Электронная библиотека » Эркин Рахмонов » » онлайн чтение - страница 27

Текст книги "Бадиият жозибаси"


  • Текст добавлен: 31 мая 2023, 14:14


Автор книги: Эркин Рахмонов


Жанр: Современная зарубежная литература, Современная проза


сообщить о неприемлемом содержимом

Текущая страница: 27 (всего у книги 27 страниц)

Шрифт:
- 100% +

Матндаги “дои” сўзининг тескариси “ёд” бўлади. Муаллиф деви Рақиб гапини юқоридагича келтирар экан, санъаткорона лутфкорлик қилади: “қалб” сўзининг маъноларидан бири “сийқа, яроқсиз”дир. “Манда бор эди доини тескариси” гапини яроқсиз хотира сифатида ҳам тушунамиз.

в) ёрқин қалбларнинг асосий қисмида байтдаги мақлуб сўзлар ўзларининг ўнг ва тескари вариантларида келади:

Мард элидек қалби дирам фош эди,

Лаълу гуҳар оллида чун тош эди. (Нишотий, 45-бет).

2. Мақлубларнинг махсус кўрсаткичга эга бўлмаган, ялт этиб кўзга ташланмайдиган, лекин зеҳн солиб қаралса сезиладиган кўрсаткичсиз номаълум нави бор. Бундай мақлубларга мурожаат этган муаллифлар гўё китобхоннинг зеҳн ва диққат савиясини беғараз имтиҳон қилишади. Чунки номаълум қалбларни сезган сезади, сезмаган хотиржам ўтиб кетаверади. Бу хилдаги қалбларнинг моҳияти шундаки, шоир қалбга ишора қилмайди. Китобхон қалб санъатини англаш тажрибасига кўра ўқиш жараёнида айрим сўзларни тескари ўқиб боқади ва қалбга дуч келганини сезиб, севинади, чунки ўқувчи топа билган ҳар бир қалб сўз унга ёрдамчи эстетик-маънавий озиқ беради. Мубҳам дейиш жоиз бўлган бу тур қалбларнинг ҳам икки хили бор:

Биринчидан, такрорсимон, матнда тўғри ва тескари келганида ҳам бир хил, ўзгармайдиган қалблар:

Дард талаб манда билиб ул ҳаким,

Этгали дардимни давоға надим. (Нишотий, 177-бет).

Иккинчидан, матнда ўнг ва тескари вазиятларда иштирок этиб, турлича маъноларни ифодалайдиган қалблар:

Кимдур ўзи сожиду масжид ўлур,

Қўй, бу сўзинг, йўқса зиён суд ўлур. (Нишотий, 258-бет.)

Латни кўруб қилғусидур лаб гумон,

Бутни доғи ишқ ўтидин таб гумон. (Нишотий, 274-бет).

Ўзбек мумтоз адабиётидаги қалб санъати намуналарини кўздан кечирсак, ушбу усулнинг бошқа бадиий санъатлар билан қоришиб кетгани ҳолатларига ҳам тез-тез дуч келамиз. Айниқса, қалб санъати муаммо жанрида қўл келадиган усулдир. Зотан муаммобоз санъаткорлар кўпинча ишорали бир сўзни қисмларга бўлиб, қисмларни ўрин алмаштириш, сўзни бутунлай ёки қисман тескари ўқиш шартларини қўйишган. Масалан, Комил Хоразмий “Молак” қишлоғини муаммо фардида яширган:

Илтифотинг файзидур элга нечунким кимё,

Зар қилур солсанг каломим нақди қалбига назар.832832
  Маҳмудали Юнусов, Комил Хоразмий, Ўзадабийнашр, 1960, 94-бет.


[Закрыть]

Кўриниб турибдики, шоир “калом” сўзини тескари ўқиш кераклигини уқтираяпти. Бунга амал қилсак, байтдаги муаммо сўз “Молак” эканини билиб оламиз.

