчa вaқт ўтгaнини билмaсди. Эҳтимoл тун яримлaб қoлгaндир, эҳтимoл, тoнг oтиб қoлгaндир? Бир нимa дeйиш мушкул. Дeнгиз устини шaмoлдa учгaн тутун сингaри ғирa-ширa тумaн қoплaб oлгaн эди.

Пeшoнaдa бoри бўлaди. Бoлa шу пaйт қушнинг oвoзини эшитиши ҳaм, эшитмaслиги ҳaм мумкин эди. Лeкин у эшитди. Бирдaн бoши устидa нимaдир визиллaб, қaнoтлaрини шaпиллaтиб тумaндa қaйиқнинг устидaн пaстлaб учиб ўтиб кeтгaнини сeзиб қoлди. Бoлa бирдaн сaпчиб тушди вa бир зумдa бу – қуш, қaнoтлaрини кeнг ёйиб учaётгaн кaттa кучли бир қуш экaнини кўришгa улгурoлди.

– Aгукук! – қичқирди у. – Aгукук! – у қутб бoйқуши қaёққa учиб бoрaётгaнини кўришгa улгурди, шaмoлнинг қaёққa эсaётгaнини эслaб қoлишгa улгурди. Шaмoл чaпдaн, гaрдaнининг сўл тaрaфидaн, чaп қулoғининг бирoз oрқaрoғидaн эсaрди!

– Aгукук! – қичқирди у қуш учиб кeтгaн тoмoнгa қaрaб қaйиқни бургaнчa.

Kириск рул эшкaгигa мaҳкaм ёпишиб oлиб, зўр бeриб тиришaр, қoлгaнқутгaн кучини aрaнг жaмлaб, бoшқa ҳeч нaрсaгa эътибoр бeрмaй фaқaт шaмoлнинг йўнaлишини вa қушнинг учиб кeтгaн тoмoнини ёддa тутaрди. Қутб бoйқуши қaердaн қaёққa учaётгaнлиги нoмaълум эди. Oрoлдaн қитъaгaми ёки қитъaдaн бирoртa oрoлгaми – билиб бўлмaсди. Aммo Kириск Ўрxoн бoбoнинг ҳикoясини эсдaн чиқaрмaгaнди – бу қуш дeнгиз устидaн фaқaт тўғригa қaрaб учaди. Aгукук – тундa вa тумaндa учaдигaн энг кучли қуш. Энди Kириск шу қуш изидaн бoрaётгaн эди.

Қaйиқ бўлсa тўлқиндaн тўлқингa oшиб ўтaрди. Шaмoл бирдaй эсмoқдa эди. Tумaн сийрaклaшиб, тaрқaлиб бoрaр. Oсмoннинг чeтлaри бирoз ёришиб бoрмoқдa эди. Oлдиндa, шундoққинa тўғрисидa эсa лoжувaрд oсмoни фaлaкдa ягoнa нурли бир юлдуз бaлқиб турaрди. Kириск юлдузнинг xудди қaйиқ бoрaётгaн тoмoндa тургaнлигини пaйқaди. У юлдузни мўлжaлгa oлиб, ўшa тaрaфгa қaрaб бoриш лoзимлигини фaҳмлaди, чунки aгукук xудди шу тaрaфгa қaрaб учиб кeтгaнди. Бoлa бу юлдузнинг нoмини билмaсa ҳaм энди у шу юлдуздaн кўзини узмaс вa шaмoлнинг йўнaлишини, унинг кучи вa эпкинини билиб турaрди.

«Шaмoл, эсaвeр, кeтиб қoлмa. Нoминг нимa, билмaймaн, aткичx Ўрxoн бўлгaнидa нoмингни aйтиб бeрaрди. Aммo сeн мeнгa aкa бўл. Keтиб қoлмa, шaмoл, ўзингни бoшқa ёққa oлиб қoчмa. Axир, сeн қaнчa xoҳлaсaнг, шунчa узoқ эсaвeрaсaн-ку. Шaмoл, мeнгa мaдaд бeр, кeтиб қoлмa. Meн нoмингни aлбaттa билиб oлaмaн, сўнг oтингни aйтиб чaқирaмaн. Xoҳлaсaнг, мeн сeни Ўрxoн дeб чaқирaйин. Aткичxим – Ўрxoннинг нoми билaн чaқирaйин. Энди сeни ҳaмишa Ўрxoн шaмoл дeб aтaймaн. Сeн ҳaм мeни тaниб oлaсaн…»

У ҳaмрoҳ шaмoлни aнa шундaй aрдoқлaб, тўғри йўлгa бoшлa, дилимгa умид вa ишoнч бeр, дeб ялиниб-ёлвoрaрди. Kўзлaрини эсa интилaётгaн йўлчи юлдуздaн узмaсди: «Сeни яxши кўрaмaн, юлдузим, – дeрди у юлдузгa. – Сeн жудa бaлaнд вa узoқдaсaн. Сeн oлдиндaги энг кaттa вa гўзaл юлдузсaн. Ёлвoрaмaн, кeтиб қoлмa, бир жoйдa тўxтaб тур, ҳeч сўнмa. Сeн тaрaфгa сузиб кeтяпмaн. Сeн тoмoнгa aгукук учиб ўтди. У oрoл тoмoнгa учдими ё қирғoқ тoмoнгa учдими, билмaдим. Oрoлгa учгaн бўлсa ҳaм мaйли, oрoлдa ўлa қoлaй. Keтмa, сўниб қoлмa эй юлдуз! Нoмингни билмaймaн, мeндaн xaфa бўлмa! Нoмингни билишгa улгурoлмaдим. Нoмингни мeнгa oтaм Эмрaйин aйтиб бeрa oлaрди. Aгaр xoҳлaсaнг, сeни oтaмнинг нoми билaн aтaймaн, сeни Эмрaйин юлдузи дeймaн. Oсмoндa пaйдo бўлгaнингдa сeн билaн сaлoмлaшиб, нoмингни шивирлaб aйтaмaн. Сeн эсa мeнгa мaдaд бeр, Эмрaйин юлдузи, бaрвaқт кeтиб сўниб қoлмa, булут oрaсигa бирдaн яшириниб oлмa…»

