Текст книги "Бадиият жозибаси"
Автор книги: Эркин Рахмонов
Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза
сообщить о неприемлемом содержимом
Текущая страница: 5 (всего у книги 27 страниц)
Илоҳи, раҳм қил, бир дарди бедармона учратмасун.8383
Алишер Навоий номидаги СамДУ ўқит.-профессорларининг 1966 йилги XXIV илмий анжумани материаллари. Филология серияси. Самарқанд, 1969, 161-бет.
[Закрыть]
Мухаммасдаги ошиқ адабий қаҳрамон Вомиқ исми иттифоқ санъати асосида турдош от тарзида келтирилган.
Тахмисчиликда иттифоқ санъатини бунчалик маҳорат билан қўллаш жуда сийрак учрайдиган адабий ҳодисалардандир. Юқоридаги мисоллар юзасидан шундай хулосага келиш мумкинки, шоирлар ўз тахаллуслари ўрнида тахаллусларининг луғавий маъноларидан фойдаланиб, уларни турдош от тарзида қўллайдилар ва ижодкор тахаллусини топишни зукко китобхоннинг зукко ақлига ҳавола қиладилар. Келтирилган тасниф материалларидан тахаллус иттифоқининг жуда кўп ва турфа хил эканлигини тасаввур этиш қийин эмас.
Исми шарифга тегишли иттифоқ санъати намуналари. Шеъриятда, хусусан шеър ва достонларда кўпинча шоирлар адабий қаҳрамонлар исми шарифининг луғавий маъносидан фойдаланиб исми шарифга тегишли иттифоқ санъатини яратадилар. Алишер Навоий ва унинг уйғур издоши Абдулраҳим Низорий “Фарҳод ва Ширин” достонларида Чин мамлакати хоқонининг вазири аъзами Мулкоро исмини иттифоқ санъати асосида қўллашган ўринлар бор. Бунинг иттифоқ санъатига қулайлиги боисини мулоҳаза қилсак, шундай фикрни билдириш мумкин: “Мулкоро” сўзи таркибига кўра икки ўзакдан иборат бўлиб, “мулк” – мамлакат тушунчасига, “оро” қисми “безаш” маъносига моликдир. Яъни мулкоро – мамлакатни безовчи демакдир.
Вазири анинг мулкорои Чин,
Анинг ақлида зебафзои Чин.8484
Низорий, Достонлар, ДБАН, 1970, 19-бет.
[Закрыть]
Ҳар иккала достонда бу вазирнинг аниқ исми айтилмайди. Балки у бунёдкорликда машҳурлиги, Чин мамлакатини бинолар билан безашда машҳурлиги учун уни эл Мулкоро деб аташади ва китобхонлар ҳам уни шу исми шариф остида биладилар.
Ҳайдар Хоразмийнинг “Гул ва Наврўз” достонида Фархор шоҳи Мушкин ва унинг қизи Гул номларининг ёнма-ён келган пайтида ҳам қуйидаги каби таркибли иттифоқ санъати яратилгандир. Бунда Мушкин қизи Гулнинг сифатлаши вазифасида келмоқдаки, “гули мушкин” – мушк ҳидли гул тарзида тасаввур этилган:
Кеча бўлгач гули мушкини ғамнок,
Қилур ҳижрон элиндин пираҳан чок.8585
Лутфий, Девон, Гул ва Наврўз, ДБАН, 1965, 403-бет.
[Закрыть]
Муаллифи номаълум бўлган (Дурбекка нисбат берилган) “Юсуф ва Зулайхо” достонида Зулайхо ўзини жазодан қутқариш учун Юсуфга туҳмат қилишга мажбур бўлади ва эри – Миср Азизига мурожаат этади:
Соҳир эрур, рост, бу канъони қул,
Айла, азизим, они сан банди ғул.8686
Ўзбек адабиёти, 1-жилд, ДБАН, 1959, 110-бет.
[Закрыть]
Байтни ўқиган китобхон иккинчи мисрадаги “азизим” сўзига дуч келганида, албатта, Азиз исмини эсга олади. Ҳолбуки матн мазмунига нисбатан асосий фикр киши қадрлилиги – азизлиги билан алоқадордир.
Китоб номлари билан боғлиқ иттифоқ санъати намуналари. Шоирлар китобхонни ҳайратга солиш учун китоб унвонлари маъносидан ҳам иттифоқ санъати яратишда фойдаланадилар. Бадиий талқинда муаллифлар шундай устакорлик қиладиларки, кишилар ва уларнинг ҳис-туйғу ёки ижтимоий муносабатларига доир талқинларда беихтиёр айрим китобларнинг номларини китобхон ёдига туширадилар. Аслида эса, матнда китоб ёки унинг унвонига тегишли ҳеч қандай фикр-мулоҳаза бўлмайди. Хоразмлик шоир Абдураззоқ Фақирий ёзади:
Келса бетаклиф маҳбубул қулублар субҳу шом,
Бўлса бу янглиғ ҳамиша чун гулистон бўлди печ.8787
Ўзбек адабиёти, 5-жилд, 2-китоб, ДБАН, 1968, 253-бет.
[Закрыть]
Ушбу байт мутолааси давомида, албатта, Алишер Навоий ва Бархурдорнинг “Маҳбубул қулуб” китоблари ва Саъдий Шерозийнинг ўлмас “Гулистон” асари китобхон эсига тушади. Айни шу хилдаги ҳодисани Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон” асаридан қуйидаги байтда ҳам кўрамизки, ўқувчи бемалол Жомийнинг “Баҳористон” ҳамда Саъдийнинг “Гулистон” асарлари атамасини эсга олади, ҳолбуки фикр баҳористон ва гулистонлар устида бормоқда:
Гузаре кун дар ин баҳористон,
То бубини дар у гулистонҳо.8888
Абдураҳмони Жоми, Баҳористон, Душанбе, 1966, 14-бет.
