Текст книги "Бадиият жозибаси"
Автор книги: Эркин Рахмонов
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 17 (всего у книги 27 страниц)
7-БОБ. Жонлантириш – образлилик омили
Ташхис санъатиТашхис санъати бизда кейинги саксон йиллар давомида “жонлантириш” атамаси билан ишлатилиб келинган ва бу истилоҳ шу санъат моҳиятини ифодалашга анча яраган. Ташхис сўзининг луғавий маъноси: шахслантирмоқ, нарса-предмет, ҳайвонот, паррандалар ва ҳашаротларни одам сифатида гавдалантирмоқ, тасвирламоқдир. Рус адабиётшунослигида бу санъат олицетворение деб аталиб келинган.
Ташхис санъатининг қўлланилиш доираси кенг ва хиллари ҳам ранг-барангдир. Ташхис нарса-предметларга жонли нарсалар сифатида қаралган ибтидоий даврлар инсон тасаввурига асосланиб яратилган бўлса-да, бугунги кунда бадиий сўз санъатининг ўта таъсирчан усулларидан бирига айланган.
Ташхис санъати арабча сўз бўлиб, белгилаш, аниқлаш; фарқ қилиш каби маъноларда келади. Шеърий санъат сифатида эса, табиатдаги нарса-предметларни шахслантиришга ташхис деб аталади. Ташхис ўзбек мумтоз адабиётида тез-тез учрайдиган поэтик усулдир. Шахслантириш санъатида чек бўлмайди: оламдаги барча жонли-жонсиз нарсалар, ҳайвону паррандаю ҳашаротлар шу санъат туфайли “жонланадилар”, одамларга ўхшаб ҳаракатланадилар, гапирадилар ва ҳ.
Ҳар қандай шеърий санъат каби ташхиснинг ҳам ўзига хос поэтик хизмати бор: шахслантирилган нарса-предметлар муаллиф кузатган мақсад ижросига киришишади. Ташхиснинг шеърга сингадиган фазилатидан воқиф бўлиш учун масалан шоир Чустийнинг ушбу ғазалига мурожаат қилайлик:
Баҳор айёмидаТоғу қирдан ҳам қочар уйқу баҳор айёмида,
Қўлга олгай жилғалар чолғу баҳор айёмида.
Тўпланиб қушлар дарахт шохида қилгай азкиё,
Ғунчалар лаълин очар, кулку баҳор айёмида.
Оли ҳимматлик булутлар сайр этиб қаҳқаҳлашиб,
Қўйнидан элга тўкар инжу баҳор айёмида.
Тилла баркаш бошида ҳар кун табиат Ҳотами,
Ерга беармон сепар ёғду баҳор айёмида.
Ерга беркинган жавоҳир ошкор айлаб ўзин,
Дур ташир сойларда оққан сув баҳор айёмида.
Лола сайрига чиқинг тонг юлдузидек дилбарим,
Кўкда ҳам қолмайди ҳеч қайғу баҳор айёмида.
Бўлса меҳнатнинг паловию кабоби, чойи ҳам,
Иштиҳоларга кирар туйғу баҳор айёмида.
Завқ-шавқим бирла тирмашдим муҳаббат тоғига,
Учрагай деб кўзлари оҳу баҳор айёмида.
Гул каби хушбў бўлур, дилбар бўлур Чустий ғазал,
Қанча кўп ёзсанг кулиб ушбу баҳор айёмида.502502
Чустий, Гул мавсуми, Т., 1969, 71-бет.
[Закрыть]
Шоирнинг қалами тоғу қирнинг ҳам уйқусини қочирмоқда; жилғалар қўлига чолғу тутқазмоқда; ғунчаларнинг лабларини кулги яшнатмоқда; булутларни қаҳқаҳага солиб, элга инжу тўктирмоқда; қуёшни афсонавий Ҳотами Тойга айлантириб, беармон ёғду септирмоқда… Шоирнинг поэтик қудратига қараб, ҳар бир ташхисли ғазал ёки шеърнинг бошқа турларида шахслантиришлар турли-туман кўринишларни олади. Масалан, шоир Абдулла Ориповнинг ушбу байтига боқайлик:
Еллар ҳам уйғонди ишқалаб кафтин,
Офтоб ҳам юксалди – тик келар қуёш.503503
Абдулла Орипов, Онажон, Т., 1969, 64-бет.