У ўзининг йўлчи юлдузигa шу сўзлaр билaн мурoжaaт қилaрди. У янa тўлқинлaргa ёлвoрди: «Tўлқинлaр, сиз қaйиғимни ҳaйдaб бoряпсиз, сиз ҳoзир қaндaй яxшисиз. Meн сизлaрни aки-Mилxун тўлқинлaри, дeб aтaймaн. Сиз aгукук учгaн тoмoнгa кeтяпсиз. Сиз xoҳлaгaн тaрaфингизгa юмaлaб кeтa oлaсиз-ку, axир. Aки-Mилxун тўлқинлaри, кeтиб қoлмaнг, йўлдaн aдaшмaнг. Meн эшкaк эшиб кeтaр эдимку-я, лeкин бутунлaй ҳoлдaн тoйгaнмaн-дa. Kўриб турибсиз-ку, сиз қaёққa xoҳлaсaнгиз, ўшa ёққa сузиб кeтяпмaн. Aгaр oмoн бўлсaм, ҳaмишa ёдимдa тутaмaн: сиз Ўрxoн шaмoли эсгaн ёққa, Эмрaйин юлдузи тoмoнигa сузяпсиз, aки-Mилxунлaр дeнгиздa фaқaт яxшилик қилишaди, дeб ҳaммaгa aйтaмaн! Meнгa мaдaд бeринг aки-милxунлaр! Keтиб қoлмaнг, мeни тaшлaб кeтмaнг…»

* * *

Ҳaммa юлдузлaр oрaсидa энг узoқ чaрaқлaб тургaни Эмрaйин юлдузи бўлди. Toнггa яқин у oсмoну фaлaкдa ёлғиз ўзи қoлди. Toнггa яқин у кучли, сoф бир нур билaн лoвуллaб ёниб турди вa субҳидaмнинг симoбрaнг ҳaвoсидa aстaсeкин сўниб, янa aнчa вaқтгaчa oсмoндa нaфис, oппoқ нурдaй бўлиб турди.

Maнa, шу зaйлдa тoнг ҳaм oтди. Keйин дeнгиз узрa oфтoб чиқди. Kириск ҳaм қувoниб, ҳaм қўрқиб кeтди. Қуёшнинг чиқишидaн қувoниб кeтгaн бўлсa, дeнгизнинг бeпoёнлигидaн қўрқиб кeтди. Oфтoб нурлaридa живирлaб мoвий тoвлaнaётгaн дeнгиз дeярли қoп-қoрa тусгa кириб, чeксизлигидaн кўз илғaмaс ҳoлгa кeлди. Бoлa рул эшкaгигa жoн-жaҳди билaн ёпишиб oлиб, ўзи эслaб қoлгaн тoмoнгa, шaмoлнинг йўнaлишигa қaрaб сузишгa ҳaрaкaт қилaрди. Бу жудa-жудa мушкул эди…

У бoши aйлaниб, кўзи тиниб, ҳaммa нaрсa чирпирaк бўлиб кeтгaнини эслaй oлди, xoлoс…

Қaйиқ энди ўз ҳoличa сузиб бoрaрди…

* * *

Бoлa эсини йиғиб ўзигa кeлгaнидa, қуёш oсмoннинг нaриги чeтигa силжиб кeтгaн эди. Kириск титрoқ қўллaрини oлғa чўзиб, суянгaничa қaйиқнинг қуйруғидaн бaзўр қўзғaлди, бoши aйлaниши ўтиб кeтишини кутиб, кўзлaрини юмгaничa жoйидa қoтиб турди. Keйин кўзини oчди. Қaйиқ тўлқинлaр oшa сузиб бoрaрди. Дeнгиз юзaсидaги чaйқaлиб тургaн бeтиним сув тaнгaчaлaри кўз илғaгaн жoйгaчa жимирлaб турaрди. Kириск oлдингa нaзaр тaшлaб, кўзлaрини уқaлaди вa ҳaнгу мaнг бўлиб қoлди. Дeнгизнинг қуюқ яшил ўркaчидa қaршидaн унгa қaрaб Oлaпaр чoпиб кeлaрди! Буюк Oлaпaр!

Дeнгиз чeтидa кулрaнг – зaнгoри тусдaги қoя шундoққинa кўзгa тaшлaниб турaрди. Aммo қулoқлaрию тeпaлaригaчa oппoқ бўлиб турaдигaн Oлaпaр бoшқa ҳaммa қoялaрдaн кўрa бaлaнд бўлиб, унинг этaгидaги мудoм бoриб-кeлиб, чaйқaлиб турaдигaн тўлқинлaр ҳaм aниқ кўринa бoшлaди. Ҳaвoдa қирғoқ бўйлaб учиб юрaдигaн oқчoрлoқлaрнинг тoвуши ҳaм қулoққa чaлинaрди. Энг aввaл бoлaни oқчoрлoқлaр пaйқaб қoлишди. Aдaшгaнлaргa йўл кўрсaтиш учун тeпaликнинг энг юқoрисидa тундa ёқилгaн ўтнинг тутуни ўрлaб турaрди…