Қоришиқ санъатларнинг қалб иштирок этадиган қуйидаги хилларини кўриш мумкин:

а) қофия қалблар;

б) қофияли қалблар;

в) тасбели қалблар;

г) тасдирли қалблар;

д) истихрожли қалблар;

е) тазод қалблар.

Қофия қалблар нисбатан оз учрайдиган ҳодисалар сирасига киради. Шунда ҳам қалб сўзнинг ҳар икки вазияти қофия вазифасида келганини фақат мақлуби баъзларда кўрамиз:Жиндек ўлуб ёнида деви Рақиб,

Ҳар тарафидин анга эрди қариб. (Нишотий, 117-бет).

Қофияли қалбларнинг бири назмда қофия вазифасида келади. Шунинг учун ҳам ўнг ва тескари вазиятларда қўлланилган бундай қалбларни қофияли қалблар деб атадик:

Кохи жаҳон қалби доғи хок экан

Рутба анга гарчики афлок экан. (Нишотий, 168-бет).

Бу байтдаги “экан” – радиф, “хок – афлок” қофиядошларининг биринчиси қалб кўрсаткичи бўлиб, шунинг учун буни қофияли қалб дедик.

Тасбели қалб кўрсаткичларидан бири байтнинг биринчи мисраси сўнггида ва иккинчиси кейинги мисра ибтидосида туради. Қалблиги махсус уқдирилган ёки уқдирилмаганидан қатъий назар, эслатилган ўринларда ўнг ва терс вазиятларда ёхуд бирдай ўзгаришсиз келган қалб сўзларни тасбели қалблар деймиз:

Қути аларнинг бор эди қалби савр

Равс алара эрмиш эди жаври давр. (Нишотий, 111-бет).

Тасдирли қалбларда эса, қалб сўзининг биринчиси байтни бошлаб, ўгирилган (ўгирилмаган бўлса-да, қалблиги аён бўлган) сўз уни якунлайди.

Истихрожли қалбларнинг моҳияти шундаки, махсус берилган бир сўз бўғин ёки морфемаларга бўлинади, қисмлардан бири тескари ёзилади, натижада у икки сўзга айланади. Қуйидаги байтда “шарбат” сўзи олиниб, бўғинларга ажратилган ва иккинчи бўғин тескари ўгирилиб янги сўзлар яратилган:

Шарбат анга шар била табдур қарин,

Шар била кесмаклигини бил яқин. (Нишотий, 164-бет).

Маълумки, истихрожли қалбларда қисман ўгирилишлар содир бўлади. Шу туфайли бу хил санъатни истихрожли мақлуби баъз деб аташга тўғри келади.

Тазодли қалблар энг кўп учрайдиган мақлуб хили эканлигини уқдириб ўтган эдик (хок-кох, ғоб-боғ қалблари каби мисолларни эслайлик). Қарама-қарши, зид маъно ташиш хусусияти мақлуби баъзларга ҳам хосдир. Масалан, рақиб-қариб (рақиб ва энг яқин киши маъноларида):

Бўлса паришон ажаб эрмас Рақиб,

Ҳар қачон ит иккига бўлса қариб. (Нишотий, 119-бет).

Юқорида келтирилган қалб таснифининг кўп тармоқлилиги ва мисолларнинг фаровонлиги ўзбек ва форсий мумтоз адабиёт вакиллари бу санъатга жуда катта аҳамият берганликларини кўрсатиб турибди.

Агар биз, мунаққидлар, бу санъат ва унинг асосида яратилган обидалар сеҳрига тан бериб, маҳорат мислсизлигини қайд этиб ўргансак, мумтоз адабиётимиз бадиият хазинаси эканлигини намойиш эта оламиз ва муаллифларимизнинг мумтоз санъаткорлар эканлигини исботлаймиз.


Страницы книги >> Предыдущая | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27
  • 0 Оценок: 0

Правообладателям!

Это произведение, предположительно, находится в статусе 'public domain'. Если это не так и размещение материала нарушает чьи-либо права, то сообщите нам об этом.


Популярные книги за неделю


Рекомендации