[Закрыть]
Мана, шоир тасаввури баҳор елига тан ва қўллар ҳам ато қилди. Еллар уйғониб, “ана энди ишга киришамиз” дегандек кафтини ишқалай бошлади. Кишининг хаёлига яқин йўлайвермайдиган бундай оҳорли ташхислар поэтик ихтиродир. Чунки бундай шахслантиришлар натижасида тасвирланаётган объектга китобхон қизиқиш билан диққатини қаратади.
Шоирнинг мавжудотлар оламига мурожаат қилиши табиатдаги барча жонли-жонсиз нарсаларни инсондай жонлантириб, уларга инсоний хатти-ҳаракатлар ва хусусият юклаши ташхис бўлганидек, моддий оламдаги нарса-предметларга ҳайвон ва қушларга хос ҳаракатлар юқтириш ҳодисаси ҳам ташхис саналади:
Зулфиға майл, эй насими анбарафшон, айлама,
Тарқатиб юз пора кўнглумни паришон, айлама.504504
Алишер Навоий, ТАТ, 4-жилд, Ғ.Ғ.номидаги НМИУ, 2011, 556-бет.
[Закрыть]
Яна Навоийдан:
Шаммае фош айла саргардонлиғимдин, эй қуюн,
Учрасанг дашт узра Мажнун исмли қардошима.505505
Ўша асар, 550-бет.
[Закрыть]
Ташхис санъатининг яна бир хусусияти шундаки, у табиатдаги барча жонли-жонсиз нарсаларни шахслантириш билан бирга, бошқа шеърий санъатлар бунёдига ҳам имкон беради. Чунончи, қуйидаги байтда ташхисдан фойдаланиб, жозибали ҳусни таълил яратилган:
Боға кирдинг, эй ёрим, пардани олиб юздин,
Гул ёшунди хижлатдин гўшаи хазон ичра.506506
Фурқат, Танланган асарлар, ўша нашр., 1979, 22-бет.
[Закрыть]
Шоир маъшуқа жамолини муболағали гўзаллаштириш учун гулга жон ато этиб, хижолат чектириб, уни қуриган япроқлар орасига бош суқишга мажбур қилмоқда. Бундаги ҳусни таълил санъатининг моҳияти: асослаш – гулнинг хазон гўшасига яшириниши; факт – ёрнинг боққа кирганида кўринмоқда. Ҳолбуки, бундай асослашнинг жиддий эмаслиги, мутлақо шоироналиги ўқувчига аёндир.
Тубандаги байтларда эса, ҳам ташхис, ҳам интоқ (нутқ) санъатлари бирдай иштирок этган. Интоқ дастлабки икки байтнинг иккинчи мисраларида, учинчи байтнинг биринчи мисрасида келган:
Очти кўзини бало суниб қўл,
Ким сели балога айлагум йўл.
Бошин силади фироқи авбош,
Ким ёғдирғум бу бош уза тош.507507
Алишер Навоий, МАТ, 9-жилд, “Фан”, 1992, 60-бет.
[Закрыть]
Дебки ани қилди ишқ бежон,
Чирмашиб ўзига ишқпечон.508508
Ўша асар, 87-бет.
[Закрыть]
Ташхисларнинг қуйидаги каби яширин турлари ҳам бўлиши мумкин:
Табассум илмидан бердинг сабоқ гулшанда гулларга,
Дебон, булбуллар, устозингга раҳмат, хушнаво бўлмиш.509509
Чустий, Гул мавсуми, Т., 1969, 66-бет.
[Закрыть]
Муаллиф гулларни очиқ-ойдин талабалар деб таъкидлаган, сабоқ берилганидан гулларнинг талабаларга айлантирилгани маълумдир. Иккинчи мисрадаги интоқ ҳам юқоридаги мисрада ташхис ишлатилганидан дарак бермоқда.
Ташхис деярли барча халқлар адабиёти учун хос бўлган санъатдир:
Андалибон то ҳикоят карда з-он болобаланд,
Аз даруни сарв фарёду фиғон бархостаст.510510
Камоли Хўжандий, Девон, 1-жилд, “Ирфон” нашр., Душанбе, 1983, 71-бет.
[Закрыть] (Камол Хўжандий).
(Мазмуни: Булбуллар ул олиймақом ҳақида ҳикоя қилганларида сарвдан фарёду фиғон чиқди).
… И Север не выдал богатства,
Он начал в снега облекаться.
Магнитными двигать плечами,
Шаманить косыми лучами.511511
Семён Кирсанов, Поэмы и стихотворения. Москва, 1961, 36-бет.
[Закрыть] (Семён Кирсанов).
