Текст книги "Танланган асарлар: Қиссалар"
Автор книги: Чингиз Айтматов
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 67 (всего у книги 67 страниц)
Авдий соф ниятли инсон. У Худога, динга бутун вужуди билан ишонади. Аммо унинг фикрича, шу вақтгача инсоният тасаввурида мавжуд бўлиб келган Худо эскирган. Бинобарин, унинг эътиқодича «ҳаммабоп, замонавий» янги Худо кашф этиш керак. Кўринадики, Авдий аввал диний семинарияда Худо изловчи сифатида таҳсил олган бўлса, энди Худога содиқлик ғоясидан воз кечиб янги ғоя, янги Худо изловчи йўлига ўтади. Хуллас, «асрлар бўйи қотиб қолган фикрларни ўзгартириш, ақидабозликдан қутулиш, инсон руҳига Худони англашда ҳурлик бериш ва Худони инсон борлиғининг энг олий зуҳуроти деб билиш» Авдийнинг дин ва Худо ҳақидаги қарашларининг асосини ташкил этади. Бундай қараш эса, эски черков ақидаларига ҳам, янги жамиятнинг тутган йўлига ҳам монелик қилар эди. Унинг диний семинариядан ҳайдалишига ҳам ана шу куфрона фикрлари сабаб бўлади. Унинг ўйлашича: «тақдир эртами, кечми, бари бир, менга ўз қарашларимни одамларга маълум қилиш учун имконият беради», «Инсониятнинг тарихий тараққиёти жараёнида ва унга боғлиқ ҳолда Худо категорияси ҳам вақтга кўра ўзгаради, ривожланади», деб қарайди. Аслини олганда, Авдий Худо изловчи эмас, аксинча, ҳақиқат изловчи мураккаб образ сифатида гавдаланади.
Адиб асарнинг ғоявий мазмуни, ижтимоий салмоғи ҳамда бадиий нафосатини кучайтириш мақсадида Авдий Каллистратов тақдирига оид сюжет чизиғига ёндош равишда насроний дини ақидаларининг асоси бўлган «Инжил»да таъкидланганидек, бутун гуноҳкор одамларни охират азобидан халос қилиш учун ўзини оғир қийноқларга ва ўлимга тутиб берган Исо Масиҳ ва унинг айбловчиси Рим империяси прокуратори Понтий Пилат билан боғлиқ узоқ ўтмиш воқеа-ҳодисаларини кенг кўламда гавдалантиради ва, айниқса, Исо Масиҳ образини яратишга алоҳида аҳамият беради. «Насронийлик динида Исо пайғамбар сиймосида мушоҳада учун катта имкониятлар мавжуд – деб ёзган эди муаллиф – менинг аждодларим сиғиниб келишган ислом динида эса ундай сиймо йўқ. Муҳаммад жафокаш эмас. Тўғри, у ҳам оғир кунларни бошидан кечирган, азият чеккан, лекин у ғояси туфайли чормихга тортилмаган, кейин одамларнинг ана шу гуноҳини ҳам мутлақо кечирмаган… Исо пайғамбар ҳозирги замон кишиларига дилимдаги муқаддас гапларимни айтиш имкониятини яратди. Шунинг учун камина, ўз ижодимда унга тўқнаш келдим. Нима учун бош қаҳрамон қилиб Авдий Каллистратовни танлаганимнинг боиси ҳам шунда»2626
Чингиз Айтматов. Ё ҳаёт, ё мамот. «Ёшлик» журнали, 1986 йил, 10-сон, 64-бет.
[Закрыть].
Тарихдан маълумки, янги (милодий) эранинг бошланишида Рим империясига тобе бўлган Иудея мамлакатида халоскор Исо Масиҳ кўплаб халқлар, шу жумладан, юнон-рим мушриклари ҳам сиғинган кўпхудолик эътиқодига қарши чиқиб, яккахудолик динини тарғиб қилган. Рим империясининг Иудеядаги ноиби ўта шафқатсиз прокуратор Понтий Пилат сўроқ-жавоблар пайтида Исо Масиҳни ўлимдан сақлаб қолиш учун «сўзингдан қайтсанггина бошингни халос этасан» деб муросага чақирганда ҳам у яккахудолик таълимотидан сира қайтмаган. Исо Масиҳ золимлар, ҳукмдорлар, имонсиз коҳинлар қиёматда жазоланиб, дўзахга ташланишини башорат қилиши баробарида, бечора, етимесир, камбағал, эзилган одамларга «Сизлар жаннатийсиз» деб хушхабар берган.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.