 
Сoҳил бўйлaб чoпaётгaн Oлaпaр,
Яккa-ёлғиз қaйтмoқдaмaн ёнинггa –
Бoбoжoним Ўрxoнсиз,
Oтaжoним Эмрaйинсиз,
Oғaжoним Mилxунсиз,
Улaр қaйдa қoлди, сўрaгил мeндaн,
Фaқaт aввaл сув бeргин, o, сув…
 

Бу Kирискнинг ўзи тўқигaн қўшиқнинг дaстлaбки сaтрлaри эди. Бу энди унинг умрининг oxиригaчa aйтaдигaн қўшиқ бўлaди…

* * *

…Дeнгиз тўлқинлaри зулмaт қўйнидa гувуллaб, ўкириб, шиддaт билaн қoялaргa кeлиб урилиб, пaрчaлaниб кeтaрди. Дeнгиз ҳaмлaлaрини қaйтaрaвeриб, тoш-мeтин бўлиб кeтгaн қирғoқ xўрсиниб, уф тoртaрди.

Oлaм oлaм бўлиб ярaлгaндaн буён, кун тундaн туғилгaн, тун кундaн туғилгaн зaмoнлaрдaн буён aҳвoл шу – икки қудрaтли куч ўртaсидaги oлишув дaвoм этaди: бундaн буён ҳaм, куну тун, туну кун, тoки ер билaн сув бoр экaн, улaр aбaдул-aбaд шундaй курaшaвeрaди…

Kуну тун, туну кун…

* * *

… Шундaй кeчлaрдaн янa бири ўтди…

Дeнгиз узрa Ўрxoн шaмoли шoвқин сoлaр, дeнгиздa aки-Mилxун тўлқинлaри сузиб юрaр вa ёришиб кeлaётгaн oсмoни фaлaкнинг бир чeтидa Эмрaйиннинг нурли юлдузи чaрaқлaб турaрди…

… Янa янги бир кун бoшлaнмoқдa эди…

Чингиз Айтматов мактаби

Турк маънавий оламининг чақноқ юлдузларидан бири, қирғиз халқининг фахри, ғурури Чингиз Айтматовдир. Умуман олганда эса, унинг шахсияти умумбашарият тарихида жуда кам учрайдиган фавқулодда ҳодисадир.

«Буюк шахсларни миллат қайғуси, Ватан қайғуси яратади», деган эди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов. «Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди»1919
  Р. Раҳмоналиев. Жизнь, равная вселенной (философия творчества Чингиз Айтматова). //Чингиз Айтматов. собр.соч. в семи т. Том 1, – М., 1998, стр. 23.


[Закрыть]
, деган қирғиз тадқиқотчиси Р.Раҳмоналиев. Дарҳақиқат, ҳар бир давр ўз санъаткорлари, талантларини яратади. Бу эса ҳар бир ёзувчининг истеъдоди, эҳтиёжи, ижодий имкониятларига кўра амалга оширилади. Санъаткор ўз даври билан қанчалик яқин алоқада бўлар экан, унинг жаҳон маданияти олтин хазинасига қўшган эстетик ҳиссаси ҳам шунчалик улкан ва самарали бўлади. Демак, миллат туйғуси, Ватан қайғусидан яралган Чингиз Айтматовдек мўътабар зотнинг дунёга келиши замон тақозосидир.

Адабиёт майдонига ХХ асрнинг 50-йилларида кириб келган ва миллионлаб китобхонларнинг қалбига тез йўл топа олган, ғоят гўзал ва сермазмун асарлари билан уларни оҳанрабодек ўзига тортиб, сеҳрлаб олган, ҳатто Луи Арагон, Николай Тихонов, Эдуардас Межелайтес, Мухтор Авезов, Расул Ҳамзатов сингари жаҳонга машҳур сеҳргарларнинг таҳсинига сазовор бўлган буюк истеъдод соҳибларидан бири афсонавий ёзувчи – Чингиз Айтматовдир. Тинимсиз меҳнат, изчил ижодий изланиш Чингиз Айтматовни нафақат туркий халқлар, балки бутун жаҳон халқлари китобхонларининг ардоқли ёзувчисига айлантирди.

Чингиз Айтматов Талас водийсидаги Шакар овулида 1928 йил 12 декабрда хизматчи оиласида дунёга келди. Бобоси Айтмат оға ажойиб қубузчи, отаси Тўрақул оға болалик чоғларида бойлар хизматида бўлиб, кейинчалик рустузем мактабида таҳсил кўради. У Москвадаги профессорлар институтини битиргач, Қирғизистонда масъул лавозимларда ишлайди. Тўрақул оғанинг жўшқин ҳаёти Ч.Айтматовнинг «Биринчи муаллим» қиссасида ўзининг қуйма ифодасини топган. Онаси Ноима опа юксак маданиятли, ўқимишли, оқила аёл бўлган. Чингиз дастлаб рус мактабида, кейинчалик қирғиз мактабида ўқиди. 1942 йил 14 ёшида Шакар қишлоқ кенгаши котиби, солиқ йиғувчи, сўнг тракторчилар бригадасининг ҳисобчиси бўлиб ишлайди. 1948 йили Жамбулдаги зооветеринария техникумини, 1953 йили Қирғизистон Қишлоқ хўжалик институтини тамомлагач, тажриба фермасининг зоотехниги бўлиб иш бошлайди.

1956 – 1958 йилларда Москвада ёзувчилар уюшмаси қошидаги олий адабиёт курсида таҳсил олди. У Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968), давлат, жамоат арбоби, дипломат, Қирғизистон фанлар академиясининг академигидир (1974).