Муса Жалилдан:
… Булбул ҳам уйғониб
Қанотин қоқади.
Тинч ўрмон томонга
Ошиқиб боқади.
У яқин сирдоши
Чашмани соғинар.
Чашма ҳам тонг қушин
Кўришга зориқар.512512
Муса Жалил, Маобит турмасида ёзилган шеърлар, Т., 1956, 28-бет.
[Закрыть]
Ташхис моҳиятидан яхши воқиф бўлиш учун унинг хилма-хил кўринишлари билан танишиб чиқайлик: Умуман, ташхиснинг жонлантириш ва шахслантириш каби икки хусусиятини бир-биридан фарқлаш лозим.
1. Шахслантириш ҳодисалари:
а) шундай ташхислар ҳам бўладики, унда инсоннинг у ёки бу узвига, унинг меҳнат фаолиятига хос хатти-ҳаракат сингдирилади ва айни пайтда шахслантирилади. Масалан, қуйида келтириладиган матнларда кўзлар ёй тортаётган кишилар; сув сепаётган қўл; киприклар супурувчи қўл; холлар соқчилар; қошлар тахтда ағнашиб ётган давлатмандлар сифатида шахслантирилган. Атойидан:
Шакар оғзинг қошинда лаъли конин,
Менгинг ҳиндулари сақлаб турубтур.513513
Атойи, Девон, “Фан”, Т., 2008, 64-бет.
[Закрыть]
Лутфийдан:
Қошларин ёсин қулоққа еткура тортур кўзи,
Икки ёйни масти лоъяқил не осон тортадур.514514
Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 65-бет.
[Закрыть]
Ёки:
Зиҳи давлатлик ул икки қошингким,
Кумуш тахт узра оғношиб ётурлар.515515
Ўша асар, 47-бет.
[Закрыть]
Мунисдан:
Жанобинг қуллиғи тун-кун ишимдур,
Сепар кўз сув, мижам гар урса жоруб.516516
Мунис, Сайланма, Ўша нашр., 1980, 58-бет.
[Закрыть]
б) инсоний ҳислар, тасаввурлар, эҳтиёжлар, бахт, бахтсизлик тушунчалари жонлантирилиб, одам каби шахслантирилади:
Муҳаббат! Бир кунлик қудрат бер менга,
Мен ўзим тўйида бугун бўлай бош.
Кўзимдан чиқармай бирор қатра ёш
Муҳаббат! Бир кунлик қудрат бер менга… (М.Муродова).
Мужрим Обиддан:
Кеча ҳамболиниму кундуз ҳамдами ёри сафар,
Ҳар қаён борсам анисим мунча моҳу сол ғам.517517
Мужрим Обид, Ғазаллар, Т., 1960, 53-бет.
[Закрыть]
Юлия Друнинадан:
И лишь, как говорится, на закате,
Средь суеты, в плену успеха, вдруг
Тебя безжалостно за горло схватит
Холодными ручищами испуг.518518
Журнал “Работница”, 1971, № 1.
[Закрыть]
в) астрономик тушунчалар ҳам шахслантирилиши мумкин. Шоир Атойи ёзганидек:
Гар ўқур мажлисда хонанда Атойи шеърини
Зуҳра чанг қўбсор, қилур шамсу қамар завқу чароҳ.519519
Атойи, Девон, “Фан”, 2008, 48-бет.
[Закрыть]
Кўряпмизки, шоир шеъри куйланса, Зуҳра чанг чалиб, қуёш ва ой ўйинга тушар экан… Демак, ташхис на фақат ердаги жонли-жонсиз нарсалар, балки коинотнинг ҳар гўшасидаги нарсаларни ҳам шахслантириши мумкин экан. Яна бир мисол:
Тонг қизи кулимсиб юзини очди
Олтин денгизлари кўк узра тошди.
Боғларда чечаклар атирлар сочди.
Кўкдаги юлдузлар уялиб қочди.520520
Уйғун, танланган асарлар, 1-жилд, Т., 1958, 5-бет.
[Закрыть]
г) шаҳарлар, ўлка ва манзиллар шахслантирилиши ҳам кузатилади. Эркин Воҳидовнинг “Чирчиқ” шеъри бутунисича ташхис шеър бўлиб, муаллиф шаҳарни кимёгар олим ва ишчи қиёфасида гавдалантиришга муваффақ бўлган:
Олимона сочлар паришон,
Тинмай чекар,
Балки вақти зиқ,
Боши узра юлдузли осмон,
Ўйга чўмган кимёгар Чирчиқ.