[Закрыть]
(Мазмуни: Агар гулистонларни кўрмоқ истасанг бу баҳористонда бир сайр эт).
Бадииятга бой ўзбек классик адабиёти намояндалари ҳали қўлга ҳаваскорлик қаламини олмай туриб, кўплаб илми саноеъга доир рисолаларни мутолаа этишарди. Масалан, Мавлоно Лутфий жуда усталик билан Рашидиддин Ватвотнинг “Хадойиқ ус-сеҳр фи дақойиқ уш-шеър” асари номида иттифоқ санъатини қўллайдики, ушбу ҳол муаллифнинг бу хилдаги асарлардан яхши воқифлигини кўрсатиб туради.
Саводи наргиси хадойиқ ус сеҳр ул,
Ки текма санъати торожи ақлу дин бўлди.8989
Лутфий, Сенсан севарим, Ғ.Ғ. номидаги АСН, 1987, 275-бет.
[Закрыть]
Биринчи мисра мазмуни: Кўзининг қораси сеҳр боғидир…
Кўряпмизки, бунда на Рашидиддин Ватвот, на унинг асари бор. Бироқ китобхон ўша байтни ўқиган заҳоти (агар билса) Ватвотнинг ўша асарини беихтиёр ёдга олади.
Шу ўринда бир андишани ўртага ташлашга тўғри келади. Айрим кишилар: “Бу байтда китобий талмеҳ қўлланилмаганми?” дея мулоҳаза билдиришлари мумкин. Бундай эмаслиги исботи шундаки, матнда китоб унвони берилмаган, муаллиф китобга ишора қилаётгани йўқ. Агар байт мазмунидан Ватвот асарига ишора аниқ бўлса эди, у ҳолда бу китобий талмеҳ ҳисобланарди.
Иттифоқ санъати амалиётида анъана ва таждид масаласига келамиз. Иттифоқ санъатидаги анъанавийликни қуйидаги йўналишларда кузатиш мумкин:
Биринчидан, шоирнинг ўз тахаллуси маъносидан фойдаланиб бошқа шоирлар сингари ўз тахаллусидан иттифоқ санъатини яратиши ижодий анъанавийлик бўлиб, таждидга яқин туради. Зокиржон Фурқат ёзади:
Шеваи нозу тағофил бирла фурқат ўтиға,
Куйдуруб, хоистарим совурдинг, эй қози қизи.9090
Фурқат, Танланган асарлар, Ўша нашр., 1975, 88-бет.
[Закрыть]
Албатта бу байтни қуйидагидек ёзсак, агар китобхон мазмунга эътибор берса, энсаси қотар эди:
Шеваи нозу тағофул бирла Фурқат ўтиға,
Куйдириб хокистарин совурдинг, эй қози қизи.
Чунки кейинги талқин ўринсиз бўлиб, Зокиржон Фурқатда олов бор ва унда лирик қаҳрамон ўртанган бўлиб чиқади… Таассуфки, Фурқат асарларининг барча нашрларида ўша байтдаги Фурқат сўзи бош ҳарфда кўчирилган.
Иккинчидан, шоир бошқа шоир тахаллусида иттифоқ санъатини қўлласа, соф анъанавийликнинг кўриниши бўлиб ҳисобланади. Масалан, Мунис ўз асарларида ўз тахаллусида иттифоқ санъатини қўллаган. Кейинчалик бу тахаллусни Роқим ва Авазлар иттифоқ санъатида қўллаганларки, буни соф анъанавийлик десак бўлади. Мунис:
Фироқингда ёлғуз чекармен фиғон кўп,
Бўлуб Мунисим бўйла ҳолимға раҳм эт.9191
Мунис, Танланган асарлар, ДБАН, Т., 1957, 266-бет.
[Закрыть]
Байти Мунис асарларида “Мунис” бош ҳарф билан берилиб, фикр соғломлигига зарар етган (1980 йилги нашрда ҳам, 255-бет).
Роқим Мунисга бир неча шеърлар бағишлаган. Шу шеърларнинг биридан икки байт ўқиймиз:
Топар бир дамда сиҳҳат хаста кўнглум,
Менга ул чашми бемор ўлса мунис.
Кечар икки жаҳон султонлиғидин,
Ҳазин Роқим била ёр ўлса мунис.9292
Роқим, Танланган асарлар, ДБАН, Т., -бет.
[Закрыть]
Матннинг биринчи байтида “мунис” сўзи тахаллус иттифоқи тарзида қатнашган. Иккинчи байтдаги “мунис”га келсак, бунда иттифоқ санъати эмас, балки ийҳом санъати қатнашган. Бу байтни қуйидагича талқин қилса ҳам бўлади:
Кечар икки жаҳон султонлиғидин,
Ҳазин Роқим била ёр ўлса Мунис.
Келтирилган икки байтдан ийҳом ва иттифоқ фарқларини аниқ сезиш мумкин. Биринчи байтнинг иккинчи мисрасини қуйидагича ёзсак, хато бўлади:
Менга ул чашми бемор ўлса Мунис.
Демак, иттифоқ санъатида шоир тахаллуси ялт этиб эсга тушади, холос. Бу ерда сўзнинг луғавий маъносигина аҳамиятга молик. Ийҳомда эса, ўша сўз икки маъноли бўлиб, мисрани иккала маънода ифодалаш мумкин. Баъзан тасодифан иттифоқ санъати билан ийҳом баробар келиб қолиши мумкин. Чунончи, Зокиржон Ҳабибий ғазалининг мақтаъида шундай ҳодиса содир бўлганки, буни қуйидагидек бемалол икки хил талқин этиш мумкин:
Қурди, Ҳабибим, деди ҳукм айлади,
Кўнглим аро эрди бу аҳком ком.9393
Ҳабибий, Девон, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1975, 216-бет.
[Закрыть]
Биринчи байтдаги “Ҳабибим” сўзида ҳам “дўстим” тушунчаси, ҳам шоир тахаллуси кўзда тутилган. Бироқ ажрим қилиш юзасидан қатъий талаб қўйилса, иттифоқ санъати бу мурофаада ғолиброқ бўлиб чиқади.