Чингиз Айтматов 1989 – 1990 йилларда «Иностранная литература» журналига бош муҳаррирлик қилди, 1990 йилдан собиқ СССРнинг, сўнгра Россия Федерациясининг, 1991 йилдан эса Қирғизистон Республикасининг Люксембург ва Белгиядаги элчиси лавозимида ишлайди. Ч.Айтматовнинг ташаббуси билан ташкил этилган «Иссиқкўл форуми» халқаро тинчлик ҳаракатида муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишда самарали таъсир ўтказиб келди. Ч.Айтматов 1995 йилдан Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси Президенти сифатида ҳам самарали иш олиб борди. У мустақил Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган. ЮНЕСКО маълумотларига кўра, Ч.Айтматов асарлари энг кўп ўқиладиган адиблар орасида В.Шекспир ва Л.Толстойдан сўнг 3– ўринда туради. ХХI аср арафасида адибнинг китоблари жаҳоннинг 168 мамлакатида 165 тилга таржима қилиниб, 830 марта жами 67,2 миллион нусхада чоп этилгани аниқланган эди. Мазкур халқаро ташкилотнинг маълумотларига қараганда, Ч.Айтматовнинг асарлари ҳозирги кунгача жаҳоннинг 180 га яқин тилларига таржима қилиниб, 80 миллион нусхада нашр этилган. Кўриниб турибдики, бу рақамлар изчил ортиб бормоқда. Адиб номини илк бор жаҳонга машҳур қилган «Жамила» қиссасининг ўзи эса 50 дан ортиқ тилга таржима қилинган. Асар ҳозирги кунга қадар ўзбек тилида ўн бор нашр этилди. Қисса чоп этилгандан сўнг ярим аср давомида Чингиз оғанинг ижоди муттасил ўсиб, юксалиб, сайқал топиб борди, шуҳрати оламга танилди. Яна бир жиҳат, адиб асарлари ҳажмини жаҳон адабиётшунослиги оламида мавжуд бўлган тадқиқотлар миқёси билан таққослайдиган бўлсак, уларнинг ўн карра, юз карра ортиб бораётганлигининг гувоҳи бўламиз. Бир сўз билан айтганда, адибнинг кўп қиррали, сермазмун фаолияти ҳақида кенг кўламда тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Чингиз Айтматовнинг истеъдоди ва хизматлари бутун дунёда тан олинди ва жуда юксак баҳоланди: Қирғизистон Республикаси қаҳрамони (1977), уч марта СССР давлат мукофоти совриндори (1968, 1977, 1983), адабиёт бўйича Ленин мукофоти совриндори (1963), Виктор Гюго номидаги халқаро мукофот (Франция), «Этрурия» адабий мукофоти (Италия), адабиёт ва санъат соҳасидаги мукофот (Австрия), Ж.Неру номидаги халқаро мукофот (Ҳиндистон) ва бошқалар шулар жумласидандир.

Чингиз Айтматов ижоди ўз-ўзидан қуппа-қуруқ заминда юзага келмади. Аксинча, бир халқ иккинчисидан, ёш авлод кекса авлоддан, бир ёзувчи иккинчи ёзувчидан сабоқ ўрганиб келгани сингари, унинг ноёб истеъдоди ҳам мавжуд ижтимоий шароит ва янги тарихий миллий заминда юзага келди, ўсиб улғайди ва равнақ топа борди. Маълумки, октябр тўнтаришига қадар қирғиз адабиётида проза асарлари деярли йўқ эди. Аммо халқ оғзаки ижодиёти тараққий этган бўлиб, қирғиз адабиётининг туғилиши, унинг ғоявий эстетик идеалининг шаклланишида халқ оғзаки ижоди беқиёс катта роль ўйнаган. Бунга қирғиз халқининг ўтмиш ҳаёти, тарихий кечмиши, урф-одатларини акс эттирган «Манас» эпоси ёрқин мисолдир. Демак, халқ оғзаки ижодиёти ҳамда демократик оқин Тўхтағул ва Туғалоқ Мўлданинг поэзияси қирғиз адабиётининг шаклланишига асос бўлди. Ч.Айтматов қирғиз халқ оғзаки ижодиётидан ижодий озиқланди. Халқ оғзаки ижодиётидаги хилма-хил усуллардан ўз асарларида моҳирлик билан фойдаланди. Шунинг учун ҳам унинг ҳикоя ва қиссаларида фольклорга хос бадиий усуллар, поэтик руҳ барқ уриб туради. Бу эса ўз навбатида адиб асарларига жозибадорлик, мафтункорлик фазилатларини бахш этиб, ўқувчини ўзига бутунлай сеҳрлаб олиш қудратини намоён этади.

Чингиз Айтматов қирғиз адабиётининг энг яхши анъаналарини давом эттириб ва бойитиб, ўтмиш ва замонавий адабиётнинг энг яхши намуналарини синчиклаб ўрганди ва замонавий адабиётнинг энг яхши анъаналарини қунт билан ўрганиш, ўзлаштириш натижасида жаҳон адабиётида ўзига хос Айтматов мактабини яратди.

Чингиз Айтматов ижодининг юксалишида Қ.Байалинов, М.Элибоев, Т.Сиддиқбеков, К.Жонтошев, А.Осмонов, А.Тўқамбоев, Т.Умматалиев каби дастлабки қирғиз ёзувчиларининг адабий тажрибалари ғоят самарали бўлди.

Бу жиҳатдан танқидчи К.Бобулов ўзининг «Қирғиз прозасида реализмнинг тараққиёт йўллари» номли китобида: «Чингиз Айтматов ўз асарлари учун ўзидан олдинги касбдошларидан миннатдордир, аммо бу оғаларининг бешигида улғайди деган сўз эмас. Аксинча, бу бешикни бузиб чиқди, дегимиз келади»,2020
  Қирғиз прозасининг очерки. Иккинчи бўлим. Қирғизистон Фанлар Академиясининг нашриёти. Фрунзе, 1960, 3-бет.