Ўйга чўмган, кўзи олдида
Жонлантирар куни кечасин.
Ўйга чўмган у хаёлида
Истиқболнинг тузар режасин.
Олим Чирчиқ ўйлар тун бўйи.
Тинмай чекар,
Вақти жуда зиқ,
Эрта тонгдан коржома кийиб,
Ишга тушар меҳнаткаш Чирчиқ.521521
Эркин Воҳидов, Сайланма, 1-жилд, “Шарқ”, 2000, 80-бет.
[Закрыть]
д) нарса-предметлар, дарахт ва қушлар шахслантирилиб, уларга инсонга хос ҳаракат ва сезги ато этилади:
Елга ўпич бериб шафтоли, терак
Нурдан рўмол ўраб, зар кўйлак кийди.522522
Уйғун, Танланган асарлар, 1-жилд, Т., 1958, 11-бет.
[Закрыть]
Жонлантиришларда эса (шахслантириш иштирок этмайдиган махсус бир хили назарда тутилмоқда), табиатдаги жонсиз нарсаларга жонли мавжудотларга хос хатти-ҳаракатлар ато этилади:
Кўруб юзунг, бошингга эвруларга баргидин,
Чиқарди бағриқародек учарға пар лола.523523
Мунис, Сайланма, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1980, 46-бет.
[Закрыть]
Муниснинг ушбу байтида лола бағриқаро қуши сифатида жонлантирилган. Ёки, шоир Хислат қуйидаги байтда калишга ҳайвонларга хос қўрқиш-қўрқмаслик хусусиятларини юклаб, уни жонлантиради:
Тушганда такъяларга фатои ўғрисидин
Ечган жойимда қўрқмай танҳо ётар кафшим.524524
Хислат, Ғазаллар, Т., 1971, 51-бет.
[Закрыть]
Шуниси қизиқки, мазкур байт муаллифи ташхиснинг бу хилини қўллаб, муҳим юмористик вазият яратишга муваффақ бўлган. Жонлантирининг ушбу хили рус адабиётига ҳам хосдир:
Клененочек маленький матке
Зеленое вымя сосет.525525
Сергей Есенин, Стихотворения, Иркутск, 1971, 23-бет.
[Закрыть]
Ўзбек ва форс-тожик мумтоз адабиётшунослигида ташхис ва интоқ бир шеърий санъат сифатида қаралган. Тўғри, ташхис ҳам, интоқ ҳам табиатдаги жонсиз ва тилсиз нарсаларга инсонга хос жонлилик ва нутқ берилиши; уларга инсоний хусусият ва фикр мансуб этилиши жиҳатидан бир-бирига яқин туради. Бироқ ташхис ва интоқ моҳиятини ўрганиш жараёнида уларнинг бир-биридан фарқи борлигига дуч келамиз. Чунончи:
а) баъзи бир матнларда нарсалар жонлантирилади-ю, бироқ уларга нутқ берилмайди. Демак, бундай ҳолларда матнда ташхис иштирок этади, холос. Бу ерга интоқни аралаштириш ўринсиздир.
б) жонлантиришда нарса-предметлар (масалан, тош, кўкат, дарахт ва бошқалар)га фақат ҳайвон ёки қушларга хос хатти-ҳаракатларгина берилган бўса, бундай ташхислар ўзига интоқ (нутқ)ни қабул қилиши мумин эмас.
Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, интоқ қатнашган матнларда албатта ташхис бор; лекин барча ташхисда ҳам интоқ қатнашавермайди.
Интоқ, нутқ, мантиқ – иштиқоқ қаторни ташкил этувчи сўзларнинг луғавий маъноси нутқ демакдир. Интоқ деб табиатдаги жонсиз ва тилсиз нарсаларга нутқ бериш, гапиртиришга айтилади.