Ийҳом ва иттифоқнинг баробар келишида ажрим қилиш имкони бўлмайдиган ҳолатлар ҳам бўлади. Урду шоир ва адиби Мирзо Расвонинг “Бир хонимнинг саргузашти” романида шундай ажиб бир ўрин бор. Таржимон маҳорати ва ўзбек-урду тилларининг лексик умумийликлари бошқа тилда ҳам поэтик санъатларни тиклаш имконини берган:
“Расво: – Қулоқ солсинлар:
Севги кўйида дучор бўлдинг нечун Расвога
Энди қўймайман сени расво айламагунча.
Умров: – Дарвоқеъ, хуб айтганлар.Лекин бунда ўзларининг тахаллуслари ҳам ўзгача лутф пайдо қиладир.
Расво: – Тахаллусдан гапирмасинлар. Бир инояткорнинг инояти билан ҳозир Лакновда бир эмас, бир нечта Расво бор. Ҳойнаҳой одамлар ўзларининг туппа-тузук тахаллусларидан воз кечиб, расво бўлиб боришаётган кўринади”.9494
Мирзо Расво, Бир хонимнинг саргузашти, Ўша нашр., 1965, 60-бет.
[Закрыть]
Мазкур матндаги “расво” сўзларига аҳамият берсак, кўп ўринларда сўз ўйини иттифоқ-ийҳом тарзида баробар келиб қолганини пайқаймиз.
Бизнингча, гарчанд матнда келтирилган иттифоқ санъати туфайли мисрада сўз янги маънода эсга олинганда тасодифдай туюлса-да, аслида чинакам шоирона маҳорат, санъаткорлик натижасидир. Шунинг учун иттифоқ санъатида таждид – янгилик яратиш анъанага нисбатан устунроқ туради. Чунки ҳар бир шоир тахаллусининг маъноси ўзгача ва кўп маъноли экан, у иттифоқ санъатини қўлласа, ўзгача маънодаги, ҳали адабиётда учрамаган янгилик содир бўлади. Айтайлик, Аваз исмининг луғавий маъноси Хоразм халқидан бошқа ўзбеклар учун номаълумдир. Унинг қуйидаги шеърини ўқиган ҳар қандай китобхон ҳам Аваз тахаллуси маъносини билиб олади, ҳам иттифоқ санъати иштирокидан мамнун бўлади:
Висолинг саҳбосиға хуноби ҳижрондур аваз,
Анда май ўрниға балким таҳ-батаҳ қондур аваз.
Токи пинҳон ўлғали ул кокили анбарфишон
Ҳар замон савдои зулфидин паришондур Аваз.
Эй хуш ул кунларки, базми ёр қадрин билмадим,
Эмди фурқатда анга юз нав армондур аваз.9595
Аваз, Девон, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1976, 68-бет.
[Закрыть]
Мазкур уч байтни ўқиган китобхон: “Ие, аваз – эваз экан-да” деб фикри ёришади ва мақтаъда – хотима байтда шоир тахаллуси йўқлиги, балки иттифоқ санъати туфайли бу ҳол содир бўлганидан қониқиш ҳосил қилади.
Демак, иттифоқ санъатини қўллаган шоир шеърда ўз тахаллуси ёки бошқа шоир тахаллуси, адабий қаҳрамонлар ёки тарихий шахслар исми шарифи, китоблар унвонлари юзасидан иттифоқ санъати намуналарини яратади ва шу усул билан ўқувчини ҳайратга солади. Бу усул чинакам санъаткорона маҳорат кўрсаткичи бўлиб, тасодифий ҳол эмас.
Ўзбек тилининг сеҳрли кўпмаънолилиги фикрчан ўқувчини ийҳом ва иттифоқ санъатларидаги ифодаси билан лол қолдиради. Негаки бу санъатларни қўллаган шоирлар ижоди қадимдан қайнаётган халқ оғзаки ижоди булоғидан, ўз халқимиз ва қўшни халқлар адабиётидан баҳра олиб нуктапардозлик ва шеър оройиши билан назарга тушади.
Адабиётда салафларга эргашиш ва ижодий мусобақа деган жараён ҳамишаликдир. Шунинг учун адабий анъана сифатида ийҳом ва иттифоқ санъатлари амал қилмоқда: тармоқланмоқда, бойимоқда, теранлашмоқда. Ҳар иккала санъат кўрсаткичлари мумтоз ва ҳозирги замон адабиётида тобора кўпайиб бормоқда ва янгиланиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Бизнинг қисқа кузатишларимиздан ҳам бу санъатлар амалиётининг нечоғлик фаоллиги ва кўптармоқлилигини, сеҳрли кўпмаънолилик имкониятларининг чексизлигини бирмунча тасаввур этиш имкони бордир.
МахласномаСаноеъ илмида махласнома санъати бор. Бунинг моҳияти шундаки, шоир ўз шеърларининг бири ёки бир нечтасида ўз тахаллуси мазмунини, имкони борича унинг сабабларини ҳам кашф этиб боради. Тахаллус аслида махлас сўзидан ясалган бўлиб, ҳар иккала сўз қадимда синоним сифатида қўлланилган. Кейинчалик унинг тахаллус шакли қўлланила бошлаган. Махлас сўзининг маъноси: халос топмоқ, қутулмоқ тушунчаларини ифодалайди. Бунинг сабаби, гўё тахаллус қўллаган киши ўз номидан “қутулган” бўлади.
Алишер Навоий “Лисон ут-тайр” достонида: “Тахаллус – нозимнинг тамғосидур” деган эди. Дарҳақиқат, тахаллус олиш, уни қўллаш, оз ёки кўп тахаллус ишлатиш масаласи ҳам қизиқ. Чунки тахаллус нима учун асосий ҳолатларда исмдан бошқа қўйилади? Балки номдошлар (адаш)нинг кўплиги бунинг сабабидир? Ундай десак, тахаллусдошлар ҳам оз эмас-ку? Кўплаб Машраб, Навоий, Фоний ва Муқимийлар бор-ку?