[Закрыть]
– деганда ҳақли эди.

Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда шуни айтиш жоизки, рус ва жаҳон адабиёти хазиналарини ўрганиш ва ижодий ўзлаштириш қирғиз ёзувчилари, шу жумладан, Чингиз Айтматов кўз ўнгида янги бир дунё очди. Бошқача айтганда, Чингиз Айтматов реалистик прозанинг барча имкониятларидан самарали фойдаланиши туфайли унинг бадиий жиҳатдан янада юксалиши ва янги босқичга кўтарилишига катта ҳисса қўшди.

Бу ўринда шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Чингиз Айтматовнинг ноёб истеъдоди қирғиз адабиётида, айниқса, қисса жанри имкониятларини кенгайтирди, бойитди. Чингиз Айтматовнинг қисса жанрини ривожлантиришдаги катта хизматлари хусусида сўз юритиб А. Эсанов, жумладан, шундай дейди: «Ёзувчи қирғиз адабиётида қисса жанрининг ижтимоий-психологик намуналарини яратди». Т.Давидова эса ёзувчи ижодига юксак баҳо берар экан, шундай таъкидлайди: «Чингиз Айтматовнинг ноёб истеъдоди қирғиз қиссасини роман жанри билан қиёслаштирган ҳолда унинг жанр имкониятлари доирасини янада кенгайтирди. Унинг изланишлари, кашфиётлари эса янги авлод ёзувчилари учун туганмас хазина ролини ўтайди. Адабиётшуносликда «Айтматов мактаби» атамасининг пайдо бўлиши ҳам бежиз эмас»2121
  Т. Давидова. Современная киргизская повесть. Фрунзе, 1989.


[Закрыть]
.

Айтматов асарлари ҳаётийлик, чуқур ҳиссиёт, нозик туйғу ва интим кечинмалар билан суғорилган бўлиб, улар қирғиз насри ривожигагина эмас, балки рус ва жаҳон адабиётига ҳам самарали таъсир этиб келмоқда.

Айтматов ижодининг Олатов чўққилари сингари юксалиб борганлиги ва унинг оламшумул аҳамияти қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қуйидаги эътирофида айниқса, яхши ифодаланган: «Айрим асарларни китобхон ва танқидчи сифатида идрок этганимизда, фавқулодда ҳодисаларнинг гувоҳи бўламиз, – деб ёзади у. – Айтматовни ҳаммамиз севамиз, унинг истеъдоди ва маҳоратига қойилмиз. У барчага яқин ва тушунарли. Таъкидлаб айтаман, барчага. Ваҳоланки, бошқа қирғиз ёзувчиларининг ҳам қизиқ, ҳатто талантли асарлари борки, улар бизнинг ўлкамизда муносиб бир тарзда эътибор топадию, республикадан ташқари чиқса, жарангламай қолади…

Шу боисдан, қалам тебратаётганимда, вужудимни турли шубҳалар чулғаб олади. Керакли нарсани ёзаяпманмикин? Шундай ёзишим жоизми? Бу нарса менинг юртдошларим билан бирга, Қирғизистондан четда яшаётган одамларга ҳам маъқул бўлармикан, деган андишалар кечади хаёлимдан. Эҳтимол, шу важдан бўлса керакки, мен ҳозирги даврда яратилаётган асарларни кўп мутолаа қиламан. Бу менга халал ҳам етказади, кўмаклашади ҳам. Чунончи, Айтматовнинг тажрибасига келганда, бу менга халал беради. Халал етказишининг маъноси шуки, Айтматовдан кейин ёзиш мушкуллашиб кетади. Бир неча йиллар илгари ўзимнинг китобимни бошлагандим, шу орада ўзимни чоғлаб, бош қотириб юрган ҳам эдимки, «Алвидо, Гулсари!» қўлимга тушиб қолди. Ўқиб чиқдим. Бошимни кўтармасдан, тин олмай туширдим. Ўқишга ўқиб қўйиб, тарвузим қўлтиғимдан тушди, ҳафсалам пир бўлди. Агар қўлимга қалам оладиган бўлсам, ё шундай қотириб ёзишим, ё бўлмаса, супра-ўқловимни йиғиштиришга тўғри келарди». Бироз қуйироқда Мар Бойжиев яна такрорлайди: «Ёзаман деса, ёзадиган нарсалар бор. Лекин Айтматовдан сўнг шўримиз қуриб қоляпти. Сабаби шуки, у юксалиб бораётган прозамиз тараққиётидан ўн йилларга «сакраб» ўтиб кетди. Эндиликда бизнинг олдимизда нима ҳақида ёзиш кераклигидан кўра, қандай ёзиш керак, деган муаммо кўндаланг бўлиб қолди».

Чингиз Айтматов халқ оғзаки ижоди, рус, жаҳон ва қардош халқлар адабиётининг энг яхши анъаналарининг шунчаки меросхўри, давомчиси бўлиб қолмай, балки шу билан бирга уларни янги шароитда янада бойитиб ривожлантирди. Бундай омиллар эса, ўз навбатида, Чингиз Айтматовнинг буюк сиймо бўлиб етишишига мустаҳкам замин ҳозирлади. Хулоса қилиб айтганда, Чингиз Айтматов нафақат қирғиз адабиёти, балки жаҳон адабиётининг равнақига ҳар жиҳатдан катта ҳисса қўшган буюк санъаткордир.

Қирғиз адабиётининг ички потенциал имкониятларининг намоён бўлишида рус классик адабиёти ва кўп миллатли қардош адабиётларнинг таъсири катта бўлди.