Ибтидоий инсон барча мавжудотларни ўзидай, бир-бири билан доимий муносабатда, ўз махсус тилига эга, деган анимистик тасаввурда бўлган. Шунинг учун ҳам одамнинг ҳайвонот ва наботот оламига нутқ бериши, сўзлатиши фольклор ва ёзма бадиий адабиёт учун ғайритабиий бир нарса эмас. Эртакларда сичқон ва қўнғиз ҳам қарға ва тулки ҳам… бир-бирлари билан одамлардай “гаплашишади”. Бадиий адабиётнинг алоҳида жанрларида гуллар, мусиқий асбоблар, уй-рўзғор буюмлари, мевалар ва ҳоказолар ўзаро одамлардай гаплашаверадилар. Бу ҳодиса, яъни ташхис ва интоқ масалчиликнинг асосини ташкил этади. Мунозара жанрида ҳам айни шу зарурат кўзга ташланади. Масалан, банг ва бода, ўқ ва ёй, най ва шамшод, чинни ва наргисларга нутқ ато этилмаса, уларни мунозарага жалб этиб бўлмайди. Интоқ санъати ўзбек мумтоз адабиётининг, ҳам насрий, ҳам поэтик қисмига бирдай тааллуқлидир. Интоқларни қўлланилиш ўрнига ва характерига қараб қуйидаги хилларга бўлиб ўрганиш мумкин:
Биринчидан, шартли интоқлар. Санъаткор шеър ёки эпик асарларда нарсаларни бевосита бир-бири билан гаплаштирмай, бирор нарса-предмет айтиши керак бўлган гапни келтиради:
Сўрар рухсорингизни кўрса савсан:
“Не зебо лоладур?” деб настарандин.526526
Атойи, Девон, “Фан”, 2008, 173-бет.
[Закрыть]
(Мазмуни: Савсан юзингизни кўрса, настариндан “Бу қайси гўзал лола?” деб сўрайди).
Иккинчидан, мажозий интоқлар. Масал, мунозара, мажозий достон ва қиссаларда муаллифлар жонли ва жонсиз мавжудотларга нутқ берадилар. Бундай асарлардан кузатиладиган ахлоқий ва фалсафий масалалар рамзий-мажозий бўлади. Гапираётган нарса ёки жонивор сиймосидан китобхон турли тоифа ва хилма-хил характердаги кишиларни тасаввур қилади. Бу хил интоқларга Муҳаммадшариф Гулханийнинг “Зарбулмасал” асари ва ундаги “Маймун билан нажжор”, “Туя билан бўталоқ”, “Тошбақа билан чаён” масаллари; Муҳаммад Ниёз Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” достони ва унга кирган “Даф ва Гул”, “Най ва Нахл”, “Косаи Чини ва Наргис”, “Бинафша ва Чанг” мунозараларида дуч келамиз:
Яъники, Чини деди бу ҳол аро
Наргиси худбингаки: – Эй беҳаё!
Кўр кўзинг била недур бу ғурур,
Иллати сафро била бу не сурур?527527
Нишотий, Ҳусн ва Дил. Лирика, Ғ.Ғ.номидаги БАН, 1967, 354-бет.
[Закрыть]
Абу Али ибн Синонинг “Тайр қиссаси” (Қуш қиссаси), Яқинийнинг “Ўқ ва ёй” мунозараси, Аҳмадийнинг “Созлар мунозараси”, Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонлари ҳам мажозий интоқлар асосида яратилган.
Учинчидан, аралаш интоқлар. Жонивор ва нарса-предметлар одамлар иштирок этадиган асарларда ҳам “гапирадилар”. Ҳақиқий нутқ эгалари аралашгани учун бундай интоқларни аралаш деб алоҳида ажратдик. Аралаш интоқларга Уйғуннинг “Куз қўшиқлари” ва Муса Жалилнинг “Ошиқ ва сигир” шеърларини кўрсатса бўлади. Муса Жалилнинг “Тоғ дарёси” шеъридан парча:
Чидамадим, ахири
Сўрдим дарёдан:
– Нега бунча шошасан,
Тинмайсан бир дам?
– Мен, деди, ер остида
Ётдим кўп узоқ.
Эркинликни соғиниб
Тортдим кўп азоб…528528
Муса Жалил, Маобит тюрмасида ёзилган шеърлар, Т., 1956, 143-бет.
[Закрыть]
Бадиий адабиётнинг барча жанрларида тасвир объекти нима бўлишидан қатъий назар, муаллиф ва китобхоннинг асосий диққати кишилик ва унинг ғоявий муносабатига қаратилган бўлади. Интоқлар аҳамиятига келганимизда ана шу нуқтани асос эътиборга олиб, уларни мажозий талқинлар яратишга кўмаклашувчи, матнга эмоционаллик бағишловчи муҳим бадиий восита деб ҳисоблаймиз.
Иккинчи фасл
Лафзий санъатларнинг турфа дунёси
Лафзий санъатлар ўз номи билан сўз санъатлари бўлиб, уларнинг асосий намуналари сўзнинг ҳар хил такрорлари, бирикманинг ҳар хил такрорлари, шеър унсурларининг турли кўринишлари, мисра қисмининг хилма-хил такрорлари, мисра такрорлари, байт такрорларидан иборатдир.