Янада диққатга сазовори, бир шоирнинг бир неча тахаллус олишидир. Масалан, Фаттоҳий Нишопурийнинг Туффоҳий, Себак, Хуморий ва Асрорий сингари беш тахаллуси бўлган. Ҳолбуки унинг ўз номи Яҳъё эди.
Ўзбек мумтоз адабиётида тахаллус ва уни қўллаш масаласи алоҳида мавзу сифатида шаклланган. Маълумки, ўз исмини тахаллус ўрнида ишлатганлар нисбатан озчиликдир. Чунончи, Муҳаммад Солиҳни олайлик, Алишер Навоий Нурсаидбек ўғли Муҳаммад Солиҳ тахаллуси ҳақида сўз юритиб: “Номи муносабатила Солиҳ тахаллус қилур” дейди.
Бироқ, асосан, тахаллус исмдан бошқа танланади ва кўпинча махсус анъанавий талабларга риоя қилинади. Масалан, ҳофизаси (хотираси) кучли шоир Ҳофиз Шерозий, хожалар авлодидан бўлган шайхулислом Подшоҳхожа ибни Абдулваҳҳобхожа – Хожа, навосиз улуснинг навобахши Алишер: Навоий, жанг-жадаллар моҳири, эпчил ва ботир Заҳириддин Муҳаммад Бобур (бабр-йўлбарс), демократик қарашда собит турган, “бошимга қилич келса ҳам ростини дейман” деган бир сўзли Муҳаммад Аминхожа – Муқимий, севгилиси висолига етолмаган Зокиржон – Фурқат тахаллуслари муҳокамаси масалага анча аниқликлар киритади.
Фурқат асарлари орасида иккита махласнома шеър учради. Шоирнинг “Адашганман” радифли ғазали ва унга боғланган мухаммасида тахаллус олиш қонуниятлари ҳақида яхши фикрлар бор.
Мухаммаснинг лейтмотиви – лирик қаҳрамоннинг ватан, хонумондан, меҳрибон дўстларидан, севгилисидан адашган – ғариблик, кимсасизлик ва сарсонликка юз тутиш фожиасидан иборат. Асарнинг биринчи бандида бу фикр жуда ёрқин ифода этилган:
Киши ҳолимни билмас меҳрибонидан адашганман,
Ватан оворадурман, дўстонидан адашганман.
Ватансиз бенаводурман, маконидан адашганман,
Ғариби кўйи ғурбат хонумонидан адашганман,
Басони мурғи ваҳший ошёнидан адашганман.9696
Фурқат, Танланган асарлар, Т., 1975, 241-бет.
[Закрыть]
Мухаммаснинг сўнгги бандида фикрий хулоса-ечим келади. Муаллиф шунинг учун ҳам ўзига, қисматига ҳамоҳанг ва дахлдор Фурқат (айрилиқ) тахаллусини олган. Шу банднинг ўзида шоир тахаллус олиш ҳақида сўзлаб, буни халқ орасидаги лақаб олиш сингари ҳодиса сифатида баҳолайди:
Лақаб ҳар кимсага мардум ба қадри одатий дерлар.
Мазмуни: кишилар лақабни одамнинг одатга айланган хатти-ҳаракатига қараб қўядилар.
Ушбу мисрада шоир “одатий” сўзига кенгроқ маъно юклайди. Бу сўз “одатдаги” сўзининг маъносидан кўра кўпроқ ўша киши шуғулланадиган доимий иш, вазифаси, машғулоти, феъл-атвори тушунчаларини ҳам англатиб келмоқда. Демак, тахаллус кўпроқ асосий иш, вазифа ва машғулотига, характер-сажиясига яқин бўлмоғи керак. Ушбу фактни шоир бир неча кишилар тахаллуси ва унинг сабаблари билан изоҳлай бошлайди. Шуниси характерлики, Фурқат тахаллус, лақаб ва махлас сўзларини бир хил маънода тушунади. Бир ўринда лақаб деса, кейин махлас дейди ва учинчи бир ўринда тахаллус сўзини қўллаб кетаверади. Муаллифнинг фикрича, умри маърака, мажлис, улфатчиликларда ўтадиган кишиларга одамлар “Суҳбатий” лақабини берадилар:
Ўшалким анжуманда ўтса умри Суҳбатий дерлар.
Ёки фонийлик орзусида ўзини узлатга (хилват гўша) тортган кишиларни Хилватий дейдилар: Фано кўйида кимки муътакифдур Хилватий дерлар.
Фурқат ана шундай лақаб олиш ҳодисаларини бирма-бир тизиб келтирар экан, энди ўз тахаллуси масаласига ҳам келади:
Замон аҳли бу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар,
Бунинг сабаби:
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Ошуби замон, офати жон каби тушунчалар севимли маҳбубани назарда тутади. Энди иккала мисрани байт ҳолида ёзайлик-да:
Замон аҳли шу боисдин тахаллус Фурқатий дерлар,
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Матн мазмунини ёритишга ҳаракат қилайлик: “Бир неча йиллар бўлдики, (ўз ҳусни билан) замонга шов-шув солган гўзалимдан адашиб қолганман, яъни жудо бўлганман. Шунинг учун ҳам замондошлар менинг тахаллусимни Фурқатий дейдилар”.
Фурқатнинг машҳур “Манам шўрида булбул бўстонидан адашганман” мухаммаси ҳам махласнома бўлиб, бунда аввалги мухаммаснинг тўрт мисраси такрорланган. Негадир нашрга тайёрловчи олим матн мазмунини бузиб кўчирган:
Замона аҳли мухлис бу сабабдин Фурқатий дерлар,
Неча йилдур бир ошуби замонидан адашганман.