Бу ҳақда таниқли қирғиз адабиётшуноси К.А.Асаналиев ўзининг «Қирғиз прозасининг очерки» китобида қуйидагича ёзади: «Қисқа вақт ичида рус адабиётининг, жаҳон классик адабиётининг бой тажрибаларини қабул этиш билан бирга, қирғиз адабиёти олдин ўзида бўлмаган жанрларни, бадиий шаклларни ўзлаштирди. Бу жанрлардан бири прозадир.

Реалистик катта прозасиз катта адабиётнинг бўлиши ҳам мумкин эмаслиги ўз-ўзидан аёндир. Бинобарин, унинг жанр имкониятлари шунчалик кенг ва хилма-хилдир. Қирғиз ёзувчилари реалистик прозадаги ҳикоядан бошлаб, кенг пландаги ижтимоий ҳаёт, психологик романларгача ўзлаштириб, бу жанрларни ўз миллий адабиётига олиб киришди».2222
  Қирғиз прозасининг очерки. 2-бўлим, Қирғизистон Фанлар Академиясининг нашриёти, Фрунзе, 1960, 3-бет.


[Закрыть]

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Чингиз Айтматов айниқса, рус классикларининг бой анъаналарини чуқур ўзлаштириш асосида тарбияланди. Буни адибнинг ўзи мамнуният билан эътироф этади.

«Рус адабиётини дунёдаги миллионларча одамлар биладилар ва севиб ўқийдилар. Бироқ, ҳар бир киши уни, албатта, ўзича севади. Мен ўшаларнинг бириман ва рус адабиётига алоҳида муҳаббат билан қарайман. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Мен соҳилларини кўз илғамайдиган рус адабиёти чексиз уммонида толстойча донишмандликни ва образларнинг руҳий мураккаблигини яхши кўраман, тонг ҳайратда қоладиган шолоховча драматизмни ва характерларнинг шолоховча ёрқинлигини яхши кўраман, Горький ва Маяковскийнинг инқилобий романтикасини яхши кўраман, чеховча беқиёс инсонпарварликни ва бунинча борлиқни нозик идрок этишни яхши кўраман, твардовскийча шеърият уфқларини ва леоновча заковатлиликни яхши кўраман. Лекин бу ҳали ҳаммаси деган гап эмас, ҳаттоки энг суюкли кишининг ҳузурида ҳам ўз туйғуларингни охиригача оқизмай-томизмай айтиш ҳамма вақт ҳам насиб бўлавермайди»2323
  Чингиз Айтматов. Муҳаббат эътирофи. «Советская Киргизия». 7.XI.1962.


[Закрыть]
.

Ч.Айтматов ижодий фаолиятининг бошланиши унинг талабалик йилларига тўғри келади. Ўзи айтганидек, адабиёт ишига кечикиб киришади. 1952 йили «Қирғиз тилининг терминологияси ҳақида», 1953 йилда эса «Оригиналдан узоқ бўлган таржималар» номли мақолалари эълон қилинади. «Газета сотувчи Дзюйдо», «Ашим», «Биз олға борамиз» (1952), «Сепоячи», «Лалмикорликда», «Оқ ёмғир» (1954), «Рақиблар» (1955), «Байдамтол соҳилларида» (1955), «Қизил олма» (1964), «Отадан қолган туёқ» (1968) каби тўнғич ҳикоялари босилади. Буларга муаллифнинг бирмунча кейинроқ ёзилган «Манзил сари йўл олган қушлар нидоси», «Манас отанинг оқ қору кўк музи», «Бахиана» ҳикояларини ҳам қўшиш мумкин. Хуллас, муаллиф илк ҳикоялари биланоқ, мазкур жанрнинг ажойиб намуналарини яратиб, адабиёт оламидан ўзига муносиб ўрин топа олди.

Бу ҳикоялар жонли, жозибали ва содда тилда ёзилганлиги, чуқур лирик кечинмаларга ва романтик бўёқларга бойлиги билан ўқувчиларнинг ҳиссиётига, шуурига кучли таъсир этиб қирғиз адабиёти даргоҳига ёрқин истеъдод соҳиби кириб келаётганлигидан дарак беради. Таъкидлаш керакки, мазкур ҳикояларнинг ҳаммасини ҳам бекаму кўст ёзилган деб бўлмайди. Уларда ёш санъаткорнинг ҳикояга хос специфик хусусиятларни ҳали яхши ўзлаштириб олмагани, ҳаёт диалектикаси, характерлар динамикасини атрофлича талқин ва таҳлил этишда маҳоратнинг етишмаслиги кўзга ташланади. «Байдамтол соҳилларида» ҳикояси ва «Юзма-юз» (1957) қиссасидан бошлаб эса ёзувчи қаҳрамоннинг ички дунёсига чуқур ва дадил кириб боради, ўткир сюжет, кучли психологик ва драматик конфликтлар яратади, такрорланмас характерлар чизади. Чингиз Айтматов услубининг диққатга сазовор бўлган хусусияти шундаки, унинг асарларида деярли биронта ҳам ортиқча тафсилот, ноўрин деталь ёки номатлуб ҳаракат йўқ. Тўғри, ёзувчи «икир-чикирлар»га катта эътибор билан қарайди, чунки бу «икир-чикирлар» ва айрим майда деталлар асар воқеаси ривожида муҳим ўрин тутган катта воқеалар ёки асосий ғояни очишга, асослашга хизмат қилади.

Адиб кичик очерклари, ҳикояларида ҳам катта ижтимоий муаммоларни ҳал этишга интилади. Инсон характерининг турли қирраларини асосли равишда таҳлил қилади. Бу омиллар ёзувчи истеъдодининг аста-секин очила бораётганидан, новатор ёзувчи бўлиб етишаётганидан далолат беради. Чингиз Айтматов шу жажжи очерклари, ҳикояларидаёқ ўзига хос бадиий тасвир услубини зоҳир этди.