Лафзий санъатлар қисман маънога, таъсирчанликка алоқадор бўлсалар-да, асосан шеър ифодалилигини таъминлашга, хушжаранглилик яратишга, товуш муштараклигини вужудга келтиришга хизмат қилади. Улар асосан эшитишга мўлжалланган санъатлар бўлиб, бир қисмлари кўришга – кўзга ҳам мўлжалланган бўлади.
Илми саноеъда бадиий шаклга ҳам жуда катта эътибор берилгани туфайли кўпинча илми бадеъга бағишланган китобларда санъатлар тасниф қилинар экан, аввало уларни ўрганиш лафзий санъатлардан бошлангани маълум. Шу илмнинг Атоуллоҳ Ҳусайнийдай энг буюк донишманди ва заҳматкаши айни шундай қилган.
Лафзий санъатларнинг вазифалари: матнда товуш уйқашлигини яратиш, оҳангдорликни юзага чиқариш, ифодалиликка эришиш, байтдаги сўзлар ўрнига ўқувчи диққатини тортиб, маҳлиё этиш, сўзлар ўрнини ўзгартириш эвазига янгича жаранг ва янгича маъноларни юзага чиқариш, мисралардаги остинма-устин сўзлар муносабатларига китобхонни кўз-қулоқ бўлишга ўргатиш, хуллас, шеърнинг ички сеҳргарлик имкониятларини намойиш этишга мўлжаллангандир.
Умумий назарий хулосаларда лафзий санъатларнинг латофат ва назокатини идрок этиш жуда қийин, бу иш буларнинг ҳар бири билан алоҳида ошно бўлгандагина, мисоллар билан танишилгандагина муяссар бўлади. Муҳими лафзий санъатлар китобхонни сўзга эътибор беришга, сўзнинг матндаги ўрнига эътибор беришга, сўзнинг мисралардаги хилма-хил жавлони, эвфоник ва маънавий фазилатлари кашфига қаратади.
Лафзий санъатлар мундарижаси жуда бой бўлиб, биргина сўз такрорлари ва сўз муносабатларига доир ўнлаб бадиий санъатлар, жумладан, тасдир, қайтариқ, тасбе, такрир, тарсеъ, илтизом, тадриж, иштиқоқ, таъдид, тарди акс, акс сингари ҳамда уларнинг шеър унсурларига айланган кўплаб намуналарини кузатиш мумкин. Буларнинг айримлари:
Радиф – байт сўнггида қофиядан кейин остинма-устин такрорланиб келувчи сўз, сўзлар, бирикма ёки гап радиф деб аталади. Илгари истилоҳ қўйилмасдан бурун ҳам бундай сўз такрорлари бўлган ва мазкур такрорларнинг ўрни аниқланиб, қофиядан сўнггина келиши билингач, радиф номи берилган. Демак, радиф ҳам олдин такрир – сўз такрори сифатида яшаган.
Қофия – байтда мисралар охирида келадиган ҳар хил оҳангдош сўз. Сўз оҳангдошлиги, айниқса, мисра охирида вужудга келиши байт бунёди учун жуда зарур туюлган. Шундай ҳолатлар такрорланавергач, байт охиридаги остинма-устин икки ҳар хил оҳангдош сўз ўрни қатъийлашгач, унга қофия истилоҳи берилган. Илгари байтдаги оҳангдош сўзлар – музораалар сингари махсус номга эга бўлмаган.
Бу жараённинг табиий эканлигини шундан ҳам билиш мумкинки, яқин-яқинларгача биз байтдаги муҳим шеър унсурлари деб қофия ва радифни билар эдик, холос. Энди учинчи шеър унсури ҳам кўпчиликка билиниб бормоқдаки, бу ҳожибдир. Шоир ва олимлар қарадиларки, шеърият амалиётида қофиядан кейин остинма-устин сўз ва сўзлар такрори келганидек, қофия олдидан ҳам остинма-устин сўз ёки сўзлар такрори содир бўлмоқда. Бу ҳодиса байт хушжаранглилигига аниқ ҳисса қўшаётир. Бундай такрорлар ўрни қатъийлашгач, бунга ҳам янги истилоҳ топилди: ҳожиб.
Демак, энди шеърнинг уч унсури ҳақида билимимиз бор:
Биринчиси: байт охиридаги икки ҳар хил оҳангдош сўз – қофия;
Иккинчиси: қофиядан сўнг остинма-устин такрорланиб келувчи сўз ёки сўзлар – радиф;
Учинчиси: қофия олдидан байтда остинма-устин такрорланиб келувчи сўз ёки сўзлар – ҳожиб.