Ношир замон аҳлини Фурқатнинг мухлиси қилиб кўрсатмоқчи бўлган. Бундай бўлиши мумкин эмас, шоир бундай деб ёзмайди, чунки бундай дейиш мақтанчоқлик бўлади. Фурқатнинг ўзи бу фикрни бошқа бир шеърида рад этади:
Дардима бечоралиғдин чорае қилмасмуди
Бўлса эрди Тошкандда бир қадрдоним мани?!9797
Фурқат, Танланган асарлар, Т., 1975, 97-бет.
[Закрыть]
деб жонига ора кирувчи қадрдон мухлислари йўқлигидан дод солиб, чет элларга бош олиб кетган эди. Муаллиф мана бундай ёзган эди:
Замона аҳли махлас бу сабабдин Фурқатий дерлар:
Неча йилдур бир ошуби замонидин адашганман.
Демак, шоир “мухлис” эмас, “махлас” (тахаллус) деган экан.
Махласномалар шоирнинг ғоявий-эстетик кредосини аниқлашда ғоят муҳим роль ўйнайди. Чунки шоирлар махласнома усулидан фойдаланиб, ўз тахаллуслари маъносини ўзлари шарҳлайдиларки, бу ҳол шоир тахаллусларини нотўғри талқин қилиш ҳолларидан сақланиш имконини беради. Демак, санъаткор тахаллусини шарҳлашга бел боғлаган олимлар тахаллус луғавий маъноси билангина чекланмай, шоир ижодидаги махласномаларга ҳам аҳамият беришлари жоиздир. Акс ҳолда тахаллусларни нотўғри ёки бирёқлама изоҳлаш каби нуқсондан қутула олмаймиз.
Тажнис санъатиКўпчилик ривожланган адабиётлар тажнис санъатига анча бойдир. Бу орада туркий халқлар адабиётидаги тажнисчилик икки жиҳати билан улардан ажралиб туради: биринчидан, кўп қўлланилиши билан; иккинчидан, тажнис санъатининг ранг-баранглиги боис. Илм аҳлига сир эмаски, тажнисчилик ёзув нави билан бевосита боғлиқдир. Бу “боғлиқлик” шу даражада кучлики, агар биз эски ёзувга асосланган тажнис намуналарини тасниф этиб, уларнинг хилларини ўндан оширсак, ҳозирги кирилл ва лотин ёзувида тажнис санъатини тасниф этсак, беш хилга ҳам етказа олмаймиз. Бунинг иккинчи сабаби ҳозирги бадиият илми мутахассисларининг янгича – европалашган назарий қарашлари билан ҳам изоҳланади. Чунки олимларимиз ўқиган мактаблардаги “Адабиёт назариясидан қўлланма” рус олимлари луғатлари ва назарий қарашлари маҳсули сифатида яратилган эди. Тил фани борасида ҳам шу гапни такрорлашга мойилмиз. Ана шунинг учун ҳам тажнис санъатини янгича тасниф этиш муаммоси анча долзарбдир.
Илми саноеъга доир китобларнинг кўпчилигида тажнис нисбатан мукаммалроқ ишланган, баъзиларида анча-мунча тасниф ҳам қилинган. Қизиқки, форсий адабиётдаги тажнисчилик кўпроқ мумтоз адабиёт таъсири ва анъаналари туфайли ривожланган бўлса, туркий адабиётларда бу манба иккита эди: халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт. Шунинг учун ийҳом ва тажнисни кўпроқ қўллаган Мавлоно Лутфий ижодий услубида халқ ижодиётидан баҳрамандлик, лутфкорликда халқоналик аниқ сезилиб туради.
Туркий мумтоз адабиётнинг тажнис санъати билан бойлиги унинг таснифининг ҳам кўптармоқлилигига сабаб бўлган. Чунончи, 1998 йилда Туркияда нашр этилган “Адабий санъатлар” (муаллифи доктор Лутфи Байрақтутан) номли китобда тажниснинг қуйидаги навлари кўрсатилган: жиноси том; жиноси басит; жиноси мураккаб; жиноси муташаббиҳ; жиноси мафруқ; жиноси марфу жиноси мумосил; жиноси муставфа; жиноси мутақорип; жиноси лоҳиқ; жиноси музори; жиноси ноқис; жиноси мутарраф; жиноси мушавваш; жиноси музаййал; жиноси мукаррар; жиноси муҳарраф; жиноси хат. 9898
Лутфи Байрақтутан, Адабий санъатлар, Баликесар, 1998. 121-бет.
[Закрыть]Лутфи Байрақтутан бу таснифни мумтоз бадиият илмига асосланиб бажарган ва кўриниб туриптики, бу тасниф асосидаги матнлар эски араб ёзувида бўлган. Биз атайлаб туркий бадиашуносларнинг энг мукаммал таснифини бу ерда келтиришга уриндик. Чунки бошқа манбалардаги тажнис таснифлари бу даражада бой эмас. Бироқ бу таснифни ҳам мукаммал деб бўлмайди. Аминманки, Туркияда нашр этилаётган адабий терминлар жилдларида бу тасниф янада бойитилади…
Тасниф истилоҳларидан кўриниб туриптики, туркий адабиётшунослар таснифда форс адабиётшунослари қўллаган арабча истилоҳларни қўллаб келадилар. Ана шу анъана ўзбек адабиётшунослигида ҳам қабул қилинган. Бироқ тажнис ҳақидаги ўзбек олимларининг қарашлари қисман анъанавий – Лутфи Байрақтутан қабул қилган атамаларга эргашадилар ва қисман бунга янгича ёндашишга ҳаракатлар борки, бу гуруҳга камина ҳам мансуб. Чунки тажнис таснифига энди эскича ёндашиб бўлмайди. Ҳарфимиз янгича – кириллча ва лотинча. Агар илмий жиҳатдан жуда чуқур кириб кетишимиз керак бўлса, таснифни ҳар бир ёзув бўйича алоҳида-алоҳида бажариб чиқишга тўғри келарди. Биз мумтоз адабиёт намояндалари маҳоратини тадқиқ этганда Лутфи Байрақтутан илмий таснифидан фойдалансак маъқул бўлади. Чунки мумтоз адабиёт бадииятини ўша мумтоз поэтика мутахассислари назари билан баҳолаш лозим, негаки мумтоз шоирларимиз ўша усулларни маҳорат кўрсаткичлари деб билишган ва ўшаларга амал қилишган. Буни инобатга олмай ҳозирги янги таснифимиз билан улар ижодига баҳо бермоқчи бўлсак, инсофсизлик қилган бўламиз.