Адибнинг «Жамила» қиссаси унга оламшумул шон-шуҳрат келтирди, унинг номини жаҳонга танитди. Қирғиз ёзма адабиёти ўзининг қисқа тарихи давомида ҳали бундай катта ютуққа эришмаган эди. Бу ажойиб лирик қиссада гўзаллик ва озодлик учун, янгича ҳаёт учун бел боғлаган ёшларнинг жўшқин ҳаёти, меҳнати, пок севгиси тараннум этилади.

«Жамила» қиссаси турли миллат ва элатларга мансуб китобхонлар оммасига фавқулодда беқиёс ғоявий-бадиий завқ инъом этди. Қисса қирғиз адабиётида хотин-қизлар озодлиги мавзусини акс эттиришда янги босқич бўлди. Асарни русчадан француз тилига таржима қилиб нашр эттирган машҳур француз ёзувчиси Луи Арагон «Жаҳондаги энг гўзал севги қиссаси» номли каттагина мақоласида қиссани реализмнинг ноёб асари сифатида кўкка кўтариб, Айтматов мактабига шундай баҳо берган эди: «…Вийон, Гюго ва Бодлерлар маскани бўлган Парижда, қироллар ва инқилоблар маскани бўлган Парижда, ҳар бир тоши бирор тарих ёки афсонадан шаҳодат берадиган кўп асрли рассомлар маскани Парижда, – деган эди у, – бошидан кўп савдоларни кечирган, кўп нарсаларни кўрган ва билган шу Парижда, «Жамила»ни ўқидим-у ногаҳон «Вертер» ҳам, «Береника» ҳам, «Антоний ва Клеопатра» ҳам, «Манон Леско» ҳам, «Севги тарбияси» ҳам, «Доминика» ҳам – ҳамма-ҳаммаси кўзимга илинмай қолди. Ромео ва Жульетта ҳам, Паоло ва Франческа ҳам, Эрнани ва донья Соль ҳам кўзимга илинмай қолди, Чунки мен жаҳонда энг гўзал севги қиссаси – «Жамила»ни ўқиган эдим»2424
  А.Арагон. Самая прекрасная повесть о любви в мире. «Культура и жизнь». 1959. № 7, стр.13.


[Закрыть]
.

Н.В.Гоголь насрий «Ўлик жонлар» асарини ҳаққоний суратда достон деб атагани сингари Чингиз Айтматовнинг «Жамила»сини ҳам прозада ёзилган – лирик достон деб айтиш жоиздир. Чунки «Жамила»даги табиат лавҳалари, инсоний ҳис-туйғулар, қаҳрамонларнинг нозик кечинмалари худди мўйқалам билан чизилгандай китобхонни ҳаяжонга солади. Асарда тасвирланган қаҳрғазаб киши қалбини куйдириб-ёндиради, шодлик дамлари эса ажиб мусиқий лаззат бағишлайди. Хуллас, китобхон ўзини асарда тасвирланган воқеалар оғушида ҳаракат қилаётгандай, асар қаҳрамонлари билан бирга нафас олаётгандай ҳис этади: уларнинг севинчига шерик, қайғу-аламларига ҳамдард бўлиб қолади. Асарнинг қон-қонига сингдириб юборилган муҳаббат куйи кишига фақат эстетик завқ берибгина қолмай, балки уни янгича яшашга чорлайди, гўзал ҳаёт учун, чинакам инсоний бахт учун мардонавор курашга даъват этади.

Хўш, Ч.Айтматов асарларининг бунчалик жозибадорлиги, уларнинг жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилиши ва баҳоланишининг боиси нимада? Унинг қирраларидан бири адиб асарларининг қирғиз халқи, унинг сахий кишилари ҳаёти, меҳнати, маънавий қиёфасини ҳаққоний тасвирлашда кўзга ташланади. Асарларидаги персонажлар ўзларининг хатти-ҳаракатлари, ўзаро муносабатлари билан китобхонни жиддий ўйлантиради, инсон тақдири, шахс ҳаётининг мазмуни, одамнинг одамга, эътиқодга меҳр-муҳаббати, юксак садоқати, кишиларнинг тўғри йўлдан гоҳ адашиб, қоқиниб, сўқмоқлардан бўлса ҳам, инсониятнинг порлоқ келажаги йўлида фақат олдинга интилиши фавқулодда истеъдод соҳиби афсонавий ёзувчи асарларининг лейтмотивини ташкил этади.

Чингиз Айтматовнинг қаҳрамонлари, айниқса, бизга яқин ва таниш кишилар. Чунки ўзбек ва қирғиз халқларининг маънавий ҳаёти асрлардан бери бир-бирига пайваста, дили-дилига, тили-тилига вобаста, ери-ерига, қалбиқалбига туташдир. Бироқ шуни ҳам айтиш керакки, бу ўлка бизга қанчалик қадрдон, қанчалик яқин ва таниш бўлмасин, адибнинг асарларини қайта-қайта ўқиганимиз сари ўзимизни янги бир оламга, маънавий дунёси кенг ва мусаффо инсонлар орасига бориб қолганимизни ҳис қиламиз. Бу ўлкада яшовчи кишиларнинг қалб орзуларини, уларнинг меҳнатда мўъжизалар яратаётганлигини, ҳаётга, инсонга, туғилиб ўсган Она Ерга зўр муҳаббатларини кўриб қувончга тўламиз. Улар китобхон қалбида эзгу туйғулар ҳосил қилади, маънавий дунёсини бойитади. Улардан ҳаётий зарурат, янгидан-янги маъно топади киши. Чингиз Айтматов қаҳрамонлари қалби кенг, ички дунёси ғоятда бой ва оддий, айни пайтда донишманд кишилардир. Улар «Байдамтол»даги Нурбек, Ася, «Юзма-юз»даги Саида, «Бўтакўз»даги Камол, «Жамила»даги Жамила, Дониёр, «Сарвқомат дилбарим»даги Бойтемир, «Биринчи муаллим»даги Дуйшэн, Олтиной, «Сомон йўли»даги Тўлғаной, «Оқ кема»даги Мўмин чол, «Эрта қайтган турналар»даги Султонмурот, «Алвидо, Гулсари»даги Танабой, «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар»даги Ўрхон, Кириск, «Асрни қаритган кун»даги Эдигей ва Абутолиблар ўзларининг самимий ростгўйлиги, матонати, жасорати, юксак ва гўзал инсоний фазилатлари туфайли ҳам жумлаи жаҳон китобхонлари муҳаббатини қозондилар, уларга маълум ва манзур бўлиб қолдилар.