Ҳозир биз тадриж ва ташаккул жараёнини тасаввур этдикки, биз билган шеър унсурлари аввал бадиий санъатлар сифатида кўзга ташланади, улар ўрни байтда аниқлашгач, қатъийлашгач, шеър унсурларига айланади. Бироқ бу бадиий санъатликдан чиқиб кетди деган гап эмас, бадиий санъатлик вазифасини бажаргани туфайли улар шеър унсурларидир. Энди лафзий санъатлардан энг муҳимларини алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз.
I БОБ. Сўз такрорларига асосланган бадиий инжулар
Лафзий санъатларнинг асосий қисми сўз такрорларигаасосланади.
Сўз такрорларини қуйидагича тасниф этиш мумкин:
биринчидан, бир сўзнинг байтдаги икки такрорига асосланган санъатлар;
иккинчидан, бир сўзнинг байтдаги тўрт ёки ундан ортиқ такрорига асосланган санъатлар;
учинчидан, икки сўзнинг байтдаги такрорига асосланган санъатлар;
тўртинчидан, бир сўзнинг шеър бўйлаб такрорланишига асосланган санъатлар;
бешинчидан, икки сўзнинг шеър бўйлаб такрорланишига асосланган санъатлар;
олтинчидан, гап такрорига асосланган санъатлар.
Мукаррар санъатиБадеъшунослар сўз ҳолати ва байтдаги ўрнининг муайянлашувига қараб сўзнинг байтдаги икки такрорига истилоҳлар беришган. Сўз ҳолатининг муайянлашуви бир сўзнинг чизиқча орқали такрорида содир бўлган. Буни мукаррар истилоҳи билан белгилашган. Мукаррар байтнинг қаерида бўлмасин, ўз ҳолатини бирдай сақлайди: сўз чизиқча орқали такрорланади.
Аҳмад Торозий мукаррар истилоҳи остида мукаррар ва такрирни тушунади. У “Фунун ал-балоға” китобида ҳозирги тушунчамиздаги мукаррар (сўзнинг чизиқча орқали такрори)ни мукаррари малиҳ, такрир (сўзнинг байтдаги эркин такрори)ни мукаррари қабиҳ деб қайд этади. Демак, олим байтда такрир қўллашдан кўра, мукаррар қўллашни афзалроқ деб билади. Шуниси ҳам борки, у келтирган байтдаги такрир намунасини шу санъатнинг гўзал намунаси деб ҳам бўлмайди, балки шунинг учун ҳам у такрирнинг бу хилини “қабиҳ” деган истилоҳ қўшимчаси билан атагандир.
Барча қадимги адабиётшунослар ҳам мукаррар сўзи остида ҳам такрирни, ҳам мукаррарни тушунишган. ХХ асрда бир сўзнинг икки такрорига асосланган бу икки санъатни бир-биридан ажратиш ва икки истилоҳда юритиш расм бўлди. Шунинг учун айрим адабиётларда мукаррар дея такрир намуналари келтирилган (Х синф учун “Ўзбек адабиёти” дарслиги, 2001, -бет).
Мукаррар байтда қўлланилиш ҳолатига кўра икки хил бўлади: биринчиси – байтнинг биринчи ёки иккинчи мисрасининг исталган жойида қўшалоқ сўзлар ҳолида қатнашади:
Не ажаб шикаста кўнгул иши туну кун фиғон ила ноладур,
Ки на ғам тошики, фалак отор анга лаҳза-лаҳза ҳаволадур.529529
Огаҳий, Асарлар, 1-жилд, Девон, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1971, 174-бет.
[Закрыть]
Ёки:
Ўйнай-ўйнай ўлтурур бир-бир улусни кўзларинг,
Шўх қотилларни жонлар қасдига ўйнатма кўп.530530
Алишер Навоий, МАТ, 3-жилд, 76-бет.
[Закрыть]
Фурқатдан:Дилдаги доғимни Фурқат лоладек ифшо қилур,
Қатра-қатра қон ёшим жўши баҳор айлай десам.531531
Фурқат, Танланган асарлар, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1975, 116-бет.
[Закрыть]
Лутфийдан:Сочингдин чун ўғурлар мушк хуш бўй,
Қилурлар банд-банд ани Хўтанда.532532
Лутфий, Сенсан севарим, 1987, Ўша нашр., 224-бет.
[Закрыть]
Иккинчиси, худди тасбеъ сингари мисра охирида бир мукаррар кўрсаткичи, иккинчи мисра бошида унинг иккинчи кўрсаткичи келиб қолиш ҳодисаси ҳам бор. Бундай ҳолатда мукаррар сўзлар мисраларнинг ўқилишида бир-бирига тез улаб юбориш вазифасини ҳам ўз бўйнига олади. Буларнинг қўшалоқ ҳолатдагидан фарқи шунда бўладики, ёндош мукаррарлар ўқилишида ифодалилик – сўзлар аро танаффус (пауза) яққол сезилса, бунда аксинча ўқилиш тезлашади, ҳатто бир сўзга яқинлаштириб талаффуз этилади. Ҳамид Олимжоннинг қуйидаги тўртлигида мукаррарнинг қўшалоқ ва бир-биридан йироқ намуналари фарқи яққол кўринади:
Дунё-дунё ўй ва тушунча
Бамисоли турнадай уча-
Уча ўтар осмонларимдан,
Ерга тушиб тутар баримдан.533533
Ҳамид Олимжон, Асарлар, 1-жилд, шеърлар, 1970, 159-бет.
[Закрыть]
Ўқувчи бу мисралар мутолаасида “турнадай” сўзида бироз тўхталиб, сўнг “уча-уча” сўзларини тез-тез талаффуз қилади.
Таснифда мукаррарнинг яна бир хилини қайд этгимиз келадики, ёндош такрорга асосланган мукаррар кўрсаткичларидан бири қўшимчали бўлиши ҳам мумкин: дар-бадар, соатма-соат, дам-бадам сингари ҳар иккала кўрсаткич олд ёки сўнг қўшимчалари билан қатнаша олади ва шунда ҳам мукаррар ҳисобланаверади. Масалан:
Етти иқлим ичида дар-бадару шаҳр-башаҳр
Ҳусн учун кездиму, раъно сени-ўқ кўрдим бас.534534
Лутфий, Сенсан севарим, 1987, 109-бет.
[Закрыть]
Ушбу байтда мукаррарнинг бу навидан иккитаси ёнма-ён келди.
Мукаррар барча жанрлар ва барча замонлар шеъриятига хос ҳодисадир. Фақат шуниси борки, мумтоз адабиёт намуналарида мукаррарлар байт таркибидагина учрар эди. ХХ аср шоирлари бу санъатни бутун шеър бўйлаб қўллаш тажрибасини муваффақиятли амалга оширмоқдаларки, анъананинг бу даражада таждидлашуви – янги замон шоирлариннг юксак ихтирокорликлари натижасидир. Бу жиҳатдан айниқса Мирза Кенжабек ва Икром Отамурод шеърлари диққатга сазовордир. Мирза Кенжабек:
Узоқ-узоқ қарайман,
Яқин-яқин келар у.
Секин-секин сўрайман,
Кескин-кескин қарар у.
Катта-катта кўзлари,
Эзиб-эзиб яшар-о.
Митти-митти оёғин
Майда-майда ташлар-о.
Тотли-тотли тилмас бу,
Сулув-сулув сайрайди…535535
Мирза Кенжабек,
[Закрыть]
Шеърнинг барча мисралари шу тахлит давом этаверади.
Икром Отамурод:
Юрагимда армон-армон
Бўлиб-бўлиб ётар ғам.
Юрагимда хирмон-хирмон
Тўлиб-тўлиб ётар ғам.
Юрагимда уммон-уммон
Қалқиб-қалқиб ётар ғам…536536
Икром Отамурод, Сен, Қатортол-Камолот, 1999, 21-бет.
[Закрыть]
Беш бандлик шеър то охиригача шундай мукаррарлар билан зийнатланган.
Мазкур шеърларнинг мумтоз адабиётдаги мукаррар қўллаш анъаналаридан фарқларига келсак, мумтоз шоирларимиз байт таркибида биттадан мукаррар санъати қўллар эдилар, булар ҳар бир мисрада мукаррар санъати қўллайдилар. Бунинг устига бу ҳолат – жараён шеърнинг бошидан охиригача давом этади.
Сўз туркумларининг барчаси мукаррар кўрсаткичлари бўла олганликлари учун унинг амалиёт миқёси чексиз ва таъсирчанлик даражаси ғоят турли-тумандир. Шунинг учун ҳам барча замон шеъриятида мукаррар фаол лафзий санъатлардан бўлиб ҳисобланади.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.