Мумтоз поэтика ва замонавий адабиётшунослик тажнисга нисбатан назарий қарашда талай тафовутларга эга. Аввало қайд этиш керакки, аслида ҳозирги қарашлар ўша мумтоз поэтика маълумотларига асосланган. Фарқига келсак, ҳарфлар табиатига кўра ҳар қандай сўзнинг қўшилмай ёзилган қисми эски ёзувда тажнис кўрсаткичи бўлаверади. Ҳолбуки ҳозирги назарий қарашда сўз бутунлигига эътибор берилади, сўзнинг бир қисми тажнис кўрсаткичи ҳисобланмайди. Эски назарий қарашда шаклдош сўзлар охиридаги ҳарфлар бошқа-бошқа бўлса ҳам тажнис ҳисобланаверади. Ҳозирги назарий қараш бундай сўзларни тажнис ҳисобламайди.
Қисқаси, биз тажнисга ҳозирги назарий қарашга мос келадиган таснифни бажаришга ҳаракат қиламизки, буни Лутфи Байрақтутан таснифи билан қиёслашнинг ўзиёқ фарқ ва тафовутларни яққол кўрсатиб қўяди.
Тажнис санъатининг анъанавий таснифи:
∙ Том тажнис;
∙ Мутлақ тажнис;
∙ Тажниси акс.
∙ Мураккаб тажнис;
∙ Тажниси зоид (орттирма тажнис);
∙ Мукаррар тажнис;
∙ Тажниси ноқис (нуқсонли тажнис);
∙ Хат (ёзув) тажниси;
∙ Мутарраф тажнис;
∙ Тажниси мужаннаҳ;
∙ Тенгсиз ёки номувофиқ тажнис;
∙ Шевадан олинган тажнис;
Том тажнис. Том тажнисни тажниси мутлақ ёки тажниси сареҳ ҳам дейишади. Илми саноеъда бу тажнисга: ҳарфлар ва унлилари бир хил, бироқ маъноси ҳар хил бўлган сўзлар деб қаралади. Тажнис туркий тиллар учун ўта ўзига хос ҳодиса бўлиб, бу санъат аввало бизда халқ оғзаки ижодида пайдо бўлган. Мумтоз адабиётда ҳам кенг тарқалган.
Мунисдан:
Соқий, хумор ранжида қолдим аёғдин,
Тут бир аёғ, то чиқайин мен аёғланиб.9999
Мунис, Сайланма, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1980, 89-бет.
[Закрыть]
Мазкур байтнинг биринчи мисрасидаги “аёғ” сўзи “оёқ” маъносида, иккинчи мисрасидаги “аёғ” эса “қадаҳ” маъносида қўлланилган.
Нишотийнинг “Ҳусн ва Дил” достонидан:
Гарчи бало баҳрида топмон канор,
Жонимадур ҳасрати бўсу канор.100100
Нишотий, Ҳусн ва Дил, Ғ.Ғ.номидаги БАН, 1967, 21-бет.
[Закрыть]
Биринчи мисрадаги “канор” сўзи “бир четда”, иккинчи мисрадагиси “қучоқ” маъноларида келган.
Тажнис матнни жуда безайди. Сўз ўйинининг бу хилига мурожаат этганда тажнис сўзларининг такрорланавериб сийқаси чиқаёзган намуналаридан фойдаланавермаслик (Чин-чин, Хито-хато), ўт (уч маънода), от (уч маънода) зарурдир. Бугина эмас, сунъий тажнислардан фойдаланишни ҳам ушбу санъат ютуғи деб бўлмайди. Сунъий тажнис одатда бир сўзнинг турдош ва атоқли от бўлиб юзага чиқишида кўринади. Масалан, Ширин-ширин, Шакар-шакар, Башар-башар, Азиз-азиз ва бошқалар. Бундай тажнислар жаҳон адабиётида тез-тез учрайди. Мисоллар:
Эшитгач ушбу сўз наврўзи Фаррух,
Айиттиким: “Зиҳи хуш, юзи фаррух”.101101
Лутфий, Сенсан севарим, 1987, 389-бет.
[Закрыть] (Ҳайдар Хоразмий)
Форс-тожик адабиётидан:
Дар ишқ ягона шав чу Мажнун,
Мажнуни замона шав чу Мажнун.102102
Осори мунтахаб, Душанбе, 1958, 238-бет.
[Закрыть] (Ҳилолий).
Уйғур адабиётидан:
Уруб бошини тошқа Ширин дебон,
Кечиб жони шириндин ул замон. (Низорий).
Рус адабиётидан:
У бахчи сарай –
Не Бахчисарай! (Яков Козловский).
Мутлақ тажнис. Воҳид Табризий мумтоз поэтикада мутлақ тажнис номи билан юритиладиган ушбу тажнис номи “Таржумон ул-балоға”да тилга олингани ва мисол тариқасида “Чин” ва “чин” сўзлари кўрсатилганини эслатади. Бизнингча, мутлақ тажнис ни шу санъатнинг махсус бир хили сифатида кўрсатиш унчалик мақсадга мувофиқ эмас. Чунки, бу атамани қабул қилсак, тилнинг доимий тараққиётда – ўзгариш ва бойишда эканлиги билан яхши ҳисоблашмаган бўлиб чиқамиз. Зотан ҳозирги пайтдаёқ “Чин” тажниси эскириб қолганини сезмаслик мумкин эмас. Қолаверса, ҳозир “чин” сўзига тажнисларнинг янги-янги намуналари келиб қўшилгани билан ҳам ҳисоблашмоқ керак.
Муҳаммад Родуёний “Чин-чин” тажнисларининг маъносини Хитой ва бурама соч (жингалак) маъносида тушунганини ҳисобга олсак, иккинчи “чин” ҳам ҳозир эскириб, истеъмолдан чиқиб кетган. Демак, мутлақ тажнис кўрсаткичлари фақат эскирган элементлар сифатидагина тилга олинмоқда. Тарих ҳукми ўз-ўзидан мутлақлик атамасини рад этган. Аёнки, тилнинг ички тараққиёти ва бошқа тиллар билан доимий алоқаси натижасида луғат таркиби ва шу жумладан тажнислар таркиби ўзгариб, эскириб, янгиси қўшилиб, кўпайиб ва камайиб бораверади.
Тажнис бадиий асар учун шаклий ва маънавий зийнатдир. Сўз шаклининг бирлиги, маъноларнинг кўп ва хилма-хиллиги тилнинг ўзига хос ажойиб ҳодисаси бўлиб ҳисобланади. Жинсдошлик ва маънавий тафовутлар кишиларнинг тилни билишга бўлган майлини кучайтиради; тилнинг бойиб бориш йўллари билан ошно қилади; шакл ва маъно муносабатидан изчилроқ воқиф этади.
Тажниси акс. Тажниси акс атамасининг маъноси тескари тажнисдир. Шоир байтда бир сўзни ўнг ва тескари шаклда ёзган бўлса, тажниси акс санъатини қўллаган бўлади. Чунончи, қуйидаги сўзлар: роз-зор, баҳор-роҳиб. Кох-хок, ғоб-боғ тажниси акс жинсдошлари бўлиши мумкин. Бу ҳолатнинг тажнис дейилишига асос шуки, ҳар икки ҳолатда бир хил ва бир миқдордаги ҳарфлар қатнашади.
Муҳаммад Ниёз Нишотий “боғ” ва “ғоб” сўзларини тажниси акс кўрсаткичи сифатида ишлатган.
Ғоблари қалбида бор эди боғ,
Тоғлари сийнасида лола доғ.103103
Нишотий, Ҳусн ва Дил. Лирика, Ғ.Ғ. номидаги БАН, 1967, 23-бет.
[Закрыть]
“Ғоб” сўзининг “ўрмон” ва “чирик, бузилган” маънолари борки, юқоридаги байтда иккинчи, учинчи маъноларида келган.
Ёки шу достонда “мард” сўзи “дирам” тарзида тескари ёзилиб, тажниси акс ҳосил қилинган:
Мард элидек қалби дирам фош эди
Лаълу гуҳар оллида чун тош эди. (Нишотий, 45-бет).
Эслатма: Илми саноеъ мутахассислари асарларида бу санъат қалб санъати билан бирдай моҳият касб этган. Шунинг учун биз тажниси акс хили ва атамасидан ҳозирги замонда воз кечиш, яъни қўлламасликни маъқул кўрамиз. Кейинчалик, тажниснинг бу нави – қалб санъати дейиладиган бўлди.
Мураккаб тажнис. Мураккаб тажнисда иштирок этаётган жинсдош сўзларнинг бири алоҳида, иккинчиси бирикмадан иборат бўлади. Бироқ, мураккаб тажниснинг айрим намуналарида ҳар иккала қисм икки сўзли бўлиши ҳам мумкин. Бу хил тажнисларнинг мураккаб деб ном олишига сабаб, жинсдошларнинг бири ёки ҳар иккисининг таркиблилигидир:
Ўт қўйинг ва ўтиринг:
Ўғлон айтти: “Эй эранлар, ёт черикка ўт урунг”,
Ё бориб аврат қумошин кийиб, эвда ўтурунг. (Сайфи Саройи).
Камол ва оз ол:
Хўшачинедур камоли мазраида ою кун,
Кунга ул берди камолу, ойға ул деди: кам ол! (Нишотий, 395-бет).
Қилни ёрасан ва қилавер ярайсан:
Маони ичра, шоҳим, қил ёрарсан,
Ажунда ҳар не қилсанг қил ярарсен.104104
Хўжандий, Латофатнома, “Муборак мактублар” тўпламида, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 45-бет.
[Закрыть]
Куйди ва бир тараф:
Фироқ ўтинда бағрим бўлди бирён,
Қачон бўлғай фироқинг иши бир ён. (Хўжандий, 51-бет).
Зебоча ва зеб очади:
Кўзларинг орзусида туздим наво, зебо санам,
Настарин кўз очиб айтсин, шеъри ҳам зебочадир
Балки у зебоча эмас, балки у бир ғунчадир,
Ҳуснинг офтобида аммо кун сайин зеб очадир.105105
Эркин Воҳидов, Сайланма, 1-жилд,“Шарқ”, 2000, 180-бет.
[Закрыть]
Тажниси зоид ёки орттирма тажнис. Орттирма тажниснинг компонентларидан бирида бир ҳарф орттирилади, навбатдаги жинсдошда бир ҳарф кам келади. Тажниси зоид (зиёд) атамасининг моҳияти ҳам бир жинсдошнинг ўзига бир ҳарф орттириб олишидан иборатдир. Нишотийдан:
Кўз ва булоқ:
Чашм ёзар онида аҳли карам,
Чашма ёзибдур ани, эй муҳтарам. (Нишотий, 77-бет).
Ёки:Қурум ва тутун:
Тийралиғин бахтиминг этгил сиёҳ,
Ёзки анинг дудасидур дуди оҳ.
Аҳли назар кўзларин ул дуд ила,
Йиғлатибон дарди ғамандуд ила. (Нишотий, 42-бет).
Мукаррар тажнис. Буни тажниси маздуж, тажниси мардуд деган атамалари ҳам бор. Мукаррар – такрор дегани. Демак, мукаррар тажниснинг маъноси такрорли тажнисдир. Бунда шаклдош ва маънолари ҳар хил сўзлар ёнма-ён келади. Тажнис назариётчиларининг фикрича, олдинма-кейин келган тажнис компонентларининг бири (одатда сўзлар боғланиши қўшимча талаб қилганидек), иккинчисидан бир ёки икки ҳарф ортиқча бўлишига йўл қўйилади. Сайид Аҳмаддан.
Гулзор ва гулнинг зорлиги:
Бўлур ўз хижлатидин ҳайрат олиб,
Кўруб ҳуснингни дар гулзор гул зор.106106
Сайид Аҳмад, Таашшуқнома, “Муборак мактублар” тўпламида, Ғ.Ғ.номидаги АСН, 1987, 135-бет.
[Закрыть]
Лутфийдан. (исм ва от):
Эй мунажжим, ёр оти бирла мени такбир қил,
Отим оти бирла ёндошсун, манга худ йўқ висол.107107
Лутфий, Сенсан севарим, 1987, 145-бет.
[Закрыть]
Ушбу мисолдаги тажнис лутф билан қоришган ҳолда келган. Биринчи мисрадаги “оти” сўзи “исми” маъносида бўлиб, “отим оти” сўзларини ҳам “исмим исми билан”, ҳам “отим оти билан” деган тенг мазмунда англаса бўлади.
Лутфийнинг қуйидаги туюғи мукаррар тажнисга яхши мисолдир:
Эй кўнгул, ёрсиз санго не бор, бор. (нима бор ва кет)
Қайдаким ул зулфи анбар бор, бор. (анбар ҳидли ва боргин)
Чек жафову жавру нози борини,
Бир кун ўлғайким, дегайдур: бор, бор.108108
Ўша асар, 348-бет.
[Закрыть] (қабул ва бор, кет).
Мукаррар тажнисларнинг бир қисми аслида том тажнис сўзларининг ёнма-ён келишидан ўзга нарса эмас. Бироқ иккинчи хили жинсдошларнинг ҳарфда тенгсизлиги: ортиқ ва қисқалиги том тажнисдан кескин фарқ қилади. Мукаррар тажнисларнинг кейинги намуналарини акс-садо тажнис деб атаса ҳам бўлади. Айниқса, чўзиқроқ жинсдошдан сўнг бир бўғинли сўз олдингисининг акс-садосидай бўлиб туюлади. Масалан:
Аҳмад Торозий “Фунун ал балоға” китобида бу тур тажнисга яхши мисол келтирган:
Қоматинг савдоси ёлғуз сарвни куйдурмади,
Ол янгоқинг ҳайратидин йиғлади гулзор зор109109
Аҳмад Торозий, Фунун ал балоға, “Хазина”, 1996, 89-бет.
[Закрыть].
Байтнинг ажузинда икки лафз келтурур бири-бирига пайваста ва аввалғи лафз сўнғи лафздин бўлур ё бўлмас. Нетокким: гулзор-зор.
Мавлоно Саккокий айтур:
Солди куйган кўнглума ул энглари гулнор нор,
Бўлмади ҳаргиз манга ул дилбари айёр ёр. (А.Торозий, 90-бет).
Тажниси ноқис ёки нуқсонли тажнис. Бу хил тажнисни муҳарраф (ҳарфли) деб номлаш ҳам расмдир. Уларнинг бундай ном олишига сабаб: жинсдош компонентларнинг ўзаро тўлиқ тажнис бўлмаслигидир. Нуқсонли тажнисларнинг араб ёзувидаги ҳарфлари бирдай бўлиб ҳаракатли ҳарфлар (унлилар)да тафовутли ҳамда маънолари турличадир. Шунга кўра, талаффузда ҳам фарқ яққол сезилади. Аҳмад Торозийдан мисол келтирамиз:
Бизга бор жаврунг вафодин яхшироқ,
Қилмоғил,эй турк, бу одатни тарк. (А.Торозий, 87-бет).
Байтдаги “турк” ва “тарк” сўзлари шаклан фақат унли ҳарфлари билан фарқланади, мазмунан эса турличадир. Нуқсонли тажнислар ҳарф тажниси (тажниси хат)га бирмунча ўхшаб кетади.
Хат тажниси. Ёзув ёки хат тажнисини (араб ёзувидаги ифодаси назарда тутилади) тажниси хат деб аташади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, жинсдош сўзлардаги ҳарфлар ўзаро мувофиқ бўлиб, нуқталардагина (зеру забар) фарқ бўлади ва уларнинг маънолари ҳам ҳар хил бўлади.
Тажнисларнинг бу тури жуда кўп учрайди. Чунки араб ёзувида сўз шаклларининг бир-бирига ўхшашлиги ҳодисаси ғоят кучлидир. Маълумки, эски ёзувда нуқталар асосий ролни ўйнайди: б, п, ч, х, ж, н, т, ш, ф, қ каби ҳарфлар маълум ҳарф белгиларига нуқталарни турлича қўйиш воситасида вужудга келади. Шунга кўра, сўзнинг ҳарфий ифодасидаги ўхшашликлар жуда кўпдир. Хат тажнисида талаффузнинг ҳар хиллиги яққол сезилиб туради:
Балки фалак андин олиб тошини,
Захм қилур эрди жаҳон бошини.110110
Нишотий, Ҳусн ва Дил. Лирика, Ғ.Ғ.номидаги БАН, 1967, 74-бет.
[Закрыть]
Нишотийнинг ушбу байтини эски ёзувда ёзиб боқсак, “бошини, тошини” сўзларининг айнан шаклдош эканлигига амин бўламиз. “Тош” ва “бош” сўзларининг ҳарфлари эски ўзбек ёзувида фақат остки ва устки нуқталар билан фарқланади, холос.
Правообладателям!
Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.