«Жамила» (1958), «Сарвқомат дилбарим» (1961) қиссаларидан сўнг катта магистралга тушиб олган ёзувчи бирин-кетин ўзининг «Бўтакўз» (1961), «Биринчи муаллим» (1962), «Сомон йўли» (1963), «Алвидо, Гулсари» (1966), «Оқ кема» (1970), «Соҳил ёқалаб чопаётган олапар» (1977) каби юксак халқчилик руҳи билан суғорилган ва маънавий гўзалликни тараннум этган қиссаларни яратади. Бу қиссаларнинг ҳар бири санъаткор ижодининг асрдан-асрга ўтган сари тобора бойиб, камол топиб бораётганини намойиш этади. Шунингдек, бу асарлар ўзига хос услубда ёрқин ва шоирона тил билан ёзилган бўлиб, улардаги образлар, персонажлар, ҳаттоки ҳар бир ибора, ҳар бир сўз жонли, таъсирли бўлиб киши қалбини тўлқинлантиради, эстетик завқ бағишлайди. Шу боисдан ҳам ўттиз беш баҳорни қаршилаган новатор ёзувчи 1963 йили «Тоғ ва дашт қиссалари» туркумига кирган «Жамила», «Сарвқомат дилбарим», «Биринчи муаллим», «Бўтакўз» қиссалари учун Ўрта Осиё ёзувчилари орасида биринчилардан бўлиб юксак унвон ва эътирофга сазовор бўлди. «Алвидо, Гулсари» қиссаси эса (1968) Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ёзувчининг ҳар бир асари ўз буюк фалсафаси, воқеаларнинг шиддаткорлиги, бадиий тасвир воситаларининг ранг-баранглиги, тилининг соддалиги, мусиқий оҳанги ва ажиб жозибаси билан онг-шууримизни, қалбимизни беихтиёр ўзига ром қилиб олади. Айтматов асарлари ҳар бир китобхонга битмас-туганмас завқ бағишлайди, маънавий озуқ беради, кишини ўйлантириб юрган ҳаёт жумбоқларига оқилона жавоб топади.

Қолаверса, ёзувчи асарларида ватанга муҳаббат, она табиатга меҳр-оқибат, ўзи мансуб бўлган миллатга эъзозу эҳтиром, миллий урф-одатлар, анъаналар, умуминсоний қадриятларга садоқат мавзулари юксак бадиий маҳорат билан тараннум этилган. Улар аввало, инсон қалбини ларзага солувчи дилрабо куйга ўхшаса, иккинчидан, ҳар бир қиссадаги психологик таҳлил, ўзига хос фалсафа, умуминсоний дард шу қадар кучлики, буларнинг ҳаммасини ифодалаш жуда қийин. Жаҳон қиссачилигининг нодир намуналарига айланган бу асарларнинг ҳар бири санъаткор ижодининг асардан-асарга ўтган сари тобора бойиб, камол топиб бораётганини намойиш этади. Ўқувчи уларда қирғиз халқининг қадимий кечмиши, мураккаб тарихию тақдири муаллифнинг ўз услубига хос шаклда чуқур бадиийлик билан акс эттирганлигининг гувоҳи бўлади.

Чингиз Айтматовнинг «Жамила» қиссасидан кейин ёзган «Сарвқомат дилбарим», «Бўтакўз» сингари асарлари ёзувчи маҳоратининг тобора юксалиб бораётганлигини кўрсатди. Адиб катта изланишлардан сўнг чин инсон, покиза қалбли, юксак иродали, барча қийинчиликларга бардош бера оладиган мардонавор курашчи, бутун қалб-қўрини инсонларга бахшида этган, том маънодаги ўқитувчи Дуйшэн ҳақидаги дилрабо куйни, киши қалбини беихтиёр тўлқинлантириб ларзага солувчи баллада – «Биринчи муаллим» қиссасини яратиб, ўзининг такрорланмас санъатини, новатор ёзувчи эканлигини яна бир бор намойиш этди.

Муаллиф асарда ғоят масъулиятли ва шарафли касб эгаси, юксак, олижаноб инсоний фазилатларни ўзида мужассамлаштирган оддий халқ зиёлиси, тарбиячи-ўқитувчининг ҳақиқий реалистик образини яратишни мақсад қилиб қўйди ва асар бош қаҳрамонларидан бири Дуйшэн тимсолида қаҳрамоннинг бутун ички дунёсини, такрорланмас характерини, унинг адолат учун, янгилик учун курашларини чинакам ҳаққонийлик ва ёрқинлик билан бадиий гавдалантира олди. Асар ёшларимизда юксак ахлоқий фазилатларни камол топтиришда катта тарбиявий аҳамият касб этади.


  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации